#ОТМ_янгиликлари
ТДТУда “Robot.uz-2020” республика танлови бошланди
Бугун, 10 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “ROBOT.UZ-2020” республика танловининг саралаш мусобақаларига старт берилди.
Танловда 12 та вилоятдан жами 420 нафар ўқувчи-ёшлар, иқтидорли талабалар, ёш тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассисларидан иборат 334 та жамоа қатнашмоқда.
“ROBOT.UZ-2020”да 9-15 ёшдаги иштирокчилар учта – Робо Футбол, Робо Сумо ва Кегельринг номинацияларида, 16-25 ёшдаги иштирокчилар эса 5 та – Робо сумо, Робо футбол, Мобил роботлар пойгаси, Фойдали иш бажарувчи робот ва Интеллектуал робот номинациялари бўйича ўзлари ясаган роботлар ёрдамида беллашмоқдалар.
Танлов 11 март куни ҳам давом этади, 12 март куни финал мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар аниқланади ва тақдирланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Азиза Шоназарова: хорижлик талабаларнинг ўзбекистонлик тенгдошларидан асосий фарқи – улар кўп илмий китоб ўқишади
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Колумбия университетининг умрбод профессорлик лавозимига қабул қилинган илк ўзбек аёли Азиза Шоназарова билан вазирлик раҳбарияти, олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда А.Шоназарова илмий фаолияти, мазкур натижага эришиш йўлида тўплаган тажрибалари, ўзи таълим олган Тошкент давлат шарқшунослик институтида олган билимлари, айниқса, араб ва форс тиллари бўйича билим ва кўникмалари бугунги кунда олиб бораётган тадқиқотларига муҳим пойдевор бўлганлиги ҳақида гапириб берди.
– АҚШ ва Ўзбекистондаги олий таълим тизимидаги ўқув жараёнининг асосий фарқи талабаларнинг дарсга ёндашувида кўринади, - деди А.Шоназарова. – Америкалик талабалар жуда кўп китоб ўқишади ва асосий вақтларини илмий адабиётларни ўрганишга сарфлашади. Ўзимизда эса, афсуски, талабаларнинг аксарияти китоб ўқимайди, ўз устида ишламайди. Талаба ўз устида қанчалик кўп ишласа, унинг илмий салоҳияти шунчалик баланд бўлади.
Профессор-ўқитувчиларга бўлган муносабатга тўхталадиган бўлсам, АҚШда бу борада эркинлик максимал даражада таъминланган. У ерда ҳеч ким ўқитувчига дарсларни қайси метод асосида олиб бориш, маъруза ва семинар машғулотлари тақсимоти ёки қайси адабиётлардан фойдаланиш бўйича кўрсатма бермайди. Буларнинг барчаси ўқитувчининг ўзига боғлиқ, – деди А.Шоназарова.
Тадбир якунида йиғилганлар профессорнинг илмий-педагогик фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ректорлар Азиза Шоназаровани ўзлари раҳбарлик қилаётган ОТМга ишга таклиф қилишди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Вебинар дарс нима?
📚Бу – энг кучлилардан сабоқ олишнинг қулай усули!
💻Бундай имконият ҳаммада бор: бизда ҳам, Сизда ҳам, уларда ҳам.
🌟 "Қуёш" - юртимиздаги илк йирик вебинар дарслар лойиҳаси.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
📚Бу – энг кучлилардан сабоқ олишнинг қулай усули!
💻Бундай имконият ҳаммада бор: бизда ҳам, Сизда ҳам, уларда ҳам.
🌟 "Қуёш" - юртимиздаги илк йирик вебинар дарслар лойиҳаси.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари
ТерДУда илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди
Термиз давлат университетида “Узлуксиз таълим тизими муаммоларига креатив ёндашув: назария ва амалиёт” мавзусида илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди. Таълимда бурилиш ясашда, аввало, креатив ғояларга эга бўла олиш самарали усуллардан бири ҳисобланади. Анжуманда сўзга чиққанлар ушбу фикрларни таъкидлаб, илмий-амалий анжуманнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди.
Ижодкорлик ихтиёрий жараёндир... Томас Эдиссоннинг ушу фикри бугунги кунга келиб ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, -дейди ТерДУ таянч доктаранти Сарвиноз Норбоева. – Шу маънода айтадиган бўлсак, креативлик – яратувчанлик, ижод демакдир. Ижодкорликни эса инсон ҳаёти давомида эга бўлган фазилатлари тўплами, дейиш мумкин.
Анжуман кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Буни анжуманга Республика таълим тизими ташкилотларидан 200 дан ортиқ тезислар келиб тушганлиги ва иштирок этилганлиги билан ҳам билиш мумкин. Ушбу тезислар муаллифларининг асосий эътибори соҳадаги муаммоларнинг креатив ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
– Бугунги анжуманда мен учун янгиликлар кўп бўлди. Жумладан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори Бегзод Ходжаевнинг “Педагогик тадқиқотда илмий далиллар” мавзусидаги маҳорат дарси аввало биз магистрларга берилган ҳақиқий илмий сабоқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда 186 та халқаро ва 344 та республика миқёсида, жами 530 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

#Ректор_минбари
Олий таълим: муаммо, ечим ва натижа
Илҳомжон ТЎХТАСИНОВ, Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори:
...Тан олиш керак, олий таълим тизимида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжуд. Тажрибамдан келиб чиқиб, муаммоларга ечим бўладиган таклифларимни билдирмоқчиман.
Жумладан, минтақа талабидан келиб чиқиб, институт базасида мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган хорижий тиллар мутахассислари, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш керак.
Бу орқали хорижий тиллар бўйича соҳада узвийлик ва узлуксизлик ҳамда педагогик таълим платформаси яратилади, буюртмачилар талаби асосида илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашга эришилади.
Марказда хорижий етакчи ОТМ профессор-ўқитувчилар иштирокида семинар, треннинг, вебинар, очиқ маҳорат дарслари ташкил этилиши мумкин.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/1990

АндДУ магистрантларига германиялик профессор масофадан туриб дарс ўтмоқда
Андижон давлат университети профессори Р.Алиевнинг саъй-ҳаракатлари билан Берлин техника университети профессори Франк Беҳренд томонидан Эразмус+ дастурининг лойиҳаси Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит магистратура мутахассислиги талабалари учун “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанидан вебинар дарслар олиб бориш бўйича келишувга эришилди.
Куни кеча вебинар дарснинг биринчи дарсида профессор Франк Беҳренд “Жаҳонда энергия ресурслари билан таъминланиш ҳолати ва қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланиши” мавзусида маъруза қилди.
Унда бутун дунёда энергия билан таъминлаш, яқин келажакда энергияга бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши, тикланмас энергия манбаларининг тугаб бораётгани, 140 та мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижалари, 2050 йилга қадар ушбу жараённинг прогнозлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, хорижлик профессор дарс мобайнида жаҳон миқёсида кун тартибида энг долзарб бўлган экологик муаммолар, бутун жаҳон жамоатчилиги ва олимлар томонидан атмосферани ифлослантириш даражасини камайтиришга қаратилган тадқиқотлар билан таништирди.
Германиялик профессор энергиянинг нефть, газ, кўмирни ёқиш орқали олинувчи турларини камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали экологик вазиятни яхшилаш ва шу билан бирга ҳозирги техникавий тараққиётни янада ривожлантириш мумкин эканлигини графиклар, диаграммалар, олимларнинг башоратлари орқали тушунтириб берди.
Талабалар мавзу юзасидан ўз фикрлари, саволлари билан мурожаат қилдилар, қизғин муҳокамаларда фаол иштирок этдилар.

Forwarded from Edu.uz
#Расмий
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.
✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:
👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;
👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;
👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

#Чемпион_талабалар
ЎзДЖТСУнинг беш нафар талабаси Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Жорий йилнинг 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи халқаро турнирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари бешта йўлланма билан бирга 1 та олтин, 3 та бронза медалини ҳам қўлга киритди.
Университетнинг магистратура биринчи босқич талабалари Баҳодир Жалолов (олтин), Шаҳобиддин Зоиров (бронза), бакалавриат 4-курс талабалари Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов (иккаласи ҳам бронза) ҳамда қизлардан Турсуной Раҳимовалар тўрт йилликнинг муҳим спорт мусобақасида қатнашадилар.
Бокс бўйича олимпиада лицензион турнирида Ўзбекистон терма жамоаси учтадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Токио-2020 олимпиадасига эса 7 та йўлланма қўлга киритилди.

Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали ташкил этилади
Бугун, 13 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов раҳбарлигида Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Г. Рихсиева, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули A. Бабаев ва бошқалардан иборат делегация Санкт-Петербург давлат университетига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзлаган асосий мақсад икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб, хусусан, Ўзбекистонда Санкт-Петербург давлат университетининг филиалини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Музокаралар натижасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Тошкентда Россиянинг нуфузли университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
– Бугун Ўзбекистонда жаҳоннинг яна бир нуфузли университетларидан бирининг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришдик, – деди вазир ўринбосари У.Бегимқулов. – Янги филиал биотиббиёт ва шарқшуносликка ихтисослашади. Биотиббиёт – биз учун янги таълим йўналишидир. Филиалда кимё, биология, физика ва бошқа фанлар бўйича илғор фанлараро тадқиқотлар олиб борилади ҳамда бу жараёнга Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика компаниялари фаол жалб қилинади.
Ўз навбатида, Санкт-Петербург давлат университети ректори Николай Кропачев ҳам Ўзбекистонда таълим ва илмий лойиҳаларни амалга оширишдан жуда манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади.
Ташриф давомида шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутган англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Маълумот учун, Санкт-Петербург давлат университети Россияда ташкил этилган биринчи (1724 йил) университет ҳисобланади. Университет 9 нафар Нобель мукофоти лауреати, 6 нафар мамлакат Бош вазири ва Россия Федерациясининг 2 нафар президентини тайёрлаган олий ўқув юрти саналади.

#Қонунчилик_янгиликлари
Қурилиш соҳаси ходимларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони эълон қилинди.
Фармон қурилиш соҳасида бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида янги тартиб ўрнатишни кўзда тутади.
Фармонга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Муҳандислар-консультантлар уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар касбга мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминлаган ҳолда қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

#Hashar2020
Олий таълим тизимида умумхалқ ҳашари қизғин бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15-март кунлари мамлакатимиз бўйлаб "Обод юрт" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги муассасаларда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан муассасалар ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Олий таълим муассасалари ҳовлисидаги дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда, турли манзарали ва мевли дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда, ариқлар тозаланмоқда.
Фаол талабалардан иборат гуруҳлар эса истироҳат боғлари, маҳаллалар ва гузарлар, тарихий қадамжолар ҳамда қабристонларда бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида ёрдам беришяпти.
Жойларда ҳашар ишлари давом этмоқда.