Edu.uz
138K subscribers
22.3K photos
4.8K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДИУ ректори наманганлик талаба-ёшлар муаммоларини ўрганди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов Наманганга ташриф буюриб, масофадан туриб таҳсил олаётган университет талабалари билан учрашди. Унда Наманган ва Фарғона вилоятининг яқин туманларидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари қатнашди.

.Ректор ва талабалар дарс ўтиш жараёнларини бевосита кузатиш мақсадида реал вақт режимида онлайн дарс соатида иштирок этдилар.

Талабалар ректорга масофадан таълим олишда дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида айтишди ва ва ўз таклифларини билдирдилар. Хусусан, университетнинг масофавий таълим платформаси орқали вазифаларни бажариш вақтида узилишлар содир бўлаётгани, адабиётлар етишмовчилиги, Zoom дастури орқали онлайн дарсларда интернет трафиги сарфи катталиги ҳақида маълум қилишди.

— Биз доимо талабалар билан гоҳида онлайн, гоҳида мана шу каби юзма-юз учрашувлар ўтказиб боряпмиз. Мақсад Сиз дуч келаётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларга ечим топишдир, - деди Қўнғиротбой Шарипов . – Платформада узулишлар, техник муаммолар бўлмаслиги учун зарур жиҳозлар харид қилинди. Бу борадаги муаммолар октябрь ойигача тўлиқ бартараф этилади. Жорий йилнинг охирига қадар Smart университет лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган, бу жараён онлайн дарсларни ташкил этиш, таълим берувчи ва таълим олувчи учун ҳам қулай бўлади.

Шунингдек, учрашув давомида Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида ҳафтанинг маълум кунларида ҳудудга яқин турувчи талабалар учун университет профессор-ўқитувчилари томонидан дарс соатлари ташкил этилиши маълум қилинди.

Сафар давомида Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида янги ўқув йили учун ташкил этилган қабул жараёнлари, таълим бериш ва ҳунар ўргатиш имкониятлари билан танишилди. Университети ва Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми профессор-ўқитувчилари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги талабгир касблар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Имтиёзга эга абитуриентлар учун ўтиш баллари

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан dtm.uz сайтдаги “2020-2021-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ИМТИЁЗ ЎТИШ БAЛЛAРИ” бўлими орқали фойдаланиш мумкин.

Мазкур бўлимга киргандан сўнг,

👉 Таълим шакли;
👉 Имтиёз тури;
👉 “Олий таълим муассасаси” ёки “Имтиёз йўналиши” танланади.

Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.

Давлат тест маркази.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Мўйноқлик ўқувчиларга ахборот технологиялари бўйича бепул ўқув курслари бошланди

ТАТУ Нукус филиали жамоаси
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Future Muynak» ўқув-амалиёт марказини ташкил этгани ва ўқувчилар учун бепул ўқув курсларини олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда марказда туман мактаб ўқувчилари учун ахборот технологиялари бўйича курслар бошланди. Машғулотлар синфлар кесимида уч сменада соат 09:00 дан 16:00 гача олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан марказга бепул Wi-Fi зонаси ташкил қилинди. Эндиликда, марказ тинuловчилари интернетдан бепул фойдаланиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, «Future Muynak» ўқув-амалиёт маркази 2019 йил декабрь ойида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ТАТУ Нукус филиали томонидан ташкил этилган. Бу ерда филиал профессор-ўқитувчилари мўйноқлик ёшларга «Web-технология», «3D моделлаштириш» ва «анимацион графика» каби замонавий йўналишларда бепул машғулотларни олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

1-октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

“Ипак йўли” халқаро туризм университетида иккита проректор лавозимига тажрибали ходимлар ишга қабул қилинади

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетида ўқув ишлари ва илмий ишлар, инновациялар ва тижоратлаштириш бўйича проректори лавозимига тажрибали илмий ходимлар ишга қабул қилинади.

❇️ Ўқув ишлари бўйича проректорнинг лавозим вазифалари тавсифи:

👉 Университетнинг ўқув дастурларини режалаштириш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ўқув ишлари бўйича проректор асосий раҳбарлик вазифаларига эга. Таълим дастурларини узоқ муддатли режалаштириш, ўқитиш сифатини таъминлаш, стратегик режани, таълимнинг бош режасини ва мақсадларини ва университетнинг вазифаларини белгилашда етакчи бўлиб хизмат қилади.

❇️ Илмий ишлар, инновациялар ва тижоратлаштириш бўйича проректорнинг лавозим вазифалари тавсифи:

👉 Тадқиқотчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали тадқиқот, инновация ва иқтисодий ривожланиш соҳаларида муҳим раҳбарликни таъминлайди; кўп тармоқли лойиҳаларга кўмаклашиш, янги молиялаштириш манбаларини излаш, тадқиқотлар ўтказилишини таъминлаш ва университет тадқиқот муҳити учун етакчи шахс сифатида хизмат қилиш.

Зарур мaлaкaлaр:

🔹PhD ёки DSc илмий даража;
🔹 инглиз тилини мукаммал билиш;
🔹 юқори маъмурий даражада беш йиллик раҳбарлик иш тажрибаси ва олий таълимдаги тажриба.

Номзодлар аризаларни инглиз тилидаги батафсил таржимаи ҳол, шунингдек, фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI – Key Performance Indicators) ва мақсадлари тўғрисидаги декларацияни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кадрлар бўлими ([email protected] ёки [email protected])га юборишлари лозим.

📞 Мурожаат учун: (71) 200-00-88

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

Сизга доим таъзимдамиз, азиз, Устозлар!

Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​"UZBEKISTAN GTL" компаниясининг 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастури эълон қилинди

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Uzbekistan GTL" МЧЖ 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастурини эълон қилди.

Стипендия дастурида иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15 октябрига қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉Рўйхатдан ўтиш

Стипендия дастури, иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар билан компаниянинг расмий веб-сайти ва телеграм-каналида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan GTL" компаниясининг стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Дастур ғолибларига Компания томонидан бир ўқув йили давомида махсус ойлик стипендия берилади. Бундан ташқари, стипендия совриндорлари компания офисларида малака ошириш, GTL заводида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ, шунингдек ўқишни тамомлаганидан сўнг ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиниш имкониятларига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​1-октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлари куни!

Уйимиз – мактаб, отам – ўқитувчим.

Жавлонбек Абдуллаев
Наманган давлат университетининг касб таълими иқтисодиёт йўналишининг 4- курс талабаси. Жуссаси кичикроқ, аммо кўзларида ҳаётга бўлган муҳаббати чексиз Жавлонбекнинг болалиги ўзига хос мураккабликлардан иборат.

Эндигина олти ёшга тўлганида, ёзнинг жазирама кунлари эди. Мактабга чиқиш истаги қалбини қамраб олган, бунга тайёргарлик ҳам кўришганди. Аммо фалокат оёқ остида экан. Кўчада чопқинлаб кетаётиб, машина келганини билмай қолди. Натижада ўйноқлаб юрган болакай автоҳалокат сабаб тўшакка михланди.

Жавлонбек бошидан оғир муолажаларни ўтказди. Натижада унинг бир оёғи кесиб ташланди. Мурғаккина вужуд оғир дардни матонат билан енгсада, ўз жигаргўшасининг дардини кўтарган ота-она нураб борардилар, гўё!

-Яна бир воқеани эслайман, - дейди қаҳрамонимиз. - Ҳамма мактабда ўқиётган пайтда отам: “Уй мактаб, мен ўқитувчи сенга!” деганча ручка, дафтар, китоб кўтариб келдилар.

Мўътабар ая ва Абдуқаюм акалар Жавлонбекни елкаларида кўтариб юриб, ўзлари бу оламни эрта тарк этдилар. Ҳозир акаси Жамшидбек билан бирга яшайди. Энг муҳими, Жавлонбек Абдуллаев ўзининг букилмас иродаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Аъло баҳоларга ўқиши уни Наманган давлат университети томон етаклади. Ва талаба деган номга мушарраф бўлди.

-Университет мен учун муқаддас даргоҳ. Бу ерда устозларимнинг меҳрини, муҳаббатини, қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдим. Айнан шу ерда кўплаб ютуқларни қўлга киритдим.

