Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Ayni paytda Samarqand viloyati hokimi E.Turdimov viloyat elektr tarmoqlari korxonasida fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, muammolarni tezkor bartaraf etish yuzasidan ko‘rilayotgan choralar bilan tanishmoqda.

Viloyat hokimi har bir masʼulning aholi murojaatlari bilan ishlash bo‘yicha faoliyatiga eʼtibor qaratmoqda. Ko‘p qayd etilgan muammolarni hal etish yuzasidan chora-tadbirlar belgilanmoqda.

Eslatib o‘tamiz, bir haftadan buyon korxonada viloyat hokimligining ishchi guruhi murojaatlar bilan ishlash bo‘yicha o‘rganish olib bormoqda.
Samarqand viloyatidan E-auksion.uz platformasi orqali 1452 dan ortiq dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga oling!

🟢 Oqdaryo tumanidan 3 ta (ko‘rish)
🟢 Bulung‘ur tumanidan 1 ta (ko‘rish)
🟢 Kattaqo‘rg‘on tumanidan 7 ta (ko‘rish)
🟢 Narpay tumanidan 38 ta (ko‘rish)
🟢 Payariq tumanidan 154 ta (ko‘rish)
🟢 Pastdarg‘om tumanidan 499 ta (ko‘rish)
🟢 Paxtachi tumanidan 344 ta (ko‘rish)
🟢 Nurobod tumanidan 54 ta (ko‘rish)
🟢 Urgut tumanidan 315 ta (ko‘rish)
🟢 Toyloq tumanidan 37 ta (ko‘rish)

🎞 Dehqon xo‘jaligi yerlari tanlovida qatnashish (ko‘rish)

🤵🏻 "E-AUKSION" vakili: 99 207-36-07 ☎️
🤵🏻 "E-AUKSION" vakili: 99 207-26-07 ☎️
The Times туризм доирасида Самарқандни эътироф этди

Британиянинг нуфузли The Times нашри ўзининг Travel рукнида сайёҳат учун қулай жойлар қаторида Самарқанд, Бухоро, Хиваларни ҳам қўшиб қўйди.

Нашриёт ўз обуначиларига 2023 йили Автралия, Янги Зеландия, Япония, Миср, Қатар, Кения, Сенегал, Ўзбекистон каби давлатларга боришни тавсия қилган.

“Самарқанднинг олтин даври Ипак йўли даврига тўғри келади. Бугун Ўзбекистон нафақат Самарқанд, балки ўзининг яна икки қадимий, мафтункор маркази — Бухоро ва Хива билан ҳам туристларни лол қолдира олади. Бу қадимий шаҳарлар яшил гумбазли масжидлари ва жавоҳирлар билан безатилган мақбаралари билан одамларни ўзига боғлаб туради. Шунингдек, Самарқанд шаҳри яқинида жойлашган Silk Road туристларга ҳашаматли меҳмонхоналар ва гастрономияни таклиф қилади”, дейилади мақолади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xalq ta’limi tizimini isloh qilish dasturi doirasida amalga oshirilayotgan ishlar muhokama qilindi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обсуждена проводимая работа в рамках программы реформирования системы народного образования
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам внедрения новой системы финансирования общественного транспорта в городе Ташкенте и областных центрах.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.

Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари берилган топшириқлар ижросини қандай ташкил этиши юзасидан ахборот бермоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Samarqand viloyatida 1-fevral kungi ob-havo to’g’risida ma’lumot


Viloyatda havo o’zgaruvchan bo’lib, yog’ingarchilik bo‘lmaydi. Ayrim joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol g`arbdan sekundiga 7-12 metr tezlikda esadi.

Harorat:

🌑 -1...+4... daraja sovuq

🌕 +5...+10... daraja iliq bo’ladi.

Samarqand Gidrometeorologiya boshqarmasi

Byulleten №31, 31.01.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам внедрения новой системы общественного транспорта в городах Ташкенте, Нукусе и областных центрах.

#Mirziyoyev #yigilish #jamoattransporti #avtobuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жамоат транспорти соҳасида янги тизим жорий этилади
#31jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2023 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter