Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУда Ғафур Ғулом ижодини талабаларга ўргатиш бўйича лойиҳалар бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян ОТМга бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилган эди.

Тошкент давлат юридик университети жамоаси Ғафур Ғулом ҳаётини ва ижодини чуқур ўрганиб, унинг ибратли умр йўли ҳақида талабаларга етказишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилди.

Университет доценти Раҳмон Қўчқоров ўзбек адабиётининг забардаст вакили Ғафур Ғулом ҳақида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

ТТА талабалари ўртасида стартап лойиҳалари танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигидаги "Ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб қувватлаш" дастури доирасида Тошкент тиббиёт академиясида стартап лойиҳалари танлови бўлиб ўтди.

Талаба ва ёш тадқиқотчилар томонидан онлайн танловга «Бронхиал астма учун браслет», «Суперкальций», «Estimed By FМ», «Когнитив тест», «LOGOS», «STOP INSULT» каби 50 га яқин мобил илова стартап лойиҳалари тақдим этилди

Унда ёш тадқиқотчилар электрон дастурлар, платформалар яратиш, касалликларни вақтли аниқлаш бўйича махсус дастурлар, тиббиёт терминологияси бўйича луғатлар каби стартап лойиҳалари юзасидан онлайн тақдимот қилдилар.

Онлайн танлов натижалари бўйича аниқланган ғолиблар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган "2020 йилнинг энг яхши стартап лойиҳаси" танловида иштирок этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Баҳодир Собиров - Навоий давлат педагогика институти ректори

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикаси олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими бўйича таклифлар портали ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан фуқаролар билан мулоқотни янада жадаллаштириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими бўйича taklif.edu.uz портали ишга туширилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш таклифи жорий йилнинг февраль ойида вазирнинг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов қорақалпоғистонлик талабалар билан учрашувида ёшлар томонидан илгари сурилган эди.

Эндиликда талабалар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари соҳага оид таклифларини осон усулда беришлари мумкин.

Қайд этиш лозимки, мазкур порталда соҳа ривожи учун билдирилган таклифлар вазирлик тизимининг барча йўналишлари бўйича сараланади ҳамда энг мақбуллари амалиётга жорий этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Урганч Давлат универститетида очиқ онлайн курсларни яратиш бўйича ўқув маркази ишга тушди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Муҳим_тадбир

2020 йил 27 май, Тошкент – Москва. Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференцияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТКТИда замонавий энергетика ва унинг муаммолари хорижлик олимлар билан онлайн муҳокама қилинди

Тошкент кимё-технология институтида "Нефть-газ саноатида инновациялар, замонавий энергетика ва унинг муаммолари" мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилди.

Унда Испания, Руминия, Россия, Тожикистон ва Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари мавзу юзасидан тақдимот ўтказишди.

Шунингдек, АҚШ, Испания, Руминия, Беларусь, ХХР, Жанубий Корея, Польша, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон тадқиқотчилари ўз тезислари билан қатнашди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2121

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон ва Россия Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференциясидан

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Ахборот_хати

2020 йил 28-29 май кунлари республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган онлайн конференциялар, тадбирлар

👉
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Мавзу: Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХI аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интеграция ва истиқбол тенденциялари
- Бошланиш вақти: 28 май соат 15:45
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uw
- Идентификатор: 858 6147 3333

👉 Тошкент давлат шарқшунослик университети

- Мавзу: “Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” масаласида огаҳийшунослар давра суҳбати
- Бошланиш вақти: 28 май соат 09:00

👉 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

- Мавзу: Геологик-қидирув ишларининг замонавий муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uy
- Идентификатор: 723-394-6004

👉 Қарши давлат университети

- Мавзу: Замонавий бошланғич ва педагогик таълим: назарий ва амалий инновацион тадқиқотлар истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.u z/165uz
- Идентификатор: 890 1033 5644
- Пароль: 572256

👉 Миро Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Халқаро ҳамкорлар: Азарбайжон ижтимоий тадқиқотлар Маркази, Доғистон давлат университети, Аль-Форобий номидаги Қозоқ Милий университети, Манас номидаги Қирғиз-Турк университети, Тожик Миллий университети

- Мавзу: Евросиё маконида таьлим муаммоларининг замонавий парадигмалари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uv
- Идентификатор: 825 5096 1083

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
ТИҚХММИ талабаси «Йилнинг энг яхши мақоласи» танловида ғолиб бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ташкил этилган эди.

Танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи босқич магистранти Муҳаммад Холиқулов ғолиб бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар

Бугун, 28 май, соат 14:00 “Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференция бўлиб ўтади.

Ушбу конференция илм - фан, таълим ва ишлаб чиқаришни бевосита бирлаштиришда муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Конференциянинг барча шўъбаларида юртимиз академиклари, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва бошқа мамлакат олимларининг маърузалари тингланади. Конференцияга келиб тушган барча мақолалар плагиатга текширилган ва рецензияланган.

Олий аттестация комиссия раисининг 2020 йил 13 майдаги 118- сон қарорига мувофиқ, конференция материаллари тўпламида чоп этилган илмий мақолалар, халқаро мақолалар мақомига тенглаштирилади ва тўпламдаги барча мақолалар халқаро Google Scholar тизимида индексацияланади.

🌐 Конференцияда иштирок учун ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/86089725947

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон-Россия: олий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Россия ректорлар кенгаши ташаббуси билан 2020 йил 27 май куни Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг Ҳудудлараро онлайн конференцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси бошқармаси бошлиғи В.Чернов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири В.Фальков иштирок этди.

Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умурзаков ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.Садовничий анжуман модераторлик қилишди.

Анжуманда икки мамлакатнинг 120 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишди.

Анжуманнинг ялпи мажлисидан сўнг қуйидаги мақсадли сессияларида муҳокамалар бўлиб ўтди:

👉 1-сессия: Ўзбекистон Республикасида Россия олий таълим муассасалари филиаллари очилиши ва фаолият юритишининг долзарб масалалари;

👉 2-сессия: Илмий тадқиқотлар соҳасида Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ҳамкорлиги;

👉 3-сессия: Бугунги кун шароитида Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг инновацион механизмлари.

Конференция якунида Резолюция лойиҳаси қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Кун_тарихи

28 май

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги ВМ-438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилган эди.

Филиалнинг асосий вазифаси «Рақамли иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти», «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти», «Агробизнес ва маркетинг», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш.

Бугунги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида 223 нафар талабага 26 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Қўнғиротбой Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

Жорий йилда магистратурага ҳужжат топшириш қай тартибда амалга оширилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Президент

ОТМларда рақобатни ривожлантириш масаласини ўргатишга эътибор кучайтирилади

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Йиғилишда рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди.

Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат соҳасига оид низоларнинг малакали кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Тошкент юридик университетида шу йўналиш бўйича судьялар малакаси ошириш, судьяларни ушбу йўналишда ихтисослаштириш ва алоҳида суд коллегиясини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
🌎 Сизнинг фикр ва таклифларингиз БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ва кўплаб давлат раҳбарларига етказилади. Имкониятдан фойдаланинг.

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда иштирокчилардан ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикрлар ва таклифлар сўралмоқда.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда албатта иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
пандемия шароитида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқаларини давом эттирди.

Жумладан, Россия Федерациясининг Урал давлат жисмоний тарбия университети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Ҳамкорлик доирасида мамлакатларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спорт таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш, талабалар алмашинуви, проффессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий амалий конференциялар ташкил этиш режалаштирилди.

Маълумот учун: Урал давлат жисмоний тарбия университети Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида жойлашган бўлиб, 1970 йилда асос солинган. 2005 йилда университет мақоми берилган. Ҳозирги кунга қадар университетда 30 нафардан ортиқ олимпия чемпионлари ва совриндорлари етишиб чиққан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg