Edu.uz
132K subscribers
23.6K photos
5K videos
239 files
13.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Hashar2020

Олий таълим тизимида умумхалқ ҳашари қизғин бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15-март кунлари мамлакатимиз бўйлаб "Обод юрт" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги муассасаларда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан муассасалар ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Олий таълим муассасалари ҳовлисидаги дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда, турли манзарали ва мевли дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда, ариқлар тозаланмоқда.

Фаол талабалардан иборат гуруҳлар эса истироҳат боғлари, маҳаллалар ва гузарлар, тарихий қадамжолар ҳамда қабристонларда бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида ёрдам беришяпти.

Жойларда ҳашар ишлари давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Hashar2020

Умумхалқ ҳашарида 100 мингдан ортиқ дархат ва кўчатларга шакл берилди

Бугун олий таълим муассасаларида ўтказилаётган хайрия ҳашарида 138 189 минг нафарга профессор-ўқитувчилар, талабалар ва соҳа ходимлари иштирок этди.

Шу вақтга қадар олий таълим муассасалари жамоаси томонидан 659 га ер майдонларида ҳашар ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида 230 км ариқ ва лотоклар тозаланиб, 488,3 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.

Олий таълим муассасалари ҳудудидаги 119 690 та дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Қолаверса, юртимиздаги 83 та парк, зиёратгоҳ ва қабристонларда олиб борилган хайрия ҳашарида талабалар жамоалари қатнашдилар.

Республика миқёсида маданият ва истироҳат боғларида ўтказилган хайрия ҳашарида соҳа вакиллари иштирок этишди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги 18 та сайилгоҳ ва хиёбонда талабалар ва ОТМ ходимлари томонидан ҳашар уюштирилди.

Шунингдек, 686 та ёлғиз кексалар, нафақадаги ва ногирон, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга имкон қадар ёрдам кўрсатилди.

Маълумот янгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим_хабар

Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади;

👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:

- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;

👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади.

ОЎМТВ ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Муҳим_хабар Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди: 👉 барча олий таълим…»
#Важное_собшение

Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан намечены следующие меры по профилактике инфекции коронавируса:

👉 с 16 марта 2020 года во всех высших образовательных учреждениях (ВОУ), академических лицеях, а также колледжах объявляются каникулы на две недели (предварительно);

👉 для студентов, уезжающих в постоянные места проживания, организуется продажа льготных билетов на автобусы, поезда и самолеты по следующим адресам:

Национальный университет Узбекистана, Центр «Маънавият ва маърифат», УзГУМЯ, место проживания студентов (МПС) и уч.корпус ТМА, МПС ТИИМСХ, МПС ТГПУ;

👉 в министерстве, ВОУ создаются штабы для координации организационных работ по проводу студентов и учащихся на каникулы.

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасаларида республикада эълон қилинган карантин ҳолатига зид равишда талабаларнинг ўқишга жалб этилаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати мазкур масала юзасидан Фарғона давлат университети билан боғланди. Маълум бўлишича, вилоятдаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг бир жойга тўпланишини олдини олиш мақсадида карантин вақтида ўқиш билан боғлиқ муҳим маълумотлар гуруҳ сардорлари орқали тарқатилмоқда. Карантин эълон қилиниши муносабати билан барча дарс машғулотлари тўхтатилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилишини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек, аҳоли ўртасида ваҳимага сабаб бўладиган асоссиз маълумотларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Вазирлик бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорлик қилади.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкент шаҳридаги 30 минг нафарга яқин талаба доимий яшаш манзилларига жўнаб кетди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни доимий яшаш жойларига кузатиш ишлари давом этмоқда.

Айни вақтга қадар 30 минг нафарга яқин талаба марказлаштирилган тартибда Тошкент шаҳридан ўзлари яшайдиган вилоятларга жўнаб кетди.

Қайд этиш лозим,олдинроқ барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилган:

- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ТДТУ (ТТЖ), ЎзДЖТУ, ТТА (ТТЖ ва ўқув биноси), ТИҚХММИ (ТТЖ), ТДПУ (ТТЖ).

Талабаларни жўнатиш ишлари давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз уйларига кузатиш ишлари ниҳоясига етмоқда

Олий ва ўрта масхус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз ота-оналари бағрига қайтариш ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари бошқа вилоятлардан келиб пойтахтда таҳсил олаётган талабалар сони 81 минг нафарни ташкил қилади.

