Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
​​Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

👉 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

👉 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

👉 олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

👉 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

👉 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу даврда саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайгани танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за минувшие 9 месяцев и задач на период до конца года.
Критически проанализированы причины снижения общего объема промпроизводства на 2,7 процента, рассмотрены меры обеспечения намеченных объемов до конца года.
Даны поручения по совершенствованию деятельности промышленных предприятий, внедрению на них международной системы менеджмента.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Самарқандлик баскетболчилар Ўзбекистон чемпиони бўлди

Самарқанд шаҳрида баскетбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

16 октябрь куни бошланган мусобақада саккиз вилоятдан келган баскетболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашув финалида вилоятимиз терма жамоаси Тошкент шаҳри терма жамоаси устидан 103-56 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи ўрин учун кечган баҳс натижасига кўра, Наманган вилояти жамаоси сирдарёлик баскетболчиларни мағлуб этди.

- Кейинги йилларда самарқандлик баскетболчилар республикада асосий учликда ўрин эгаллаб келмоқда, - дейди баскетбол бўйича мусобақа бош ҳаками Дилшод Ҳошимов. – Бугун ўтказилган финал баҳсида спортчилар ўз маҳоратини кўрсатиб, тошкент баскетболчилар устидан ғалабага эришди. Самарқанд вилоятида база яратилгани учун турли ёшдаги спортчилар профессионал даражага етган. Мазкур спорт иншооти руспублика ва Осиё ўйинларини ўтказишга мос бўлгани учун ҳам чемпионатни шу ерда ўтказдик.
​​Самарқандда 58 минг 363 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди

Мамлакатимизда жорий йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида 67 фаолият тури билан шуғулланувчи кўплаб кишиларга кенг имкониятлар яратилди.

Шу пайтгача вилоят солиқ идораларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтганлар сони 58 минг 363  нафарни ташкил қилмоқда. Фуқаролар бевосита масофадан туриб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтишмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қишлоқ хўжалиги йўналишида, яъни чорва ҳайвонлари боқиш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш, томорқа эгаларига ёрдам бериш сингари ишлар билан ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатга олинганлар орасида энг кўп - 15 минг 771 нафарни ташкил этмоқда.

Маиший хизматлар йўналиши - сартарошлик, косметолог, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калит тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқа шу каби ишлар билан 14 минг 366 нафар ҳамюртимиз шуғулланмоқда.

Шунингдек, саноат (10 минг 378 нафар), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш (5 минг 173 нафар), ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатиш (12 минг 36 нафар), АКТ соҳасида (639  нафарга яқин) ҳам кўплаб фуқаролар фаолият юритмоқда.
​​Ҳозир: Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилмоқда

Сессия кун тартибида:

- халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайлов натижалари;

- эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши;

- вилоятда банклар ва солиқ идоралари, мутасадди ташкилот ва идоралар томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда “мижозбай” ҳал этиш ишлари самарадорлигини ошириш ва солиқ идораларининг кунлик фаолиятига “солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тизимни жорий этиш чора-тадбирлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган, “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш;

- маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш;

- вилоятда куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи;

- Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймоновнинг жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси кун тартибига турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноевлар номини абадийлаштириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги иккита кўчага улар номини бериш ҳақидаги масала ҳам киритилган...
​​Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида Оқдарё ҳокими Н.Сулаймонов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилга мўлжалланган дастурининг ижроси юзасидан вилоят Кенгашига ҳисобот берди.

Ҳисобот танқидий таҳлил этилди. Депутатлар туманнинг тўрт сектори раҳбарларига савол ва таклифларини билдирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Шундай оғир шароитда ҳар бир соҳага қарор қабул қилиб, жуда катта имкониятлар яратганимизда мана шундай натижалар бўлди

Шавкат Мирзиёев: Такие результаты стали возможными благодаря тому, что в таких сложных условиях были приняты точечные решения по каждой сфере и созданы большие возможности для роста

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Сардоба. Янги тонг" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме на реальных примерах рассказывается о проделанной после Сардобинской трагедии созидательной работе и сплоченности, проявленной нашим народом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарини такомиллаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳақида


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Эркинжон Турдимов: Сессия баҳс майдони бўлиши керак. Ҳисобот ёки ахборот бераётган раҳбар депутатларга дардини ҳам айтсин, таклифини билдирсин.

Масалани депутатлар билан таҳлил қилиб, муаммоларга ечим топиш лозим.
Халқ депуталари вилоят Кенгаши сессиясида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомов хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда депутатлардан бу борада тарғибот ишларини кучайтириш орқали ёрдам беришни сўради.

Бунда харид қилинган маҳсулот учун чек талаб қилиш, конверт усулида ҳақ тўлашнинг олдини олиш энг муҳим масала, деб таъкидланди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси ташкил этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Батафсил ушбу роликда танишинг 👆


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Китоблар карвони Самарқандга етиб келди

ХТВ томонидан "Ózbekiston" нашриёт-матбаа ижод уйи билан ҳамкорликда ташкил этилган китоблар карвони республикадаги барча мактабларга юборилди.

Жумладан, 97 номдаги, буюк ёзувчи ва шоирларимизнинг асарлари, жаҳон адабиёти вакилларининг ноёб китоблари, Ўзбекистон тарихи, маданиятидан сўзловчи 17 минг 671 дона китоб-альбомлардан иборат китоблар карвони Самарқандга ҳам етиб келди. Китоблар орасида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Қизил китоб” ва яна бир қанча ноёб адабиётлар мавжуд.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 8- ва 45-умумтаълим мактабларига китобларни тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтди.
​​🌤 Об-ҳаво: Бугун Самарқандда қандай ҳарорат кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Самарқанд гидрометеорология бошқармаси


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA