Edu.uz
154K subscribers
20.5K photos
4.39K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Edu.uz pinned «​​#Қабул2020 Диққат, магистратурага қабул бошланди! Бугун, 2020 йил 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг…»
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалалари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de l’aviation civile), Тулуза бизнес мактаби ҳамда “AIRBUS” компанияси вакиллари билан видеоалоқа орқали музокаралар ўтказилди.

Унда университет ректори Одил Абдураҳманов ENAC мактабининг халқаро алоқалар бўйича директори Николас Касалис, ENAC учувчилар мактаби директори Тери де Баскиа, "AIRBUS" компаниясининг халқаро ишлар бўйича вице-президенти Силвер Делунай, THALES компаниясининг савдо масалалари бўйича директори Орсон Сторар ва бошқалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.

Видеомулоқотда Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби, Тулуза бизнес мактаби ҳамда “AIRBUS” компаниясининг вакиллари билан Тошкент давлат транспорт университети ўртасидаги истиқболли режалар кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида қуйидаги йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди:

👉 Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш;

👉 фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш;

👉 учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш;

👉 профессор-ўқитувчиларни Фуқаролик авиацияси миллий мактабида малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича ўқишга юбориш;

👉 учувчиларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш шарт-шароитларини ташкил этиш;

👉 Франция олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
​​#Қабул2020

Диққат, магистратурага қабул бошланди!

Бугун, 2020 йил 1 июлдан
Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

👉 Веб-сайт: https://magistr.edu.uz

❗️Эслатма:

Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

Олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома.

Ҳужжатлар magistr.edu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтказилади.

👉 2020/2021 ўқув йили учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича қабул квоталари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 300 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 1 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 315 920 нафар (жорий йилги битирувчилар 181 992 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 209 304 нафар;
▪️ сиртқи 101 836 нафар;
▪️ кечки4 780 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 84 260 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 35 955 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 32 116 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 22 085 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 20 597 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 18 126 нафар;
7️⃣ Қашқадарё вилояти – 17 975 нафар;
8️⃣ Тошкент вилояти – 17 784 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 13 565 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 13 272 нафар;
1️⃣1️⃣ Сирдарё вилояти – 10 461 нафар;
1️⃣2️⃣ Бухоро вилояти – 10 361 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 10 351 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 9012 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 276 229 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 32 047 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 6 592 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 052 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 20 336 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 18 030 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 12 557 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 12 451 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 12 168 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Hurmatli abituriyentlar!

Abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish tizimi (abitur.dtm.uz sayti)ga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritilayotgani sababli 2020-yil 1-iyul kuni soat 21:00 dan 2-iyul 02:00 ga qadar sayt faoliyatida uzilishlar bo‘lishi mumkin.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📣 #Эълон!

Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган барча абитуриентлар диққатига:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
#Қабул2020 #Магистратура
2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
Edu.uz pinned a photo
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма

🔁 Кеча, 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан magistr.edu.uz - магистратурага ўқишга қабул бўйича ҳужжат топширишнинг веб-платформаси ишга туширилиб, абитуриентлар учун катта имконият яратилган эди.

📊 Платформада ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича мутахассисликлар кесимида абитуриентлардан тушган аризалар тўғрисида статистик маълумотларни кўриш учун, дастурга кириб, тегишли таълим тили ва олий таълим муассасасини танлаш лозим бўлади.

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
#Қабул2020

Самарқанд давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #DoubleDegree

⬆️ Тошкент давлат юридик университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
#Қабул2020

Қабул-2020: 329 665 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 2 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 329 665 нафар (жорий йилги битирувчилар 186 473 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 215 879 нафар;
▪️ сиртқи108 762 нафар;
▪️ кечки5 024 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 88 158 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 37 364 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 33 128 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 23 052 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 21 436 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 18 949 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 18 860 нафар;
8️⃣ Тошкент вилояти – 18 575 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 14 174 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 13 950 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 10 952 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 10 823 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 10 787 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 9457 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 288 121 нафар (87.4 %)
▪️ рус тилида – 33 499 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 6 958 нафар (2.1 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 087 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 21 120 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 18 604 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 13 124 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 12 895 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 12 643 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ахборот_хати

Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар

2020 йилнинг 20 июлда
ФарДУ ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) ҳамкорлигида “Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусида халқаро миқёсда илмий рецензияланган онлайн конференция ўтказиш режалаштирилган.

Онлайн конференцияга тезислар 2020 йилнинг 15 июлигача ўзбек, рус ёки инглиз тилида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш марказининг расмий сайтида электрон кўринишда қабул қилинади.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 20 июль куни соат 15:00 дан бошлаб Zoom платформаси орқали амалга оширилади.

Қўшимча маълумот учун: https://t.iss.one/researchsupportcenter

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Бугун, 2 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда вазирлик матбуот котиби ҳамюртлармиз томонидан янги ўқув йили қабули, ижодий (касбий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига жавоб берди.

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам 111.500 сўм миқдорида пул тўлайдими?

Республика олий таълим муассасаларида ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар 111.500 сўм миқдоридаги пулни тўламайдилар. Бу фақат тест топширадиган абитуриентлар учун.

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун имтиҳонлар ўзлари яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ёки ҳужжат топширган олий талим муассасасидами?

Ижодий имтиҳонларни ўтказиш вақти (соати) ва жойи ОТМ ректори томонидан тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади. Олий таълим муассасаси расмий сайтини кузатиб бориш лозим бўлади.

Тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларни 2020 йилнинг 25 июлигача якунлаш, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган.

Олий таълимда ўқув жараёнини оптималлаштириш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

- Олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) ўқув режаларидаги фанлар ҳажмини оптималлаштириш эвазига фанлар сони қисқартирилди. Шу билан бирга номутахассислик фанлар 2 баробарга қисқартирилди.

Касбий компентенцияларини кучайтириш мақсадида ўқув режадаги амалиёт дарс соатлари оширилди. Илгари амалиёт дарс соатлари 30-40 %ни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 50-60% ташкил қилмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни рейтинг тизимидан кредит-модуль тизимига ўтказилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Магистратурага қабул жараёнларида янгиликлар яратилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg