Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Айни пайтда Иштихон туманидаги истироҳат боғида Устозлар миллий форуми ўз ишини бошлади. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этмоқда...
Устозлар миллий форумидан

Эркинжон Турдимов:

Азиз муаллимлар!
Буюк жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганларидек, иморатлар ичида энг улуғи бу мактабдир. Мактаб маҳалла ва қишлоқнинг энг улуғ ва табаррук зиё маскани ҳисобланади. Демак бу масканни бошқарувчи одам ҳам халқнинг эътирофига сазовор бўлмоғи лозим...
Устозлар миллий форумидан

Эркинжон Турдимов:

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида жонажон мактабига, қадрдон устозларига бўлган ҳурмати абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча шогирдлар номидан сизларга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олийжаноблигини ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Саудия Арабистони Ўзбекистон энергетика комплексига сармоя киритади


Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган йирик келишувлар имзоланди.

Шундай ҳужжатлардан бири – АCWА Power компанияси Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш тўғрисидаги битим. Шамол стансияси қуввати 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндилари чиқишини олдини олиш имкониятига эга бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, ACWA Power and Air Products компанияси билан Ўзбекистонда яшил водородни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришга йўналтирилган иккинчи Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи (агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, унинг қонуний вакили) ўртасида тузилади.

Келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим ҳамда ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Батафсил: https://lex.uz/docs/104720
Божхоначиларга саволингиз борми?


Бугун соат 20:00да “Samarqand” телеканалининг “ОЧИҚ МУЛОҚОТ” кўрсатуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Унда вилоят Божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир гуруҳ ходимлари иштирок этишади.

Соат 20.00 дан бошлаб Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66) 233-96-01, 233-96-03, 233-96-07, 233-96-09, 233-96-10 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз ва телеграмдаги @ochiq_muloqot манзилига юборишингиз мумкин.
Самарқанд тарихи ва бугуни ШҲТга аъзо давлатлар рассомлари асарларида акс этди

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галериясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида “Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи” номли халқаро кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Кўргазмада Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва бошқа давлатлардан келган 40 нафарга яқин рассом ўз ижод намуналарини намойиш қилди.
 
- Мазкур кўргазма ШҲТга аъзо давлатларнинг маҳоратли рассомларини  бирлаштирди, - дейди қирғизистонлик рассом Яхшибек Жунушев. – Албатта, бу халқаро даражадаги туризм ва санъат соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда, ижодкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда маҳоратимизни дунёга танитишда ёрдам беради. Саммит олдидан ҳар бир ижодкор Ўзбекистоннинг тарихий обида ва мажмуалари, урф-одати, яшаш тарзи акс этган тўрттадан асар ҳам яратди. Ўзбекистон деганда кўз олдимга биринчи навбатда тарихий шаҳар - Самарқанд келади. Шунинг учун ҳам асаримда Бибихоним мадрасаси ва Самарқанднинг диққатга сазовор масканларини тасвирладим.

Тадбир давомида рассомларга Туризм ва маданий мерос вазирлигининг сертификат ва совғалари топширилди.
 
Мазкур кўргазма 7 кун давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках государственного визита в Саудовскую Аравию принял президента Исламского банка развития Мухаммада бин Сулеймана Аль-Джассира.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ITB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Э Ъ Л О Н !

Жорий йилнинг 20 август куни соат 08-00 дан бошлаб вилоят аҳолиси учун Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарвар” боғида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳар, “Ватанпарвар” боғи.

Маълумот учун телефон: 1177, (66)235-62-36.