Edu.uz
144K subscribers
21.2K photos
4.57K videos
232 files
12.5K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
March 6, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИ Бухоро филиали Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш олимларнинг янги нафаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Талабалар билан мулоқотда Республика ёш олимлар кенгаши директори Содиқ Бобожонов ҳамда филиал директори Нусрат Муродовлар томонидан илм билан шуғулланиш йўлида ёшларни қийнаётган масалалар борасида фикрлари тингланди, уларга мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, филиалда Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш истедодлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шу ернинг ўзида профессор-ўқитувчилар ва талабалар биргаликда “Ёш истедодлар мактаби” фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини белгилаб олишди.

Содиқ Бобожонов иқтидорли ёшларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда, уларнинг халқаро ва республика танловларида қатнашишида, талабаларни илмий-тадқиқот изланишларига қизиқтириш йўлида Республика ёш олимлар кенгаши ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Филиал директори Нусрат Муродов эса талабларни жамият ва давлат ривожи йўлида бирлашиб ҳаракат қилишга ҳамда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 6, 2020
March 6, 2020
March 6, 2020
March 7, 2020
March 7, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

Наманганда “Ёш олим ва тадбиркор” кўргазмаси ташкил этилди

2020 йил 6 март куни Наманган вилояти Ёшлар марказида Наманган вилояти олий таълим муассасалари талабаларининг стартап ва инновацион лойиҳалари “Ёш олим ва тадбиркор” кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан имзоланган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Кўргазмада вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба-ёшларижамоаси ўз лойиҳалари билан иштирок этди, талабалар томонидан стартап лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари ректор Шариббой Эргашев ўзларининг 40 дан зиёд янги лойиҳалари билан қатнашдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 7, 2020
Forwarded from Edu.uz
March 7, 2020
March 7, 2020
March 7, 2020
March 8, 2020
March 9, 2020
March 9, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

Колумбия университети профессори Азиза Шоназарова Тошкент давлат шарқшунослик институти фахрий профессори бўлди

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўзбеклар орасида биринчи бор АҚШдаги Колумбия университети профессори бўлган ёш олима Азиза Шоназарова билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, институт раҳбарияти, профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар, талаба-ёшлар ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этдилар.

Унда Азиза Шоназаровага Тошкент давлат шарқшунослик институти фахрий профессори унвони берилди.

Шунингдек олиманинг тажрибасидан фойдалиниш ҳамда талабаларда илм-фанга рағбатини ошириш мақсадида Азиза Шоназарова институт кафедра мудири этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 10, 2020
March 10, 2020
March 10, 2020