Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.46K subscribers
34.6K photos
5.45K videos
24 files
7.34K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
Download Telegram
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТГАН ШАХС ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАРГА ҚАРШИ ЧИҚДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан навбатдаги тезкор назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Тезкор назорат рейд тадбири давомида Хатирчи тумани ҳудудидаги Кўксарой сойидан кенг тарқалган қум-шағал аралашмасини ноқонуний олаётганлик вақтида тўхтатилди. Вилоят экология бошқармасининг давлат инспекторлари ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтида хуқуқбузарлик содир этган шахс давлат инспекторларга қарши чиқиб жойида қочиб кетди. Давлат инспекторлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга тақдим этилди.
Эслатма:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторларининг қонуний фаолиятини тўсқинлик қилганлик, шунингдек уларнинг кўрсатгичларини бажармаганлиги учун фуқароларга 669 000 мансабдор шахсларга эса 1 115 000 сўмгача жарима қўлланилади.
Bugun, 5 noyabr
☀️ +19°...+3°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +3°, ↙️ 5 m/s

Tong: ☀️ +9°
Kun: ☀️ +18°
Oqshom: ☀️ +13°

Namlik: 22%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 6 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:01
Quyosh botishi: 17:15
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» II босқич. (Жамоатчилик сўровномаси)

“Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”
Мазкур сўровномага АГЕНТЛИКЛАР, ҚЎМИТАЛАР ва бошқа давлат ташкилотлари киритилган.

2020 йилда фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2020 йилнинг Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»ни аниқланг!

«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020»ни сиз аниқлаб беринг!

Изоҳ: баъзи ташкилот номлари қисқартириб олинган
2020 йил 4 ноябрь куни Биохилмахиллик ва муҳафаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институти вакиллари билан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мониторинги олиб бориш, ҳисобга олиш ишларини амалга ошириш, дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиш, ўсимлик дунёси объектларининг кимёвий таркибини аниқлаш, табиат ресурсларини иқтисодий баҳолаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, учрашувда Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳокама қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари"
Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамсар конвенциясига киритилган ҳудуд бўлиб, экотуризмни ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд.
@JizzaxMTRK

Жиззах вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати.
2020 йил 5 ноябрь куни Давлат экология қўмитасида тизим бошқармалари ҳамда ташкилотлари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда “2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табий муҳит мониторинги Дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Шу билан бирга ҳудудий таҳлил лабораториялари фаолиятини яхшилаш, ҳозирги кунда атроф муҳит мониторинги бўйича юзага келаётган масалалар ва уларнинг ечимлари ҳамда келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш бўйича зарур чора тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган.

Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорованинг маълум қилишича, ҳодиса 3 ноябрь куни юз берган.

5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етгани таъкидланмоқда. Хусусан, тахминан 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган. «Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда», -- деди Карима Ёдгорова.

Алоҳида қайд этишларича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.
Bugun, 6 noyabr
☀️ +22°...+6°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +3°, ↙️ 7 m/s

Tong: ☀️ +9°
Kun: ☀️ +21°
Oqshom: 🌤 +15°

Namlik: 19%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 6 m/s
Bosim: 767 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:02
Quyosh botishi: 17:14
Юлгун (Жингил) бута ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс ушланди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қиллиш соҳасидаги Ховос тумани инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилди. Ўтказилган рейд жараёнида Ховос тумани "Оқ чангал" МФЙ ҳудудида фуқаро Б.А ноқонуний равишда Юлгун (Жингил) бута ўсимлигини кесиб, ўзига тегишли бўлган юк ташувчи автомашина ёрдамида ортиб кетаётганлиги ҳолати аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, жойида баённома расмийлаштирилди.

🍁
https://t.iss.one/eko_Sirdarya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Атроф – муҳитни муҳофаза қилиш экологик вазиятни яхшилаш борасида” Очиқ мулоқот кўрсатуви “Диёр-24” дастурида

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати

https://t.iss.one/navoiyeco_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Оролга ҳаёт бағишла» онлайн-конференцияси ўтказилди

2020 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида ташкил этилган «Оролга ҳаёт бағишла» онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
2020 йил 6 ноябрь куни Давлат экология қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасини яратиш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Гидрометеорология хизмати марказининг мониторинг соҳасига масъул ходимлари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
Онлайн шаклида ўтган тадбирда атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасини яратувчи дастурчилар томонидан яратилган бирламчи тезиси ҳамда идоралараро интеграциясини амалга оширишдаги устувор йўналишлар кўрилиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди оролбўйи ҳудудига дарахт экишни буюртма қилиш мумкин
Bugun, 7 noyabr
🌤 +25°...+11°, Joylarda bulutli

Hozir: ☀️ +7°, ↙️ 8 m/s

Tong: ☀️ +12°
Kun: ☁️ +23°
Oqshom: ☁️ +18°

Namlik: 11%
Shamol: Sharqiy, 7 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:03
Quyosh botishi: 17:13