Edu.uz
158K subscribers
20.2K photos
4.34K videos
234 files
12.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Муҳим_тадбир

2020 йил 27 май, Тошкент – Москва. Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференцияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТКТИда замонавий энергетика ва унинг муаммолари хорижлик олимлар билан онлайн муҳокама қилинди

Тошкент кимё-технология институтида "Нефть-газ саноатида инновациялар, замонавий энергетика ва унинг муаммолари" мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилди.

Унда Испания, Руминия, Россия, Тожикистон ва Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари мавзу юзасидан тақдимот ўтказишди.

Шунингдек, АҚШ, Испания, Руминия, Беларусь, ХХР, Жанубий Корея, Польша, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон тадқиқотчилари ўз тезислари билан қатнашди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2121

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон ва Россия Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференциясидан

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Ахборот_хати

2020 йил 28-29 май кунлари республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган онлайн конференциялар, тадбирлар

👉
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Мавзу: Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХI аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интеграция ва истиқбол тенденциялари
- Бошланиш вақти: 28 май соат 15:45
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uw
- Идентификатор: 858 6147 3333

👉 Тошкент давлат шарқшунослик университети

- Мавзу: “Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” масаласида огаҳийшунослар давра суҳбати
- Бошланиш вақти: 28 май соат 09:00

👉 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

- Мавзу: Геологик-қидирув ишларининг замонавий муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uy
- Идентификатор: 723-394-6004

👉 Қарши давлат университети

- Мавзу: Замонавий бошланғич ва педагогик таълим: назарий ва амалий инновацион тадқиқотлар истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.u z/165uz
- Идентификатор: 890 1033 5644
- Пароль: 572256

👉 Миро Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Халқаро ҳамкорлар: Азарбайжон ижтимоий тадқиқотлар Маркази, Доғистон давлат университети, Аль-Форобий номидаги Қозоқ Милий университети, Манас номидаги Қирғиз-Турк университети, Тожик Миллий университети

- Мавзу: Евросиё маконида таьлим муаммоларининг замонавий парадигмалари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uv
- Идентификатор: 825 5096 1083

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
ТИҚХММИ талабаси «Йилнинг энг яхши мақоласи» танловида ғолиб бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ташкил этилган эди.

Танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи босқич магистранти Муҳаммад Холиқулов ғолиб бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар

Бугун, 28 май, соат 14:00 “Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференция бўлиб ўтади.

Ушбу конференция илм - фан, таълим ва ишлаб чиқаришни бевосита бирлаштиришда муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Конференциянинг барча шўъбаларида юртимиз академиклари, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва бошқа мамлакат олимларининг маърузалари тингланади. Конференцияга келиб тушган барча мақолалар плагиатга текширилган ва рецензияланган.

Олий аттестация комиссия раисининг 2020 йил 13 майдаги 118- сон қарорига мувофиқ, конференция материаллари тўпламида чоп этилган илмий мақолалар, халқаро мақолалар мақомига тенглаштирилади ва тўпламдаги барча мақолалар халқаро Google Scholar тизимида индексацияланади.

🌐 Конференцияда иштирок учун ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/86089725947

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон-Россия: олий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Россия ректорлар кенгаши ташаббуси билан 2020 йил 27 май куни Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг Ҳудудлараро онлайн конференцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси бошқармаси бошлиғи В.Чернов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири В.Фальков иштирок этди.

Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умурзаков ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.Садовничий анжуман модераторлик қилишди.

Анжуманда икки мамлакатнинг 120 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишди.

Анжуманнинг ялпи мажлисидан сўнг қуйидаги мақсадли сессияларида муҳокамалар бўлиб ўтди:

👉 1-сессия: Ўзбекистон Республикасида Россия олий таълим муассасалари филиаллари очилиши ва фаолият юритишининг долзарб масалалари;

👉 2-сессия: Илмий тадқиқотлар соҳасида Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ҳамкорлиги;

👉 3-сессия: Бугунги кун шароитида Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг инновацион механизмлари.

Конференция якунида Резолюция лойиҳаси қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Кун_тарихи

28 май

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги ВМ-438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилган эди.

Филиалнинг асосий вазифаси «Рақамли иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти», «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти», «Агробизнес ва маркетинг», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш.

Бугунги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида 223 нафар талабага 26 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Қўнғиротбой Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

Жорий йилда магистратурага ҳужжат топшириш қай тартибда амалга оширилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Президент

ОТМларда рақобатни ривожлантириш масаласини ўргатишга эътибор кучайтирилади

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Йиғилишда рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди.

Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат соҳасига оид низоларнинг малакали кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Тошкент юридик университетида шу йўналиш бўйича судьялар малакаси ошириш, судьяларни ушбу йўналишда ихтисослаштириш ва алоҳида суд коллегиясини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
🌎 Сизнинг фикр ва таклифларингиз БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ва кўплаб давлат раҳбарларига етказилади. Имкониятдан фойдаланинг.

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда иштирокчилардан ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикрлар ва таклифлар сўралмоқда.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда албатта иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
пандемия шароитида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқаларини давом эттирди.

Жумладан, Россия Федерациясининг Урал давлат жисмоний тарбия университети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Ҳамкорлик доирасида мамлакатларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спорт таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш, талабалар алмашинуви, проффессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий амалий конференциялар ташкил этиш режалаштирилди.

Маълумот учун: Урал давлат жисмоний тарбия университети Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида жойлашган бўлиб, 1970 йилда асос солинган. 2005 йилда университет мақоми берилган. Ҳозирги кунга қадар университетда 30 нафардан ортиқ олимпия чемпионлари ва совриндорлари етишиб чиққан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

2020 йил 30 май – 1 июнь кунлари ўтказиладиган онлайн конференциялар

👉 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

- Мавзу:
"Мангуликка дахлдор ижод” мавзусида Мақсуд Шайхзода таваллудининг 112 йиллигига бағишланган онлайн анжуман
- Бошланиш вақти: 30 май, соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165v0
- Идентификатор: 691 496 2921
- Пароль: 4jZg6q

👉 Тошкент ахборот технологиялари университети

- Мавзу:
Latex'да мақола тайёрлаш методикаси
- Бошланиш вақти: 1 июнь, соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165v2
- Идентификатор: 762 2652 1623
- Пароль: 6RKMas

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Грант

Германияда архитектурани ўрганиш учун стипендиялар

DAAD стипендиялари битирувчиларга Германияда магистратура, аспирантурада ёки курсларда ўқишни давом эттириш имкониятини тақдим этади.

Стипендия доирасида номзодга ўзи танлаган университетда магистратура, аспирантура ёки курсни якунлаш имконияти берилади.

Дедлайн: 2020 йил 30 сентябрь

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Талаба карантин даврида тўлов-шартнома пулини тўламаса нима бўлади?

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори, физика-математика фанлари номзоди, доцент Орифжон Бозоров ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

– Талаба карантин даврида барча фанларни ўзлаштирса ва тўлов-контракт пулини тўламаса нима бўлади?

– Бундай ҳолатда талаба қачон тўлов-контракт пулини тўлиқ тўлагандан сўнг курсдан — курсга кўчирилади. Контракт пулларини тўлашга имкони бор талабалар тўловни амалга оширганлари мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби янги ўқув йили учун тўлов ва тўланмаган баҳорги семестр учун тўлов пулларини биргаликда тўлаш ота-оналар учун қийинчилик туғдиради.

Шунингдек, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

– Қўшни давлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирган талабалар мамлакатимиз олий ўқув юрти талабалари сафига қачон қабул қилинади?

– Ҳозирда қўшни давлат ОТМларидан келган талабаларга масофавий таълим платформасидан фойдаланишга рухсат берилди. Шунингдек, қўшни давлат ОТМларидан талабанинг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, улар фанлар фарқини топширади ва тўлов-контракт пулларини амалга оширганларидан кейин талабалар сафига қабул қилинади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2124

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик талабалардан ҳужжатлар қабули бошланди

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбек тили факультетига 2020-2021-ўқув йили учун “Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили” ("Uzbek as a foreign language") бакалавриат таълим йўналишига хорижлик талабаларни қабул қилиш бошланди.

Қабул жараёнлари онлайн суҳбат асосида амалга оширилади.

Шунингдек, хорижлик талабалар учун университет ТТЖсидан жой берилади.

Қабул 2020 йил 20 майдан 20 августга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamon | Самарқанд давлат чет тиллари институти Малайзиянинг "City University of Malaysia" университети билан ҳамкорликни ўрнатиш бўйича онлайн музокаралар олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg