Edu.uz
132K subscribers
23.5K photos
4.99K videos
239 files
13.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Ijodiy_imtihon

Қорақалпоқ давлат университетида касбий ва ижодий имтиҳонлар якунланди

Жорий йилнинг 2-10 сентябрь кунлари Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга кириш учун касбий ва ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Имтиҳонларни шаффоф, адолатли ўтказиш мақсадида онлайн видео кузатув қурилмалари ҳамда эпидемиологик хавфсизлик талабларига мувофиқ профилактика воситалари таъминланди.

Касбий ва ижодий имтиҳонларга иштирок этиш учун жами 2298 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 1956 нафари (85.1%) имтиҳонларда иштирок этди. 342 нафар (14.9%) абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонларда қатнашмади. Мурожаатлар асосида ўз вактида қатнаша олмаган 11 нафар талабгорга қайта топшириш учун имкониятлар яратилди.

Маълумот ўрнида мазкур имтиҳонлар университетнинг 8 та таълим йўналишида кундузги ва сиртқи таълим шакллари учун ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Профессионал_таълим

Вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар институти ва Буюк Британия компанияси ўртасида келишув имзоланди

2020 йилнинг 10 сентябрь
куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ва Буюк Британиянинг Pearson Education Limited компанияси ўртасида келишув имзоланди.

Ҳамкорлик келишуви Институт директори Зайниддин Худайбердиев ва Pearson Education Limited компанияси катта вице-президенти Синди Рэмперзауд томонидан имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шарт-шароитларни яратиш ва улар билан тизимли ишлаш масаласига бағишланган видеоселектор мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.

- Ушбу келишув таълим бўйича дунёнинг етакчи компанияси билан халқаро меҳнат бозори талаблари асосида мигрантларни тайёрлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда таълим олувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув курслари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш имконини беради, - деди институт директори Зайниддин Худайбердиев.

Мазкур келишув асосида Педагогик инновациялар институти Pearson Education Limited компаниясининг BTEC таълим дастурларини профессионал таълим тизимига жорий қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича асосий ҳамкори бўлди.

Pearson таълим соҳасида дунёнинг етакчи компанияси бўлиб, 70 та мамлакатда 24 минг нафар ходимга эга, бош офиси Лондонда жойлашган. Компания таълим дастурлари бўйича ўқиганлардан 90 фоизининг бандлиги таъминланган ва касбий ўсиш тенденциясига эга. Pearson BTEC таълим дастурлари асосида ўқиганлар дунёнинг 70 та давлатида ишлаш имкониятига эга. Ҳозирги кунда дунёда 800 га яқин BTEC марказлари фаолият юритади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Эълон

Қўқон университетига кириш тест синовлари 13 сентябрь куни ўтказилади

2020-2021 ўқув йили учун Қўқон университети бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 8:00да Қўқон шаҳар Марказий стадионида (Қўқон шаҳар Туркистон кўчаси, 81-A уй) ўтказилади.

Тест синовлари 1-сменада соат 8:00 дан 11:00гача бўлиб ўтади. Aбитуриентларни тестга киритиш соат 6:00 дан бошланади.

Абитуриентлардан тестга кириш учун 2 та ҳужжат сўралади:

1) фуқаролик паспортининг асл нусхаси;
2) абитуриент рухсатномаси.

❗️Паспорт нусхаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди.

Aбитуриент рухсатномасини qabul.kokanduni.uz платформаси орқали шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин.

Aбитуриент рухсатномасида тест санаси, жойи, сектор ва гуруҳ рақами ҳақида барча маълумотлар мавжуд. Aбитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак.

Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 189 балл.

Тест саволларини ишлаш учун жами 3 соат вақт берилади. Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Академик_лицей

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “International House - Tashkent” академик лицейида 2020-2021 ўқув йили учун 1-босқичга ўқувчиларни қабул қилиш тест синовлари ўтказилди.

Саралаш имтиҳонларида 1000 нафардан зиёд 9-синф битирувчиси иштирок этди. Имтиҳон натижалари академик лицей веб-сайтида ҳамда Litsey qabul-2020/2021 телеграм каналида эълон қилиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Ғафур Ғулом кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, мутолаага ошно этиш ва адабиётга ҳурматини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишонини таъсис этганди. Куни кеча мукофот илк бор тантанали тарзда ўз эгаларига топширилди.

Кўкрак нишони билан биринчилардан бўлиб Ғафур Ғулом уй-музейи директори Олмос Аҳмедова ҳамда муассасанинг илмий ходими Лутфулла Илҳомжонов тақдирланди.

Адиблар хиёбонида ўтказилган тадбирда ТДЮУ раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, адабиётшунос олимлар, талабалар иштирок этди.

Адиб ижодини кенг тарғиб этиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида университетда Ғафур Ғулом хонаси ташкил этилмоқда.

Тез орада адиб ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиниб, унинг шу кунгача эълон қилинмаган асарларидан иборат тўплам нашр этилади.

Университет ва Ғафур Ғулом уй-музейи ўртасида меморандум имзонлангани ҳам ўзига хос воқеликдир. Унга кўра, университет муассасани оталиққа олди. Айни вақтда ҳамкорликда уй-музейнинг 3D форматидаги кўринишини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан ўқиш ва ижодда фаол талабалар ҳамда ТДЮУ профессор-ўқитувчилари тақдирланади. Истисно тариқасида мукофот ҳамкор ташкилотлар вакилларига ҳам берилиши мумкин. Кўкрак нишони соҳиблари учун базавий ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида пул мукофоти кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
‼️Абитуриентлар диққатига!‼️

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш муддати 2020 йил 15 сентябргача узайтирилди (шу куни ҳам).
Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 сентябрга қадар (шу куни ҳам) https://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
❗️Ўқув дарслари фақат рус тилида бўлиб ўтади!!!
❗️Ўқув муддати – 4 йил.
❗️Контракт нархи - 15 624 590 сўм.

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та (Грант – 25, контракт – 55);

👉 Тракторсозлик – 50 та (Грант – 15, контракт – 35);

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та (Грант – 15, контракт – 35);

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та (Грант – 15, контракт – 35);

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та (Грант – 15, контракт – 35);

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та (Грант – 10, контракт – 15).

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.iss.one/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

‼️ ВНИМАНИЮ АБИТУРИЕНТОВ!!! ‼️
❗️СРОКИ ПРИЕМА ДОКУМЕНТОВ в Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций ПРОДЛЕВАЕТСЯ ДО 15 СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА!!!
Документы принимаются он-лайн до 15 сентября (включительно) 2020 года по следующему адресу в интернет: https:// bumiptk.edu.uz
❗️Обучение ведется ТОЛЬКО НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ!!!
❗️Срок обучения – 4 года.
❗️Стоимость контракта - 15 624 590сум.
Абитуриенты могут сдать свои документы через онлайн систему по следующим направлениям образования:
👉 Технологическое оборудование машиностроительного производства – 75 мест (Грант – 25, контракт – 55);
👉 Тракторостроение – 50 мест (Грант – 15, контракт – 35);
👉 Оборудование и технология сварки – 50 мест (Грант – 15, контракт – 35);
👉 Метрология, стандартизация и сертификация – 50 мест (Грант – 15, контракт – 35);
👉 Управление инновационными проектами промышленных предприятий – 50 мест (Грант – 15, контракт – 35);
👉 Теплогазоснабжение и вентиляция зданий и сооружений – 25 мест (Грант – 10, контракт – 15).
❗️ Выпускникам по окончании обучения выдается диплом о высшем образовании установленного образца Белорусского национального технического университета, который признается документом о высшем образовании в Республике Узбекистан.
❗️Дополнительную информацию можно получить с помощью телеграм канала https://t.iss.one/miptk.
☎️ Call center (консультационный центр) (время работы: 9:00 – 17:00, воскресенье –выходной день)
+998951448801
+998951448802
+998951448803
⚠️ ВАЖНО!!! ВЛАДЕНИЕ РУССКИМ ЯЗЫКОМ ОБЯЗАТЕЛЬНО!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Вазир ўринбосари Гулистон давлат университети талабалари билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов Гулистон давлат университетида ўтказилган Ёшлар Кенгашининг 9-сонли йиғилишида иштирок этди.

Вазир ўринбосари университетнинг фаол талабалари билан ўқув йили давомида олий ўқув юртида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилиши режалаштирилган ишлар бўйича фикр алмашди.

– Ўқув жараёнлари онлайн тарзда давом этаётган бир пайтда талабалар билан мулоқотда бўлиш ҳар қачонгидан муҳим, – деди вазир ўринбосари учрашувда. – Талабаларнинг муаммоларини ўрганиш ва университет раҳбарияти билан биргаликда имкон қадар ҳал қилиш чораларини кўриш, ёшларга ўз ташаббусларни амалга оширишда ёрдам бериш – ёшлар вакилларининг асосий вазифаси бўлиши керак.

Учрашув давомида вазир ўринбосари талабалар билан янги ўқув йилида университетда ёшлар етакчилари сайловларини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашди ва билдирилган тавсиялари асосида аниқ механизм ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ijodiy_imtihon

НамМТИда ижодий имтиҳонлар жамоатчилик назорати остида ўтказилди

Наманган муҳандислик-технология институтининг
Енгил саноат технологияси факультетининг дизайн (костюм) таълим йўналишига 50 ўрин учун 291 нафар талабгор ҳужжат топширган. Уч кун давом этган имтиҳон жараёнларида жами 238 нафар абитуриент иштирок этган бўлса, 53 нафар талабаликка талабгор турли сабабларга кўра қатнашмади.

Институт ҳовлисида касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилаётган жой атрофига 6 та камера ўрнатилиб, жараёнлар институт сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри кўрсатиб борилди.

Имтиҳон жараёнларини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Файзулло Кабилов бошчилигидаги профессор-ўқитувчиларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва ОАВ ходимлари кузатиб бордилар.

Пандемия муносабати билан бир босқичда ташкил этилган ижодий имтиҳонда абитуриентлар композиция асосида ўзларига берилган мавзу доирасида бадиий маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Баҳолаш комиссияси аъзолари абитуриентларнинг ижодий ишларини баҳолаб бўлганидан кейин, унинг натижалари институтнинг nammti.uz сайтида эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, 2020-2021 ўқув йилида Наманган муҳандислик-технология институтига кундузги ва сиртқи таълим шаклларида 30 та бакалавриат таълим йўналишига 2000 нафар талаба қабул қилинади. Қабул кўрсаткичлари сўнгги уч йил ичида уч баробарга ортди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУда “Банк ва молия” инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази фойдаланишга топширилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ҳамда “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда университетнинг Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети қошида “Банк ва молия” инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази фойдаланишга топширилди.

Эндиликда талабалар “Туронбанк” АТБ ва унинг филиаллари билан тўғридан-тўғри уланиб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш имкониятига эга бўлдилар. Натижада ишлаб чиқариш ва унинг талабларидан хабардор бўлган мутахассисларни тайёрлаш самараси таъминланади.

Тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилишга қаратилган лойиҳалар бўйича “Туронбанк” АТБ билан қиймати 2,5 млрд сўм миқдоридаги молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича ишлар олиб борилаяпти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijodiy_imtihon

“Oydin hayot” кўрсатуви | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилаётган ижодий имтиҳонлар жараёнидан тўғридан-тўғри репортаж.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Қабул2020

ТДПУда кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди

2020 йил 11 сентябрь
куни бўлиб ўтган Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилинди. Ва ушбу Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан 100 мингдан ортиқ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар истиқомат қилмоқда.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига 2020-2021 ўқув йили қабулида бакалавриатнинг 11 та таълим йўналишига 28 нафар, магистратуранинг 7 та мутахассислигига 8 нафар кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлардан аризалар келиб тушган.

Университет томонидан кўзи ожиз абитуриентлар билан ишлаш учун алоҳида масъул шахс тайинланди. Масъул доимо улар билан телефон орқали хабарлашиб, қабул жараёни билан таништириб борди.

Университетда 2020 йил 11 сентябрь куни кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди. Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли бўлиши учун алоҳида жиҳозланган аудиторияларда, махсус тузилган комиссиялар томонидан қабул қилинди. Имтиҳонда 21 нафар кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар қатнашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Абитуриентлар диққатига!

Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бакалавриатнинг янги йўналишларига ҳужжатлар қабули бошланди


М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали бакалавриатнинг қуйидаги янги йўналишларига 2020-2021 ўқув йилига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди:

👉 Филология (рус тили ва адабиёти) – 50 та ( 20 та давлат гранти);
👉 Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар – 50 та (20 та давлат гранти).

❗️Ўқиш муддати 4 йил.

‼️ Ҳужжатларни қабул қилиш – 2020 йил 20 сентябргача.

Ҳужжатлар фақат онлайн шаклда МДУнинг электрон аҳборот тизими webanketa.msu.ru орқали қабул қилинади. (webanketa.msu.ru. орқали ҳужжат топшириш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб қилинмайди.

⚠️ Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

– ариза (webanketa.msu.ru орқали);
– паспорт асли ва нотариал тасдиқланган рус тилига таржимаси (электрон нусхалари webanketa.msu.ru тизимига юклаш лозим);
– таълим ҳақидаги ҳужжат асли (ҳужжатнинг тўлик электрон нусхасини юклаш лозим: 1.Ҳужжат рақами, ФИШ ва таълим муассасаси ҳақида маълумот кўрсатилган бетлар. 2. Диплом иловаси тўлиқ).

Диплом ёки гувоҳнома таржимаси талаб этилмайди.

– 3×4 см ҳажмдаги 1 дона расм (JPEG ёки PNG форматидаги файл (дюймга 300 нуқта сифатида), қора-оқ ёки рангли, бош кийимсиз).

➡️ Филология (рус тили ва адабиёти) йўналиши бўйича кириш имтиҳонлари:

– Рус тили (ёзма) – 22 сентябрь;
– Рус адабиёти (ёзма) – 24 сентябрь.

➡️ Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича кириш имтиҳонлари:

– Рус тили (ёзма) – 22 сентябрь;
– Жамиятшунослик (ёзма) – 26 сентябрь.

Барча имтиҳонлар соат 9:00да бошланади.

Имтиҳонлар online тарзда ZOOM платформаси орқали қабул қилинади.

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов миқдори 1 йилга 22 000 000 сўм.

Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 22-уй

Телефонлар: 71-232-28-11, 232-28-22, (94) 605-12-25, (93) 812-31-43

Сайт: https://msu.uz/enrollee, E-mail: [email protected]

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига 15 сентябрь куни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига 2020/2021 ўқув йили учун қабул жорий йил 15 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида жойлашган “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида ўтказилиши режалаштирилган.

Академия магистратурасида жорий ўқув йилида таҳсил олиш учун жами 300 дан ортиқ номзодлар (квота-30 та) ҳужжатлар топширган.

Кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбатдан ташкил топади. Ёзма имтиҳон ҳуқуқий мавзуда эссе ва чет тили бўйича тест саволларидан иборат.

Имтиҳонни ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:

– чет тили бўйича тест саволлари Давлат тест маркази томонидан тузилиб, марказ томонидан имтиҳон ўтказилади ва жавоблари баҳоланади;

– имтиҳон жараёни видеокузатув остида реал вақт режимида трансляция қилинади;

– ёзма имтиҳонга, имтиҳон жавобларини текширишга ва суҳбат бўйича комиссия фаолиятига бошқа идоралар вакиллари кузатувчилар ва мутахассислар сифатида жалб қилинади;

– имтиҳон билетлари автоматик тарзда электрон генерация қилинади;

– ҳар бир номзодга идентификацион рақам берилади ва имтиҳон жавоблари тўлиқ шифрланади.

