Edu.uz
159K subscribers
20K photos
4.3K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
March 5, 2020
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари онлайн вебинар дарсларнинг 2-тест режимини ўтказди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Aхборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Aбсоатов онлайн вебинар дарснинг 2-тест режимини ўтказди.

Вебинар онлайн дарс - кучли мутахассислар ва ёшларни бирлаштирувчи қутб бўлиб, бу орқали таълим олиш истагида бўлган ҳар бир фуқаро республикамизнинг исталгани ҳудудида туриб, кучли мутахассислардан билим олиш имконига эга бўлади.

Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, республика миқёсида масофавий таълимни жорий этишни синовдан ўтказиш, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи фан ўқитувчиларининг билим ва лаборатория амалиёт ишлари билан таништириб бориш, кам таъминланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва чет элдаги мутахассисларга бўлган талабни ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қондириш ҳисобланади.

Тажриба тариқасидаги 2-онлайн дарс Навоий вилоятда ўтказилди ва бундай дарсларга ҳар гал яна бир вилоят қўшиб борилади.

Навбатдаги дарс жуда қизғин бўлди. Дарснинг интерактив усулда ўтилгани ўқитувчилар ва ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчилар Ўзбекистонда шундай кимёгар устозлар борлигидан хурсанд бўлишди.

Видеодарсларни тўлиқ кўриш учун: t.iss.one/vebinardars

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 5, 2020
March 5, 2020
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Швеция компанияси директори билан учрашув ўтказди

Бугун, 5 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Швециянинг қароргоҳи Стокгольмда жойлашган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман ҳамда “Education First” халқаро ҳамкорлик компанияси директори Карл-Йоҳан Вестринг билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида олий таълим тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон ва Швеция ҳамкорлиги истиқболлари ва амалга оширилаётган қўшма дастурларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, “Education First” компанияси ва вазирлик ўртасида ўқитувчи ва талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш, уларнинг хорижга кетишларидан олдин, инглиз тилини билиш даражасини ошириш, билим даражасини баҳолаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

У.Бегимқулов, шунингдек, компания билан ҳамкорлик фақат инглиз тилини ўргатиш ва талабгорларнинг тил билиш даражасини баҳолаш билан чекланмай, педагогикага ихтисослашган ОТМлардаги нолингвистик таълим йўналишларида ҳам инглиз тилини билиш даражасини оширишда биргаликда иш олиб бориш бўйича ҳам таклиф билдирди.

Шу билан биргаликда, учрашувда олий таълим муассасаларида магистратура босқичига инглиз тилидан кириш имтиҳонларини холисона баҳолаш учун компания вакилларини жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозим, Швециянинг “Education First” компаниясига 1965 йилда асос солинган бўлиб, компания бугунги кунда дунёнинг 116 мамлакатида 46 мингдан ортиқ ҳамкорларга эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 5, 2020
March 6, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИ Бухоро филиали Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш олимларнинг янги нафаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Талабалар билан мулоқотда Республика ёш олимлар кенгаши директори Содиқ Бобожонов ҳамда филиал директори Нусрат Муродовлар томонидан илм билан шуғулланиш йўлида ёшларни қийнаётган масалалар борасида фикрлари тингланди, уларга мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, филиалда Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш истедодлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шу ернинг ўзида профессор-ўқитувчилар ва талабалар биргаликда “Ёш истедодлар мактаби” фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини белгилаб олишди.

Содиқ Бобожонов иқтидорли ёшларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда, уларнинг халқаро ва республика танловларида қатнашишида, талабаларни илмий-тадқиқот изланишларига қизиқтириш йўлида Республика ёш олимлар кенгаши ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Филиал директори Нусрат Муродов эса талабларни жамият ва давлат ривожи йўлида бирлашиб ҳаракат қилишга ҳамда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 6, 2020
March 6, 2020
March 6, 2020
March 7, 2020
March 7, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

Наманганда “Ёш олим ва тадбиркор” кўргазмаси ташкил этилди

2020 йил 6 март куни Наманган вилояти Ёшлар марказида Наманган вилояти олий таълим муассасалари талабаларининг стартап ва инновацион лойиҳалари “Ёш олим ва тадбиркор” кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан имзоланган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Кўргазмада вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба-ёшларижамоаси ўз лойиҳалари билан иштирок этди, талабалар томонидан стартап лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари ректор Шариббой Эргашев ўзларининг 40 дан зиёд янги лойиҳалари билан қатнашдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
March 7, 2020
Forwarded from Edu.uz
March 7, 2020
March 7, 2020
March 7, 2020
March 8, 2020
March 9, 2020