Edu.uz
135K subscribers
22.7K photos
4.87K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций проводит дополнительный набор абитуриентов на вакантные места на платно-контрактной основе.

Абитуриенты могут сдать документы с 12 по 17 октября 2020 года до 20-00 ч. через онлайн систему https://bumiptk.edu.uz по следующим направлениям образования:

👉 Технологическое оборудование машиностроительного производства;
👉 Тракторостроение;
👉 Оборудование и технология сварки;
👉 Метрология, стандартизация и сертификация;
👉 Управление инновационными проектами промышленных предприятий;
👉 Теплогазоснабжение и вентиляция зданий и сооружений.

Вступительные тесты будут проходить 20-21 октября 2020 года, в Ташкентском государственном техническом университете по адресу г. Ташкент, Алмазарский район, ул. Университетская-2
по предметам: математика и русский язык.

▫️Срок обучения – 4 года.
▫️Стоимость контракта - 15 624 590 сум.

❇️ Выпускникам по окончанию обучения выдается диплом о высшем образовании установленного образца Белорусского национального технического университета, который признается документом о высшем образовании в Республике Узбекистан.

⚠️ Обучение на русском языке

☎️ Call center:

+998951448801
+998951448802
+998951448803
Время работы консультативного центра: 9:00 – 17:00, воскресенье – выходной день.

❗️Напоминаем

Информацию о статусе ваших документов, можно получить в системе https://bumiptk.edu.uz предоставленным Вам логином и паролем при регистрации.

❗️Внимание

При неполной или неправильной регистрации документов в онлайн системе документы приниматься не будут.

Подключение к телеграм каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​ОТМларда таништирув ҳафталиги: 1-курс талабаларига анъанавий дарслар бўлиб ўтмоқда

👉 Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 1-босқичга тавсия этилган талабалар учун танишув дарслари бўлиб ўтмоқда. Институт ректори талабаликка тавсия этилган талабаларни табриклаб, илм-ҳунар ўрганиш борасида ҳам тенгдошларига намуна бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

Талабалар институтдаги дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Масъуллар томонидан масофавий таълим платформасидан қай тартибда фойдаланиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Масофавий таълим жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган босқичларни ўз ичига олган тарқатма материаллар тарқатилди.

👉 Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида 16 та таълим йўналиши бўйича 1-курсга қабул қилинган талабаларни ўқув жараёни билан таништирув ҳафталиги бошланди.

Ҳафталик доирасида институтда ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби, тўлов шартнома шартлари, ўқитиладиган фанлар сони, профессор-ўқитувчилар тўғрисида талабаларга зарурий маълумотлар берилмоқда ҳамда талабалар масофавий ўқитиш тизимининг ишлаш тартиби билан таништирилмоқда.

👉 Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ҳам 1-курсга талабаликка тавсия этилган талаба-ёшлар учун танишув дарслари бошланди.Aнъанавий таълим шаклида бошланган ушбу дарс жараёнлари карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилди. Дарслар кунига 2 жуфтликдан ташкил этилиши белгиланди.

Таништирув дарсларида институт ректорининг 1-босқич талабаларига табриги намойиш этилди ва институт раҳбарияти, деканат ва кафедра профессор-ўқитувчилари таништирилди. Шунингдек, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модуль тизимида ўқиш тартиблари, масофавий (онлайн) таълим олиш бўйича ҳам муҳим тушунтиришлар берилди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ona_tilim_faxrim

Танлов ғолиблари 21 октябрь – Ўзбек тили байрами арафасида эълон қилинади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OТМ_янгиликлари

Факт 24 | Тошкент давлат юридик университети битирувчилари Буюк Британиянинг Қиролича Мария университетида имтиёзли таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тавсия

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ona_tilim_faxrim

Танлов ғолиблари 21 октябрь – Ўзбек тили байрами арафасида эълон қилинади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Erasmus+ in Uzbekistan
#UzErasmus 17 oktyabr kuni “MechaUz: Innovatsion g’oyalar va raqamli texnologiyalar yordamida O’zbekistonda bakalavr darajasi uchun mextronika va robotexnikani modernizatsiya qilish” loyihasi ishtirokchilari tomonidan #ErasmusDaysga bag’ishlangan online tadbirni tashkil etmoqda.

