Edu.uz
152K subscribers
20.6K photos
4.42K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
⚡️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланди.

❗️Бунда, вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосида белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида танлов паст бўлгани (ёки ушбу мутахассисликларга умуман ариза тушмаганлиги) сабабли, ушбу қабул кўрсаткичлари ҳисобидан тиббиёт олий таълим муассасаларида республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

‼️Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентларга мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур жараённи сифатли амалга ошириш учун барча ташкилий чоралар амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига қабул параметрлари тасдиқланди.

👉 Институтга абитуриентларни қабул қилиш талаблари, тартиби ва муддатлари бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

♻️ 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.

⚠️ Иккинчи олий таълим бўйича КИРИШ СИНОВЛАРИ санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Пандемия шароитида абитуриентлар соғлиғига хавф-хатарнинг олдини олиш ҳамда уларга қулай шароит яратиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида:

❗️республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тилларидан бошқа чет тили бўйича кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказилиши белгиланди:

Давлат тест маркази мазкур масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚠️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифига кўра 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига ўқишга киришда хорижий фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ва ўқишга қабул қилишни онлайн суҳбат орқали амалга оширишга рухсат берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ.

Бунда:
👉талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

👉рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилди;

👉вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, ТАВСИЯНОМА БЕРИШ шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди;

👉суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️ 2020/2021 ўқув йилида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ ⬆️
________________________
@otm_info
⚠️ Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Пандемия шароитида абитуриентлар соғлиғига хавф-хатарнинг олдини олиш ҳамда уларга қулай шароит яратиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида:

❗️республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тилларидан бошқа чет тили бўйича кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказилиши белгиланди:

Давлат тест маркази мазкур масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига қабул параметрлари тасдиқланди. ⬆️

⚠️ “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига абитуриентларни қабул қилиш талаблари, тартиби ва муддатларини тасдиқлайди ҳамда БИР ҲАФТА муддатда эълон қилади
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ–3795-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий дипломатия мактабига бизнес-маъмуриятчилиги йиллик дастурлари (МВА) доирасида 2020/2021 ўқув йили учун “Халқаро стратегия менежменти” магистратура мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида 20 та ўрин ажратилди.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимидаги қабул параметрлари тасдиқланди. ⬆️

⚠️ ДИҚҚАТ : ушбу йилдан илк бора «Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар» ҳамда “Филология: рус тили ва адабиёти” таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул амалга оширилади.
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020
/2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул параметрлари тасдиқланди.

⚠️Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 15 августидан 10 сентябрига қадар (10 сентябрь куни ҳам) қабул қилинади.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ Навоий давлат кончилик институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ.

Бунда:
👉талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

👉рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилди;

👉вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, ТАВСИЯНОМА БЕРИШ шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди;

👉суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ !
Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Менга консалтинг фирма вакиллари хорижий университетларга ҳеч қандай имтиҳонсиз, фақат пул тўлаган ҳолда масофавий ёки сиртқи ўқишни таклиф этишмоқда. Фирма вакиллари биринчи курсдан сўнг ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишни Ўзбекистонга кўчиришим мумкинлиги ёки ўқишни тугатгач дипломим Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинишини таъкидлашмоқда. Уларни гапига ишонсам бўладими?

Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича ёшларимиз орасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ҳужжати (лицензияси) бор-йўқлигини текшириш лозим.

Кейинги энг муҳим талаб эса таълим муассасаси бераётган ҳужжат яъни диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилганини текшириб кўринг.

Бундан ташқари, талабгор танлаган ОТМнинг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Масалан, амалдаги "Таълим тўғрисида"ги қонунга кўра, бакалавриат камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

Шунингдек, пандемия сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилгани ниқоби остида кўплаб консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида "дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади" каби асосланмаган маълумотлар билан масофадан таълим берадиган хорижий олий таълим муассасаларини тарғибот қилишмоқда.

Бу эса республикамиз фуқароларига нотўғри маълумотлар тақдим этилишига ва мазкур тарзда ўқиб олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ тан олинмаслигига олиб келади ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлади.

👉 Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot) мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан телеграм ботга мурожаат қилган 20 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга жавоб қайтарилди. Уларга тегишли тавсиялар берилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги
маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.

Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг.

Манба:
Таълим инспекцияси

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
касб-ҳунар мактаби сайтга.xlsx
66.1 KB
Диққат, эълон! 61 та касб-ҳунар мактабида қабул давом этади

Коронавирус пандемияси шароитидаги чекловларни инобатга олиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таклифларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёнига мувофиқ ҳудудлардаги режалаштирилган қабул параметрларига нисбатан кам ҳужжат тушган 61 та касб-ҳунар мактабига қабул давом этади.

2020 йил 15 августдан 30 августга (шу куни ҳам)ча умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн kasb.edu.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул жараёнлари бўйича фуқароларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 рақамли колл-марказ ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw