Edu.uz
137K subscribers
22.5K photos
4.84K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Биз_биргамиз

Навоий ва Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларидан хайрия акциялари

Урганч давлат университетинин
г 668 нафар профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ташаббус билан чиқиб, ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини "Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Шунингдек, Урганч давлат университети ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали жамоалари яна бир хайрли ишга қўл урдилар.

ОТМлар педагоглари Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманидаги юз берган табиий офатлар оқибатларини енгиллаштириш, ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида жами 64 млн.га яқин маблағ Бухоро муҳандислик технология институти академик лицейи ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Навоий давлат педагогика интитутининг 465 нафар профессор-ўқитувчилари ҳамда институт академик лицей жамоаси ўзларининг бир иш ҳақларининг бир қисмини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Навоий давлат кончилик институтининг 197 нафар профессор-ўқитувчилари ҳам ўзларининг иш ҳақларидан беғараз ёрдам тариқаси “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказдилар.

Шунингдек, Навоий давлат педагогика ва Навоий давлат кончилик институтлари жамоаси томонидан Сардоба сув омборида юз берган табиий офатдан талофат кўрган аҳолига кўмаклашиш мақсадида жами 115 млн.га яқин пул маблағлари ҳамда 40 млн. сўмга яқин кийим-кечак ва хўжалик моллари, 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа керакли хўжалик маҳсулотлари юборилди.

Бухоро вилоятидаги табиий офатлардан талафот кўрган ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида эса Навоий ДПИ жамоасидан беғараз ёрдам тариқасида 35 миллион 800 минг сўм пул маблағлари БМТИ академик лицейи ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Урганч давлат университетида бюджетдан ташқари 17,1 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 500 ўринга мўлжалланган замонавий талабалар турар жойи қурилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#OTM_янгиликлари

Фарғона политехника институти талабалари ақлли светофор ихтиро қилишди

Фарғона политехника институти талабалари электр энергия тежайдиган ақлли светофорни кашф қилди.

Мазкур светафор мобил, фотоэлектрик автоном светофор шаҳар ва қишлоқларнинг қарама қарши йўналишда транспорт ҳаракати қўйилган йўлларидаа таъмирлаш ишларини бажариш, махсус тадбирлар ўтказиш, пиёдалар ўтиш хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа ишларни бажаришда транспорт ҳаракатини вақтинчалик тартибга солишга мўлжалланган.

Мобил светофор қуёш панели, аккумулятор, оптик светодиодли светофор ва тизимни бошқариш ва назорат қилиш электрон блокларидан иборат. Буларнинг барчаси ҳаракатланувчи аравачага ўрнатилган.

Электр энергия манбаи бўлган 50 Вт.ли қуёш фотоэлектрик панели, кучланиш 12 В ва ток кучи 70 А/соатли аккумулятор орқали светофорни туну кун бардавом ишлашини таъминлайди. Светофор қизил ва яшил ёнувчи икки секциядан иборат 8 та ёритиш чироқларидан иборат.

Яратилган кўчма светофор қуёш панеллари ёрдамида ўзини ўзи бемалол таъминлай олади. Қуёшсиз ҳолатда ҳам аккумуляторлар орқали 14 соатгача ишлаши мумкин.

Конструкциялашда асосий эътибор энергия тежамкор, автоном ишловчи, мобил, яъни бир жойдан бошқа жойга қўшимча харажатсиз кўчириш имкониятини берувчи, иш режими яшил, қизил чироқларни алмашинув интервали тез созланувчи светофор яратишга қаратилган.

Хорижда ишлаб чиқарилаётган светофорларнинг нархи мамлакатимизга олиб келиш харажатлари билан ўртача 1000 АҚШ долларига тўғри келади. Республикамизда эса светофорларга талаб жуда юқори. Масалан, биргина умумтаълим мактаблари учун 10 мингдан ортиқ бундай қурилмаларга эҳтиёж бор.

Таклиф этилаётган импорт ўрнини босувчи мобил, фотоэлектрик, автоном светофорни тайёрланиш тан нархи эса хорижда ишлаб чиқарилган светофор нархига нисбатан 55 фоиз арзон. Унинг устига, мамлакатга олиб кириш харажатлари ҳам йўқ.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, буюртмачиларнинг талаби ва ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиққан ҳолда светофорнинг конструкцияси,функцияси, чироқларнинг ёниш вақтлари ва интервалларини ўзгартириш ёки масофадан бошқариш тизимига ўтказиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Табрик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди!

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Биз_биргамиз

Сардобалик болаларга байрам туҳфаси

Қўқон давлат педагогика институти
жамоаси муборак байрам арафасида яна бир хайрли ташаббусни амалга оширишди.

Сардоба сув омборида рўй берган техноген ҳодиса оқибатида талафот кўрган юртдошларимизга меҳр ва мурувват улашиш, айниқса болажонларга озгина бўлса-да, қувонч бағишлаш мақсадида хайрия карвони ташкил қилинди.

Сардоба туманида истиқомат қилган 20 та оилага мебель, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, институт жамоаси номидан сардобалик болажонларга ўйинчоқлар ҳамда 400 та байрам ҳадялари совға қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Edu.uz
#Муҳим_тадбир

Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференцияси ўтказилади

2020 йил 27 май куни
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан “Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференцияси” ўтказилади.

Конференция 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Минтақалараро онлайн анжуманда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда 120 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси бошқарма бошлиғи Владимир ЧЕРНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий ФАЛЬКОВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.УМУРЗАКОВ ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.САДОВНИЧИЙ ялпи мажлисда маъруза билан қатанашадилар.

Анжуман дастури доирасида икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.

Минтақавий онлайн анжуман 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

2020 йил 25-26 май кунлари куни олий таълим тизимида республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган онлайн конференциялар

👉 И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали

- Мавзу: Геология-қидирув вазифаларини самарали ҳал этиш учун замонавий рақамли технологиялар
- Бошланиш вақти: 25 май соат 15:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165u9
- Идентификатор: 886 7754 9056
- Пароль: 987654

👉 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

- Мавзу: Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли
- Бошланиш вақти: 26 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165u8
- Идентификатор: 784 6681 5556
- Пароль: 3Sw4F8

👉 Тошкент кимё-технология институти

- Мавзу: Нефт-газ саноатида инновациялар, замонавий энергетика ва унинг муаммолари

- Халқаро ҳамкорлар: Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети, Қозон миллий тадқиқотлар технология университети, Санкт-Петербург давлат технология институти, И. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Беларусь давлат технология университети, Aтирау нефт ва газ университети, Улсан университети, Варшава технология университети

- Бошланиш вақти: 26 май соат 11:00
- Конференцияга ҳавола: https://conf.tcti.uz/

👉 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

- Мавзу: Космик техника ва технологиялар" магистерлик дастури: халқаро тажриба
- Халқаро ҳамкорлар: Берлин техника университети
- Бошланиш вақти: 26 май соат 16:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165u7
- Идентификатор: 713 7997 4601
- Пароль: TUIT

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Грант

Халқаро инновацион танлов: мукофот - 20 минг АҚШ доллари

Tech Briefs медиа гуруҳи халқаро компанияси томонидан инсон ҳаётини енгиллаштириш бўйича янги ихтиролар, техника ва технологиялар яратиш мақсадида танлов эълон қилинди.

Танлов дунё миқёсида ўтказилиб, унда ўз инновацион ғояси ва лойиҳасига эга бўлган барча иштирок этиши мумкин. Шу жумладан, юртимиздаги ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳам нуфузли танловда ўз кучларини синаб кўришлари мумкин.

Гран-при: COMSOL ва Mouser Electronics томонидан 20 000 AҚШ доллар мукофот берилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

ҚарДУ талабалари учун кулолчилик мактабининг моҳир усталаридан маҳорат дарслари ўтказилди

Қарши давлат университети
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Устоз-шогирд” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Вилоятнинг Касби туманида ташкил этилган маҳорат дарсида университетнинг Санъатшунослик факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси, Риштон кулолчилик мактаби уста-кулоли Алишер Назиров ва Касби кулолчилик мактаби уста-кулоли БахтиёрСатторовлар олиб боришди.

Маҳорат дарсида ота-боболаримизнинг унут бўлиб кетаёзган сопол буюмларни қўлда ясаш анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш, оддий лойдан санъат асари яратиш бўйича муҳим маълумотлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#OTM_янгиликлари

АДУда карантин даврида 4 та республика ва 5 та халқаро миқёсда конференция ташкил этилди

Андижон давлат университетида
бутун республикамизда бўлгани каби пандемия шароитида барча жараёнлар масофавий тизимга кўчирилди.

Zoom Cloud Meetings платформаси орқали ташкил этилаётган конференциялар қулайлиги, иштирокчилар аудиториясининг кенглиги, хорижий иштирокчилар, ёш тадқиқотчилар ва иқтидорли талабаларнинг ҳам бемалол уйдан туриб иштирок этиш имконияти мавжудлиги барчага бирдек фойдали бўлди.

“Замонавий информатика ва уни ўқитиш методикаси муаммолари” мавзусида АҚШ, Россия, Покистон вакиллари иштирокида ўтказилган конференцияда хорижлик олимлар университет талабаларининг ишланмаларини эътироф этдилар.

Хусусан, талабаларнинг яримўтказгичли матeриалларнинг элeктрофизик ва оптик парамeтрларини ҳисоблаш, яримўтказгич асосида яратилган қурилмаларнинг оптик, физик, оптоэлeктроник, фотоэлeктрик, энeргия парамeтрлари ва волт-ампeр характeристикаларини олиш имкониятини берувчи дастурий маҳсулоти тақдимотини юқори баҳоладилар.

Бундан ташқари, магистрантлар ва докторантлар учун республикамиз ва хорижий муассасаларнинг етук профессорлари иштирокидаги онлайн маърузалари талабалар учун фойдали бўлди.

Айниқса, Берлин техника университети профессори Френк Бехрендтнинг “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фани бўйича туркум маърузалари яхши самара берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Муҳим_тадбир

2020 йил 27 май, Тошкент – Москва. Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференцияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУда Ғафур Ғулом ижодини талабаларга ўргатиш бўйича лойиҳалар бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян ОТМга бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилган эди.

Тошкент давлат юридик университети жамоаси Ғафур Ғулом ҳаётини ва ижодини чуқур ўрганиб, унинг ибратли умр йўли ҳақида талабаларга етказишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилди.

Университет доценти Раҳмон Қўчқоров ўзбек адабиётининг забардаст вакили Ғафур Ғулом ҳақида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

ТТА талабалари ўртасида стартап лойиҳалари танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигидаги "Ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб қувватлаш" дастури доирасида Тошкент тиббиёт академиясида стартап лойиҳалари танлови бўлиб ўтди.

Талаба ва ёш тадқиқотчилар томонидан онлайн танловга «Бронхиал астма учун браслет», «Суперкальций», «Estimed By FМ», «Когнитив тест», «LOGOS», «STOP INSULT» каби 50 га яқин мобил илова стартап лойиҳалари тақдим этилди

Унда ёш тадқиқотчилар электрон дастурлар, платформалар яратиш, касалликларни вақтли аниқлаш бўйича махсус дастурлар, тиббиёт терминологияси бўйича луғатлар каби стартап лойиҳалари юзасидан онлайн тақдимот қилдилар.

Онлайн танлов натижалари бўйича аниқланган ғолиблар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган "2020 йилнинг энг яхши стартап лойиҳаси" танловида иштирок этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Баҳодир Собиров - Навоий давлат педагогика институти ректори

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикаси олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими бўйича таклифлар портали ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан фуқаролар билан мулоқотни янада жадаллаштириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими бўйича taklif.edu.uz портали ишга туширилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш таклифи жорий йилнинг февраль ойида вазирнинг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов қорақалпоғистонлик талабалар билан учрашувида ёшлар томонидан илгари сурилган эди.

Эндиликда талабалар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари соҳага оид таклифларини осон усулда беришлари мумкин.

Қайд этиш лозимки, мазкур порталда соҳа ривожи учун билдирилган таклифлар вазирлик тизимининг барча йўналишлари бўйича сараланади ҳамда энг мақбуллари амалиётга жорий этилади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Урганч Давлат универститетида очиқ онлайн курсларни яратиш бўйича ўқув маркази ишга тушди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Муҳим_тадбир

2020 йил 27 май, Тошкент – Москва. Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференцияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТКТИда замонавий энергетика ва унинг муаммолари хорижлик олимлар билан онлайн муҳокама қилинди

Тошкент кимё-технология институтида "Нефть-газ саноатида инновациялар, замонавий энергетика ва унинг муаммолари" мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилди.

Унда Испания, Руминия, Россия, Тожикистон ва Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари мавзу юзасидан тақдимот ўтказишди.

Шунингдек, АҚШ, Испания, Руминия, Беларусь, ХХР, Жанубий Корея, Польша, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон тадқиқотчилари ўз тезислари билан қатнашди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2121

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон ва Россия Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро онлайн конференциясидан

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Ахборот_хати

2020 йил 28-29 май кунлари республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган онлайн конференциялар, тадбирлар

👉
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Мавзу: Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХI аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интеграция ва истиқбол тенденциялари
- Бошланиш вақти: 28 май соат 15:45
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uw
- Идентификатор: 858 6147 3333

👉 Тошкент давлат шарқшунослик университети

- Мавзу: “Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” масаласида огаҳийшунослар давра суҳбати
- Бошланиш вақти: 28 май соат 09:00

👉 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

- Мавзу: Геологик-қидирув ишларининг замонавий муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uy
- Идентификатор: 723-394-6004

👉 Қарши давлат университети

- Мавзу: Замонавий бошланғич ва педагогик таълим: назарий ва амалий инновацион тадқиқотлар истиқболлари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.u z/165uz
- Идентификатор: 890 1033 5644
- Пароль: 572256

👉 Миро Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

- Халқаро ҳамкорлар: Азарбайжон ижтимоий тадқиқотлар Маркази, Доғистон давлат университети, Аль-Форобий номидаги Қозоқ Милий университети, Манас номидаги Қирғиз-Турк университети, Тожик Миллий университети

- Мавзу: Евросиё маконида таьлим муаммоларининг замонавий парадигмалари
- Бошланиш вақти: 29 май соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165uv
- Идентификатор: 825 5096 1083

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
ТИҚХММИ талабаси «Йилнинг энг яхши мақоласи» танловида ғолиб бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ташкил этилган эди.

Танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи босқич магистранти Муҳаммад Холиқулов ғолиб бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg