Edu.uz
135K subscribers
22.8K photos
4.87K videos
232 files
13K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Соҳа_ислоҳотлари

Сўнгги уч йилда жамиятдаги бошқа соҳалар каби олий таълим тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

ОТМлар сони:

2016 йилда - 77 та;
2019 йилда – 111 та.

Хорижий ОТМлар сони
:

2016 йилда – 7 та;
2019 йилда – 20 та.

Олий таълим муассасаларга қабул режаси:

2016/2017 ўқув йили – 57 907 нафар;
2019/2020 ўқув йили – 121 мингдан ортиқ.

Биргина 2019/2020 ўқув йилида 20 та янги ташкил этилган (10 та хорижий ва 10 та маҳаллий) олий таълим муассасаларига қабул бошланди.

Сўнгги икки йилда 13 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди (АҚШ -1, Россия - 6, Жанубий Корея - 3, Латвия - 1, Ҳиндистон - 2).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Соҳа_ислоҳотлари

ОТМларидаги фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессорнинг иш ҳақи миқдори ўртача 2019 йил 1 январдан
20 фоизга, 1 июлдан - 25 фоизга, 1 авгсутдан – 10 фоизга, яъни 6 716 минг сўмни ташкил этади. 2016 йилнинг шу даврига (2 178 минг сўм) нисбатан 3,1 бараварга оширилди.

Фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган доцентнинг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 2 011 минг сўм;
2019 йил – 5 681 минг сўм.

Илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган катта ўқитувчининг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 1 911 минг сўм;
2019 йил – 4 955 минг сўм.

Илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган ассистентнинг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 1 717 минг сўм;
2019 йил – 4 374 минг сўм.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Эртадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади

2019 йил 25 июлидан республикадаги 31 та ОТМда қабул тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади.

2019/2020 ўқув йили учун ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган 122 та таълим йўналишида қабул тест синовларисиз касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси ОТМлар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тизимида ОТМлари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлиб ўтадиган барча аудиториялар, спорт заллари ва майдонларга кузатув камералари ўрнатилади ва ота-оналарга жараёнларни бевосита кузатиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, имтиҳон жараёнларини жамоатчилик назорати остида шаффоф ва ошкора ўтказиш мақсадида ота-оналар вакиллари, туман (шаҳар) халқ депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари таклиф қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
ijodiy-2019.pdf
547.4 KB
#Қабул2019

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган 2019/2020 ўқув йили учун қабул тест синовларисиз касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга ошириладган 122 та таълим йўналиши рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 Эртадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади 2019 йил 25 июлидан республикадаги 31 та ОТМда қабул тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, касбий…»
#Қабул2019

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига хорижий фуқаролардан ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги муддати истисно тариқасида 2019 йилнинг 20 августи этиб белгиланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига хорижий фуқаролардан…»
#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент

⚠️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ:

Вазирлик ва идораларнинг кўплаб мурожаатларини эътиборга олиб, Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди (рўйхат қуйида тақдим этилмоқда).

Бунда, вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар бундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, мос (турдош) таълим йўналишларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилишнинг сўнгги муддати истисно тариқасида жорий йилнинг 10 августи (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорига 21-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

🔊 Оммавий ахборот воситаларидан мазкур ахборот манбаига тўғридан-тўғри ҳавола берилишини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
eduuz.pdf
3.2 MB
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
2oliytalim_eduuz.pdf
4.4 MB
#Қабул2019 #ТезкорХабар #Абитуриент

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш (жумладан, сиртқи таълим шаклида) бўйича олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент ⚠️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ: Вазирлик ва идораларнинг кўплаб мурожаатларини эътиборга…»
Edu.uz pinned a file
Внимание абитуриентам!

Национальный исследовательский ядерный университет «МИФИ» проводит приём документов и вступительные испытания в Узбекистане (г. Нукус) в магистратуру НИЯУ МИФИ в г. Москве (головной вуз) и филиал НИЯУ МИФИ в г. Обнинске.

Прием документов и вступительные испытания (собеседования) в магистратуру пройдут 29 июля – 2 августа 2019 года.
Прием осуществляется по следующим направлениям подготовки:

👉 01.04.02 Прикладная математика и информатика
👉 03.04.01 Прикладные математика и физика
👉 03.04.02 Физика
👉 09.04.01 Информатика и вычислительная техника
👉 09.04.04 Программная инженерия
👉 10.04.01 Информационная безопасность
👉 11.04.04 Электроника и наноэлектроника
👉 12.04.03 Фотоника и оптоинформатика
👉 12.04.04 Биотехнические системы и технологии
👉 12.04.05 Лазерная техника и лазерные технологии
👉 16.04.02 Высокотехнологические плазменные и энергетические установки
👉 18.04.01 Химическая технология

Перечень документов для поступления в НИЯУ МИФИ (в Российской Федерации):

1. Документ, удостоверяющий личность, гражданство с нотариально заверенным переводом на русский язык
2. Документ об образовании - оригинал или копия со всеми приложениями с нотариально заверенным переводом на русский язык
3. Фото 3х4 см., цветное - 4 шт.
4. Медицинская справка 086 с нотариально заверенным переводом на русский язык
5. Справка об отсутствии ВИЧ с нотариально заверенным переводом на русский язык
6. Документы, подтверждающие индивидуальные достижения (при наличии)
7. Документы, подтверждающие статус соотечественника (свидетельство о рождении одного из родителей, свидетельство о рождении абитуриента, справка о смене фамилии матери – при необходимости)

Все документы, выполненные на иностранном языке (узбекском языке), должны иметь нотариально заверенный перевод на русский язык.
Перед подачей документов в приемную комиссию Вам необходимо заполнить анкету на сайте org.mephi.ru.
Подробности (описание образовательных программ, программы вступительных испытаний и т.п.) на сайте Приёмной комиссии НИЯУ МИФИ https://admission.mephi.ru.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни билан олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ТУРДОШ таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан 33 та гуруҳда турдош таълим йўналишлари ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Турдош таълим йўналишлари.pdf
2.6 MB
#Қабул2019

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ТУРДОШ таълим йўналишлари рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Forwarded from Edu.uz
#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент

⚠️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ:

Вазирлик ва идораларнинг кўплаб мурожаатларини эътиборга олиб, Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди (рўйхат қуйида тақдим этилмоқда).

Бунда, вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар бундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, мос (турдош) таълим йўналишларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилишнинг сўнгги муддати истисно тариқасида жорий йилнинг 10 августи (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорига 21-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

🔊 Оммавий ахборот воситаларидан мазкур ахборот манбаига тўғридан-тўғри ҳавола берилишини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Forwarded from Edu.uz
eduuz.pdf
3.2 MB
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Соҳа_ислоҳотлари

Элликқалъада Нукус ДПИнинг педагогика факультети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрьдаги ПҚ-3290-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг доимий яшаш жойларига яқин ҳудудда таҳсил олишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 июлдаги 669-сонли буйруғи асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факультети ташкил этилди.

Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультети Элликқалъа тумани Халқлар дўстлиги кўчаси 2-уйда жойлашган Қорақалпоқ давлат университетининг Бўстон академик лицейида ўз фаолиятини бошлайди.

Буйруқ асосида ҚҚДУнинг Бўстон академик лицейи бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди ва мол-мулклари билан биргаликда Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультетига ўтказилади.

Шунингдек, Нукус ДПИ янгидан ташкил этилаётган факультетда ўрнатилган тартибда таълим жараёнини ташкил этиш, Элликқалъа тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи талабалардан иборат гуруҳлар ташкил этиш ва мазкур гуруҳларни Элликқалъа педагогика факультетига бириктириш, факультетни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019 #Магистратура #абитуриент

Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 11791 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 6076 нафар).

✳️ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар 30 июлгача қабул қилинади.

🕑 Шошилинг, вақт оз қолди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура #абитуриент Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 11791 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 6076 нафар). ✳️ Эслатиб ўтамиз, магистратурага…»
#Қабул2019 #Магистратура

🔝 Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига магистратурага энг кўп ҳужжат топширилган 5 та олий таълим муассасалари:

1. Ўзбекистон миллий университети – 1075 нафар,
2.Фарғона давлат университети – 568 нафар,
3.Самарқанд давлат университети – 514 нафар,
4.Урганч давлат университети – 446 нафар,
5.Бухоро давлат университети – 421 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw