Ҳазонларни ёқманг!
Жорий йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 217-сон умумтаълим мактабида “Ҳазонларни ёқманг” мавзуида давра сухбатини ўтказди. Бунда мактаб ўқитувчилари ва ўкувчилари иштирок этди.
Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tubе

Жиззахда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси
Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган "долзарб 40 кунлик” оммавий ҳаракатга айланиб, аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида турли мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари давом этмоқда.
Нарзулло Обломуродов Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов билан бирга шаҳарда янги ташкил этилган Университет ҳудудида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда эзгу ниятлар билан павловния ва каштан каби дарахт кўчатларини ўтқазди. Ушбу Университет ҳудуди “Яшил кампус” талабларига жавоб берадиган бўлиши, талаба-ёшлар қулай экологик муҳитда таълим олишлари учун барча зарур шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ – деди Экопартия раҳбари.
Қайд этиш лозимки, мазкур университет ҳукуматнинг 2021 йил 29 июндаги 401-сонли қарори билан ташкил этилган бўлиб, Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича олий маълумотли кадрларни тайёрлайди.

“FARALLI” текстиль корхонасида бугунга қадар темир дафтарга киритилган 350 нафар аёлларимиз иш билан таъминланган
Экопартия раҳбари Н.Обломуродов, Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Э.Холматов "Олмазор" маҳалласи ҳудудидаги янгидан барпо этилган кўп қаватли уйлар атрофига "Яшил худуд" ташкил этиш, дарахт экиш ишлари билан танишди ҳамда уй атрофига яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини ўтқазди. Шу билан бирга "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаётган кўчатларни суғориш тизимини ҳам кўздан кечирди.
Шундан сўнг, Экопартия раҳбари маҳалладаги “FARALLI” текстиль корхонаси фаолияти билан танишди, унинг экспорт имкониятлари ҳамда маҳсулотлар сифатини халқаро стандартлар даражасига етказиш бўйича фикр алмашилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Save Aral» марафонини кутиб олинг!
20 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Пахтакор» марказий стадионида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral» хайрия акциясининг финал босқичи ўтказилади.
Акция доирасида корхона ва ташкилотлар жамоалари спорт эстафетасида, якка тартибдаги иштирокчилар оммавий хайрия марафонида ўзаро куч синашади.
«Save Aral» – бу янги нафас спорт ижтимоий ҳаракати! Сиз ҳам иштирок этинг, югуринг, юринг ва соғлом бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tubе
20 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Пахтакор» марказий стадионида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral» хайрия акциясининг финал босқичи ўтказилади.
Акция доирасида корхона ва ташкилотлар жамоалари спорт эстафетасида, якка тартибдаги иштирокчилар оммавий хайрия марафонида ўзаро куч синашади.
«Save Aral» – бу янги нафас спорт ижтимоий ҳаракати! Сиз ҳам иштирок этинг, югуринг, юринг ва соғлом бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tubе
"ЯШИЛ МАКОН" КАСБИДА
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш мақсадида дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунликни эълон қилган эди.
Юртимизнинг ҳар гўшасида ушбу лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Жумладан, Касби туманида ҳам барча ташкилот раҳбар ва ходимлари акцияда фаол иштирок этиб, ҳар куни юзлаб манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазмоқда.

Поп туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда.
"Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган ушбу хайрли лойиҳа - нафақат яшил маконга айланишимизни балки юртимизни, инсонларни ёшаришига, орамиздаги меҳр-оқибатни ҳам кучайишида муҳим аҳамият касб этмоқда"- дейди Поп тумани ҳокими А. Султанов.
Ҳазратибоб зиёратгоҳида бўлиб ўтган кўчат экиш акцияси ана шундай сўзлар билан бошланди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган кўчат экиш ишларига маҳалла аҳолиси ва фаол ёшлар ўз ҳиссаларини қўшишдилар.
Поп туманида ҳар кунги ҳашарлар, маҳаллалардаги кўчат экиш ишлари натижасида хозирга қадар 100 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.