Edu.uz
154K subscribers
20.5K photos
4.39K videos
234 files
12.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА ! ⚠️2020/2021…»
​​#Таништирув_ҳафталиги

ТАТУда 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун таништирув дарслари бошланди

Бугун, 12 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун танишув дарслари бошланди.

Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилиб, барча йўналишлар учун дарслар 12 кун давомида тўлиқ якунланади.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилмоқда.

Биринчи курсга тавсия этилган талабаларга бириктирилган факультетлар асосида университетдаги таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилади.

Маълумот ўрнида , бугунги пандемия вазиятидан келиб чиқиб, ТАТУга 1-курсга ўқишга тавсия этилган талабалар ўзларининг яшаш ҳудудларига яқин ТАТУ ва унинг 5 та филиалига бориб ҳужжатларни расмийлаштиришлари имкони яратилган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#qabul2020

‼️ ВНИМАНИЮ АБИТУРИЕНТОВ!!! ‼️

❗️Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций проводит дополнительный набор абитуриентов на вакантные места на платно-контрактной основе.
Абитуриенты могут сдать документы с 12 по 17 октября 2020 года до 20-00 ч. через онлайн систему https://bumiptk.edu.uz по следующим направлениям образованиям:
👉 Технологическое оборудование машиностроительного производства;
👉 Тракторостроение;
👉 Оборудование и технология сварки;
👉 Метрология, стандартизация и сертификация;
👉 Управление инновационными проектами промышленных предприятий;
👉 Теплогазоснабжение и вентиляция зданий и сооружений.
❗️Вступительные тесты будут проходить 20-21 октября 2020 года в Ташкентском государственном техническом университете по адресу г. Ташкент, Алмазарский район, ул. Университетская-2.
❗️Срок обучения – 4 года.
❗️Стоимость контракта - 15 624 590 сум.
❗️ Выпускникам по окончании обучения выдается диплом о высшем образовании установленного образца Белорусского национального технического университета, который признается документом о высшем образовании в Республике Узбекистан.
⚠️ ОБУЧЕНИЕ НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ!!!
❗️Подпишитесь на наш телеграм канала https://t.iss.one/miptk.
☎️ Call center:
+998951448801
+998951448802
+998951448803
Время работы консультативного центра: 9:00 – 17:00, воскресенье – выходной день.

❗️Напоминаем❗️
Информацию о статусе ваших документов, можно получить в системе https://bumiptk.edu.uz предоставленным Вам логином и паролем при регистрации.

❗️Внимание❗️
При неполной или неправильной регистрации документов в онлайн системы документы приниматься не будут.

Подключение к телеграм каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТАда “Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти”га бағишланган халқаро курс бошланди

Tошкент тиббиёт академиясида Вильнюс университети ҳамда Европа тиббиёт мактаблари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Германиянинг Xалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида янги «Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти» замонавий малака ошириш курси ташкил этилди.

Мазкур халқаро курс GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Халқаро курснинг очилишига бағишланган маросимда TТА ва Вильнюс университети, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти раҳбарияти, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси, тиббиёт мактаблари Ассоцицияси, Европа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари қатнашди.

Мазкур курсда биринчи бўлиб ўқув жараёни ташкил этувчилар, яъни тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази ва ТТАнинг етакчи профессор-ўқитувчилари иштирок этади.

Маълумот учун, 2020 йилда TТАда GIZ лойиҳаси доирасида замонавий симуляция ускуналари билан жиҳозланган Инновацион марказ ташкил этилган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таништирув_ҳафталиги

Факт 24 | Бугундан ОТМларнинг I-курс талабалари учун таништирув дарслари бошланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Xalqaro_hamkorlik

Ўзбекистонда Европалик ҳамкорлар билан биоиқтисодиёт бўйича магистратура дастури жорий этилади

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE “Олий таълимда салоҳиятни ошириш” лойиҳасининг 2020 йил бўйича танлови натижаларига кўра “BioEconomy – Ўзбекистонда барқарор биоиқтисоидёт бўйича янги магистратура дастурини жорий этиш” лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа мақсади Ўзбекистондаги университетларда ҳамкор Европа ОТМлари тажрибаси асосида Биоиқтисодиёт бўйича янги магистратура мутахассислигини ташкил этиш ҳисобланади.

Биоиқтисодиёт - Марказий Осиё мамлакатлари учун янги тармоқ бўлиб, Европа ва АҚШда яқиндан бошлаб қўлланилиб келиняпти. Биоиқтисодиёт - қайта тикланадиган биологик ресурсларни ишлаб чиқариш ва ушбу ресурсларни ҳамда чиқиндиларни озиқ-овқат, озуқа, биологик маҳсулотлар ва биоэнергетика каби қўшимча қийматга айлантириш соҳасидир.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни лойиҳа иштирокчилари ҳисобланган Латвиянинг табиий фанлар ва технологиялар университети, Финландиянинг Ювискалье амалий фанлар университети, Литванинг Витаутас Магнус университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро давлат университети ҳамда Ўзбекистон Агро-ахборот ва инновациялар маркази мутахассислари билан дастлабки муҳокама онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Муҳокамада лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси келишиб олинди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинди. Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.

Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

“Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (646-сон, 12.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

📌 2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;

📌 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

▪️ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
▪️ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
▪️ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

👉 Сертификат бериш учун тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилади.

🔰 Қарор билан Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Унга мувофиқ, сертификат бериш Давлат тест маркази томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

💴 Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

👉 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

👉@otm_info
⬆️Республика олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ (диний ва ҳарбий ОТМлардан ташқари):

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#Танишув_ҳафталиги

«Танишув дарси»: 1-курс талабаларини янги ютуқларга илҳомлантирди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун онлайн «Танишув дарслари» бўлиб ўтди. Танишув дарслари давомида талабалар эътиборига Академия фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, академияда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув хоналари, кутубхоналар, турли тўгараклар, спорт майдончалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидалар, кийиниш маданияти, талабаларнинг намунали хулқ-одоби, кредит-модуль тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

2020/2021-ўқув йили учун 4174 нафар талабалар Фарғона давлат университетда ўқиш имкониятини қўлга киритдилар. Шулардан 1045 нафари давлат гранти асосида ўқишимкониятига эга бўлди. Барча олий таълим муассасаларида бўлганидек, 1 курс талабалари учун “1-курс мактаби” таништирув ҳафталиги бошланди.

Университетнинг барча факультетларида талабалик сафига қабул қилинган ёшлар билан қизғин учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтди. Айниқса, табиий фанлар факультети декани Ш.Мамажонов бошчилигида факультет йўналишларига энг юқори балл билан 1-ўринда қабул қилинган талаба-ёшларни алоҳида қутлаш тадбири ташкил этилди.

Бундай учрашувлар университетнинг 10 та факультетида 2-сменада ташкил этилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда 1-курсга қабул қилинган, талабалар билан “Танишув дарслари” бошланди.

Имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга университет томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнгида университет талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, танишув-таништирув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда 3 кундан 2 ҳафтагача ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, сўнгра масофавий таълим жараёнлари бошланади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Диққат:

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиниши бошланди.

Университетлар:

1. Гулистон давлат университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Қарши давлат университети
4. Самарқанд давлат университети
5. Тошкент давлат техника университети
6. Бухоро давлат университети
7. Тошкент ахборот технологиялари университети
8. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
9. Тошкент давлат педагогика университети
10. Тошкент давлат транспорт университети
11. Урганч давлат университети
12. Фарғона давлат университети
13. Термиз давлат университети
14. Ўзбекистон Миллий университети
15. Андижон давлат университети
16. Тошкент давлат аграр университети
17. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
18. Наманган давлат университети

Институтлар:

1. Нукус давлат педагогика институти
2. Самарқанд давлат чет тиллар институти
3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
4. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
5. Жиззах политехника институти
6. Навоий давлат педагогика институти
7. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
8. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
9. Жиззах давлат педагогика институти
10. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
11. Бухоро муҳандислик-технология институти
12. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
13. Андижон машинасозлик институти
14. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
15. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
16. Наманган муҳандислик-технология институти
17. Фарғона политехника институти
18. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
19. Тошкент архитектура-қурилиш институти
20. Тошкент молия институти
21. Тошкент кимё-технология институти
22. Навоий давлат кончилик институти
23. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
24. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
25. Бухоро давлат тиббиёт институти
26. Андижон давлат тиббиёт институти

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Филиаллар:

1
. ТАТУ Фарғона филиали
2. ТАТУ Урганч филиали
3. ТАТУ Самарқанд филиали
4. ТАТУ Қарши филиали
5. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
6. Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали
7, Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали
8. ЎзМУ Жиззах филиали
9. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
10. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
11. ТАТУ Нукус филиали
12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
13. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
14. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
15. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
16. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

Рўйхат тўлдирилмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (ПҚ-4860-сон, 2020 йил 13 октябрь). Қарорга мувофиқ:

🔸инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум) учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;

🔸педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратилади;

🔸 Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозими киритилади;

🔸 "Дефектология" таълим йўналиши ўрнига "Махсус педагогика" таълим йўналиши киритилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
#ИнклюзивТаълим
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижлик талабалар ўзбек тилини ўрганишмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ Диққат: ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиниши бошланди. Университетлар:…»