Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги ВМ-402-сонли қарори билан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади:

👉 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;

👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;

👉 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

❗️Тавсиянома олиш тартиби:

1️⃣ Ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

2️⃣ Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

3️⃣ Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

⚠️Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 102 116 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 23 июнь соат 18:01
ҳолатига республика бўйича жами 102 116 нафар (жорий йилги битирувчилар 58 684 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги69 670 нафар;
▪️ сиртқи30 891 нафар;
▪️ кечки15 554 нафар.

▶️ Республикада энг юқори танлов (бир ўринга нисбатан):

▪️ Андижон тиббиёт институти – 3,08 нафар;
▪️ Андижон давлат университети – 2, 88 нафар;
▪️ Андижон машинасозлик институти – 2,76 нафар;
▪️ Тошкент давлат юридик университети – 2,55 нафар;
▪️ Тошкент молия институти – 2,29 нафар.


▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Aндижон давлат университети – 6990 нафар;
▪️ Самарқанд давлат университети – 5995 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 4403 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 4331 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 4137 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида –87 676 нафар (86 %)
▪️ рус тилида – 12 522 нафар (12,2 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 1587 нафар (1,5%)
▪️ бошқа тилларда – 330 нафар (0.3%).


Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 29 669 нафар;
2️⃣ Aндижон вилояти – 12 345 нафар;
3️⃣ Самарқанд вилояти – 11 242 нафар;
4️⃣ Сурхондарё вилояти – 6468 нафар;
5️⃣ Фарғона вилояти – 6413 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 6308 нафар;
7️⃣ Тошкент вилояти – 5575 нафар;
8️⃣ Қашқадарё вилояти – 4762 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 3641 нафар;
🔟 Сирдарё вилояти – 3512 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 3265 нафар;
1️⃣2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 3248 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 2967 нафар;
1️⃣4️⃣ Хоразм вилояти – 2700 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Elsevier`дан илмий-амалий вебинарлар давом этади

Elsevier
компаниясининг Марказий Осиё бўлими томонидан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари учун туркум вебинарлар давом этмоқда.

Бугун, 24 июнь куни соат 15:00да Elsevier экспертлари иштирокида илмий мақола ёзишнинг талабларига бағишланган иккинчи вебинар ўтказилади.

Унда Scopus, SienceDireсt ва Mendeley платформларида иқтибослилик кўрсаткичиларини ошириш юзасидан қимматли маълумотлар берилади.

Вебинар Zoom платформасида ўтказилади, давомийлиги – 60 дақиқа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚡️⚡️ Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ветеринария соҳалари бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ, тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар буюртмалари асосида республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.

Жумладан,

👉 соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
👉 халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
👉 ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Fanlar majmuasi va baholash mezonlari (@eduuz).pdf
1.8 MB
#Муҳим

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан коронавирус пандемиясига қарши курашиш талабларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚡️ Касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сонли баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Унга кўра:

👉 касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурларини бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб соддалаштирилади;

👉 абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон учун бир марта келади ва ортиқча вақт сарфламасдан топшириши таъминланади;

👉 тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлгача ўтказилади;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 25 июлдан 20 августгача ўтказилади;

👉 касбий (ижодий) имтиҳонлар видеокузатувлар орқали қатъий назорат қилинади ва интернетда жамоатчилик кузатуви таъминланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

⚡️ Магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ, истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.


❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

❇️ Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8 та туманда Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

1. Мўйноқ тумани ДХМ;
2. Конимех тумани ДХМ;
3. Томди тумани ДХМ;
4. Узун тумани ДХМ;
5. Бойсун тумани ДХМ;
6. Сўх тумани ДХМ;
7. Фарғона тумани ДХМ;
8. Сардоба тумани ДХМ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида амалга ошириладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишлари рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

⚡️Ўқитиш тожик тилида олиб бориладиган таълим йўналишлари учун кириш имтиҳонлари тест синовлари орқали амалга оширилади

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёнига кўра, олий таълим муассасаларида тожик тилида таълим олиб бориладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонларини касбий (ижодий) имтиҳонлар ўрнига 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синовлари орқали амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Kasbiy imthon (@eduuz).pdf
328.7 KB
#Қабул2020

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан тест синовларисиз, КАСБИЙ (ижодий) ИМТИҲОНЛАР орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан бакалавриатнинг 132 та таълим йўналиши ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида олий ҳарбий таълим муассасалари йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

❗️“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишда дастлаб ҳудудларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасасига мурожаат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Nogironligi bulganlarga kvota (@eduuz).pdf
283.8 KB
#Қабул2020

2020/2021 ўқув йили учун республика ОТМларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти.

Унга кўра, республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 2799 та квота ажратилган.

Шундан:

👉 кундузги таълимга – 2072 та;
👉 сиртқи таълимга – 627 та;
👉 кечки таълимга – 100 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили” бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилишда абитуриентлар танлаган барча чет тилларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажартилди.

Шуннигдек, 2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар ушбу танловда иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли тавсияномаларни оператив тарзда бериш ваколати Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юклатилди.

❗️2020 йил 15 июлга қадар тегишли тавсияномалар хотин-қизларга берилади.

2020 йил 20 июлга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати ДТМга тақдим этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул қилинади

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, республикадаги касб-ҳунар мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш муддати белгиланди.

Унга кўра, 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни (ариза, шаҳодатнома ва 3×4 фотосурат) ташкил қилинади.

Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчиларига 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 138 331 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 24 июнь соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 138 331 нафар (жорий йилги битирувчилар 82 284 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги95 044 нафар;
▪️ сиртқи41 240 нафар;
▪️ кечки2 047 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 38 565 нафар;
2️⃣ Aндижон вилояти – 16 504 нафар;
3️⃣ Самарқанд вилояти – 15 642 нафар;
4️⃣ Сурхондарё вилояти – 9124 нафар;
5️⃣ Фарғона вилояти – 8609 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 8522 нафар;
7️⃣ Тошкент вилояти – 7597 нафар;
8️⃣ Қашқадарё вилояти – 6676 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 5170 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 4846 нафар;
1️⃣1️⃣ Сирдарё вилояти – 4733 нафар;
1️⃣2️⃣ Бухоро вилояти – 4295 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 4115 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 3933 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида –119 706 нафар (86,5%)
▪️ рус тилида – 15 778 нафар (11,4 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 2390 нафар (1,7%)
▪️ бошқа тилларда – 457 нафар (0.3%).


▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Aндижон давлат университети – 9 456 нафар;
▪️ Самарқанд давлат университети – 8 578 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 5 878 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети –5 806 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 5 762 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg