Edu.uz
138K subscribers
22.3K photos
4.8K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади.

Бунда 2018/2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига “5510100-Даволаш иши”, “555510200-Педиатрия иши” таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган,

кириш тест синовларида иштирок этиб белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган,

Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи (қабул вақтидаги яшаш жойи асосида) абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент, 25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади.

Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йиллик ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Edu.uz pinned «Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар…»
#асосий_кўрсаткичлар

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий таълим олиш имконияти кенгайтирилмоқда:

👉 кечки таълим9 та ОТМда;
👉 махсус сиртқи таълим22 та ОТМда;
👉 сиртқи таълим52 та ОТМда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон Германия билан техника соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнолд Штернгарсни қабул қилди.

Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимиз олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган амалий тадбирларни кенгайтиришга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича қабул квоталари икки баробар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрда “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ихтисоcлик йўналишларида олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида икки баробар ошириш кўзда тутилган:

👉Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”;
👉 “Агрокимё ва агротупроқшунослик”;
👉 “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”.

Мазкур Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу борада тегишли таклифларни киритиши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистонда биринчи марта энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланади

Юртимизда илк маротаба Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версияси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланади.

Тантанали тақдирлаш маросими шу йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентда QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари директорлари, Elsevier компанияси раҳбарлари ва хорижлик мутахассислар иштирокида бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Биринчи илмий форум ҳам ўтказилиб, унда мақола ёзиш, илмий журналларни индексациялаш ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier илмий компанияси ўртасида «Илм-фан 2020» ҳамкорлик дастури имзоланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистонда Халқаро модалар академияси билан ҳамкорликда факультет ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Париждаги Халқаро модалар академияси Президенти Жан-Филлип Ваклюэр раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан қабулни амалга ошириш режалаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Ўзбекистон олий таълим муассасалари нима сабабдан халқаро рейтингларда ўрин олмаган? Рейтинг тузувчи компания вакили жавоб берди

👉 https://edu.uz/uz/news/view/1033
​​«Scopus Award-2018»: Йилнинг энг фаол олимлари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номларини эълон қилди.

“SCOPUS AWARD-2018” тақдирланганлар:

👉 “Researcher of the Year” («Йил олими») номинацияси – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);

👉 “High Performance award” (Энг сермаҳсул ОТМ) номинацияси – Ўзбекистон Миллий университети;

👉 “Outstanding Research Impact Award” (Тадқиқотларда эришган улкан натижаси учун) номинацияси – Ўзбекистон Фанлар академияси;

👉 “Growth of the Year” (Йилнинг энг муваффаққиятга эришган ОТМ) номинацияси – Тошкент педиатрия тиббиёт институти;

👉 “Breakthrough of the Year” (Йил кашфиёти) номинацияси – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;

👉 “Library of the Year” (Йил кутубхонаси) номинацияси – Самарқанд давлат университети;

👉 “Contribution to Science” (Илм ривожига қўшган ҳиссаси учун) номинацияси – Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

👉 “Энг ёш олим” номинацияси – Мираббаос Хўжамбердиев;

👉 “Women in Science” (Йил олимаси) номинацияси – Шахло Турдиқулова.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​«Scopus Award-2018»: Йилнинг энг фаол олимлари тақдирланди

Тақдирлаш маросимида олтита фан категорияларида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди:

👉 Иброҳим Абдураҳмнов (қишлоқ хўжалиги);
👉 Олим Рўзимуродов (инжиниринг ва технология);
👉 Рауфхон Салаходжаев (гуманитар фанлар);
👉 Улуғбек Абдуфаттоев (тиббиёт);
👉 Баҳром Умиров (табиий фанлар);
👉 Хегай Татьяна (ижтимоий фанлари).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​ТАТУнинг Қарши филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали вакиллари Белорусь давлат технология университетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент давлат педагогика университети “SMART университет”га айланади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Туркиянинг Informascope компанияси билан ҳамкорликда “SMART университет” лойиҳаси амалга оширилади.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва Informascope компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида “SMART университет” элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан,

👉 университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;

👉 фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;

👉 бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан фойдаланиш географиясини кенгайтириш;

👉 талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;

👉 битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc диссертацияларини, “плагиат”га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;

👉 “SMART” технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун “мастер-класслар” ташкил қилиш.

Музокаралар якунида Informascope компанияси билан
университетида “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#хайрия

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор — келажакка эътибор» номли акцияси доирасида Республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 145 нафар талабага 1 миллиард 244 миллион сўм миқдорида тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#эълон

Тошкент давлат юридик университетнинг янги логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов ғолиби 6 000 000 (олти миллион) сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишларии мумкин.

Танлов уч босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда 2018 йилнинг 20 декабрига қадар иштирокчилар ўзларининг ижодий ишларини тақдим этишлари керак.

Батафсил: www.tsul.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Хорижда Ўзбекистон билан ҳамкорликда биринчи институт ташкил этилади

2019 йилда Минск шаҳрида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-белорусь қўшма институти очилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Белорусь давлатига ишчи ташрифи давомида бу борада шартнома имзоланди.

Амалий мутахассисликлар институти
Белорусь миллий техника университети базасида ташкил этилиб, унда асосан иқтисодиётнинг реал секторларида талаб юқори бўлган малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади.

Қўшма институтга келгуси ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, унда икки давлат фуқаролари ўқишлари мумкин. Институтда ўқув жараёнлари халқаро стандартлар асосида икки давлат ўқув режаларига таянган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, янги институт базасида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган қўшма марказ ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Эълон

«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини математика ва физика фанидан ўқувчилар ўртасидаги халқаро олимпиадада иштирок этишга таклиф қилади.

Олимпиада икки босқичда ўтказилади:
- саралаш босқичи;
- якуний босқич.

Сарлаш босқичи 2018 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон миллий университетининг бош биносида математика (соат 9:00дан) ва физика (соат 14:00дан) фанларидан бўлиб ўтади.

Олимпиаданинг якуний босқичи 2019 йилнинг январь-март ойларида ўтказилади (қўшимча маълумот берилади).

Халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорларига «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси (Россия Федерация)га ўқишга киришда имтиёз берилади.

Батафсил: www.mephi.ru
Масъул: Анваржон Шарипов, ЎзМУ қошидаги тайёрлов курси декани (+99890 9896551).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Вазирлик ахбороти

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Минск шаҳрида Амалий мутахассисликлар институтининг ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур институтга ўзбекистонлик ёшларни кўпроқ қамраб олиш ҳамда юртимизда нуфузли хорижий олий таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида томонларнинг ўзаро келишуви асосида Ўзбек-Беларусь институти Ўзбекистонда ташкил этилади.

Вазирлик кенг жамоатчиликдан мазкур институт билан боғлиқ ахборотдаги ноаниқлик учун узр сўрайди. Ўйлаймизки, мамлакатимизда яна бир нуфузли хорижий олий таълим муассасасининг ташкил этилиши халқимизни, айниқса, ёшларимизни хурсанд қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Олий таълим тизимида "Маънавият соатлари" онлайн тарзда ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида олий таълим тизимида ўтказиладиган «Маънавият соатлари» эндиликда Вебинар технологиялари асосида онлайн ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги баёнида «Маънавият соатлари»ни ташкил этиш ҳамда ушбу ўқув (малака ошириш курсларини) машғулотларини иннавацион усуллардан фойдаланган ҳолда босқичма - босқич «онлайн» шаклга ўтказиш вазифаси белгиланган эди.

Биринчи онлайн "Маънавият соати" Тошент давлат юридик университети профессори, Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари иштирокида «Ҳаракатлар стратегиясининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари» мавзусида Самарқанд давлат университети талабалари учун ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Онорбоев Баходиржон Очилбоевич Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.

Баходиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган, техника фанлари доктори.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни мувофиқлаштириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида ишлаб келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#муҳим_хабар

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA