#Яшил макон2022
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси — халқимиз учун миллий қадриятлар тадбиридир
Давлат экология қўмитасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўчат экиш ишларини тизимли равишда тўғри ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Умуммиллий лойиҳа жараёнларининг ташкил этилишида бевосита масъул ҳисобланган Республика экспертлари ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Президентимиз раислигида жорий йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида амалга оширилиши юзасидан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларнинг ижросини тизимли равишда таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий шароити – иқлими, тупроғининг таркиби, суғориш шароити ҳолатидан келиб чиқиб кўчатлар экишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жорий йил кузги мавсумида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинганлиги қайд этилиб, аҳоли хонадонлари, кўча ва дала четларида кўпроқ мевали, манзарали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиш, маҳалла, ташкилот ҳамда муаcсасаларда кўчат экиш ишларини миллий қадрият сифатида намунали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда ҳар бир ҳудудда намунавий кўргазмали семинарлар ташкил этиш, ушбу жараёнларга секторлар кесимида қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба ва билимга эга олимлар, агрономлар, фермер ва боғбонларни кенг жалб этиш, экиладиган кўчатларга тасниф ва тушунчалар бериш, илмий асосланган ҳолда намунавий кўчат экишни дала майдонларида кўргазмали тарзда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, тадбирда кўчат экиш ишларини амалга оширишда иқлим ва тупроқ шароитига мос навларни танлаш билан биргаликда агротехника талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бойитиб, кўчатлар ўсиб ривожланиши учун тупроққа ишлов беришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Олтин куз манзаралари
Олачопон массиви “Деҳибола” маҳалласи Бойсун туманида жойлашган. Тоғли бу ҳудудда шу кунларда куз фаслининг файзу таровати борлигича намоён бўлмоқда.
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг саммитдаги нутқида экология муаммоларини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларимизни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастури доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.
Батафсил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Оёқоғитма" кўли ҳақида эшитганмисиз? Лавҳани кўрсангиз билиб оласиз.
Экология муҳофазаси юзасидан ўтказилган ҳамкорликдаги рейдлар давомида ҳуқуқбузарлар аниқланди
YouTube
Ekologiya muhofazasi yuzasidan o‘tkazilgan hamkorlikdagi reydlar davomida huquqbuzarlar aniqlandi
©️ "Oʻzbekiston 24" telekanali "Vaziyat 24" koʻrsatuvi

Rasmiy saytimiz: https://iiv.uz/
Youtube: https://www.youtube.com/c/Ichkiishlarvazirligi
Instagram: https://www.instagram.com/iiv.uz/
Telegram: https://t.iss.one/iivuz
Facebook: https://www.facebook.com/iiv.uz…

Мурожаат ўз тасдиғини топди
Давлат экология қўмитасининг "Ишонч телефони"га Бойсун туманининг “Хўжайдод” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.С.нинг қилган мурожаатига асосан Сурхондарё вилояти Экология ва Миллий гвардия бошқармалари ходимлари томонидан айтилган мназилда ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг Олачапон ўрмон бўлимига қарашли 2-айланма, 7-кварталдан яйлов сифатида фойдаланиб келаётган ижарачи И. Ш. боғни ўраш мақсадида шу ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган ҳар хил диаметрдаги 14 туп Зарафшон арчалар таг қисмидан кесилганлиги аниқланди.
Ҳудуд ўрмон қоровули О.Нга ва ижарачи И.Шга Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан маъмурий жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 13 млн 500 минг сўм зарар белгиланди.

Қор қоплони
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яқинда ноёб жонивор бўлган қор қоплонини суратга олди. Тасвирга тушган қор қоплони йирик жуссалиги билан ажралиб туради.
Қор қоплони Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тури ҳисобланади.
Оқшомда фаол, кундузи ғорларга, қоялар орасига беркиниб ётади. 2 йилда бир марта болалайди. Тоғ бўйлаб ёввойи туёқлилар ортидан юқорига ва пастга мавсумий кўчиб юради.
Қор қоплони "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонасида ҳам доимий муҳофазага олинган.

Жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабрига қадар мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик бўлиб ўтади.
Халқимизнинг дарахт экиб, боғ яратишдек кўп минг йиллик эзгу қадриятларини ўзида мужассамлаштирган ушбу умуммиллий лойиҳа юртдошларимизнинг она табиат билан уйғун яшашига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамза Аминовнинг "Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида эълон қилинган Яшил макон: "долзарб 40 кунлик" қадриятдан эҳтиёжга айланган анъанани қайта тиклаймиз" сарлавҳали мақоласида ана шулар ҳақида сўз борган.