Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Фоторепортаж: Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилган тадбирлар Кимёгарлар шаҳарчасидаги ''Нурафшон'' санъат саройи ҳовлисида бошланган концерт дастурига уланиб кетди.

Унда республикамиз ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари Ватан, Самарқанд ва муҳаббатни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан байрамга ўзгача шукуҳ киритди.

Бахтиёр Мустанов сурат-лавҳалари.
​​🌤 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд гидрометеорология бошқармаси


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​ЧИНАКАМ ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ

Таниқли раҳбар, фидойи зиёли, садоқатли дўст Аъзамхон Усмонович Баҳромовнинг бевақт вафоти Самарқанд вилояти жамоатчилиги учун оғир йўқотиш бўлди. Чунки бу инсон вилоятда ишлаш чоғида эзгу фазилатлари билан одамлар кўнглидан жой олган эди. Ғаллаоролда зиёли оилада туғилиб ўсган, яхши тарбия олган А.Баҳромов Тошкентда ўқиб, илм йўлидан бориб олимлик салоҳиятига эришди. Сўнг Вазирлар Маҳкамасида оддий ходимликдан бўлим ва котибият мудири, вазир ўринбосари даражасига эришди.

Давлат мулк қўмитаси ва “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компаниясини бошқарди. Иқтисодий соҳадаги билимдонлиги, тажрибаси ва ташаббускорлиги билан танилди.

Аъзамхон Усмонович Самарқандни севар эди. Шу боис Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаш чоғида кўплаб эзгу ишларга бош бўлди. Қўшработ туманида қисқа муддат раҳбарлик қилган бўлса-да, халқнинг қалбига йўл топа олди. 2017 йилдан буён Каттақўрғон тумани ҳокими сифатида шу замин аҳлининг ҳақиқий фарзанди ва етакчисига айланди. Туман қисқа муддатда иқтисодий-ижтимоий ривожланишда республикада етакчи ўринларга чиқди. Камбағалликни тугатиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда ибратли тажриба яратилди. Бу меҳнат давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиб, Аъзамхон Баҳромов Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Мен Аъзамхон ака билан бирга ишлаш жараёнида раҳбарлик ва амалий иқтисодиётнинг жуда кўп сирларини ўрганганман. У киши билан дўстона ва яқин муносабатда бўлиб ишладик. Вилоятдаги раҳбар ходимлар ва ҳокимлар ўртасида ҳам катта ҳурматга сазовор эди.

А.Баҳромов Янги Ўзбекистон қурилиши фидойиларидан бири эди. Шу сабабли у кишининг халқ фаровонлиги, Ватан қудратини ошириш йўлидаги фидокорона меҳнатлари ва яхши номи элимиз қалбида узоқ яшайди.

Баҳромов Аъзамхон Усмоновичнинг вафоти муносабати билан юртимиз ва вилоят жамоатчилигига, марҳумнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этаман.

Эркинжон Турдимов,
Самарқанд вилояти ҳокими.
Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.
Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ўзгаришларни самарали давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев с участием советника Сумы Чакрабарти рассмотрел стратегические направления продолжения программы реформ в нашей стране на долгосрочную перспективу.
Особое внимание уделено определению новых точек роста и обеспечению эффективного продвижения преобразований в Узбекистане, на основе глубокого и всестороннего анализа, учета передовой международной практики и компетенции.

#Mirziyoyev #muhokama #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ижтимоий соҳага харажатларни камида 15 фоизга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини кучайтириш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Cостоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
Поставлена задача увеличения поступлений в бюджет за счет сокращения теневой экономики и наращивания объемов производства. Отмечено, что расходы на социальную сферу планируется увеличить минимум на 15 процентов.
Министерству финансов поручено усилить систему внутреннего аудита в организациях, предотвращать незаконные расходы и недостачи.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #parametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кўп соҳада ўтган йилгидан кўпроқ маблағ беряпмиз. Айниқса, ижтимоий соҳага

Президент: На многие сферы выделяем больше средств, чем в прошлом году. Особенно на социальную сферу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​🌤 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.
«Зарафшон» газетасининг 2020 йил 20 октябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Бугунги сонда:
- "Давлат тилига ҳурматни ўзимиздан бошлашимиз керак"

- Байрамни соғинган қалблар таскин топди

- Иситиш мавсуми бошланди. Аммо...

- 20 йил аввал қурилган иморат ноқонуний бўладими?

Шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.