#Расмий
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.
✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:
👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;
👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;
👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#Иқтибос
Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, Афғонистонда тўлақонли тинч ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди
Абдулазиз КОМИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:
...Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, мамлакатнинг тўлақонли тинч ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Маълумки, Афғонистондаги уруш давомида зўравонликдан бошқа ҳеч нимани кўрмаган бутун бир авлод вояга етгани ҳеч кимга сир эмас.
Афғон ёшларига ўз тақдирларини ўзлари белгилаш имкониятини бериш орқали жамиятда таълим ва маърифатнинг нафрат ва экстремизм ғояларига қарши тура оладиган нуфузини шакллантириш лозим. Ўзбекистон бу борада фаол иш олиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Термиз шаҳрида афғон фуқароларини ўқитиш учун Таълим маркази барпо этилди.
Ҳозирги кунда навбатдаги талабалар танлови кетмоқда. 2020 йилда марказда 200 га яқин кишилар имтиёзли асосда ўқитилади. Келгусида талабалар сонини 300 кишига етказиш, таълим йўналишларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз.
Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш махсус халқаро жамғармасини тузиш таклифи билан чиқди. Жамғарманинг асосий мақсади — ёшларни Афғонистонда керакли мутахассисликка ўқитиш, қобилиятли талабалар ва ёш олимлар учун стипендия ҳамда грантлар ажратиш.
Тошкент дўстлик рамзи сифатида Кобулга фаол равишда тўлақонли инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. Биз биродар афғон халқи олдида катта масъулиятимизни англаймиз ва бу борада ҳаракатларни давом эттирамиз.
Абдулазиз Камиловнинг “Халқ сўзи” газетаси мухбирига берган эксклюзив интервьюсидан.

#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат юридик университети Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси билан ҳамкорлик қилади
2020 йил 4 март куни Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсиясининг навбатдаги мажлиси доирасида Тошкент давлат юридик университети ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсияси (ХХҲГК) ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсияси 1983 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари унификациясини таъминлаш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳам унга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.
Тошкент давлат юридик университети мазкур нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлик келишувини имзолаган дунёдаги 17-университет ҳисобланади.
Келишув доирасида тарафлар ўқитувчи, докторант ва талабаларни ХХҲГКга стажировкага юбориш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, ТДЮУга халқаро экспертларни жалб этиш, қўшма тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

Қорақалпоғистонлик қизлар волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақалари ғолиби бўлди
Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-4 март кунлари олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида «кичик олимпиада» мақомини олган «Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг волейбол бўйича финал босқичи Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида Самарқанд ва Наманган терма жамоаси вакилларини тўлиқ устунлик билан мағлубиятга учратган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси финалда жиззахлик спортчилардан 25:20, 25:10 ва 25:14 ҳисобида устун келиб, ғолибликни қўлга киритишган бўлса, наманганлик қизларга иккинчи, учинчи ўрин эса жиззахлик талабаларга насиб қилди.
Қайд этиш лозим, волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақаларида 1-ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 2021 йил бўлиб ўтадиган жаҳон «Универсиада» ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Биз билган ва билмаган Абай
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 мартдаги “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3598-сон Қарорида шундай дейилади: “Буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси – Абай Қўнонбоевнинг шарафли номи ва бой ижодий мероси нафақат қозоқ халқи, айни пайтда, бутун туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқининг ҳам қалбида безавол яшаб келмоқда”.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида қозоқ мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири, маърифатпарвар шоир – Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигига бағишланган “Абай Қўнонбоев – буюк маърифатпарвар шоир, мутафаккир ва туркий халқлар дўстлигининг оташин куйчиси” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Қозоқ миллий маданият маркази, Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда қозоқ миллий маданий маркази раиси, Турон Академиясининг академиги С.Усенов, Ўзбекиcтон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Қ.Сейданов, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчилари Р.Дуйсенов, Р.Ошақбаев, Қозоғистон Республикаси Ўзбек этномаданият марказининг раиси И.Хошимжонов, абайшунос А.Рустамовлар иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига шоирнинг ижоди, асарлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар беришди.
Адабий-маърифий тадбирда Чирчиқ шаҳар Қозоқ миллий маданий маркази, 14-, 31-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

#Эълон
2020 йил 6 март куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси доирасида соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

#Абитуриентга_эслатма
2020/2021 ўқув йилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фандан тест синовлари ҳам топшириладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари онлайн вебинар дарсларнинг 2-тест режимини ўтказди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Aхборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Aбсоатов онлайн вебинар дарснинг 2-тест режимини ўтказди.
Вебинар онлайн дарс - кучли мутахассислар ва ёшларни бирлаштирувчи қутб бўлиб, бу орқали таълим олиш истагида бўлган ҳар бир фуқаро республикамизнинг исталгани ҳудудида туриб, кучли мутахассислардан билим олиш имконига эга бўлади.
Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, республика миқёсида масофавий таълимни жорий этишни синовдан ўтказиш, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи фан ўқитувчиларининг билим ва лаборатория амалиёт ишлари билан таништириб бориш, кам таъминланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва чет элдаги мутахассисларга бўлган талабни ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қондириш ҳисобланади.
Тажриба тариқасидаги 2-онлайн дарс Навоий вилоятда ўтказилди ва бундай дарсларга ҳар гал яна бир вилоят қўшиб борилади.
Навбатдаги дарс жуда қизғин бўлди. Дарснинг интерактив усулда ўтилгани ўқитувчилар ва ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчилар Ўзбекистонда шундай кимёгар устозлар борлигидан хурсанд бўлишди.
Видеодарсларни тўлиқ кўриш учун: t.iss.one/vebinardars

#Фото_факт
Қўқон давлат педагогика институтида “Ёшлик” кафеси иш бошлади. Эътиборлиси, мажмуада Book cafe ҳам ишга туширилди. Бу ерда талабалар учун енгил нонушта қилиш ҳамда китоб мутолаа қилиш имконияти яратилган.
Мазкур ҳаракат Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган навбатдаги амалий қадам саналади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Швеция компанияси директори билан учрашув ўтказди
Бугун, 5 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Швециянинг қароргоҳи Стокгольмда жойлашган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман ҳамда “Education First” халқаро ҳамкорлик компанияси директори Карл-Йоҳан Вестринг билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида олий таълим тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон ва Швеция ҳамкорлиги истиқболлари ва амалга оширилаётган қўшма дастурларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, “Education First” компанияси ва вазирлик ўртасида ўқитувчи ва талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш, уларнинг хорижга кетишларидан олдин, инглиз тилини билиш даражасини ошириш, билим даражасини баҳолаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
У.Бегимқулов, шунингдек, компания билан ҳамкорлик фақат инглиз тилини ўргатиш ва талабгорларнинг тил билиш даражасини баҳолаш билан чекланмай, педагогикага ихтисослашган ОТМлардаги нолингвистик таълим йўналишларида ҳам инглиз тилини билиш даражасини оширишда биргаликда иш олиб бориш бўйича ҳам таклиф билдирди.
Шу билан биргаликда, учрашувда олий таълим муассасаларида магистратура босқичига инглиз тилидан кириш имтиҳонларини холисона баҳолаш учун компания вакилларини жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қайд этиш лозим, Швециянинг “Education First” компаниясига 1965 йилда асос солинган бўлиб, компания бугунги кунда дунёнинг 116 мамлакатида 46 мингдан ортиқ ҳамкорларга эга.

#Чемпион_талабалар
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Асадбек Ўразкулов 29 февраль куни Самарқанд шаҳрида қўл жангининг «Kokusay Nippon Kempo» йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 56 кг вазнда қатнашиб, Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

ТИҚХММИ Бухоро филиали Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш олимларнинг янги нафаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Талабалар билан мулоқотда Республика ёш олимлар кенгаши директори Содиқ Бобожонов ҳамда филиал директори Нусрат Муродовлар томонидан илм билан шуғулланиш йўлида ёшларни қийнаётган масалалар борасида фикрлари тингланди, уларга мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, филиалда Республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш истедодлар мактаби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Шу ернинг ўзида профессор-ўқитувчилар ва талабалар биргаликда “Ёш истедодлар мактаби” фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини белгилаб олишди.
Содиқ Бобожонов иқтидорли ёшларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда, уларнинг халқаро ва республика танловларида қатнашишида, талабаларни илмий-тадқиқот изланишларига қизиқтириш йўлида Республика ёш олимлар кенгаши ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Филиал директори Нусрат Муродов эса талабларни жамият ва давлат ривожи йўлида бирлашиб ҳаракат қилишга ҳамда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирди.

#Профессионал_таълим
Муродулла Холмуҳаммедов: профессионал таълимда ҳар бир йўналишга алоҳида ёндашилади
Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент шаҳридаги тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизларни касбга қайта тайёрлашга мўлжалланган “Ишга марҳамат” моно-марказида “Тараққиёт формуласи” ток-шоуси ўтказилди.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, тегишли ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Кўрсатувда Ўзбекистонда профессионал таълимнинг бугунги кундаги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш масалалари кенг таҳлил қилинди.
– Муҳтарам Президентимиз 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида 2 та концептуал ғояни илгари сурган эди. Биринчиси, Ўзбекистонда мутлақо янги профессионал таълим тизимини жорий этиш ва бу орқали мамлакатимиздаги касб-ҳунар таълими тубдан ислоҳ қилиш. Профессионал таълимда барча компонентлар: таълим стандартлари, технологиялар, методик таъминот, баҳолаш мезонлари – барчаси тубдан ислоҳ қилинди.
Иккинчидан, Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонда миллий малака тизими жорий қилинди. Яъни бу орқали меҳнат бозоридаги иш ўринлари, касб ва лавозимлар муайян рамкаларга солинади. Ушбу рамкаларнинг энг оддийси иш жойида инструктаж ёрдамида амалга ошириладиган фаолият турлари бўлса, кейингилари мураккаблик даражасига қараб, тавсифлана боради. Бунда кадрларни меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган даражадаги салоҳиятга эга бўлишлари учун таълим олиш даврийлиги йўналишлар бўйича ўзаро фарқланади. Мисол учун, аввал касб-ҳунар таълимининг барча йўналишларида таълим олиш даврийлиги 3 йил давом этган бўлса, энди мазкур масалада ҳар бир соҳага алоҳида ёндашилади, – деди вазир ўринбосари М.Холмуҳаммедов.