Edu.uz
135K subscribers
22.8K photos
4.87K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Навоий давлат педагогика институти ректори қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни табриклади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Фотофакт

Aндижон машинасозлик институти қошида институт ходимлари ва талабаларининг фарзандлари учун рус тилига ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди.

Муассаса жами 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Институт ходимлари ва талабалари фарзандлари чергирмалар асосида қабул қилинади.

Kаналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ТДПУ ректори имтиёзли тарзда талаба бўлган хотин-қизларни табриклади

Республикамизнинг турли ҳудудида яшовчи 23 нафар хотин-қиз имтиёз асосида Тошкент давлат педагогика университетига қўшимча квота бўйича давлат грантига қабул қилинди.

Университет ректори Aлишер Умаров ушбу имтиёзнинг илк соҳибаларини, уларнинг ота-оналари ва яқинларини табриклаш учун улардан бир қанчасининг хонадонига ташриф уюштирди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Оҳангарон туманларидан ўқишга қабул қилинган қизлар ректорнинг шахсан ўзидан табрик сўзларини эшитиб, совғаларни қабул қилиб олишди.

- Тангатопди Оҳангарон туманининг энг чекка қишлоқларидан бири. Шунча йўл босиб, ректорнинг ўзи қизимни қутлаш учун хонадонимизга кириб келиши мени жуда тўлқинлантириб юборди. Қизим бахтли бўлса мен ундан икки карра бахтлироқман. Қизим албатта зўр ўқитувчи бўлади, маҳалламиз, қишлоғимиз ва юртимизга ҳали кўп нафи тегадиган фарзанд бўлишига ишонаман, - дейди Фотима Aбдуллаеванинг онаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент тиббиёт академиясига талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар табрикланди

Янги ўқув йилида 27 нафар хотин-қиз Президент ташаббуси билан жорий этилган имтиёз асосида қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил оладиган бўлди.

Бугун, 5 октябрь куни ТТА раҳбарияти пойтахтлик талабалар Зайлобиддинова Райхона, Усманова Файёза ва Азимова Ноилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарини табриклашди.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда ТТА ректори Лазиз Туйчиевнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор

Президент фармони асосида, пандемияга қарши курашишда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, уларга зарур маълумотлар ва ресусрларни тезкор етказиб беришда кўрсатган жонбозлиги учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг 28 нафар ходими “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Республика олий таълим муассасаларига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА !

❗️2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинди.

👉 Республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ орқали танишишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори қабул қилинди (2020 йил 6 октябрь) .

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона филиаллари фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

ТДЮУ ректори имтиёзли тарзда талаба бўлган хотин-қизларни табриклади

Республикамизнинг турли ҳудудида яшовчи 20 нафар қизлар имтиёз асосида Тошкент давлат юридик университетига қўшимча квота бўйича давлат грантига қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ахборот_хати

“Фотоэнергетикада наноструктурали яримўтказгичли материаллар” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади

2020 йилнинг 9 октябрь
куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти ва Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида шу мавзуда халқаро илмий конференция ўтказиш режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича тезислар намойиш этилади:

📌1-шўъба: Фотоэнергетиканинг замонавий муаммолари;

📌2-шўъба: Наноструктурали яримўтказгичлар асосида қуёш элементлари;

📌3-шўъба: Наноструктурали яримўтказгичли материаллар олиш технологияси;

📌4-шўъба: Микро- ва наноструктурали материаллар физикаси;

📌5-шўъба: Яримўтказгичли материаллар асосидаги датчиклар;

📌6-шўъба: Фотоника ва спинтроника материаллари физикаси;

📌7-шўъба: Ўқув жараёнида қуёш элементларидан фойдаланиш.

Конференция тўпламида нашр этилган илмий тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индексацияланади ва ҳар бирига алоҳида DOI рақами берилади.

Халқаро илмий конференция 2020 йилнинг 9 октябрь куни соат 14:00 дан бошлаб Zoom платформасида ўтказилади.

Мазкур халқаро конференцияда ОТМ прфессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, магистрлар ва талабалар ўз илмий тезислари билан иштирок этишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар ҳуқуқлари таълим тараққиётига хизмат қилади

2020 йил 5 октябрь куни Тошкент давлат транспорт университетида талаба-ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан маслаҳатлашув ўтказилди.

Тошкент давлат транспорт университети ва Транспорт прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик талабаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш, университет жамоасининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатишни ташкил этиш масалаларига қаратилди.

Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев университетда ташкил этилган “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш” Маркази фаолияти билан танишди. Марказ университет жамоасининг ҳуқуқий маслаҳат манзилига айланиши лозимлигини уқтирди. Марказнинг мунтазам фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

- Университетда таълим ва тарбия қонунларини сўзсиз ижро этишда, ҳуқуқий маданиятни оширишда, профессор-ўқитувчи ва талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли аҳамиятли, - деди университет ректори Одил Абдурахманов. - Раҳбар сифатида истагим, Тошкент давлат транспорт университетининг барча ҳаракати – қонуний асосга ва жамоадаги ҳар бир шахснинг ҳар томонлама тараққий этишига хизмат қилиши лозим.

Мулоқот якунида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан университетнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига Маъруфхон Ходжаев томонидан эсдалик соғалари топширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Хотинқизларга_эътибор

Ректорлар имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни табрикламоқда

Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган хотин-қизлар хонадонларига ташриф буюрди. Ректор ушбу ютуқ билан талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарини самимий муборакбод этди.

Ўз ўрни талаба қизлар ҳам бундай эътибор ва шароитлар учун давлатимиз раҳбари ҳамда университет раҳбариятига миннатдорчилигини изҳор этишди.

Хўжайли туманида истиқомат қилувчи Гулмира Сайназарова 2020-2021 ўқув йили учун Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ҳужжат топширди.

- Президентимизнинг Фармонлари асосида хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Мен ҳам 4 фоизлик қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида грант асосида талаба бўлдим. Бугун институт ректори номидан табрикнома ва бадиий китоблардан иборат совғани уйимга олиб келиб беришди. Жудаям хурсандман. Давлатимизнинг эътибори натижасида орзуларимдан энг каттаси амалга ошди, - дейди Гулмира қувончини яшира олмай.

Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан ажратилган алоҳида 4 фоизли олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тизими бўйича 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз талаба бўлишди. Улар орасида 17 нафар навоийлик қизлар ҳам бор.

Ана шундай бахтга муяссар бўлган ёшларимиздан бирини қутлаш учун Навоий давлат кончилик институт раҳбарияти Навоий шаҳри Гулистон массивида истиқомат қиладиган Чарос Ибрагимованинг хонадонига ташриф буюришди. Институт раҳбарияти уларни давлат гранти асосида кончилик институтига талаба бўлганлиги билан мазкур олий ўқув юрти жамоаси номидан қутлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА:

🖥 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

⚠️Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассилсикларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

❗️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Биласизми?

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Ахборот_хати

2020 йил 8 октябрь куни академик кредит соатлари тизими бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

2020 йил 8 октябр куни
Тошкентдаги Вебстер университети томонидан "21 асрнинг олий таълим тизими: академик кредит тизими сифат ва мобилликнинг асоси" халқаро конференцияси ўтказилади.

👉 Конференция доирасида "Aмерика кредит тизими: умумий таҳлил" ва "Aкадемик кредит тизимининг глобал мобиллиги ва долзарблиги: Ўзбекистон мисолида" мавзусидаги семинарлар бўлиб ўтади. Унда кредит тизимининг механизмлари, амалий қўлланилиши, имтиёзлари ва ушбу соҳадаги хорижий тажриба муҳокама қилинади.

Конференция учта тилда - инглиз, ўзбек ва рус тилларида ўтказилади. Тадбирда Aмерика университетларини рўйхатдан ўтказувчилар ассоциацияси мутахассислари ва қабул бўйича масъуллари иштирок этади.

Конференция 2020 йил 8 октябр куни соат 9:00 дан 12:00гача Zoom платформасида ўтказилади.

☎️ Маълумот учун: (99) 000 88 17

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://webster-edu.zoom.us/meeting/register/tJYkfuqgrzssGdR7668TXVnUkgiYP_LA1fT4

-----------------------

8 октября состоится международная конференция на тему системы кредитных часов

Университет Вебстер
в Ташкенте организует международную конференцию «Высшее образование двадцать-первого века: академический зачётный час как основа качества и мобильности» 8 октября 2020 г., с 9:00 до 12:00 на платформе Zoom.

👉 В рамках конференции пройдут семинары «Американский зачётный час: обзор» и «Глобальная мобильность и актуальность академического кредита: пример Узбекистана», где будут обсуждаться механизмы действия кредитной системы, практическое применение, польза и зарубежный опыт в данной сфере.

Конференция будет проходить на трёх языках – английском, узбекском, и русском. Спикерами мероприятия выступят эксперты из Американской ассоциации университетских регистраторов и сотрудников приемной комиссии.

☎️ Телефон для справок: (99) 000 88 17

Регистрация: https://webster-edu.zoom.us/meeting/register/tJYkfuqgrzssGdR7668TXVnUkgiYP_LA1fT4

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «⚡️⚡️⚡️ Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА: 🖥 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

ОТМларга хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш доирасида танловда иштирок этган Фарғона вилояти Бувайда тумани Жилва қишлоғида истиқомат қилувчи Намуна Маҳаммаджонова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабасига айланди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали директори Шамсиддин Усмонов ва филиал ўқитувчилари имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабанинг уйига ташриф буюришди. Филиал жамоаси талаба қизни ва унинг оила аъзоларини самимий қутлашди ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.


Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Хотинқизларга_эътибор

Бухоро давлат тиббиёт институтида имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Янги ўқув йилида 13 нафар хотин-қиз Президент ташаббуси билан жорий этилган имтиёз асосида қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида институтга қабул қилинди.

Институт ректори Шуҳрат Тешаев Президент ташаббуси билан берилган имкониятга сазовор бўлиб институт талабаси деган номга эришган қизларга эсдалик совғалар ҳамда табрикнома топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотинқизларга_эътибор

Наманган давлат университети ректори вилоят туманларига бориб имтиёз билан олийгоҳга кирган қизларга сертификат ва эсдалик совғаларини топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Magistratura

Факт 24 | 2020/2021 ўқув йили учун ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g