Қаҳрамонимиз спортнинг сузиш тури билан шуғулланиб келади. Икки карра паралимпиада чемпиони. Вилоят ва республика кўрик-танловларнинг ғолибига айланди, кўплаб лойиҳалар муаллифи.

- Ҳар сафар қийинчиликка дуч келсам, отамнинг умид билан боқаётган кўзларини, онам елкасида халта кўтариб, оилага ёрдам беришга шошаётганларини кўз олдимга келтираман. Улар қийинчиликдан қўрқишмади. Мен ишонаманки, ҳаёт ҳар доим инсон иродасини синаб боради, - дейди Жавлонбек кулимсираб.

Азиз устоз ва мураббийлар, Сизнинг меҳнатингиз ҳар қандай таҳсинга лойиқ!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Diqqat, e`lon!

Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi Ma'naviyat va ma'rifat markazi tomonidan tashkil qilinayotgan "Xavfsiz internet": bugun va kelajak" online konferensiyasi uchun qabul boshlanganligini ma'lum qilamiz.

👉 Konferensiya 3-4-oktabr kunlari ZOOM platformasida o'tkaziladi

Siz Online konferensiyada quyidagi yo'nalishlardan birida ishtirok etishingiz mumkin:

🌐 Axborot globallashuvi davrida internet xavfsizlik masalalari
💼 "Blogerlik" - Bloger kuchlimi yoki jurnalist?
📝 "Matbuot" - Matbuot kelajagini nima kutmoqda yoxud ijodkor qarashlari!
🖥 "Telejurnalistika" - Telejurnalistikadagi raqobat: davlat telekanallarimi yoki xususiy kanallar?

Spikerlar:

🔹 Alisher Sa'dullayev
🔹 Sherzod Qudratxo’jayev
🔹 Xurshid Do’stmuhammad
🔹 Nargiz Qosimova
🔹 Amrullo Karimov
🔹 Ravshan Omonov
🔹 Dilshod Rajab
🔹 A'zamjon Dadaxonov

❗️ Qatnashish mutlaqo BEPUL...

✍️ Konferensiyada qatnashish uchun
@Javokhirsblog_uz ga #Future_journalists so'zini yuboring!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#double_degree

Янгиликлар 24 | Ўзбекистонда ОТМлар сони сўнгги уч йилда 47 тага кўпайиб, бугунги кунда 125 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Хотин-қизларнинг қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорига мувофиқ хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилган эди.

Президент қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди.

Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича:

👉 Қорақалпоғистон – 154,5 балл;
👉 Андижон – 135,2 балл;
👉 Наманган – 151,5 балл;
👉 Фарғона – 151,6 балл
👉 Бухоро – 160,2 балл
👉 Хоразм – 154,9 балл
👉 Сурхондарё – 150,5 балл
👉 Қашқадарё – 157,3 балл
👉 Жиззах – 151,8 балл
👉 Навоий – 163,9 балл
👉 Самарқанд – 151,4 балл
👉 Сирдарё – 138,5 балл
👉 Тошкент вилояти – 138,7 балл
👉 Тошкент шаҳри – 136,3 балл

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар олий таълим давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.

❗️ Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

‼️ Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!

"Мураббий учун энг ёқимли нарса - шогирдлари муваффақиятини кўришдир" - Вадим Абрамов, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ахборот_хати

Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари

2020 йил 24 октябрь
куни соат 10:00да Тошкент молия институтида шу мавзуда халқаро миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Халқаро илмий-амалий конференция бешта йўналишда иш олиб боради. Унда хоҳловчилар ўз тезислари ва илмий мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.

Конференция тўпламида мақола бепул эълон қилинади.

❗️Мақолада муаллифнинг тадқиқ қилинаётган муаммога ўз қарашлари тўлиқ акс этиши, аниқ илмий хулосалари, амалий таклиф ва тавсиялари келтирилиши зарур.

Мақола ва тезислар электрон шаклда телеграм орқали +998909699065 телефон рақами ёки [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун: Н. Абдиева (90 969-90-65), Р. Обидов (97 708-67-33) З. Қаххоров (97 740-34-68)га мурожаат қилишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

Интервью 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ республика ва хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш билан боғлиқ барча саволларга жавоб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ustozga_ehtirom

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

Талабалар ўртасида устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилаётган ижодий танлов якунига етмоқда

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан аудиотанлов эълон қилинган эди.

Танловга талабалар устозларига бағишлаб ўзлари ёзган шеър, бадиҳа, очерк, иншо ва бошқа материалларни аудио кўринишда тайёрлаб юбормоқдалар. Аудионинг давомийлиги – 4 дақиқагача.

Материаллар ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида қабул қилинмоқда.

Танловга ижодий ишлар жорий йилнинг 30 сентябригача (шу куни ҳам) @TanlovAdminBot манзилида қабул қилинади.

Батафсил: https://t.iss.one/KitobxonlarOlami/627

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Live

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда соҳага оид бошқа долзарб мавзуларда маълумот берилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Абитуриентлар диққатига!

Хорижий ОТМ филиали ва қўшма таълим дастурларига ўқишга қабул қилиш давом этади

1️⃣ Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида А.А.Кулешов номидаги Могилев давлат университети (Беларусь) билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида қуйидаги таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

👉 Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти) – 20 та ўрин;
👉 Бошланғич таълим – 20 та ўрин;
👉 Мактабгача таълим – 20 та ўрин.

Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида); Ўқитиш тили - рус тили.

❗️Кириш имтиҳонлари ДТМ томонидан эълон қилинган баллар асосида, ҳамкор ОТМ вакиллари томонидан суҳбат асосида синовдан ўтказилади. (суҳбат рус тилида)

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 3 октябргача.

2️⃣ Тошкент кимё-технологияда институтида хорижий давлатлар ОТМлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига қабул давом этмоқда:

Бакалавриатура

Қозон (Волгабўйи) федерал университети билан ҳамкорликда - 4 та таълим йўналишига жами 80 та ўрин;
Могилёв давлат озиқ-овқат университети билан ҳамкорликда (Беларусь) – 4 та таълим йўналишига жами 80 та ўрин;
ТКТИ Қўнғирот филиали сиртқи бўлими ва Белоруссия давлат технология университети ҳамкорлигида (сиртқи) – учта таълим йўналишига 65 та ўрин.

Магистратура

👉 Қозон (Волгабўйи) федерал университети билан ҳамкорликда – 6 та квота.
👉 Могилёв давлат озиқ-овқат университети (Беларусь) билан ҳамкорликда – жами 16 ковта.
👉 Белоруссия давлат технология университети билан ҳамкорликда – жами 12 та квота.

❗️Кириш имтиҳонлари хорижий ҳамкор ОТМ вакиллари томонидан рус тилида имтиҳон ўтказилади.

‼️ Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 2020 йил 30 сентябр (сиртқи таълимга-10 октябр).

Телефон: 71-244-78-49

3️⃣ Филиал РХТУ им.Д.И.Менделеева в г.Ташкенте объявляет дополнительный набор.

Приём документов до 04.10.20 (включительно) до 18.00 (по московскому времени). Документы принимаются через сайт postupi.muctr.ru

📌Вступительные испытания состоятся:

05.10.2020 - Химия;
06.10.2020 - Русский язык;
07.10.2020 - Математика;
08.10.2020 - резервный день

👉 Место проведения вступительных экзаменов:

Юнусабадский район, ул.Богишамол 223, Ботанический сад.

📞 Телефоны:
+749 99 78 59 60
+998 90 987 52 38
+998 90 176 03 85

☎️ Сall-центр:
+998 99 784 93 44

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Янгиликлар 24 | Бугун, 29 сентябрь куни АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вазирлик бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жамоатчиликдан келиб тушган саволларга жавоб берди. Жумладан,

👉 Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини эълон қилиш;

👉 Магистратурага кириш тест синовлари натижаларининг эълон қилиниши;

👉 Масофавий таълим олишда қийинчиликка дуч келаётган талабаларга қандай имкониятлар яратилади?

👉 1-курс талабаларига ўқиш қачон бошланади?

👉 Иккинчи олий маълумот учун кириш имтиҳонларининг ўтказилиши ва бошқалар ҳақида.

💾 Матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси – 126 МБ.

Давомийлиги – 46 дақиқа 35 сония.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g