Имтиҳон ўтказиладиган жойга киришдан олдин номзодларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир номзод алоҳида тиббий қўлқоп ва ниқоб ҳамда сув билан таъминланади, уларга керакли канцелярия товарлари берилади.

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган куни куннинг биринчи ярмида дастлаб чет тили бўйича, кейин эса мутахассислик фанлари бўйича имтиҳон ўтказилади.

Кириш имтиҳонларини топшириш учун номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан белгиланган вақт ва жойга келишлари лозим.

Номзодлар кириш имтиҳонлари билан боғлиқ барча янгиликлар ҳақида Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (https://t.iss.one/ProsecutorAcademy, www.facebook.com/ProsecutorAcademy, www.instagram.com/proacademyuz) орқали танишиб боришлари мумкин.

Кириш имтиҳонларига оид қўшимча маълумот олмоқчи бўлган номзодлар учун ҳар куни онлайн консультациялар ўтказилмоқда. Бунинг учун улар 71-202-04-96 (ички 1775; 1795) телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бош прокуратура Академиясининг жамоаси номзодларга кириш имтиҳонлари давомида зарур шароитларни яратиб беришга қаратилган барча чораларни кўради ва уларга омад тилаб қолади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тавсия

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси огоҳлантиради: Меҳнат қилиш мажбурият эмас, ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги техникумларга ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланди.

Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми;

Бухоро солиқ техникуми;

Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникуми.

Мазкур технукумларнинг энг иқтидорли ва билимли битирувчи ёшлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда юқори курслар учун дарслар онлайн шаклда давом этмоқда

Қарши давлат университетида
коронавирус пандемияси шароитида талабалар ва профессор-ўқитувчилар саломатлигини сақлаш мақсадида жорий ўқув йилида ўқув жараёни масофавий (онлайн) шаклда йўлга қўйилди.

Университетда 48 та таълим йўналиши, 26 та магистратура мутахассисликлари мавжуд бўлиб, ҳозирда 2-3-4-курс бакалавриат таълим йўналишларида 697 та, 2-курс магистратура мутахассисликларида 48 та ўқув фанларининг электрон ўқув ресурслари Moodle платформасига жойлаштирилди.

Жумладан, 2020-2021 ўқув йилида дарс жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида 634 та видеодарслар, 655 та тақдимотлар, 1957 та электрон ўқув адабиётлар, 697 та маъруза матнлари ва глоссарийлар, оралиқ назорат саволлари, тест саволлари билан платформа тўлдирилиб бормоқда.

Дарс жадваллари moodle.qarshidu.uz сайтида жойлаштирилиб, дарс жараёнига талабаларни кенг қамраб олиш жараёни 84.5% ни ташкил этмоқда. Университетда платформадан фойдаланиш, талабалар билан мулоқотга киришиш, электрон машғулотларни яратиш бўйича барча шароитлар яратилган. Онлайн дарс жараёнлари факультет деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Uslubiy qullanma.pdf
19 MB
#Тавсия

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари томонидан иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий меҳнатдан огоҳлантирувчи услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Мазкур услубий қўлланма иш берувчилар, ходимлар ҳамда фуқароларнинг мажбурий меҳнат ҳолатлари иштирокчиларига айланиб қолмасликларини олдини олиш ҳамда уларга мажбурий меҳнат тўғрисида асосий тушунчаларни бериш мақсадида тайёрланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Академик_лицей

Академик лицейларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти академик лицейига кириш имтиҳонлари 11-12 сентябрь кунлари ўказилиб, имтиҳонлар очиқ майдонда ўтказилиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилди.

Ўқувчиларга қўлқоп, тиббий ниқоб, ичимлик суви бепул тарқатилди. Имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида видеокузатув ускуналари ўрнатилди. Академик лицейига 5 йўналиш бўйича 312 ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, 966 ўқувчи ҳужжат топширган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали академик лицейида 2020 йил 12 ва 13 сентябрь кунлари умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан 2020-2021 ўқув йилига қабул учун саралаш тестлари ўтказилди.

Академик лицейига янги ўқув йилида 3 та йўналишда 260 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, 528 нафар ўқувчи саралаш тестларида иштирок этди.

Маълумот ўрнида, республика бўйича саралаш имтиҳонлари якунланган академик лицейлар натижалари тегишли ОТМларнинг расмий веб-сайтларида ҳамда Litsey qabul-2020/2021 телеграм каналида эълон қилиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Олий таълим тизими янги ривожланиш босқичида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Уважаемые абитуриенты!

Филиал МГУ имени М.В. Ломоносова в городе Ташкенте сообщает о начале приема документов на новые направления бакалавриата на 2020-2021 учебный год

👉 Филология (русский язык и литература), бакалавриат – 50 мест,в том числе 20 мест за счет государственного гранта;

👉 Реклама и связи с общественностью, бакалавриат – 50 мест,в том числе 20 мест за счет государственного гранта;
Срок обучения в бакалавриате – 4 года.

❗️ Заявления о приеме Вы сможете подать только в дистанционной форме через электронную информационную систему МГУ – webanketa.msu.ru. (Для подачи документов через систему webanketa.msu.ru электронная цифровая подпись (ЭЦП) не требуется).

Перечень необходимых документов:

- заявление (через электронную информационную систему МГУ – webanketa.msu.ru.);

- оригинал и копия паспорта с нотариальным переводом на русский язык; (необходимо загрузить отсканированный оригинал паспорта и копию паспорта с нотариальным переводом на русский язык в систему webanketa.msu.ru) оригинал документа государственного образца об образовании, (необходимо загрузить все отсканированные страницы: 1. Разворот диплома с номером, ФИО и сведениями об учебном заведении, 2. Приложение к диплому полностью).

- файл формата JPEG или PNG (разрешение 300 точек на дюйм), содержащий одну фотографию размера 3×4 см (черно-белый или цветной снимок без головного убора, сделанный в 2020 году).

❗️Приём документов будет производиться по 20 сентября 2020 года включительно.

1️⃣ Вступительные экзамены по направлению «Филология (русский язык и литература)»:

- Русская литература (письменно) – 24 сентября;
- Русский язык (письменно) – 22 сентября.

2️⃣ Вступительные экзамены по направлению «Реклама и связи с общественностью»:

- Обществознание (письменно) – 26 сентября;
- Русский язык (письменно) – 22 сентября.

Начало всех экзаменов в 9:00 часов.

Экзамены будут приниматься в режиме online через платформу ZOOM.

❗️Стоимость обучения на платно-контрактной основе в Филиале МГУ имени М.В. Ломоносова в г. Ташкенте на 2020-2021 учебный год – 22 000 000 сум;

Адрес:
100060, г. Ташкент, Мирабадский район, проспект Амира Темура, 22-дом.
Телефоны для справок: 71-232-28-11, 232-28-22, (94) 605-12-25, (93) 812-31-43
Сайт: https://msu.uz/enrollee, E-mail: [email protected]

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Magistratura2020

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган сана ва манзили маълум қилинди

2020 йил 19 сентябрь
куни 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси хиёбонида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Тест синовларида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.

Имтиҳонлар икки смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00дан 18.30га қадар)да ташкил этилади.

❗️ Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади. Тестларда қатнашиш учун фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси талаб қилинади.

Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди!

Абитуриентлар ҳудудга киришда махсус дезинфекцион йўлакдан ўтиши, уларга тиббий ниқоб берилиши, антисептик воситалар ишлатилиши режалаштирилган.

Ким қайси сменада тест топшириши ва абитуриент рухсатномасини чоп этиш масаласи бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Қабул жараёни ҳақидаги қўшимча маълумотлар учун:

Call-марказ – (71) 233-13-95, (71) 233-66-36 (ички рақам 1185), www.tsul.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g