Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned «#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни…»
#Қабул2020

Қабул-2020: 371 930 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 3 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 371 930 нафар (жорий йилги битирувчилар 207 969 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги242 075 нафар;
▪️ сиртқи124 145 нафар;
▪️ кечки5710 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 99 330 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 41 380 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 36 272 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 26 433 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 24 176 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 21 861 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 21 415 нафар;
8️⃣ Тошкент вилояти – 20 789 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 16 369 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 16 220 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 12 725 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 12 464 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 11 868 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 10 629 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 325 425 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 37 260 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 8084 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 1161 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 23 269 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 20 296 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 14 693 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 14 445 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 14 365 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #DoubleDegree #АбитуриентгаТавсия

⬆️ Жиззах давлат педагогика институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

@otm_info
#Қабул2020 #DoubleDegree #АбитуриентгаТавсия

⬆️ Навоий давлат педагогика институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

@otm_info
Forwarded from Edu.uz
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижлик_талабалар

Пандемия шароитида юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларга яратилаётган шароитлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Олий таълим муассасаларида қабул жараёнининг бориши танқидий таҳлил қилинди.

Бугун, 4 июль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раҳбарлигида ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилиш танқидий руҳда ўтди.

Унда ОТМлар ректорлари ва филиаллар директорлари, ўқув ишлари бўйича проректорлар, ўқув-услубий бошқарма бошлиқлари, қабул бўйича масъул котиблар, магистратурага қабул бўйича масъул ходимлар иштирок этди.

Дастлаб охирги пайтда ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик эътиборига етказилган ОТМлар (НамДУ, СамДАҚИ, БухМТИ, Нукус ДПИ, СамДУ, ТДЎТАУ, ЎзДЖТСУ) ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинди.

Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланди.

Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур.

Шунингдек, яна бир аҳоли томонидан норозиликлар келтириб чиқараётган муаммоли масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Афсуски бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари «Қоровулхонага тушдингиз» деб жавоб берганлигини қандай баҳолаш керак?

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмади ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланмоқда.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатилди.

Зарурат бўлса, фаолияти талаб даражасида ташкил қилинмаётган сall-марказларга ўқув ишлари проректорларини, масъул котибларни доимий бириктириб қўйиш топширилди.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Сall-марказлар фаолиятини бундай «сирли қўнғироқ» усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 400 минг нафардан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 4 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 400 989 нафар (жорий йилги битирувчилар 222 344 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 259 638 нафар;
▪️ сиртқи135 164 нафар;
▪️ кечки6 187 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 107 294 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 44 138 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 38 461 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 28 621 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 25 866 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 23 715 нафар;
7️⃣ Тошкент вилояти – 22 382 нафар;
8️⃣Наманган вилояти – 23 230 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 17 938 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 17 823 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 13 975 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 13 591 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 12 594 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 11 361 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 350 871 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 39 980 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 8 908 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 230 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 24 748 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 21 432 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 15 789 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 15 565 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 15 458 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

НамМТИда Беларусь университети билан ҳамкорликда робототехника бўйича мутахассислар тайёрланиши режалаштирилмоқда

Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Беларусь миллий техника университети ўртасида талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қисқа муддатли стажировкалар ташкил қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Институтда хорижий ОТМ тажрибаси ва салоҳиятидан фойдаланган ҳолда робототехника ва саноат дизайни йўналишлари бўйича «2+2» қўшма таълим дастури йўлга қўйилади. Бундан кўзланган мақсад бизнес инкубаторлар ва билимлар узатиш офисларини яратиш, инновацион марказлар фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.

Мазкур лойиҳани шу йил август ойида амалга ошириш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 422 032 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 4 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 422 032 нафар (жорий йилги битирувчилар 231 696 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 272 135 нафар;
▪️ сиртқи143 301 нафар;
▪️ кечки6 596 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 114 221 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 46 103 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 39 865 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 29 842 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 26 874 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 24 924 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 24 301 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 23 681 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 18 988 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 18 789 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 14 950 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 14 386 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 13 075 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 12 033 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 369 012 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 42 257 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 9 497 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 266 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 25 793 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 22 109 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 16 677 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 16 253 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 16 030 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Эълон

Диққат, касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Давлат комиссияси
мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Ўқувчилар ушбу платформа орқали 200дан ортиқ касблардан танлаш имкониятига эга.

9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

👉 Электрон ариза
👉 Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
👉 3x4 фотосурат


❇️ Касб-ҳунар мактабларида қуйидаги ва бошқа турдаги касблар бўйича кадрлар тайёрланади:

🔹 тикувчи;
🔹чилангар;
🔹иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;
🔹автомобилларни таъмирлаш чилангари;
🔹ошпаз;
🔹қандолатчи;
🔹асаларичи.

❗️Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

‼️Фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Телефон: (71) 246-11-92

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, касб-ҳунар мактабларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 5 июлдан бошланди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
magistr.edu.uz сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 6 июль куни соат 9:30 дан 12:00 га қадар magistr.edu.uz сайтида техник ишлар олиб борилиши муносабати билан, ариза тўлдириш имконияти вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

International Psychology Summit

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 27-28 июль кунлари Германия, Туркия, Россия, Польша, АҚШ ва Англия каби давлатларнинг нуфузли таълим марказлари билан ҳамкорликда “International Psychology Summit” Халқаро психология саммити ўтказилмоқда.

Халқаро саммит кун тартиби:

👉 Бошқарув ва лидерлик маҳорати;
👉 Шахсий ривожланиш стратегияси;
👉 Ёшлар ва оила психологияси;
👉 Халқаро дипломатик муносабатлар;
👉 Муваффақиятли бизнес имижи;
👉 Туризмда маркетинг психологияси;
👉 Замонавий таълим психологияси;
👉 Фавқулодда вазиятлар психологияси

Халқаро саммитда мақола топширган ҳолатда ёки мақоласиз, кузатувчи сифатида қатнашиш мумкин, барча иштирокчиларига cертификат берилади.

Энг яхши амалий таклифлар ҳам диплом билан тақдирланади.

Саммит 2020 йил 27-28 июль кунларида ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда бўлиб ўтади.

Рўйхатга олиш муддати: 2020 йил 20 июлгача.

Саммит ташкилотчилари:

🔹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

Рўйхатдан ўтиш: @GulbonuKuvatova

📥Батафсил: https://t.iss.one/IPS_in_UZBEKISTAN

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Тавсия

Данияда магистратурада бепул таҳсил олиш имконияти

Жанубий Дания университети
(University of Southern Denmark) Дания ҳукуматининг грант дастури (Danish Government Scholarship) орқали магистратурада таҳсил олиш учун грант ўринларни таклиф этмоқда.

Ушбу грант дастури Жанубий Дания университетида ўқитиладиган Муҳандислик фанлари – Мехатроника ва Муҳандислик – Электроника магистратура мутахассисликлари учун ажратилган.

Мазкур дастур доирасида грант ютиб олган талабалар тўлов-контрактидан озод этилади ҳамда яшаш харажатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ойига 3000 дания кронаси (тахминан 453 AҚШ доллари) миқдорида молиявий кўмак тақдим этилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
@otm_info magistr2020.pdf
42.5 MB
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЁрдам

❗️Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.

Марҳамат
, фойдаланинг! ⬆️

Ушбу маълумотни абитуриент танишларингизга улашинг 👉 @otm_info