Талабалар автобус, поезд ва самолётлар, йўналишсиз таксиларда жўнаб кетмоқда.
Автобусларда жўнаб кетиш истагини билдирган талабаларни доимий яшаш ҳудудларига кузатиш ишлари “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти ҳудудларида амалга оширилди.

15 март куни 25 минг нафардан ортиқ, 16 март куни яна 37 минг нафардан ортиқ, жами 72 минг нафардан ортиқ талаба Тошкент шаҳридан ўз уйларига жўнаб кетди.

Бугун, 17 март куни тахминан 6–8 минг нафар талабани ўз уйларига кузатиш режалаштирилган. Эртага, 18 март куни самолёт ва поездларга имтиёзли чипталарни харид қилган 1,5-2 минг нафар талаба жўнаб кетиши билан вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни кузатиш ишлари якунланади.

Талабалар турар жойлари 19 мартдан тўлиқ ёпилади ва дизинфекция ишлари бошланади.

Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги ОТМларда таҳсил олаётган ва ўз юртларига қайтишга улгурмаган хориждан келиб ўқиётган талабалар учун эса тегишли шароит яратиб берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тошкентдан қайтадиган 80 минг талаба, ишлашда давом этадиган ўқитувчилар ва қимматлаган таксилар – Ином Мажидов билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

#vahimasizkarantin

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Эълон

Тошкент шаҳрига вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабалар диққатига!

Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларнинг “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидан вилоятларга кузатиш бўйича бугунги кун учун ажратилган рейслар ниҳоясига етди.

Эртага, 18 март соат 10:00дан Қашқадарё вилоятидан келиб ўқиётган талабаларни автобусларда кузатиш ишлари амалга оширилади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келиб ўқиётган талабалар ҳам мазкур рейсларда “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган вазирлик ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази олдидан доимий яшаш жойларига кетишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида онлайн режимдаги брифинг ўтказилмоқда.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурмат Отабеков ва Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори-Ўзбекистон бош давлат санитария врачи Бахром Алматов ҳамда тегишли мутасаддилар журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришмоқда.

Брифингни кузатиш:

Facebook - https://cc.uz/165gs
Youtube - https://cc.uz/165gt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири карантин ҳолати вақтида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида онлайн режимдаги брифинг ўтказилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ва Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори-Ўзбекистон бош давлат санитария врачи Бахром Алматов ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Талабалар учун таътил эълон қилинди ва шу тартиб асосида улар ўз яшаш манзилларига жўнаб кетишди. Карантин ҳолатида ҳаммани бир жойда сақлаб туриш имконсиз. Биз Транспорт вазирлиги билан талабаларнинг ўз уйларига етиб олишлари учун шароит яратиб бердик. Бугунги ҳолат бўйича уларнинг асосий қисми ўз вилоятларига кузатиб бўлинди, – деди И.Маджидов

Вазир карантин вақтида талабаларнинг контракт тўловлари муддатининг узайтирилиши бўйича саволга жавоб қайтараркан шундай деди:

Контракт тўловлари муддатини узайтиришга эҳтиёж йўқ. Агар қандайдир ўзгариш бўлса, бу амалга оширилади.
Шунингдек, брифингда олий таълим муассасалари каби коллежларда ҳам худди олий таълим муассасаларидаги каби қолдирилган дарслар ёзги таътил ҳисобидан қопланиши таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Пойтахт ОТМларида таҳсил оладиган қашқадарёлик, самарқандлик ва андижонлик талабаларни уйига қайтариш учун бепул транспорт воситалари ажратилди

Қашқадарё вилоят
ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни ўз уйларига бепул олиб қайтиш бўйича ташаббусга қўл урилди.

Ушбу имкониятдан фойдаланиш истагида бўлган қашқадаёрлик талабалар 2020 йил 18 март куни соат 10:00да Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига келиш сўралади. Талабаларга шу жойнинг ўзида транспорт воситаларига чиқарилади.

Мурожаат учун: Улуғбек Эрназаров, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи (+998973507788).

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоятга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9:00 ва 10:00 да Тошкент авто шоҳбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳам Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига келиши кутилаётган фуқароларни олиб келиш мақсадида 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” ташкил этди.

"Авто карвон" эртага 18 март куни соат 09:00да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчиларни бепул олиб кетади.

Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотураргоҳига етиб келишлари сўралади.

Мурожаат учун:
+ 998 97 272 11 12
+ 998 91 494 11 12


Хабар тўлдирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