#Академик_лицей
Академик лицейларга имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
20020/2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 50 000 нафарга яқин битирувчиларини академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари бошланди.
2020 йил 7-15 сентябрь кунлари 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари ҳузуридаги мавжуд 65 та академик лицейларда белгиланган график асосида, бир сменада эрталаб 8:00 дан 10:00 га қадар таълим муассасаси ҳудудида жойлашган спорт майдон(плац)ларда, барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.
Бугунги кунда Навоий вилоятида ҳам саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 350 нафар талабгор ҳамда Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 400 нафар талабгор бир вақтнинг ўзида имтиҳон топширишлари учун жойлар ҳозирланган.
Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб талабгорларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўлиқ овозли видео кузатув камералари назорати остида бўлиб, периметр бўйича Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида 6 та, Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудида жойлашган майдонда 6 та камера ўрнатилган бўлиб, имтиҳон жараёнларини тўлиқ ёзиб олинмоқда.
Бугун Навоий вилояти бўйича академик лицейларга ўқишга кириш учун саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим бўлган 750 нафар талабгордан 59 нафари саралаш имтиҳонларида қатнашмади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#Ijodiy_imtihon
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда
2019/2020 ўқув йилида институтда таҳсил олиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1526 нафарни ташкил этган бўлса, 2020/2021 ўқув йили учун 50,4 фоизга ошиб, 3013 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 2489 нафар абитуриент касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этади.
Институтда касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳудудлар кесимида ўтказилмоқда. Белгиланган режа-графигик асосида ўша ҳудуддан ҳужжат топширган абитуриентлар учун учун касбий (ижодий) итиҳонлар бўлиб ўтди.
Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Aбиджановалар имтиҳон жараёнлари кузатиб боришмоқда.
Абитуриентларнинг бинога киришидан то имтиҳонларни тугатиб доимий яшаш манзилига йўл олгунга қадар бўлган барча жараёнлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, ташкил этилмоқда.
Ўтган йили битта аудиторияда 20-22 нафар абатуриент имтиҳон топширган бўлса, жорий йилда 8-9 нафар абитуриент икки метрлик масофада жойлаштирилган ҳолда имтиҳон топширмоқда.
Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини институтнинг расмий сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин – https://www.online.mrdi.uz/.
Имтиҳон натижалари эса шу куннинг ўзида институт сайтида эълон қилиб келинмоқда.

Қабул2020: ТДПУда имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида ўтказилган ижодий имтиҳонлар ниҳоясига етди.
Мазкур ижодий имтиҳонлар кундузги ва сиртқи таълим турлари учун ўтказилди.
Касбий ижодий имтиҳонларнинг натижалари ҳар бир абитуриентнинг шахсий телефон рақамига SMS хабарнома шаклида етказилди, шунингдек, имтиҳон натижалари www.tdpu.uz/kasbiy/ веб-сайтига жойлаштириб борилди.
Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши кундузги таълим шаклида 300 та ариза тушган бўлса, имтиҳонларда 31 нафар абитуриент қатнашмади. Энг юқори балл 164 баллни ташкил этди. Ушбу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклида эса 256 та ариза тушган, 38 нафар абитуриент имтиҳонларда қатнашмаган. Энг юқори балл 161 баллни ташкил этди.
Бугун, шунингдек, университети академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган ўқувчилар учун ҳам тест синовлари ўтказилди.
Талабгорнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, университет академик лицейи ҳудудида 5 та камера ўрнатилган бўлиб, имтиҳон жараёнларини тўлиқ ёзиб олинмоқда.

#Магистратура2020
Жиззахда магистратурага кириш имтиҳонлари карантин қоидалари асосида ўтказилмоқда
Аввал хабар қилганимиздек, 8 -20 сентябрь кунлари республикамизда 2020-2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул учун кириш имтиҳонлари ўтказилади.
Жиззах политехника институти спорт зали ва ахборот ресурс марказида 2020-2021 ўқув йили учун Жиззах вилояти олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Онлайн тест синовларида иштирок этадиган абитуриентлар магистратура имтиҳонларида иштирок этиш учун паспорт ва рухсатнома билан киритиляпти. Имтиҳон қатнашчиларининг ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ҳаракатланиши таъминланмоқда. Уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка ва ичимлик сув билан таъминланяпти.
Имтиҳон ўтказишга тайёрланган институт спорт зали ва Ахборот ресурс маркази бир вақтнинг ўзида 150 нафар абитуриентнинг онлайн имтиҳон топширишига мослаштирилган. Онлайн имтиҳонлар уч сменада: соат 10: 00 да ва 14:00 да 18:00 ўтказилмоқда.
Магистратурага кириш имтиҳонлари шаффофликни таъминлаш мақсадида тўлиқ видеокузатув камералари назорати остида ўтказилмоқда.

Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
❓Биласизми?
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".
⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.
✅Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.
✅Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍
--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.iss.one/otm_info

Telegram
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
#Академик_лицей
НамМҚИ академик лицейига кириш имтиҳонлари бошланди
Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейига кириш имтиҳонлари академик лицейи ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда. 2020-2021 ўқув йили учун ушбу академик лицейда таҳсил олиш истагини билдириб, жами 687 та абитуриентдан ҳужжат қабул қилинган.
2020 йил 9 сентябрь, имтиҳоннинг биринчи кунида 323 нафар абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, унда 240 нафар абитуриент қатнашди.
Абитуриентларга имтиҳон жараёнларига масъуллар томонидан пандемия талабларига доир барча санитария-эпидемиология талаблари даражасида шарт-шароитлар яратилган.
Имтиҳонгача қатнашчилар ҳар бирининг тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп, қадоқланган сув, ручка билан таъминландилар, дизенфекция қилиндилар. Назоратчилар томонидан рухсатномалар текширилгандан кейин имтиҳонга йўналтирилдилар.
Имтиҳон жараёнлари кузатув камералари назоратида ўтмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
НамМҚИ академик лицейига кириш имтиҳонлари бошланди
Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейига кириш имтиҳонлари академик лицейи ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда. 2020-2021 ўқув йили учун ушбу академик лицейда таҳсил олиш истагини билдириб, жами 687 та абитуриентдан ҳужжат қабул қилинган.
2020 йил 9 сентябрь, имтиҳоннинг биринчи кунида 323 нафар абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, унда 240 нафар абитуриент қатнашди.
Абитуриентларга имтиҳон жараёнларига масъуллар томонидан пандемия талабларига доир барча санитария-эпидемиология талаблари даражасида шарт-шароитлар яратилган.
Имтиҳонгача қатнашчилар ҳар бирининг тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп, қадоқланган сув, ручка билан таъминландилар, дизенфекция қилиндилар. Назоратчилар томонидан рухсатномалар текширилгандан кейин имтиҳонга йўналтирилдилар.
Имтиҳон жараёнлари кузатув камералари назоратида ўтмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш
Янгиликлар 24 | Хорижий ва нодавлат ОТМларидан ўқишни республика ОТМларига кўчириш бўйича имтиҳонлар 7 сентябрь куни ҳам бўлиб ўтди.

2020 йили 18-19 сентябрь кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади
Магистратурага кириш имтиҳонлари университет ҳудудида ўтказилиб, имтиҳонга кириш учун абитурентлардан фақатгина шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) талаб этилади.
Имтиҳонлар жадвали:
1️⃣8️⃣ сентябрь
👉 соат 08:00да “Халқаро ҳуқуқ” ва “Халқаро бизнес ҳуқуқи” йўналишлари.
👉 соат 14:00да “Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати” ва “Aмалий сиёсатшунослик” йўналишлари.
1️⃣9️⃣ сентябрь
👉 соат 08:00да “Ташқи иқтисодий фаолият” ва “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент” йўналишлари.
👉 соат 14:00да “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти” йўналиши.
Маълумот учун: (71) 2670584
——————————————
Вступительные экзамены в магистратуру Университета мировой экономики и дипломатии пройдут 18-19 сентября 2020 года на территории университета
Для вступительных экзаменов в магистратуру УМЭД от абитуриентов требуется только документ, удостоверяющий личность (паспорт).
Вступительные экзамены проводятся по следующему графику:
• по направлениям «Международное право» и «Международное бизнес-право» экзамены состоятся в 08:00 ч. 18.09.2020г.;
• «Международные отношения и мировая политика» и «Прикладная политология» в 14:00ч. 18.09.2020г.;
• «Внешнеэкономическая деятельность» и «Международная экономика и менеджмент» в 08:00ч. 19.09.2020 г.;
• «Гидовское сопровождение и переводческая деятельность» в 14:00ч. 19.09.2020г.

#Эълон
ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмаларни қабул қилиш бошланди
Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 10 сентябрдан “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабули бошланди. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
✅ Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.
‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

#ОТМ_янгиликлари
ТДЮУда бўлажак нотариуслар клуби ташкил этилади
Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда иккала муассаса вакиллари, талабалар ва журналистлар иштирок этди.
Ҳамкорлик меморандуми асосида ТДЮУ талабаларига палата марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида амалиёт ўташ имконияти берилмоқда. Қолаверса, уларнинг нотариат хизматига доир билимини такомиллаштириш мақсадида “Бўлажак нотариуслар клуби”ни ташкил этиш кўзда тутилган.
— Нотариал палата билан айнан шу йўналишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик, — таъкидлади ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимов. — Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги фармонига мувофиқ, таълим жараёнига замонавий ёндашув ва технологияларни жорий этяпмиз. Бундай янгиланишлар университетда тайёрланаётган юридик кадрларнинг сифат-савиясига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.
Ҳамкорлик меморандумига кўра, университетнинг истиқболли битирувчилари Ўзбекистон Нотариал палатасига ишга олиб қолинади.

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқиши кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган талабалар диққатига !!!
✅ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши РУХСАТ ЭТИЛГАН талабалар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига юборилган.
❗️Ўқишини кўчирилишига рухсат этилган талабалар рўйхати билан 2020 йил 11 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали танишиш мумкин.
‼️Мазкур рўйхатдаги талабалардан тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Академик_лицей
Саралаш имтиҳонлари якунланган академик лицейларда натижалар эълон қилинмоқда
2020/2021 ўқув йили учун академик лицейларда саралаш имтиҳонлари 7-15 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган эди.
Саралаш имтиҳонлари якунланган академик лицейларда натижалар тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида ҳамда Litsey qabul-2020/2021 телеграм каналида эълон қилиб борилмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ

Тошкент давлат стоматология институти таълим жараёнига АҚШ ва Чехия профессорлари жалб қилинади
2020 йил 10 сентябрь куни Тошкент давлат стоматология институти томонидан “Стоматологиянинг замонавий технологиялари ва методикалари” мавзусида халқаро анжумани онлайн шаклда ташкил қилинди.
Онлайн конференцияда дунёнинг ўндан ортиқ нуфузли хорижий университетлари вакиллари, хусусан, АҚШ, Чехия, Россия, Беларусь, Қозоғистон ОТМларининг профессорлари иштирок этди.
Жумладан, АҚШнинг Бостон университети профессори М.Джаббар, Чехиянинг Олмоуц университети профессори Ю.Мороз, Москва давлат тиббий-стоматология институти декани Александр Митронин, Беларусь давлат тиббиёт университети профессори Т.Манак, Минск давлат тиббиёт университети профессори Н.Шаковец, Қозоғистон давлат тиббиёт университети профессороари М.Копбаева, Б.Жаналина, россиялик профессорлар А.Антонова, Л.Ламиашвили, И.Белонова, М.Амхадовалар иштирок этди.
– Халқаро конференция якунида АҚШ ва чехиялик профессорлар билан ўқув жараёнларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришдик, – дейди Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров. – Хорижлик олимлар талабаларимизга мутахассислик фанларидан онлайн маъруза ўқийди, амалий машғулотларни олиб боради. Бу эса талабаларимизга тажрибали халқаро экспертлардан соҳа сирларини ўрганиш имконини беради.
Тадбирда XXI аср тиббий таълим муаммолари ва уларнинг ечимлари, стоматология соҳасида кадрлар тайёрлашда инновацион ечимлар, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва амалга ошириш тажрибаси, тиббий олий таълим тизимини нуфузли халқаро талабларга мослаштириш ва йўналишларни халқаро аккредитациядан ўтказиш каби муҳим мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқиши кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган талабалар диққатига !!!
✅ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши РУХСАТ ЭТИЛГАН талабалар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига юборилган.
❗️Ўқишини кўчирилишига рухсат этилган талабалар рўйхати билан 2020 йил 11 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали танишиш мумкин.
‼️Мазкур рўйхатдаги талабалардан тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
✅ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши РУХСАТ ЭТИЛГАН талабалар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига юборилган.
❗️Ўқишини кўчирилишига рухсат этилган талабалар рўйхати билан 2020 йил 11 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали танишиш мумкин.
‼️Мазкур рўйхатдаги талабалардан тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Академик_лицей
ҚўқонДПИ академик лицейида саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди
Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти академик лицейида 2020/2021-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Бугун белгиланган график асосида бир сменада соат 8:00 дан 10:00га қадар институт ҳовлисида барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилди.
Имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб талабгорларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинди. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўлиқ овозли видео кузатув камералари назорати остида ўтказилиб, она-оналар учун онлайн кузатиш имкони яратилди.
Саралаш имтиҳони натижалари бугуннинг ўзида институт веб-сайтида эълон қилинади.
Маълумот ўрнида, республика бўйича саралаш имтиҳонлари якунланган академик лицейлар натижалари тегишли ОТМларнинг расмий веб-сайтларида ҳамда Litsey qabul-2020/2021 телеграм каналида эълон қилиб борилмоқда.

Давр | Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда.

ТДПУ академик лицейига саралаш имтиҳонлари ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 7-15 сентябрь кунлари 2020/2021 ўқув йили учун республика ОТМлари ҳузуридаги мавжуд 65 та академик лицейда барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилади.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицейида ҳам шу йилнинг 10-11 сентябрь кунлари 835 нафар талабгор ўқувчилар ўртасида саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Имтиҳонлар ўтказилаётган ҳудудга киришдан олдин ўқувчининг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Академик лицей ҳудудида 5 та камера ўрнатилиб, имтиҳон жараёнлари тўлиқ ёзиб олинмоқда. Бу видео кузатувлар ўқувчиларнинг ота-оналарига тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда.

Navoiy TV | Навоий давлат педагогика институти академик лицейига саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

“Давлат тилида иш юритиш” қўлланмаси орадан 8 йил ўтиб қайта чоп этилди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда қайта ишланган ва тўлдирилган “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, филология фанлари доктори Абдулҳай Собиров ва бошқалар бугунги кунда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди. Замон шиддат билан ривожланиб, тараққий этаётган бир пайтда айнан бу китобга эҳтиёж борлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон” нашриётида 3 минг нусхада чоп этилган қўлланма ташкилий ҳужжатлар, фармойиш ҳужжатлари, маълумот-ахборот ҳужжатлари ва хизмат ёзишмалари бобларидан иборат.
– Бугун тақдимоти ўтказилаётган китоб орадан 8 йил ўтиб қайта чоп этилди. Шу оралиқда жамиятда рўй берган ислоҳотлар туфайли иш юритишда қўлланилмайдиган, бугунги кунда эҳтиёж бўлмаган ҳужжатлар қўлланмага киритилмади. Маълумотлар қайта ишланди, тўлдирилди, таҳрир қилинди. Энг муҳими, фойдаланувчига янада тушунарли ва ҳар бир мисранинг мазмундор бўлиши учун ҳаракат қилдик, – деди филология фанлари доктори Ёрқинжон Одилов.
Қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидаларига алоҳида эътибор қаратилган. Иш юритишга оид луғат берилган.
Қўлланма, аввало, ташкилотлар раҳбари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган. Ундан ҳисобчилар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Навоий давлат педагогика институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жамоатчилик назорати остида ўтказилмоқда.

Қорақалпоқ давлат университетида касбий ва ижодий имтиҳонлар якунланди
Жорий йилнинг 2-10 сентябрь кунлари Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга кириш учун касбий ва ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди.
Имтиҳонларни шаффоф, адолатли ўтказиш мақсадида онлайн видео кузатув қурилмалари ҳамда эпидемиологик хавфсизлик талабларига мувофиқ профилактика воситалари таъминланди.
Касбий ва ижодий имтиҳонларга иштирок этиш учун жами 2298 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 1956 нафари (85.1%) имтиҳонларда иштирок этди. 342 нафар (14.9%) абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонларда қатнашмади. Мурожаатлар асосида ўз вактида қатнаша олмаган 11 нафар талабгорга қайта топшириш учун имкониятлар яратилди.
Маълумот ўрнида мазкур имтиҳонлар университетнинг 8 та таълим йўналишида кундузги ва сиртқи таълим шакллари учун ўтказилди.