Edu.uz
160K subscribers
19.9K photos
4.29K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
📥 САВОЛ:
«Transfer.edu.uz platformasida ya'ni o‘qishni ko‘chirish va qayta tiklash bo‘yicha onlayn hujjat topshirish platformasida, mening shaxsiy kabinetimda shunday yozuv 4 kundan buyon turipti. Bu nima degani mening arizam ko‘rib chiqildimi?
Agar 5 avgustdan so‘ng xujjatlarda kamchilik bor deyilsa uni o‘zgartira (to‘g‘rilay) olamanmi?» (имло аслича берилди)

📌 ЖАВОБ:
Ҳозирги вақтда топширилган ҳужжатлар мутахассислар томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилмоқда.
Содда қилиб айтганда, талаб этилган ҳужжатлар нусхаси тўлиқлиги, тўғрилиги ва нусха сифати кўриб чиқилмоқда.

Масалан,
🔺паспортингиз 1-саҳифаси бор, бироқ прописка белгиланган саҳифаси йўқ;
🔺синов дафтарчаси нусхаси, академик маълумотнома ёки транскрипт ўрнига бошқа ҳужжат юкланган;
🔺ҳужжатлар сифатсиз нусхаланган, улардаги маълумотларни ўқиш қийин ва б.

🟢камчиликлари мавжуд бўлмаган ариза “қабул қилинади”, камчиликлари мавжуд бўлган ариза сабаблари кўрсатилган ҳолда “рад этилади (5 август соат 24.00 га қадар рўйхатдан ўтганлар).”
👉@otm_info
Forwarded from Edu.uz
⚡️ ЭЪЛОН ! ⚡️

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚠️ Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚡️⚡️⚡️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!


⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат транспорт университетида Германия университети билан онлайн мулоқот ўтказилди

Мулоқотда Германиянинг Кюне логистика университети томони ва Тошкент давлат транспорт университети ҳамкорлигида келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар ва ўзаро муносабатларнинг истиқболи муҳокама этилди.

Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчиси Набижон Қосимов, Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Aбдурахмонов ҳамда Кюне логистика университети президенти Томас Стрототт бошчилигида делегациялар иштирок этди.

Онлайн-мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Aбдурахмонов университет Германия ОТМлари билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлаб, ҳамкорликда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Ўз навбатида Томас Стрототт ҳам Кюне логистика университети Ўзбекистонда транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича муҳим лойиҳаларда иштирок этиш, уларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Мулоқот давомида уйғунлаштирилган ўқув дастурларини яратиш, бакалавриат, магистратура ва докторантуранинг қўшма таълим дастурларини тузиш, шу жумладан икки томонлама диплом бериш, академик ҳаракатчанликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚠️ Бухоро давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!


⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Янги ўқув йилида қайси йўналишларга айрича эътибор қаратилса, пандемия даври таълимининг асоратларини юмшатган бўламиз?

➡️ https://bit.ly/33yOtQy

Каналга қўшилиш⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
⚠️ Миллий рассомлик ва дизайн институтининнг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!


⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Матбуот_анжумани

Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва муддатлари маълум қилинди

2020 йил 7 август куни АОКАда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020-2021-ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ўктам Саломов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ОЎМТВ бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов, ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражапов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида масъуллар томонидан 2020/2021 ўқув йили учун ОТМлар бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш бўйича муҳим маълумотлар берилди. Жумладан,

👉 ОТМларга кириш тест синовлари шу йилнинг 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади;

👉 Жорий йил август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойларни жиҳозлаш (стол-стуллар, таблолар қўйиш, видеокузатув ўрнатиш ва ҳ.к.) ишлари амалга оширилади;

👉 Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Тест синовларини ўтказиш учун республикадаги 155та стадион ўрганиб чиқилиб, улардан 40га яқини танлаб олинган;

👉 Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, имтиҳонлар куннинг қулай вақтида ўтказилади, зарур ҳолларда абитуриентлар соябонлар билан таъминланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Матбуот_анжумани

Юқори курс талабалари учун янги ўқув йили 2 сентябрдан масофавий тарзда бошланади

2020 йил 7 август куни АОКАда ташкил ўтилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ўктам САЛОМОВ барча талабалар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволга аниқлик киритди.

Жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун янги ўқув йили шу йилнинг 2 сентябридан масофавий тарзда бошланишини маълум қилди.

Биринчи курс талабалари учун эса дарслар жорий йилнинг 1 октябридан бошланиши режалаштирилган.

Ўктам САЛОМОВ
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари:

- Вазирлик ОТМлардан таълим жараёнларини узлуксиз ва сифатли ташкил этиш учун воқеаларнинг барча ривожига тайёргарлик кўрмоқда. Агар октябрга келиб юртимизда эпидемиологик вазият яхшиланса, барча босқичдаги талабаларни анъанавий ўқув режимига қайтаришга тайёрмиз. Бу борада охирги тўхтамга Республика махсус комиссиясининг қарори билан келинади.

Мабодо Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ноқулай шароитга келиб қолган тақдирда, янгидан қабул қилинган биринчи курс талабалари ҳам масофавий таълим шаклида ўқишни бошлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
📢 ЭЪЛОН!

Бугун, 8 август соат 17:00 да АОКА залида «Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Иштирокчилар:

🔹Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги;
🔹Давлат тест маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари.

❗️Агар ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса «Телеграм» тармоғи орқали @aokapress манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани @eduuz, @aoka_uz телеграм каналлари, «UzReport TV», «Ўзбекистон 24», «Маҳалла» телеканаллари, Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри, онлайн ёритилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент раислигида ОТМларга қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлисда кўрилган масалаларга ректорлар муносабатлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Бугун, 8 август соат 17:00да АОКА Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Давлат тест маркази директори Мажид Каримов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вазир олий ва ўрта махсус таълим тизими бўйича жамоатчилик томонидан йўлланган ва ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

Тадбирда олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид қуйидаги масалаларга ойдинлик киритилди:

- Ижодий имтиҳонлар қачон ва қандай тартибда ўтказилади?

- Магистратурага кириш имтиҳонлари.

- 2- ва ундан юқори курс талабалари учун 2020/2021 ўқув йили қай тартибда бошланади? 1-курслар учунчи?

- Тўлов-шартнома миқдорлари.

- Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масалалари.

- Иккинчи мутахассисликка қабул.

- Академик лицей ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш ва бошқалар.

💾 Матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси – 172.5 МБ

Давомийлиги 1 соат 23 дақиқа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Биз_биргамиз

Тошкент кимё-технология институтининг кўнгиллилари колл-марказда фаолият кўрсатмоқда

Жорий йилнинг март ойида юртимизда COVID-19 масалалари бўйича юртдошларимизнинг мурожаатларига жавоб бериш мақсадида қисқа 10-03 рақамли колл-марказ ташкил этилган эди.

Бу ерда олий таълим тизими вакиллари ҳам шифокорлар билан елкама-елка туриб хизмат қилмоқда. Жумладан, Тошкент кимё-технология институтининг 45 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари жамоаси уч сменада 24 соат узлуксиз фуқароларнинг саволларига жавоб бермоқда.

Шунингдек, институтнинг кўнгилли талабаларидан иборат яна бир гуруҳ 2020 йил 13 июлдан бошлаб коронавирус бўйича пойтахт аҳолисининг мурожаатларига тезкор жавоб бериш мақсадида 1003 колл-маркази негизида алоҳида ташкил этилган 1105 чақирув марказида ёрдам беришмоқда.

ТКТИ жамоаси қўнғироқлар марказида фуқароларнинг коронавирус инфекцияси бўйича энг муҳим саволларга жавоб бериш билан бирга, ҳамюртларимизга тиббий, психологик ёрдам кўрсатишда ҳисса қўшмоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | 2020-2021 ўқув йили учун ОТМларга қабулни ташкил этиш бўйича Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра РИХСИЕВА билан интервью.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Edu.uz pinned Deleted message
ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!

❗️Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот
Нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилинаётгани қувонарли ҳол.
⚠️Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг нотўғри тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.
📥Буни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм ботига (@Uztdibot) фойдаланувчилар томонидан юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти юзасидан келиб тушаётган кўплаб саволлардан кўришимиз мумкин.
Хусусан, кўпчилик “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.
📌Юқоридаги масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
👉“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
👉“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

👉“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.
Мазкур муассасанинг веб-сайтида имтиҳонларни муваффақиятли топширган ёшларга Буюк Британиянинг Oxford Brookes University, Франциянинг European Global University каби олий таълим муассасаларининг бакалавр дипломи берилиши эълон қилинган. Лекин муассасанинг номлари юқорида қайд этилган Европанинг олий таълим муассасалари таълим дастурлари асосида фаолият юритиши учун тегишли лицензия олиниши талаб этилади.
⚠️Нодавлат таълим муассасаси томонидан Буюк Британиянинг Oxford Brookes University олий таълим муассасасининг бакалавр дипломи берилиши ҳамда бу диплом Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиниши тарғиб қилинмоқда. Бакалавр дипломи “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасаси томонидан эмас, балки Буюк Британиянинг олий таълим муассасаси томонидан фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган битирувчиларга берилади. “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасининг бакалавр дипломи бериш ҳуқуқи мавжуд эмас.
______________________
👉 @otm_info 👈