Edu.uz
139K subscribers
22.1K photos
4.78K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Олий ва ўрта махсус таълим вазири карантин ҳолати вақтида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида онлайн режимдаги брифинг ўтказилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ва Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори-Ўзбекистон бош давлат санитария врачи Бахром Алматов ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Талабалар учун таътил эълон қилинди ва шу тартиб асосида улар ўз яшаш манзилларига жўнаб кетишди. Карантин ҳолатида ҳаммани бир жойда сақлаб туриш имконсиз. Биз Транспорт вазирлиги билан талабаларнинг ўз уйларига етиб олишлари учун шароит яратиб бердик. Бугунги ҳолат бўйича уларнинг асосий қисми ўз вилоятларига кузатиб бўлинди, – деди И.Маджидов

Вазир карантин вақтида талабаларнинг контракт тўловлари муддатининг узайтирилиши бўйича саволга жавоб қайтараркан шундай деди:

Контракт тўловлари муддатини узайтиришга эҳтиёж йўқ. Агар қандайдир ўзгариш бўлса, бу амалга оширилади.
Шунингдек, брифингда олий таълим муассасалари каби коллежларда ҳам худди олий таълим муассасаларидаги каби қолдирилган дарслар ёзги таътил ҳисобидан қопланиши таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Пойтахт ОТМларида таҳсил оладиган қашқадарёлик, самарқандлик ва андижонлик талабаларни уйига қайтариш учун бепул транспорт воситалари ажратилди

Қашқадарё вилоят
ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни ўз уйларига бепул олиб қайтиш бўйича ташаббусга қўл урилди.

Ушбу имкониятдан фойдаланиш истагида бўлган қашқадаёрлик талабалар 2020 йил 18 март куни соат 10:00да Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига келиш сўралади. Талабаларга шу жойнинг ўзида транспорт воситаларига чиқарилади.

Мурожаат учун: Улуғбек Эрназаров, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи (+998973507788).

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоятга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9:00 ва 10:00 да Тошкент авто шоҳбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳам Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига келиши кутилаётган фуқароларни олиб келиш мақсадида 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” ташкил этди.

"Авто карвон" эртага 18 март куни соат 09:00да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчиларни бепул олиб кетади.

Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотураргоҳига етиб келишлари сўралади.

Мурожаат учун:
+ 998 97 272 11 12
+ 998 91 494 11 12


Хабар тўлдирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Эълон

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти талабалари диққатига

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида таҳсил олувчи талабаларини уйларига бепул олиб кетиш учун йўлга қўйилган автобус ва енгил машиналар етиб келди.

Бугун соат 10:00да Қашқадарё ва Самарқанд вилоятига автобуслар жўнаб кетади.

Хоразм вилоятига эса бугун куннинг иккинчи ярмида йўлга чиқади.

Мазкур имкониятидан фойдаланиш истагидаги талабгорлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази рўпарасидаги автотураргоҳга келишлари сўралади.

Манзил: "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тўлдириш.

Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида таҳсил олувчи вилоятлик талабаларни уйларига бепул олиб кетиш учун автотранспорт ташкил этилгани ва бугун куннинг иккинчи ярмида жўнаб кетиши ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги автобуслар келолмаслигини маълум қилди ва келтирилган ноқулайлик учун узр сўради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА талабалари ҳудудларда коронавирус профилактикаси бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда

Айни кунларда республикамиздаги тиббиёт олий таьлим муассасалари профессор- ўқитувчилари республикамизнинг барча вилоятлари ва туманларида коронавирус профилактикаси ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича ишлар олиб бормокда.

Жумладан, Тошкент тиббиет академиясининг 31 нафар профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.Бобомуротов раҳбарлигида Жиззах вилоятининг барча туманларида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Академия вакиллари вилоят аҳолисига ўртасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, инфекцион ва ноинфекцион касалликлар ҳамда короновирус профилактикаси бўйича зарур тавсияларни бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТАТУ ректори ва профессори Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги бўлди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев ва университет профессори Туйғун Нишанбаевлар Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди ва уларга Халқаро академия академиги унвони берилди.

Бугун, 18 март куни ТАТУда тақдирланганларга ушбу нуфузли унвон тантанали топиширилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Аборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиқов ҳамда Қозоғистон табиий фанлар миллий академияси академиги М.Якубовалар иштирок этди.

Мамлакат имижини яхшилашда олий таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг нуфузли университетлари, уларнинг малакали профессорлари ва иқтидорли ёшларини дунё қанчалик кўп таниса ва тан олса, олий таълимга шунча кўп инвестиция келади. Шу боисдан ҳам бу эътирофни ТАТУ учун берилган юксак баҳо, десак тўғри бўлади, – деди Иномжон Мажидов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда АИФ гранти асосида Масофавий таълим маркази очилди

Қарши давлат университетида Жаҳон банкининг Академик инновациялар фонди грант лойиҳаси доирасида Масофавий таълим маркази иш бошлади.

Ушбу марказнинг асосий вазифаси талабалар билимини ошириш учун on-line ўқитиш технологиясидан кенг фойдаланишдан иборат. Бунда масофадан туриб бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан видео-маъруза ёки on-line шаклдаги машғулотлар олиб борилади.

Шунингдек, бошқа ОТМлар билан видеоконференция шаклида алоқа ўрнатиш, турли хилдаги “вебинар”лар ташкил қилишдан иборат.

Масофавий таълим маркази томонидан ҳозирги таътил даврида университет талабалари учун фойдали ўқув материаллари тайёрланмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА Фарғона филиали талабалари COVID-19 профилактикаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришмоқда

Ҳозирги кунда дунёда долзарб бўлган COVID-19 коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори Г.Султанов бошчилигида 28 нафар профессо-ўқитувчилар ҳамда талабалар вилоятнинг аҳоли гавжум, жамоат жойлар ва маҳаллаларда юқумли касалликлар бўйича профилактик тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Ўтказилаётган профилактика ишларида малакалали мутахассислар томонидан аҳолига коронавирус профилактикаси бўйича тарқатма материаллар ҳамда зарур тавсиялар берилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Teledars

"UzReport"
телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Teledars” дастури.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#Teledarslar

Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантин туфайли эълон қилинган таътил мобайнида ўқувчилар ва талабаларга масофадан билим олиш имкониятини йўлга қўйиш мақсадида барча ресурслар ишга солинмоқда.

Навбатдаги лойиҳа "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, “Teledars” кўрсатуви ўқувчиларга уйдан чиқмасдан сифатли таълим олиш имконини беради.

“Teledars” дастурида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “International house-Ташкент” академик лицейининг халқаро тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилари илғор технологиялар асосида республикамизнинг барча ўқувчи-ёшлари учун онлайн видеодарслар тақдим этишади.

“Teledars” дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни:
👉 10:15да география;
👉 11:15да математика;
👉 12:15да физика фанларидан тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Шунингдек, дастурни "UzReport" телеканалнинг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали бевосита онлайн эфирда кузатиб бориш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси ва youtube каналида танишиш мумкин.

Ҳозирда вазирлик ЎзМТРК ва ЎзЭОАВМА тизимидаги телеканаллар орқали талабалар ва ўқувчиларга видеодарсларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Шу ўринда, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни сўраб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус канал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

@eduuz_online каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFcgIZJY18m0STmt0A
​​#ОТМ_янгиликлари

АндДУда талабаларни масофадан туриб ўқитиш чоралари кўрилмоқда

Андижон давлат университети талабаларининг таътил вақтида таълимдан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида университетда ўтиладиган фанлар бўйича онлайн ресурслар базасини шакллантирмоқда.

Мазкур жараёнлар асосан тўртта йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, университет кафедраларида ўтиладиган фанларнинг 3500 дан ортиқ асосий ўқув адабиётлари электрон шаклга келтирилиб, www.kutubxona.adu.uz сайтига жойлаштирилмоқда.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида йўналишлар кесимида адабиётлар жамланиб, уларни QR код ёрдамида кўчириб олиш имконияти яратилди. Бундан ташқари, ўқитувчилар томонидан видеодарслар тайёрланиб, университетнинг Youtube.com даги каналига жойлаб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят телевидениясида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ТВ дарслар ўтказилиши бўйича ҳам ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, телеграм ижтимоий тармоғида махсус “АДУ масофавий таълим” канали очилиб унга, тўпланган барча материаллар жойлаб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олишини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги ОТМларда коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича кўрилаётган чораларни бориб кўрди

Бугун, 20 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларига ташриф буюриб, Талабалар турар жойларида яшаётган хорижлик талабаларнинг ҳаёти ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Вазир Урганч давлат университети талабалар турар жойига ташрифи давомида бу ерда короновирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан, дезинфекция ишлари, тиббиёт пунктлари фаолияти, умумий фойдаланиш хоналари, ошхоналар, кутубхоналар, озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари савдо шахобчалари иш фаолияти, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди.

Иномжон Мажидов талабалар турар жойида яшовчи хорижилик талабалар билан учрашиб, короновирус инфекциясидан сақланиш қоидалари хусусида суҳбат қилди, талабаларнинг таклиф ва истаклари билан қизиқди.

Шу куни Урганч давлат университетида Хоразм вилоятидаги ОТМлар раҳбар-ходимлари билан ўтказилган учрашувда вазир короновирус инфекциясининг тарқалишидан ҳимояланиш чораларини кучайтириш, карантин вақтида талабалар турар жойларида яшаб турган хорижлик талабаларни кунлик озиқ-овқат, гигиена воситалари ҳамда зарур бўладиган дастлабки дори-дармон, шунингдек, маиший эҳтиёжлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Вазир, шунингдек, талабалар турар жойларини тиббиёт хонаси ва гигиена воситалари билан таъминлаб, у ерда навбатчи шифокор ва ички ишлар ходими фаолиятини йўлга қўйиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Байрам_табриги

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда вазир ўринбосари коронавирус инфекцияси профилактикаси муносабати билан олий таълим муассасаларида таътил берилиши сабабли фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтарди.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириладими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди.

Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади.

Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар.

Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Бу ва шу каби саволларга бир хил жавоб айтиш мумкин. Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз.

Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган.

Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg