Edu.uz
137K subscribers
22.4K photos
4.82K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Ўқишни_кўчириш

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пандемия шароитида талабалар саломатлигини сақлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор жараёнлар электрон шаклга ўтказилди.

Жумладан, республика ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва тиклаш учун масофадан туриб ариза топшириш имконияти йўлга қўйилди.

Онлайн ариза топшириш жараёнида талабалар томонидан керакли маълумотлар нотўғри киритилаётгани боис, уларда тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда ҳамда вазирликка шу мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Савол: Мен 1-босқични тамомлаганман. Бошқа олий таълим муассасасига ўқишимни кўчирмоқчиман. transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдираётганимда нечанчи босқич деб танлайман 1-босқичми ёки 2-босқични танлайманми?

Жавоб: Aгар биринчи босқични тугатган бўлсангиз, transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдиришда 2-босқич деб танлайсиз.

❗️Яъни, талаба қайси курсга ўтган бўлса, шуни кўрсатади.

Мисол учун, 1-курсни тугатган бўлсангиз, 2-курсни танлайсиз, 2-курсни тугатганлар 3-курсни, учинчи курсни тамомлаганлар эса 4-курсни кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Жиззах политехника институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.iss.one/otm_info
⚠️ Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.iss.one/otm_info
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Қабул2020 #DoubleDegree

Республика олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҚЎШМА ТАЪЛИМ дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичлари

👉 Ўзбекистон жаҳон тиллари университети160 та:

- бакалавриат100 та
- магистратура 60 та.

👉 Тошкент давлат педагогика университети – 175 та (бакалавриат);

👉 Тошкент давлат юридик университети – 160 та (бакалавриат);

👉 Тошкент давлат транспорт университети – 150 та (бакалавриат);

👉 Тошкент давлат стоматология институти – 348 та:

- бакалавриат290 та
- магистратура58 та.

👉 Тошкент архитектура ва қурилиш институти – 260 та:

- бакалавриат220 та
- магистратура40 та.

👉 Тошкент молия институти – 110 та:

- бакалавриат – 75 та
- магистратура – 35 та.

👉 Тошкент ахборот технологиялари университети ва филиаллари – 475 та:

- Тошкент шаҳри – 375 та;
- Самарқанд филиали – 25 та;
- Қарши филиали – 25 та;
- Нукус филиали – 25 та;
- Фарғона филиали – 25 та;
- Урганч филиали – 25 та.

👉 Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти – 60 та (бакалавриат);

👉 Самарқанд давлат университети - 374 та:

- бакалавриат240 та.
- магистратура134 та.

👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали – 75 та (бакалавриат);

👉 Самарқанд давлат тиббиёт институти – 275 та:

- бакалавриат205 та
- магистратура70 та.

👉 Андижон давлат университети – 184 та:

- бакалавриат180 та
- магистратура4 та.

👉 Андижон машинасозлик институти – 181 та:

- бакалавриат175 та
- магистратура6 та.

👉 Бухоро муҳандислик-технология институти – 300 та:

- бакалавриат250 та
- магистратура50 та.

👉 Навоий давлат педагогика институти – 50 та (бакалавриат);

👉 Қарши давлат университети – 115 та:

- бакалавриат 100 та
- магистратура 15 та.

👉 Жиззах давлат педагогика институти – 100 та (бакалавриат);

👉 Жиззах политехника институти – 180 та (бакалавриат).

❗️Қўшма таълим дастурларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
⚠️ Наманган муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.iss.one/otm_info
⚠️ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.iss.one/otm_info
#Грант

Талабалар учун Германияда стажировка ўташ имконияти

Германиянинг Макс Планк дастурий таъминот тизимлари илмий-тадқиқот институти (Max Planck Institute for Software Systems) талабалар учун стажировкалар дастурини таклиф этмоқда.

Стажировка илмий тадқиқот шаклида бўлади. Aмалиётчилар турли муаммоларни ҳал қилишади, илмий-тадқиқот институти аспирантлари ва ўқитувчилари билан бирга тадқиқот ўтказишади.

Aризалар бакалавриат, магистартура ва аспирантура дастурларида таҳсил олаётган ҳамда аспирантурани давом эттиришдан манфаатдор бўлган соҳа мутахассисларидан қабул қилинади.

Aмалиёт 12 ёки 14 ҳафта давом этади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | Алишер Умаров - Тошкент давлат педагогика университети ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Кун_тарихи

2️⃣7️⃣ июль

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3152-сон қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилган.

Мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ҳамда бошқалар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 6 та факультет 21 та кафедра мавжуд. Ўқув жараёнлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида олиб борилади.

Институт ректори – Муҳамедов Ғофуржон Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Тошкент давлат техника университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
⚠️ Тошкент фармацевтика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
Edu.uz pinned «⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА ! Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда. ❗️Қабул…»
⚠️ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
​​#Профессионал_таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар салоҳиятини оширишда Европа Иттифоқи Комиссияси билан ҳамкорлик қилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Европа Иттифоқи Комиссияси, ЮНЕСКО ва бошқа ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш ва аграр соҳа корхоналари иш самарадорлигини юқори даражага кўтариш, шунингдек, тадбиркорликни кенг жорий этиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.

Бугун, 28 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва ЮНЕСКО вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

Унда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилла Холмуҳаммедов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари Франсуа Бегеот, Ян Хладик, лойиҳада иштирок этувчи вазирлик ва идоралари мутахассислари, жойлардаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари иштирок этди.

"Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлаштириш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва ЮНЕСКО томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 9,6 млн. евро бўлиб, 2020-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Лойиҳа қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш ва аграр соҳа корхоналари иш самарадорлигини юқори даражага кўтариш, шунингдек, тадбиркорликни кенг жорий этиш билан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.

Онлайн учрашувда лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистоннинг тўртта устувор (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилояти) қишлоқ жойларидаги 11 та ирригация ва 12 та қишлоқ хўжалиги профессионал таълим муассасаларини белгиланган тартибда лойиҳага жалб қилиш ҳамда соҳанинг тармоқ квалификация рамкалари, профессионал стандартлар ва таълим стандартларини ишлаб чиқиш юзасидан масалалар муҳокама қилинди.

Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш жойлардаги касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд ресурслар ёрдамида қишлоқ жойлардаги аҳоли вакилларининг меҳнат бозори талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва ирригация соҳаларида кўникмаларини ривожлантиришга ва бошқа белгиланган мақсадларга эришилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Илмфан_2020

Олий таълим муассасалари учун “QS рейтинглар услубиёти” мавзусида семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ва QS Quacquarelli Symonds компанияси томонидан жорий йил 28-29 июль кунлари ОТМлар учун туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

“Илм-фан – 2020” дастури: Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш бўйича QS Quacquarelli Symonds компаниясини билан ҳамкорлик” мавзусидаги семинарларда ректорлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректорлар, ОТМларни халқаро рейтинг агентликлари томонидан тан олинишига тайёрлашни ташкиллаштириш учун махсус гуруҳлар ходимлари, вазирлик вакиллари, рейтинг стратегиялари бўйича экспертлар иштирок этмоқда.

Семинарларда дунё университетлари учун QS рейтинглар натижаларининг 2020 йилдаги якуний хулосаси, Ўзбекистон университетлари репутация кўрсаткичларининг бошқа давлатлар университетлари кўрсаткичларига қиёсий таҳлил натижалари, жорий кўрсаткичлар асосидаги Ўзбекистон университетларининг имкониятлари масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бугун ўтказилган семинарлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов, QSнинг Ўрта Осиё ва Шарқий Европа бўйича ҳудуий директори Сергей Христолюбов, бош консультантлар Шади Хиджази, Жак де Шаншенель иштирокида ўтказилди.

Семинар якунлари бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасаларини энг яхши университетлар халқаро рейтингига киритиш стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Қўқон давлат педагогика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
Forwarded from Edu.uz
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИАРО КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА 🔺

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned a photo