Edu.uz
132K subscribers
23.5K photos
4.99K videos
239 files
13.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Тайинлов

Иккита ОТМга янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 октябрдаги 631-сон қарори билан:

👉 Тўлқин Закирович Тешабаев Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимидан озод этилди.

👉 Сарвар Наджимович Бабаходжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Хотинқизларга_эътибор

ОТМ ректорлари имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни табриклашмоқда

Жорий ўқув йилида Президентимиз ташаббуси билан белгиланган олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартибига биноан 34 нафар абитуриент Термиз давлат университетини талабаси бўлишга эришди.

Ушбу имтиёздан фойдаланиб, Термиз шаҳар, Меҳробод маҳалласида истиқомат қилувчи Хадича Чориеванинг икки фарзанди – Фотима-Зуҳра Ўроловалар ҳам давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

Термиз давлат университети ректори Абдуқодир ТОШҚУЛОВ бахтли опа-сингилларни табриклаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Уларни талабалик бахтига муяссар бўлгани билан чин юракдан муборакбод этиб, университет жамоасининг табригини етказди.

168 абитуриент Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига имтиёзли равишда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Университет ректори Улуғбек АЗИЗОВ университетнинг бир қатор раҳбар ходимлари ҳамроҳлигида талабаларни уйларига бориб табрикнома ҳамда қимматбахо совғалар улашди.

Ҳаётдан катта мақсадлари бор, лекин қайсидир жиҳатдан имконияти чекланган ёхуд кўмакка муҳтож айрим иқтидорли қизларга давлат томонидан берилган бундай эътибор уларнинг кўнглини тоғдай кўтарганини ёшларнинг юз-кўзларидан билиб олиш қийин эмас эди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Matbuot_anjumani

Янги профессионал таълим тизимининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 9 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан АОКАда «Касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган ёшлар профессионал таълим муассасаларида ўқишлари учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида» матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида қайд этилдики, жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 339 та касб-ҳунар мактаби, 201 та коллеж ва 185 та техникум ташкил этилади. Янги профессионал таълим муассасалари мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб 3 та тоифага бўлинади.

👉 Касб-ҳунар мактаблари таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи дастурлар асосида 9-синф битирувчилари таркибидан ёшларнинг бошланғич профессионал таълим олишини таъминлайди.

👉 Коллежларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи дастурлари асосида ўрта профессионал таълим касб эгалари тайёрланади.

👉 Техникумлар таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган бўлиб олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият кўрсатади.

Янги тизимнинг асосий принципи - аввал иш ўрни аниқ бўлади, иш берувчи ўзининг малака талабларини, шу касбнинг илмини, ўқитиш технологиясини беради, шундан кейингина мутахассис тайёрланади. Шундан келиб чиқиб, энди касб-ҳунар таълими тизимида таълим шакли ҳам, мазмуни ҳам, принциплар ҳам мутлақо ўзгарди.

2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 81 325 нафар, шундан давлат гранти асосида 12762 нафар, тўлов-контракт асосида 68563 нафар абитуриентларни қабул қилиш, техникумларга эса жами бўлиб 70048 нафарни, шундан 9199 нафари давлат гранти асосида, 60849 нафар тўлов-контракт асосида қабул қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунга келиб, коллежларга жами 86 316 нафар, техникумларга эса 12 2206 нафар абитуриент ҳужжатларини онлайн платформалар орқали топширган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Мақсуджон ҲАМРАЕВ “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюда тўлов-контракт ва табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича талабаларни қизиқтирган барча саволларга ойдинлик киритди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон машинасозлик институтида илмий даража берувчи кенгаш ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Aттестасия комиссиясининг қарорига асосан Aндижон машинасозлик институтида техника фанлари бўйича илмий даража берувчи илмий кенгаш ташкил этилди.

Илмий кенгашга «Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш», «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» ихтисосликлари бўйича диссертацияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, «Таълим-тарбия назарияси ва методикаси» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи ҳам берилди.

– Илмий кенгашнинг ташкил этилиши бу энг аввало, Фарғона водийсида техника йўналишида юқори салоҳият ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрлаш ишини янада юқори босқичга кўтаради, – дейди Aндижон машинасозлик институти ректори Умид Турдалиев. – Шу билан бирга, институт илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Илмий даража берувчи кенгаш аъзолигига нафақат Андижон машинасозлик институти, балки Тошкент ва Фарғона водийсидаги қатор олий ўқув юртларининг доцент, профессор ўқитувчилари ҳам киритилган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi davr | 2020-2021 ўқув йилида табақалаштирилган тўлов-контрактда ўқиш истагидаги абитуриентларга берилган имкониятлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚡️⚡️⚡️ 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошлади

Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши: “Архитектура” (Architecture), “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering), “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради.

Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн.сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

❗️Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

Битирувчилар жаҳонда тан олинадиган Корея Республикаси Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўлади.

2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади.

Кириш имтихонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

❗️Эслатма:
ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

❇️Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умутаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).;
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг бошланиши ҳақида университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида хабар берилади.

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Akademik_litsey

Академик лицейларда жорий йил 15 октябрдан анъанавий дарслар бошланади

Жорий йил 15 октябрдан
олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда 2020-2021 ўқув йили анъанавий тарзда бошланади.

Бунда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ва ота-оналар ҳамда депутатлардан ижобий хулоса берилгандан сўнг академик лицейларда ўқув жараёнини бошлашга тайёрлиги ҳақида ҳудудий ишчи гуруҳларнинг хулосаси олинади.

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган академик лицейларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Шунингдек, ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш мақсадида ота-оналарнинг фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади.

Таълим муассасасига ўқувчиларнинг анъанавий тарзда келиб ўқишлари мажбурий ҳисобланмайди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойлари ҳамда ошхона/буфетлар фаолият юритмайди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Хотинқизларга_эътибор

Чирчиқ давлат педагогика институтига имтиёз асосида тавсия этилган қизлар қутланди

Президентимизнинг хотин-қизларни қўшимча давлат грантига қабул қилиш ташаббуси асосида 5 нафар абитуриент қизлар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.

Институт раҳбарияти ҳамда маҳаллий давлат органлари вакиллари биргаликда талаба-қизларнинг хонадонларига ташриф буюрди.

Талаба қизларга уларнинг яқинлари ва маҳалладошлари иштирокида институт ректорининг табрикномаси, талабалик гувоҳномаси, китоблар жамланмаси, ўқув-услубий адабиётлар, видеоролик, тақдимот материалларидан иборат институтнинг ўқув, илмий ва маънавий қиёфаси акс этган электрон маълумотлар жамланмаси тақдим этилди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Akademik_litsey

Янгиликлар 24 | Жорий йил 15 октябрдан академик лицейларда анъанавий дарслар бошланади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошлади

Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши: “Архитектура” (Architecture), “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering), “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради.

Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн.сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

❗️Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

Битирувчилар жаҳонда тан олинадиган Корея Республикаси Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўлади.

2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади.

Кириш имтихонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

❗️Эслатма:
ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

❇️Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умутаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).;
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг бошланиши ҳақида университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида хабар берилади.

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Анъанвий_дарслар

Бугун, 12 октябрь куни Андижон давлат университетида 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун танишув дарслари бошланди.

Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилиб, бугун 43 та таълим йўналишидан 19 та таълим йўналиши учун университетнинг 6 та биносида дарслар ташкил этилган. Барча йўналишлар учун дарслар 12 кун давомида тўлиқ якунланади.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилмоқда. Дарслар кунига 2 жуфтликдан ташкил этилиши белгиланган. Жуфтликлар орасида талабаларга 10 дақиқалик танаффус берилади.

Танишув дарсларида дастлаб мадҳиямиз янграб, университет ректорининг 1-босқич талабаларига видеотабриги намойиш этилди. Шундан сўнг, дарс жадвали, дарс берадиган ўқитувчи ва профессорлар билан таништирилди. Керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилади.

Эслатиб ўтамиз, танишув дарслари якунлангач, 1-курс талабалар ҳам бошқа курс талабалари сингари ўқишни масофавий (онлайн) шаклда давом эттирадилар.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Иккинчи_таълим

ОТМларда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Тошкент молия институтида
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича имтиҳонлар ўтказилмоқда. Имтиҳонлар 9 та мутахассислик кесимида гуруҳларга бўлиниб, 2 сменада ёзма иш (эссе) шаклида ўтказилмоқда.

Карантин ҳолатини инобатга олиб ва абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида институтда имтиҳонга ташриф буюрувчилар томонидан қабулга оид ҳужжатларни имтиҳон якунига етгач қабул бўлимига топшириш имконияти яратилди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Таништирув_ҳафталиги

Ассалом, ЎзМУ!

Бугун пандемия сабаб ўтган ўқув йилининг март ойидан буён таълимнинг онлайн шаклида давом эттирган Ўзбекистон Миллий университетида карантин талабларига риоя қилган ҳолда таништирув дарслари бошланди.

Ёшлар ҳаётидаги муҳим бурилиш ва янги босқич бўлган, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар Ўзбекистон Миллий университетига келишди. Уларни дунё тан олган академиклар, профессор-ўқитувчилар кутиб олишди.

Таништирув дарсларида асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи талабалар иштирок этишди. Шунингдек, ўз ихтиёрига кўра университетдаги талабалар учун яратилган шарт-шароит, таълим жараёнлари билан танишиш мақсадида бир гуруҳ республикамизнинг турли ҳудудларидан ота-оналар ҳам келишди.

Дастлаб, биринчи курсга қабул қилинган талабаларни факультетларда тантанали равишда кутиб олиш маросими ташкил этилди. Сўнгра танишув режасига кўра талаба ёшларга университет ва факультетлар фаолиятига доир видеороликлар намойиш этилди. Унда ЎзМУ таркибий тузилмаси, таълим йўналишлари, факультетлар ва кафедралар таркиби, ўқув-илмий, маънавий-маърифий ишлар билан таништирилди.

Танишув дарслари билан бир пайтнинг ўзида параллел равишда университетга ташриф буюрган ота-оналарга дарс жараёнлари учун университетда яратилган шароитлар яқиндан таништирилди.

Университетда таништирув ҳафталиги 14-17 октябрь кунлари Республиканинг барча ҳудудларида сайёр гуруҳлар томонидан жадвал асосида олиб борилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Мен 19 йил деганда талаба бўлиш бахтга эришдим

— Мен бугун ўзимни ҳаммадан бахтиёр ҳис этяпман, – дейди талабалик нашидасини сураётган Гавҳар Ўсарова. — Сабаби мен 19 йил деганда бу бахтга эришдим. Жорий йил бўлиб ўтган имтиҳонларда абитуриентлар орасидан машаққат чекиб, маълум маънода илм йўлининг бир босқичини забт эта олган ёшлар саралаб олинди. Бунинг учун, авваламбор, Юртбошимиздан миннатдорман.

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоаси биринчи босқич талабаларини кўтаринки руҳда кутиб олиб, талабаларнинг дарс машғулотлари билан боғлиқ бўлган барча саволларига жавоб беришди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Диққат, икки кун қолди! ⬇️
Forwarded from Edu.uz