Edu.uz
154K subscribers
20.5K photos
4.39K videos
234 files
12.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#маълумот_учун

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис –Кегейли, Қораўзак ҳамда Тахтакўпир туманларида доимий яшаётган 50 нафар абитуриентлар (25 нафардан давлат гранти ва тўлов-контракт асосида) тегишли тиббиёт таълим йўналишларига талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос ва турдош бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари истисно тариқасида 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Мўйноқ туманида доимий яшаётган 25 нафар абитуриентлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли тиббиёт таълим йўналишларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилнди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Талабаларнинг қишки таътили қачон бошланади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари иштирокида “Тараққиёт стратегияси” марказида Давлат дастури ижросига бағишлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил кунлари одатдагидек 2018 йил 28 декабрдан 2019 йил 10 январга қадар давом этиши маълум қилинди.

Жорий йил 27 декабрь ОТМларда охирги ўқиш куни, 2019 йил 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Xabar.uz 1 ёшда!

Азиз ҳамкасблар!

Илк юбилей санангиз билан самимий муборакбод этамиз.

Рақобат қизғин кечаётган бугунги ўзбек ахборот майдонида турли жанр ва мавзудаги тезкор хабарларингиз билан қисқа фурсатда ўз ўрнингиз ва ўқувчингизни топдингиз. Бу, шубҳасиз, жамоанинг тинимсиз меҳнати ва ҳамжиҳатлиги маҳсулидир.

Ташкил этилганингизга энди бир йил бўлди, лекин шов-шувли воқеалар қилишга улгурдингиз. Синовлар, ўзгаришлар, қийинчиликлар бўлса-да, Xabar.uz ўз йўлидан оғишмай давом этаётгани қувонарли ҳол.

Жамоангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга қут-барака ва ижодий парвозлар тилаймиз. 2019 йилда янгидан-янги сенсацион воқеалар, хушхабарлар кўпаяверсин.
Олий таълим тизимидаги ижобий янгиликларни ёритишдан ҳеч қачон толманг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Асосий_кўрсаткичлар

Сўнгги уч йилда ОТМларда докторлик диссертациялари ҳимоя кўрсаткичлари:

👉 2016 йил – 196 та;
👉 2017 йил – 343 та;
👉 2018 йил – 504 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари кимё фани халқаро олимпиадада олтита медални қўлга киритди

Сингапурнинг ChemiCo компанияси томонидан дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 193 нафар ўқувчи иштирокида кимё фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилди.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигида тайёргарлик кўрган Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза жами 6 та медални қўлга киритишди.

Жалолиддин Ҳабибуллаев олтин, Маҳбуба Тоирова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Равшан Носиров, Жавоҳир Акбаров, Жавоҳир Охунов ва Музаффар Матмуродов бронза медалига муносиб бўлишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
​​Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилади

Танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:
• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
• давлат тили, рус тили ва камида битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш – 1-15 февраль 2019 йил, кўриб чиқиш ва танлов – 16 февраль-1 март.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади.

Батасил: https://cbu.uz/uzc/press-tsentr/obyavleniya-i-tendery/2018/12/154682/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон ОТМлари Истанбул техника университети билан ҳамкорлик қилади

Истанбул техника университети ректори Мехмет Каража бошчилигидаги Туркия Республикаси делегацияси 2018 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрига илк бор ташриф буюрди.

Музокараларда икки давлат ОТМлари ўртасида ҳамкорликка асос солиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинувини йўлга қўйиш, техника соҳасига ихтисослаштирилган қўшма факультет (Тошкент давлат техника университети билан биргаликда) ҳамда ҳамкорликдаги илғор технопаркларни (техника йўналишидаги олий таълим муассасалари консорциуми асосида) барпо этиш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Истанбул техника университетида ўқув дастурларининг мутаносиблигини таҳлил қилиш ва таққослаш (қўшма факультет ташкил этиш учун), илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини ўрганиш мақсадида
- Тошкент давлат техника университети,
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
- Тошкент кимё-технология институти,
- Тошкент архитектура-қурилиш институти,
- Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,
- Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти раҳбарлари, ўқув-услубий бошқарма бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари ва олимларини Истанбул шаҳрига яқин кунларда хизмат сафарига юборишга келишилди.

Истиқболда, академик алмашинувни амалга ошириш, қўшма таълим дастурлари ва факультетлар, илғор технопаркларни ташкил этишда қуйидаги йўналишларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилди:
👉 нурли терапия (жумладан, протон тезлатгичлари асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналарида инсонларни даволаш);
👉 таълим ва ишлаб чиқариш соҳаси (жумладан, муҳандислик физикаси, кимё, микроэлектроника, биотехнология соҳаларида янги ишланмаларни яратиш ва бу орқали яратиладиган маҳсулотнинг локализациясини таъминлаш);
👉 қишлоқ ҳужалиги (генетика ва ген инженерияси);
👉 архитектура ва қурилиш;
👉 дизайн;
👉 ахборот-коммуникация технологиялари
(IT-технологиялари).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Асосий_кўрсаткичлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМларда таҳсил олаётган докторантлар:


👉 PhD – 920 нафар;
👉 DSc – 86 нафар;
👉 Мустақил тадқиқотчилар – 1033 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда. Президент ўз маърузасида олий таълим тизимига ҳам тўхталиб ўтди.

«Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарур.

Юртимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш ўтган йилларда 9-10% бўлиб келаётган эди. Сўнги 2 йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли биз бу рақамни 15%дан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас, чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда ўртача 60-70%ни ташкил этади.

Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20%га етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш муҳим вазифаларимиздан биридир.

Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этишимиз керак.

Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишини давом эттириш имкониятларини янада кенгайтиришимиз керак. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифлар юзасидан 2 ой муддатда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак».

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ҳар бир давлатга ҳар доим малакали кадрлар керак

Ҳар доим ҳар бир мамлакат учун мутахассислар тайёрлаш, етук кадрларни вояга етказиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралган. Шу боис ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни кучайтиришимиз муҳим. Буни давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишларни янада изчил ошириш муҳим вазифадир.

Президентимиз мамлакатимиздаги бирорта университет дунё тан олган олий ўқув юртлари қаторига кирмаганини афсус билан айтди. Бу соҳада ишлайдиган биз, мутахассислар учун бу жуда қаттиқ огоҳлантириш деб ҳисоблайман. Шу гапнинг ўзи қиладиган ишимиз, дастурларимиз, амалий ишларимизни ўзгартиришимиз кераклигини кўрсатяпти.

Олий ўқув юртлари нуфузини янада ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтиришдан эндиликда энг асосий вазифамиздир.

Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш ташаббусининг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш белгиланди. Таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларимизнинг мустақиллигини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтириш чоралари кўрилади. Ёшларимиз жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши учун шарт-шароитлар яратилади.

Келгуси йилда ҳам олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш ҳам эътиборимизда бўлади.

Иномжон Мажидов,​​
Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Андижонлик талабаларга хорижлик профессорлар онлайн вебинар маърузалар ўқишди

Ўтган йили Тошкентда ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида Андижон давлат университети Россия Федерациясининг Мордовия давлат университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

Меморандумга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда Мордовия давлат университети билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари ҳамкорлик асосида россиялик профессорлар томонидан андижонлик талабалар учун онлайн тарзида ўқув машғулотларини олиб бориш режаси ишлаб чиқилди.

Дастлабки онлайн тарздаги вебинар маърузаларни Мордовия давлат университети математик анализ кафедраси профессорлари Равиля Бекмурзина ҳамда Анна Климовалар университетнинг математика таълим йўналиши 3-босқич талабалари учун олиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ушбу шиор остида ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирларида ОТМлар профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳрида “Менинг армиям-менинг фахрим!” шиори остида катта тадбир ташкил этилиб, унда замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Тадбир доирасида ўтказилган марафон югуриш мусобақаларида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари фаол иштирок этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Янги университет ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Ўзбекистон миллий университети Журналистика факультети Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоевга Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академиянинг академик унвони берилди.

Вазирликнинг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Хорижда таълим олиш ва илмий фаолият билан шуғулланиш учун грантлар

Венгрия Ҳукумати
талабалар магистрлар, докторантлар ва ОТМ маъмурияти ходимлар учун грант дастурини эълон қилди.

Грант маблағлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ажратилади ҳамда унга ўқиш ва яшаш учун тўловлар, ойлик стипендия ва тиббий суғурта киради.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 15 январь

Батафсил маълумот учун:
https://www.stipendiumhungaricum.hu

Руминия
ОТМларида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва докторантурада грант асосида ўқиш учун танлов эълон қилинади.

Грант дастури давомида номзодлар бепул ўқиш ва талабалар турар жойида яшаш, ойлик стипендиялар (магистрлар учун 75 евро, докторантлар учун 85 евро) билан таъминланади.

Таълим румин тилида олиб борилади. Румин тилини билмайдиган номзодлар учун бир йиллик тил ўрганиш курслари таклиф этилади.

Батафсил маълумот учун: https://www.mae.ro/en/node/10251

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Университетлар ва халқаро рейтинглар: стратегияни яратиш” биринчи халқаро конференция.

Тошкент, 2019 йил 14-15 январь. Конференцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент давлат шарқшунослик институтида турк тилини ўқитиш учун туркиялик профессорлар жалб қилинади.

Бу борада келишувга 2019 йилнинг 14 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Али Эйюпкожа, Кавказ университетлари ассоциацияси Президенти профессор Рамазан Коркмаз ва “Tümosan Azia” компанияси вакили Митҳат Кара билан бўлган учрашувда эришилди.

Музокараларда Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Туркиянинг бир қатор нуфузли университетлари билан қўшма кафедралар очиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун, айни пайтда Тошкент давлат шарқшунослик институтда 240 нафар талаба чет тили сифатида турк тилини ўрганмоқда ва уларга Туркий тиллар кафедрасининг 19 нафар фан номзоди ҳамда 4 нафар фан доктори таҳсил бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Хушхабар

Академик лицей ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадасида навбатдаги ғалабаси

2019 йил 10-15 январь
кунлари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли олимпиадада муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами 10 та медалини қўлга киритишди.

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Кенгашининг қарори билан 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича
👉 Реймов Маманбек Полатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти;

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича
👉 Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти;

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича
👉 Каримов Жасурбек Алишерович – В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA