Edu.uz
151K subscribers
20.7K photos
4.46K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Scopus платформасида журнални қандай тўғри танлаш мумкин?

Бугун, 21 апрель куни докторантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар учун Илмий хизматлар маркази томонидан “Scopus платформасида журнални қандай тўғри танлаш мумкин?” мавзусидаги вебинар ўтказилади.

Вебинар давомида Scopus платформасидан фойдаланиш, унда бепул нашр этиладиган журнални топиш, Scopus 'дан фойдаланган ҳолда адабиётлар рўйхатини тузиш ва тўлиқ матнли мақолаларни бепул юклаб олиш каби саволларга жавоб берилади.

Маърузачи: Эргашев Санжарбек, Research Support Center эксперти

Вебинар 2020 йил 21 апрель куни соат 15:00 - 16:00да рус тилида бўлиб ўтади.

Вебинарда ZOOM дастури орқали қуйидаги манзилда иштирок этиш мумкин:
https://us02web.zoom.us/j/81974727658

Конференция ID рақами: 819 7472 7658

Батафсил:
https://t.iss.one/researchsupportcenter

Маълумот учун, Scopus – дунёнинг энг нуфузли илмий-таҳлил рейтинг платформаси бўлиб, ундаги кўрсаткичлар олимлар, илмий журналлар, университетлар рейтингини тузишда инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Танлов

Талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови эълон қилинди.

“Уйда қолинг!” шиори остида “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусида ўтказиладиган республика онлайн танловида талабалар илмий мақола ҳамда инновацион ихтиролари билан иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун талаба-ёшлар ўзларининг илмий мақолалари ва ихтироларининг тақдимотини видеога олиб, жўнатишлари лозим.

Тақдимотнинг тавсия этиладиган давомийлиги - 5 дақиқа.

Тақдимотлар телеграм тармоғи орқали +998 90 111-32-76 рақамида қабул қилинади.

Батафсил: @rivojlantirishmarkazi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Талабаларга 24 соат давомида хабар қолдириш имконини берувчи махсус бот ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин даврида талабалар ва уларнинг ота-оналари, қолаверса, кенг жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш ҳамда юртдошларимизга соҳага оид таклиф-мулоҳаза, муаммолар тўғрисида тезкор хабар қолдириш имконини берувчи махсус ботни ишга туширди.

@otv_murojaat_bot боти орқали ҳамюртларимиз республикадаги барча олий таълим муассасаларига муассаса фаолиятига доир хабар қолдиришлари мумкин.

Бунинг учун бот орқали ҳудудлар кесимида керакли олий таълим муассасаси танланади ва хабар қолдирилади. Юборилган барча хабарлардан олий таълим муассасаси раҳбарияти хабардор бўлади.

Ушбу бот айнан ҳозир, карантин кунларида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари масофавий йўлга қўйилиб, вазирлик томонидан талабаларнинг масофадан туриб сифатли таълим олишлари учун барча ресурслар сафарбар этилган бир паллада ишга туширилди.

Эндиликда талабалар виртуал муҳитда олиб борилаётган ўқув жараёнлари афзаллиги ва камчилиги, ўзлаштирилган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш юзасидан ва таълим жараёни билан боғлиқ бошқа масалаларда олий таълим муассасасини хабардор қила олади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан @otv_murojaat_bot орқали юборилаётган хабарларнинг олий таълим муассасаларида ўрганилиши мунтазам назорат қилиб борилади.

Энг муҳими, жамоатчиликдан келиб тушаётган хабарлар ва таклиф-мулоҳазалар ОТМларда таълим жараёнларини рақамлаштиришда устувор вазифаларни белгилаб олишда ёрдам беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Online интервью | Нигора Ғиёсова - Бухоро давлат тиббиёт институти битирувчиси
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

2020 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабаларга берилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказда давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар қайта тайёрланади ва уларнинг малакасини оширилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Сиртқи бўлим битирувчилари диплом олиш тартиби қандай?

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Сиртқи бўлим битирувчилари ҳам кундузги таълим шакли билан бир хил тартибда дипломларини олишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирган талабалар масофавий таълимда иштирок этадими? Мен карантин сабабли ҳужжатларимни тўлиқ топшира олмадим, энди нима бўлади, 1 апрель куни ўқишимиз бошланиши керак эди? Ўқишни кўчириш натижаларини қаердан билса бўлади?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Қўшни давлатлардан ўқишини кўчириш учун 15 февралгача ҳужжат топширган талабалар олий таълим муассасалари томонидан 1 апрелда бошланган масофавий таълимга жалб этилган.

Сизда маълумот бўлмаса ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасасига мурожаат қилишингиз лозим. Жумладан, дастлабки маълумотни ОТМ расмий сайтидан олишингиз мумкин.

15 февралдан кейин ҳужжатларини топширган талабалар натижалари Давлат комиссияси томонидан яқин кунларда тасдиқланади. Шундан кейин ушбу тоифадаги талабалар ҳам масофавий таълим жараёнида иштирок этади.Карантин муддати якунлангач, сизга тегишли ҳужжатларни тўлиқ топшириш имконияти берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен қўшни давлатдан ўқишимни кўчирдим. Шу ўқув йилининг 2 семестри учун контракт пули тўланадими?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Ўқишини қўшни давлатлардан кўчирган талаба баҳорги семестри учун ўқув йили учун белгиланган контракт суммасинингярми миқдорида контракт тўлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Карантин муносабати билан коллежларнинг ишлаб чиқариш таълими усталари ва педагоглари томонидан видеодарслар ташкил этилмоқда. Коллежларда педагогик юклама қандай бажарилади ва меҳнатга хақ тўлаш қандай тартибга солинади?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Авваламбор, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ойлик маошлари амалда тўланаётган миқдорлар ҳамда шартларда сақлаб қолиниши таъминланган. Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаларига коллеж раҳбарияти томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда шахсий йиллик иш режасидаги ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар, ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар ҳисобига педагогик юклама бажарилиши ҳисобга олинади.

Бажарилган педагогик юкламалар бўйича амалдаги тартиб асосида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўз ҳисоботларини расмийлаштиради. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига педагогик юкламаларни бажаришда қуйидагилар:

- электрон ўқув ва услубий қўлланмалар;
- фанлар ва амалий дарслар бўйича мультимедиа ишланмалари;
- масофавий таълим учун тайёрлаган тақдимот материаллари;
- ЯДА материалларини тайёрлаш.

Шунингдек, янги профессионал тизими таълим дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш тавсия этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен олий таълим муассасасида талабаман. Кўз касаллиги бўйича 2-гуруҳ ногирониман. 16 мартдан таътил эълон қилинди. Биз ўқиётган ОТМ биз таътилда пайтимизда, яъни 18 март куни академик қарздор талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарган. ОТМ талабалар таътилда пайтида талаба устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестри 4 февралда якунланган ва қарздорликларни топшириш муддати 1 ойлигини ҳисобга олсак,Сиз 4 мартга қадар фанлардан қарздорлигингизни ёпишингиз шарт эди. Белгиланган муддатда қарздорлигингиз мавжуд бўлган фанларни ўзлаштирмасангиз, шу асосида Сизни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Январь ойида 4 ойлик педагогик қайта тайёрловда ўқиш учун контракт тўлаганман, лекин карантин бошлангунга қадар ректор “ҳали тасдиқланмади”, деб ўқиш бошланмади. Ҳозирги карантин даврида ўзим шунга муҳтожман. Шу контракт тўловини қайтариб олиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қаерга мурожаат қилишимиз керак?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Қайси таълим муассасасига 4 ойлик педагогик қайта тайёрловдан ўтиш учун контракт тўлаган бўлсангиз, ўша таълим муассасасига ёзма мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Агар ҳақиқатда қайта тайёрлов курслари ўтказилмаган бўлса ва карантин сабаб кейинги ўқув йилига кўчирилган бўлса, мазкур таълим муассасасидан Сиз билан тузилган шартномага мувофиқ контракт тўловини қайтариб олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Шу вақтгача охирги 6 ойлик тўлов шартномасини оилавий шароитим туфайли тўлай олмадим. Мени талабалар сафидан чиқаришлари мумкинми?

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Карантин сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган талабаларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Онлайн таълим шаклига ўтилиши муносабати билан март-апрель ойлари учун контракт суммаларини миқдорини қайта кўриб чиқиладими, у камайтириладими?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Бугунги карантин кунларида олий таълим муассасалари ходим ва профессор-ўқитувчиларига ҳам ўз вақтида ойлик маошлари, таътил пуллари ва талабаларга стипендиялар мос равишда Давлат бюджети ва олий таълим муассасаларининг контракт маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилди. Шу билан бирга, 16 мартдан ОТМ томонидан масофавий таълимнинг моддий базаси ва дастурий платформаси, ўқув машғулотларининг электрон ресурслари яратилмоқда.

Масофавий таълим бевосита ўқув жараёни графигини баҳорги семестрининг икки ойи бўйича киритиляпти. Яъни баҳорги семестрда кўзда тутилган ўқув дастурлари тўлиқ ўқитилади ва ўқув йилини ўрнатилган тартибда якунлаш учун барча шароит яратилади (ўқув дастурлари қисқармайди). Истисно тариқасида шу давр ўтказилиши лозим бўлган лаборатория дарслари ўқишнинг кейинги семестрида ўтиб берилади.

Кўриниб турибдики, жорий ўқув йили учун белгиланган контракт шартлари икки томонлама тўлиқ бажарилиши лозим. Контракт асосида ўқитиш қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари ўзгармаган, шунингдек, базавий контракт қиймати ижтимоий ҳимояланган миқдорда белгиланганини эслатиб ўтамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги брифингидан
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Антиплагиат нима?

2020 йил 24 апрель
куни Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан докторантлар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар учун “Антиплагиат ўзи нима?” мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилмоқда.

Вебинарда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларидаги плагиатга қарши курашиш тажрибаси, ҳуқуқий асоси, илмий-тадқиқот ишлари, талабаларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини плагиатга текшириш методологияси ҳақида қимматли маълумотлар берилади.

Маърузачи: Али Тахмазов, Plagiat.PL ижрочи директори (Польша)

Вебинар ZOOM платформасида қуйидаги манзилда ўтказилади:

https://us02web.zoom.us/j/84301245040

Конференция ID рақами: 843 0124 5040

Вебинар 24 апрель куни соат 15:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади. Тадбир рус тилида ўтказилади.

Олдиндан рўйхатдан ўтиш учун: https://cc.uz/165nq

Батафсил:

- https://e-science.uz/
- https://t.iss.one/researchsupportcenter

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида хайрия акциялари давом этади

Тошкент темир йул муҳандислари институти
жамоаси юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чораларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 73 нафар раҳбарият ходимлари ва 270 нафар профессор-ўқитувчилар, жами 343 нафар институт жамоаси ҳам юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чораларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори бошчилигида 400 нафардан ортиқ институт профессор-ўқитувчилари коронавирус инфекциясининг тарқалишини барвақт олдини олиш, ундан тўлиқ ҳимояланиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида бир кунлик иш ҳақларини кўнгилли равишда “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб беришди.

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Дунё университетлари рейтингида ЎзМУнинг илк муваффақияти

2020 йил 22 апрелда
дунё университетлари рейтинги – Times Higher Education агентлиги томонидан University Impact Ranking натижалари тақдим этилди.

Рейтинг дунё университетларининг 2016 йил БМТ томонидан қабул қилинган барқарор ривожланиш мақсадлари нуқтаи назаридан ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган.

2016 йилда дунё университетлари рейтингини аниқлашда адолатли, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенглигига эришиш ва инновацияларни ривожлантириш каби кўрсаткичлар мавжуд бўлган.

2019 йилда эса 11 та кўрсаткич бўйича университетлар рейтинги аниқланган. 2020 йилга келиб эса 17 та кўрсаткич бўйича олий таълим муассасалари иштирок этишлари белгиланган.

Булар “Таълим сифати”, “Гендер тенглиги”, “Инфраструктура ва инновация”, “Талаб ва эҳтиёж мутаносиблиги”, “Тоза энергия”, “Ижтимоий тенглик”, “Иқлим ўзгаришига қарши кураш“, “Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик” , “Соғлиқни сақлаш”, “Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш”, “Атроф муҳитни ҳимоя қилиш” кабилардир.

Университетлар рейтингини аниқлаш учун Халқаро агентлик университетлардан, шунингдек, Elsevier йирик илмий нашриётдан маълумотлар олади ва унинг натижаларига қараб университетларнинг рейтинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Миллий университети 5 та кўрсаткич бўйича қуйидаги натижаларга эришди:

👉 “Таълим сифати”- 401+
👉 “Иқлим ўзгаришига қарши кураш” - 101-200
👉 “Гендер тенглиги” - 401+
👉 “Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик” - 601+
👉 “Камбағалликни бартараф этиш” - 201-300

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Халқаро_рейтинг

2020 йил дунёнинг кучли университетлари рейтингида ЎзМУнинг кўрсаткичлари

Times Higher Education
агентлиги томонидан эълон қилинган 2020 йил дунё университетлари рейтинги - University Impact Ranking`да Ўзбекистон Миллий университети 5 та кўрсаткич бўйича қуйидаги натижаларни кўрсатди:

👉 Таълим сифати - 401+

👉 Иқлим ўзгаришига қарши кураш - 101-200

👉 Гендер тенглиги - 401+

👉 Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик - 601+

👉 Камбағалликни бартараф этиш - 201-300

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​ТИҚХММИ натижалари Times Higher Education рейтинг агентлигида ҳам тан олинди

Times Higher Education рейтинг агентлиги томонидан 2020 йил 22 апрел куни дунё университетлари рейтинги –“University Impact Ranking-2020” натижалари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “clean water and sanitation”, “life on land” йўналишлари бўйича дунё университетлари рейтингида 201+ ўринни қайд этди.

Институт ҳозирда Ўзбекистон тарихида иккита йирик Times Higher Education ва QS рейтинг агентликлари томонидан тан олинган ягона олий таълим муассасаси ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, 2019 йилнинг 14-15 октябрь кунлари Литванинг Каунас шаҳрида QS рейтинг агентлиги томонидан “Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё” (Emerging Europe and Central Asia –EECA) рейтинги эълон қилинган эди.

Унда мамлакатимизда биринчи бўлиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 301+ ўринда қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий ўқув юртларида онлайн тарзда ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқот қилишга қаратилган ҳалқаро анжуманлар
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram