Edu.uz
133K subscribers
23.3K photos
4.97K videos
239 files
13.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинди. Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.

Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

“Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (646-сон, 12.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

📌 2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;

📌 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

▪️ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
▪️ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
▪️ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

👉 Сертификат бериш учун тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилади.

🔰 Қарор билан Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Унга мувофиқ, сертификат бериш Давлат тест маркази томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

💴 Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

👉 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

👉@otm_info
⬆️Республика олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ (диний ва ҳарбий ОТМлардан ташқари):

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#Танишув_ҳафталиги

«Танишув дарси»: 1-курс талабаларини янги ютуқларга илҳомлантирди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун онлайн «Танишув дарслари» бўлиб ўтди. Танишув дарслари давомида талабалар эътиборига Академия фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, академияда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув хоналари, кутубхоналар, турли тўгараклар, спорт майдончалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидалар, кийиниш маданияти, талабаларнинг намунали хулқ-одоби, кредит-модуль тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

2020/2021-ўқув йили учун 4174 нафар талабалар Фарғона давлат университетда ўқиш имкониятини қўлга киритдилар. Шулардан 1045 нафари давлат гранти асосида ўқишимкониятига эга бўлди. Барча олий таълим муассасаларида бўлганидек, 1 курс талабалари учун “1-курс мактаби” таништирув ҳафталиги бошланди.

Университетнинг барча факультетларида талабалик сафига қабул қилинган ёшлар билан қизғин учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтди. Айниқса, табиий фанлар факультети декани Ш.Мамажонов бошчилигида факультет йўналишларига энг юқори балл билан 1-ўринда қабул қилинган талаба-ёшларни алоҳида қутлаш тадбири ташкил этилди.

Бундай учрашувлар университетнинг 10 та факультетида 2-сменада ташкил этилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда 1-курсга қабул қилинган, талабалар билан “Танишув дарслари” бошланди.

Имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга университет томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнгида университет талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, танишув-таништирув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда 3 кундан 2 ҳафтагача ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, сўнгра масофавий таълим жараёнлари бошланади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Диққат:

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиниши бошланди.

Университетлар:

1. Гулистон давлат университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Қарши давлат университети
4. Самарқанд давлат университети
5. Тошкент давлат техника университети
6. Бухоро давлат университети
7. Тошкент ахборот технологиялари университети
8. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
9. Тошкент давлат педагогика университети
10. Тошкент давлат транспорт университети
11. Урганч давлат университети
12. Фарғона давлат университети
13. Термиз давлат университети
14. Ўзбекистон Миллий университети
15. Андижон давлат университети
16. Тошкент давлат аграр университети
17. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
18. Наманган давлат университети

Институтлар:

1. Нукус давлат педагогика институти
2. Самарқанд давлат чет тиллар институти
3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
4. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
5. Жиззах политехника институти
6. Навоий давлат педагогика институти
7. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
8. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
9. Жиззах давлат педагогика институти
10. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
11. Бухоро муҳандислик-технология институти
12. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
13. Андижон машинасозлик институти
14. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
15. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
16. Наманган муҳандислик-технология институти
17. Фарғона политехника институти
18. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
19. Тошкент архитектура-қурилиш институти
20. Тошкент молия институти
21. Тошкент кимё-технология институти
22. Навоий давлат кончилик институти
23. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
24. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
25. Бухоро давлат тиббиёт институти
26. Андижон давлат тиббиёт институти

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Филиаллар:

1
. ТАТУ Фарғона филиали
2. ТАТУ Урганч филиали
3. ТАТУ Самарқанд филиали
4. ТАТУ Қарши филиали
5. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
6. Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали
7, Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали
8. ЎзМУ Жиззах филиали
9. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
10. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
11. ТАТУ Нукус филиали
12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
13. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
14. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
15. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
16. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (ПҚ-4860-сон, 2020 йил 13 октябрь). Қарорга мувофиқ:

🔸инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум) учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;

🔸педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратилади;

🔸 Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозими киритилади;

🔸 "Дефектология" таълим йўналиши ўрнига "Махсус педагогика" таълим йўналиши киритилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
#ИнклюзивТаълим
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижлик талабалар ўзбек тилини ўрганишмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ Диққат: ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиниши бошланди. Университетлар:…»
​​#ОТМ_янгиликлари

Таништирув ҳафталиги доирасида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берганимиздек, талабаликка тавсия этилган фуқаролар учун 2020 йилнинг 12 октябрь санасидан бошлаб олий таълим муассасаларида график асосида таништирув дарслари анъанавий шаклда бошланди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, институтда талабалар турар жойлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, институтдан узоқ ҳудудларда яшовчи ўқишга тавсия этилган ёки ўз ҳисобидан вақтинчалик турар жой билан таъминланиш имкониятига эга бўлмаган 1-курс талабаларини ўқув жараёни билан таништириш мақсадида Тошкент молия институтида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбири онлайн шаклда ўтказилди.

Мулоқотда талабалар билан ўқув жараёнларни ташкил этиш тартиби, тўлов-шартнома шартлари, масофавий ўқитиш тизимининг ишлаш тартиби, профессор-ўқитувчилар касб маҳорати ва шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган касб-ҳунар мактабларида ўқув жараёнлари ташкил қилинмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Диққат:

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиниши бошланди.

Университетлар:

1. Гулистон давлат университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Қарши давлат университети
4. Самарқанд давлат университети
5. Тошкент давлат техника университети
6. Бухоро давлат университети
7. Тошкент ахборот технологиялари университети
8. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
9. Тошкент давлат педагогика университети
10. Тошкент давлат транспорт университети
11. Урганч давлат университети
12. Фарғона давлат университети
13. Термиз давлат университети
14. Ўзбекистон Миллий университети
15. Андижон давлат университети
16. Тошкент давлат аграр университети
17. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
18. Наманган давлат университети

Институтлар:

1. Нукус давлат педагогика институти
2. Самарқанд давлат чет тиллар институти
3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
4. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
5. Жиззах политехника институти
6. Навоий давлат педагогика институти
7. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
8. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
9. Жиззах давлат педагогика институти
10. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
11. Бухоро муҳандислик-технология институти
12. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
13. Андижон машинасозлик институти
14. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
15. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
16. Наманган муҳандислик-технология институти
17. Фарғона политехника институти
18. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
19. Тошкент архитектура-қурилиш институти
20. Тошкент молия институти
21. Тошкент кимё-технология институти
22. Навоий давлат кончилик институти
23. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
24. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
25. Бухоро давлат тиббиёт институти
26. Андижон давлат тиббиёт институти

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
Филиаллар:

1
. ТАТУ Фарғона филиали
2. ТАТУ Урганч филиали
3. ТАТУ Самарқанд филиали
4. ТАТУ Қарши филиали
5. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
6. Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали
7, Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали
8. ЎзМУ Жиззах филиали
9. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
10. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
11. ТАТУ Нукус филиали
12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
13. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
14. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
15. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
16. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Создать научный бренд Узбекистана

Узбекистан может стать центром социальных, образовательных и научных разработок к 2025 году

Дэвид РЕДЖИО,
глава консалтингового подразделения QS Quacquarelli Symonds:

....Сейчас, глядя в будущее до 2030 года, мы находимся на ранних этапах десятилетия масштабного роста. Учитывая это, можно сказать, что то, каким образом университеты осуществляют стратегическое планирование на ближайшую и среднесрочную перспективу, будет иметь решающее значение для обеспечения модернизации образования и научных исследований.

Понятие «модернизацию» может рассматриваться с точки зрения интернационализации высшего образования Узбекистана и его участия в мировой научной повестке. Точнее, я рассматриваю этот процесс как систему мер по созданию необходимой поддержки и механизмов для обеспечения международного участия университетов Узбекистана в новой глобальной экономике знаний (например, в области глубоких исследований, освоения космоса, нанобиотехнологий), развития навыков, отраслевых исследований и академических программ.

Вузы Узбекистана уже сейчас имеют необходимый уровень образования и научных исследований для достижения поставленных целей раньше, чем ожидается. К 2025 году Узбекистан может стать новым центром притяжения инновационных проектов.

Подробно:
https://edu.uz/uz/news/view/2294

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Таништирув_ҳафталиги

ОТМларда таништирув дарслари давом этмоқда

👉 2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети жами 1982 нафар талабани қабул қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилда 1280 нафарни ташкил этган эди. Университетда бакалавриат босқичининг кундузги таълим шаклида таҳсил олишга тавсия этилган талабалар учун “Олий ўқув юртида таълим олишни ўрганамиз” мавзусида дарс машғулотлари бошланди.

Жами 10 ўқув кунига мўлжалланган машғулотлар бир вақтнинг ўзида офлайн ва онлайн шаклда ташкил этилиб, Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган талабалар офлайн шаклда бевосита университетда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида яшовчи талабалар ZOOM дастури орқали онлайн шаклда дарс жараёнларида бевосита иштирок этдилар.

👉 Aндижон машинасозлик институтининг барча факультетларида танишув дарсларининг учинчи куни қизғин давом этмоқда. Aудиторияларда ижтимоий масофа сақланган ҳолда дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

Илк ўқиш кунида талабаларга институт моддий техник базаси, таълим ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилган бўлса, бугун унга қўшимча равишда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳа билимлари улашилди.

👉 Навоий давлат кончилик институтида 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилиб, учта факультет ва Нукус филиалида таълим йўналиши учун дарслар олиб борилди.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилмоқда. Жуфтликлар орасида талабаларга 10 дақиқалик танаффус берилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ona_tilim_faxrim

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g