⚡️Tadbirda Erasmus+ loyihalari orqali xalqaro hamkorlikni yo’lga qo’yish, MechaUz loyihasining OTMlar salohiyatini oshirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlashdagi o'rni hamda Robototexnika va mexatronikaning sanoatdagi roli haqidagi fikrlar o’rtaga tashlanadi. Loyiha websayti: www.mecha.uz.
❗️Zoom https://us02web.zoom.us/j/83698527282?pwd=SHFnUkpZM1R5b1Z1aUpSQ0s2VG4zdz09
Identifikator: 836 9852 7282, kod: 363961
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

📹 Талабанинг ўзбек тилига қўшаётган ҳиссаси - Moodle тизими ўзбек тилига ўгирилди.

👤 #Oliy_va_orta_maxsus_talim_vazirligi →

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Абитуриентлар диққатига!

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига абитуриентлардан тўлов-контракт асосида вакант жойларга қўшимча ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 17 октябрь (соат 20:00)гача https://bumiptk.edu.uz сайти орқали қуйидаги таълим йўналишлари бўйича онлайн қабул қилинади.

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш;
👉 Тракторсозлик;
👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари;
👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти;
👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш;
👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси.

Тест синовлари 2020 йил 20-21 октябрь кунлари Тошкент давлат техника университетида математика ва рус тили фанларидан ўтказилади.

▪️Ўқув муддати – 4 йил.
▪️Контракт нархи - 15 624 590 сўм.

Ўқув жараёни рус тилида бўлиб ўтади

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☎️ Боғланиш учун:

+998951448801
+998951448802
+998951448803

❗️Эслатма
Ҳужжатларнинг қабул қилинганини https://bumiptk.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтишда берилган логин ва парол орқали билиш мумкин.

Онлайн тизимда ҳужжатлар нотўғри ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, улар қабул қилинмайди.

Kаналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Ona_tilim_faxrim

Tил масаласи мавсумий мавзу эмас

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ, Тошкеннт ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти доценти:

- Қонун сўзи — қудратли сўз. У барчани сергаклантиради, итоат эттиради, киши эътиборини тортувчи куч бор унда. Айни пайтда унга сўзсиз бўйсуниш, уни ҳурмат қилиш талаби ҳам бор.

Муайян соҳа ёхуд жабҳага оид қонунлар ўша тизимнинг ривожини таъминласа, шундай ҳужжатлар борки, улар бутун бир халқнинг руҳияти, миллатнинг қиёфасини ўзида мужассам этади.

Миллатнинг руҳи бўлган она тилидан бебаҳра қолдириш уни гумроҳ қилиш билан баробар. Ижтимоий-маънавий зарурат, эҳтиёж сифатида қаралмаган нарса-ҳодисаларнинг бари ўткинчига айланади. Бу жамиятда ижрони пайсалга солиш, лоқайдлик ва бепарволик иллатларини шакллантиради.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2297

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ona_tilim_faxrim

Ўзбек тилининг чет эллик муҳибларига ажойиб совға

Мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, маданий салоҳиятининг ўсиши она тилимизга бўлган қизиқишнинг ҳам ошишига олиб келмоқда. Ҳозирги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ олий ўқув юртларида ўзбек тили ўқитилмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик университетида Г.Рихсиева раҳбарлигида хорижликларга ўзбек тилини интенсив ўргатиш бўйича лойиҳа натижалари кўп йиллар мобайнида синовдан ўтиб келмоқда.

Шу кунларда она тилимизнинг чет эллик муҳиблари ажойиб совғага эга бўлишди. Куни кеча узоқ йиллар чет элликларга ўзбек тилини ўргатиш тажрибасининг самараси ўлароқ Г.Рихсиева ва М.Абдураҳмонованинг "Ўзбек тили. Хорижликлар учун” интенсив курс ўқув қўлланмаси “Академнашр” томонида чоп этилди.

Мавзулаштирилган йигирма дарсни ўзида қамраб олган ушбу китоб ёлғиз чет элликларга эмас, балки ўзбек тилида эркин сўзлаша олмайдиган ҳамюртлармизга ҳам ёрдам беради. Мазкур қўлланмада изоҳлар инглиз тилида берилган.

Айни кунларда ушбу китобнинг электрон қўлланма шаклини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, интенсив курс ўқув қўлланмасини Кореяда нашр этиш учун Ханкук чет тиллар университети профессори Ли Жи Ин билан ҳамкорликда корейс тилидаги изоҳлар билан кореялик талабалар учун мослаштирилган ҳолда нашр этиш устида ҳам ишлар кетмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Қарши давлат университети томонидан ҳудудларда масофавий таълим марказлари ташкил этилмоқда

Қарши давлат университетида 15 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади. Шулардан 1 минг 400 нафарга яқини туманлар марказларидан олисда жойлашган тоғ ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилади.

Табиийки пандемия муносабати билан дарсларнинг масофавий шаклда ташкил этилиши чекка қишлоқларда яшайдиган ёшлар учун интернет тезлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Дарсларни ўз вақтида Moodle масофавий таълим платформасига жойлаштириш учун сифатли интернет зарур.

Қарши давлат университети вилоятнинг ҳар битта туман марказида жойлашган касб-ҳунар мактаблари ва коллежларда бепул интернет билан таъминланган масофавий таълим марказларни очишни режалаштирмоқда.

Косон туманидан 500 нафарга яқин талаба Қарши давлат университетида таҳсил олади. Шу сабаб туман марказидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминланган масофавий таълим маркази очилди. Марказда 16 та компьютер мавжуд. Ҳар куни факультетлар кесимида талабалар белгиланган график асосида соат 14:00 дан 17:00 га қадар бепул интернетдан фойдаланган ҳолда мустақил таълим олиш имконига эга бўлди.

Марказда белгиланган жадвал ва вақт давомида 64 нафар талаба интернетдан фойдаланиши мумкин. Мақсад ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлашдан иборат.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Олий таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди

Мазкур рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети биринчи, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти иккинчи, Самарқанд давлат университети учинчи ўринни эгаллади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2298

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари таҳлил қилинади

2020 йил 17 октябрь
куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Сўровнома

Ҳурматли талаба!
Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Абитуриентлар диққатига!

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига абитуриентлардан тўлов-контракт асосида вакант жойларга қўшимча ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 октябрь (соат 20:00)гача https://bumiptk.edu.uz сайти орқали қуйидаги таълим йўналишлари бўйича онлайн қабул қилинади.

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш;
👉 Тракторсозлик;
👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари;
👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти;
👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш;
👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси.

❗️Тест синовлари Тошкент давлат техника университетида математика ва рус тили фанларидан ўтказилади.

Тест синовларини ўтказиш санаси ва вақти https://t.iss.one/miptk канали орқали эълон қилинади.

▪️Ўқув муддати – 4 йил.
▪️Контракт нархи – 15 624 590 сўм.

Ўқув жараёни рус тилида бўлиб ўтади

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☎️ Боғланиш учун:

+998951448801
+998951448802
+998951448803

❗️Эслатма
Ҳужжатларнинг қабул қилинганини https://bumiptk.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтишда берилган логин ва парол орқали билиш мумкин.

Онлайн тизимда ҳужжатлар нотўғри ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, улар қабул қилинмайди.

Kаналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Edu.uz pinned «#Сўровнома Ҳурматли талаба! Ҳурматли ота-она! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий…»
#Профессионал_таълим

Бугун коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш якунланади

2020 йил 20 октябрь
- коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилишнинг охирги куни.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатлари коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали бугун соат 23:59га қадар қабул қилинади.

Электрон платформа орқали рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Вазирлик расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ona_tilim_faxrim

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар танловининг ғолиблари тақдирланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ижтимоий_фикр

Сўровномада янада кўпроқ талабаларнинг иштирокини қамраб олиш мақсадида у 21 октябрь соат 15:00 гача узайтирилди.

Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g