Edu.uz
138K subscribers
22.2K photos
4.78K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
VMQ-466 Professional ta’lim.pdf
7 MB
«Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (№466, 07.08.2020й).

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом;

👉 Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави;

👉 Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави;

👉 Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Интервью24 | Самарқанд давлат чет тиллари институтида магистратурага кириш имтиҳонлари ташкил этилиши ҳақида институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов интервьюси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Қабул2020

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича ўқитишга ҳужжатлар қабули бошланди

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан ариза қабул қилиш бошланди.

Талабгорлар ўз аризасини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказади.

Бунда номзодлар ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР, яшаш манзили, маълумоти ҳақида ахборотларни киритади, диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин.

ОТМ қабул комиссияси томонидан номзоднинг биринчи маълумоти билан таққослаган ҳолда ўқув режа ва дастурларидаги фарқлар аниқланади ҳамда шу асосида таълим муассасасида ўқитиш курси (биринчи ёки иккинчи курсдан юқори бўлиши мумкин эмас) белгиланади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси орқали 30 августга қадар қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Интервью24| Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалавриатига ўқишга қабул қилишда ижодий имтиҳонларни шаффоф ва жамоатчилик назоратида ташкил этиш ҳақида университет ректори Маҳмуджон Болтабаев интервьюси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​Ўзбекистонлик ректорнинг китоби Лондонда чоп этилди

Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Қаландар Абдураҳмоновнинг «Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт» дарслиги Лондондаги «Scientific Publishing Hous IVG» нашриётида «Labour Ekonomics. Theoryand Practice» номи билан инглиз тилида чоп этилди.

Мамлакатимизда меҳнат муносабатлари соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ижобий имижини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ана шу жараёнларни ўз кўзи билан кўриб, уларда бевосита иштирок этиб, бошқалардан кўра холис ва ҳаққоний баҳо бериш имконига эга ўзбек олимининг бу борадаги фикр ва хулосалари эса, хорижликларнинг қизиқишни янада оширмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида янги ўқув йилида масофавий таълимга тайёргарлик қандай?

Филиал ижрочи директори Абдулла МАҒРУПОВ билан интервью.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#OTM_янгиликлари

Увайсий ижоди Германияда ўрганилади

Германиянинг "LAMBERT ACADEMIC PUBLISHING" нашриёти томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Иқболой Адизованинг монографияси чоп этилди.

Монография XVIII аср охири ХIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган машҳур ўзбек шоираси - Увайсий ҳаёти ва ижодига бағишланган. Китоб "THINKER POETESS PF THE EAST" (Шарқнинг мутафаккир шоираси) номи билан инглиз тилида нашр қилинди.

Ушбу монографияда ўзбек мумтоз адабиёти билан боғлиқ бир қанча илмий муаммолар ўз ечимини топган. Хусусан, анъаналар замирида улғайган новаторлик ва уларнинг ўзаро муносабати масаласи, шарқ мумтоз адабиётида лирик қаҳрамон табиати, бадиий образ ва рамз муносабати, адабий жанрлар такомили тарихи, мумтоз қофия, радиф, бадиий санъатларнинг ўрни ва вазифаси атрофлича ўрганилган.

Мазкур муаммоларнинг барчаси Фарғонада яшаб ижод этган бетакрор мумтоз шоира Жаҳон отин Увайсий асарлари асосида талқин этилган. Китоб шарқ ва ўзбек адабиёти, Қўқон адабий муҳити, мумтоз поетика, жанрлар, бадиий образ ва рамз муносабати масалалари билан қизиқувчи олимлар, тадқиқотчилар ва филолог мутахассислар учун мўлжалланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Интервью24 | ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев: кириш имтиҳонларни ўтказиш жараёнида дастурий маҳсулот билан ёрдам берамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Интервью24 | ТДЮУ ректори Рахимжон Ҳакимов: масофавий таълим жараёнида интернетдан фойдаланиш имконияти йўқ талабаларга керакли ўқув материаллари жойланган университет компьютерлари етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
📌Хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган ва фаолият юритадиган филиаллари рўйхатини тайёрладик.

📊Мазкур филиалларнинг 15 таси сўнгги 3 йилда ташкил этилган.

📝Ушбу маълумотдан фойдаланилганда @otm_info манзилига ҳавола кўрсатишингизни сўраймиз.
_____________________
👉 @otm_info 👈
​​#Муҳим_мавзу

Техникумлар фаолиятини ташкил этишдаги меҳнат муносабатларига доир масалалар

Б.ҚОДИРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик фанлари доктори, доцент:

– Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ касб-ҳунар коллежларида умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилиниб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги принципи асосида 3 йил давомида ўқитилган.

Техникумда эса ўқиш умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Муҳим жиҳати шундаки, техникумларда таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунинг учун техникум директорининг иш хусусияти, амалга оширадиган вазифалари ва функциялари касб-ҳунар коллежи директорининг иш хусусиятидан тубдан фарқ қилишига эътибор қаратиш зарур.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2226

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Студия 24 | Қўнғирот Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори билан суҳбат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Эълон

Олий таълим муассасалари учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танлови эълон қилинади

Олий таълим тизимида Муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабр куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️Қўлёзмалар 2020 йил 10 сентябрдан бошлаб 14 ноябрь кунига қадар вазирликнинг Замонавий ўқув ва услубий адабиётлар яратишни ташкил этиш бўлимига деб [email protected] электрон почта манзилига юборилиши керак.

❇️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
❗️2020/2021 ўқув йили қабули бўйича тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига:

✔️Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛДИ.

✔️Мазкур муносабат билан “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”га тегишли қўшимчалар киритилди ⬆️

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Edu.uz pinned a photo
📌“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори тасдиқланди.

🔰Қарорга мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

🔰2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

🔰Шунингдек,
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

🔰олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Ботир Усмонов, Тошкент кимё-технология институти ректори: бизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажарамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚠️ Урганч давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабул 2020 | Султонали Меҳмонов, Тошкент молия институти ректори вазифасини бажарувчи: янги ўқув йилида биринчи босқич талабалари кредит-модуль тизимида ўқишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Кредит-модуль тизимига ўтиш афзалликлари нималардан иборат?

🖥 Видеони тўлиқ кўриш 👈🏼

📑 Мақолани ўқиш 👈🏼

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
⚠️ Тошкент педиатрия тиббиёт институтининнг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info