Edu.uz
135K subscribers
22.8K photos
4.87K videos
232 files
13K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Академик лицей ўқувчиларидан навбатдаги ғалаба: Халқаро кимё олимпиадасида тўртта медаль қўлга киритилди

2019 йилнинг 21-30 июль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида дунёнинг 85 давлатидан ташриф буюрган 309 нафар иқтидорли ўқувчи иштирокида 51-халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар иккита кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритдилар.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари Ислом Каримов, Моҳира Болтаевалар кумуш, Улуғбек Бойирбеков ва Тошкент давлат аграр университети академик лицейи ўқувчиси Диёр Ҳайитов бронза медаль совриндори бўлишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни (29 июль)да иштирок этган абитуриентларнинг натижалари (тўплаган баллари):

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада “Математика”, “Физика” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши
– 127,2 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Бемор абитуриентга тест синовларида қатнашиш имконияти яратилди.

Андижон давлат университети
Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Дилнозахон Аббасова бетоблиги туфайли тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида Андижон давлат университети Хорижий тиллар биносидаги имтиҳон залига олиб келинган.

Университет бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдамни таъминлаган ҳолда унга имтиҳонларда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади.

Якунда абитуриент ушбу ҳолатида тест топширишига етарлича шароит яратиб берган тест маркази ва Андижон давлат университети масъул ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тест синовларининг икки куни натижалари эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун 30 июль куни тест синовлари 66 та катта сиғимли бинода икки сменада «Математика», «Физика» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилди.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

👉 а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 - Математика таълим йўналиши - 181,6 балл;

👉 б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Қарши давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши - 136,6 балл;

👉 в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130200 - Амалий математика ва информатика таълим йўналиши - 135,8 балл.

Маълумот учун, mandat.dtm.uz сайтида тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг баллари эълон қилинмоқда. Бундан ташқари, абитуриентлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура #абитуриент Жорий йилнинг 29 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 17641 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 9284 нафар). Олий ва ўрта махсус таълим…»
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлардаги ҳолатлар тасдиғини топмади

Ижтимоий тармоқда Термиз давлат университетида қабул жараёнлари тартибсиз бўлаётгани, абитуриентлар Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида имтиҳон муддатини билолмасдан, унда иштирок этолмагани ҳақида хабар тарқатилди.

Термиз давлат университетида ҳам республикадаги бошқа олий таълим муассасаларидаги каби вазирлик талаби асосида касбий (ижодий) имтиҳонлар кузатув камералари ўрнатилган ҳолда ота-оналар, туман (шаҳар) халқ депутатлари назорати остида ташкил этилган.

Ижодий (касбий) имтиҳонлар олдидан абитуриентлар учун консултациялар ўтказилиб, имтиҳон ўтказилиш тартиби, унда бериладиган топшириқлар тушунтирилган. Имтиҳон ўтказиш санаси ва жойи, унда иштирок этадиган абитуриентлар рўйхати эълонлар тахтасига жойлаштирилган.

Имтиҳон натижалари эса шу куннинг ўзида эълонлар тахтасига илиниб, университет расмий сайти ва телеграм канали, “Ishonch” телеканали ва бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилган.

Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишига кундузги ва сиртқи таълим шаклида жами 397 нафар абитуриент рўйхатга олинган. Ижодий имтиҳонлар шу йилнинг 25-28 июль кунлари ўтказилиб, унда 19 нафар абитуриент қабул комиссиясига номаълум сабабларга кўра қатнашмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги Бухоро муҳандислик-технология институтида ўқитувчиларнинг фаввора қурилиши ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар ҳам ўрганиб чиқилди.

Бухоро муҳандислик-технология институтида 60 йиллик юбилейни ўтказишга тайёргарлик кетмоқда. Институт қиёфасини янгилаш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилиб, унга кўра барча ўқув биноларининг фасад қисми ҳамда талабалар турар жойлари таъмирланади. Ушбу мақсадлар учун 4 млрд 697 млн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича институт ва “Нефт-газ саноат инвест” МЧЖ ўртасида шартномага тузилган бўлиб, институт ҳудудидаги барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шу жумладан 1,2,3-ўқув бинолари ҳудудини ободонлаштириш МЧЖ ходимлари томонидан бажарилади.

30 июль куни эълон қилинган мақоладаги расм эса аслида шу йилнинг июнь ойида олий таълим муассасаси жамоаси томонидан биргаликда ўтказилган ҳашар тўғрисида институт сайтига қўйилган хабардан олинган.

Институт маъмурияти томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, улардан муассаса ҳудудини ободонлаштириш ва бошқа мақсадларда ноқонуний пул йиғиш ҳолатлари содир этилмаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорларини мажбурий меҳнатнинг олдини олишга шахсан масъул экани, ва бундай ноқонуний ҳаракатлар аниқланган тақдирда қонунчилик асосида қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлардаги ҳолатлар тасдиғини топмади Ижтимоий тармоқда Термиз давлат университетида қабул жараёнлари тартибсиз бўлаётгани, абитуриентлар Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида имтиҳон муддатини билолмасдан…»
​​#Қабул2019

33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент НукусДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

1962 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган, 1986 йилдан буён Тўрткўлдаги 42-сон умумтаълим мактабида мусиқа фанидан дарс бериб келаётган Нуратдин Абдуллаев бугун, 1 август куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши сиртқи бўлимига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонда иштирок этди.

- Ўрта маълумотлиман. Нукусдаги санъат ва маданият билим юртини тугатганман. Салкам пенсия ёшига етай деб қолган бўлсам ҳам олий маълумотли бўлиш бир умрлик орзуим. Орзуларим армон бўлиб қолмаслиги, шунингдек, замон билан ҳамнафас бўлиш, билимларимни юксалтириш мақсадида ўқишга топширдим, - дейди 57 ёшли Нуратдин оға Абдуллаев.

Аккардион мусиқа асбобида ўзбек, қорақалпоқ, рус, ҳатто, ҳинд мусиқаларини ижро этган Нуратдин оға ҳайъат аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

31 июлда ўтказилган тест синовлари натижалари маълум қилинди

Бакалавриат таълим йўналишларида энг юқори баллар қуйидаги ОТМларда қайд этилди:

кундузги таълимда:
Навоий давлат педагогика институтининг 5110100 – Математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 179,4 балл;

сиртқи таълимда:
Андижон давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 133,4 балл;

кечки таълимда:
Ўзбекистон Миллий университетининг 5130200 – Амалий математика ва информатика таълим йўналиши – 131,3 балл.

Маълумот учун, абитуриентлар cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетига кириб ўзларининг, mandat.dtm.uz сайти орқали эса тестда иштирок этган барчанинг баллари билан танишишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.

Бугун, 1 август куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасида таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш бўйича битим имзоланди.

Ушбу Битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида келгусида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланиши, қолаверса, ўзбек ва беларусь халқларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва дўстлигининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Сўнгги йилларда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик жадаллик билан ривожланмоқда. 2018 йилдан буён Ўзбекистонда Максим Танк номидаги Белорус давлат педагогика университети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, шунингдек, Белорус давлат информатика ва радиоелектроника университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг қўшма факультетлари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

2018/2019 ўқув йилида Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда 3 та ОТМда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари (double degree)да 195 нафар талаба таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилидан 18 та ОТМда ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​#Double_degree

Ўзбекистон-Беларусь қўшма таълим дастурига ўқишга қабул бошланди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида
Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига (double degree) 2019/2020 ўқув йили бакалавриатнинг қуйидаги таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди:

👉 Автомобиль йўллари, кўприклар, тунеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
👉 Автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси;
👉 Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси;
👉 Геодезия ва геоинформатика.

Беларусь миллий техника университети билан тузилган келишув ҳамда тасдиқланган қабул квотасига асосан ҳар бир таълим йўналишига 25 нафар абитуриент қабул қилинади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади. Номзодлар фуқаролик паспорти ва умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг (иловаси билан) асл нусхасини тақдим этишади.

Қўшма таълим дастурида (2+2) ўқув жараёнлари рус тилида, тўлов-контракт асосида олиб борилади. Талабалар 1- ва 2-босқичларда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 3- ва 4-босқичларда Беларусь миллий техника университетида ўқиши кўзда тутилган. Дастурни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

Мурожаат учун телефонлар: 71 232 14 58
71 232 15 24

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Самарқанд давлат университетида Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетида юртимиз тарихида илк маротаба хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим бериладиган Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Факультетда қуйидаги нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:

👉 Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари;
👉 Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети;
👉 Исроилнинг Холон технология институти;
👉 Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети;
👉 Германиянинг Киел университети;
👉 Франциянинг Инжинерия мактаби;
👉 Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар ва Санкт-Петербург университетлари.

Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Бакалавриатнинг 1- ва 2- босиқичлари ва магистратуранинг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

Абитуриентлардан ҳужжатлар Самарқанд давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун телефонлар: +998 97 611 34 77, +998 97 391 27 16

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида Россия, Хитой ва Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида 11 та таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: 71 246-47-25

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

- Ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрcатилади);
- Паспортдан нусха (асли кўрсатилади);
- Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклидаги);
- Ариза (рус тилида, қабул комиссиясида тўлдирилади);
- 6 дона 3.5х4.5 фотосурат.

Таълим тури: кундузги (тўлов-контракт асосида).

Таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: (+99866) 237-43-87;
e-mail: [email protected]
Телеграм: @samgasi_websayti

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача Тошкент тиббиёт академияси («Шифокор» спорт мажмуаси)да қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: (93) 002-56-79

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw