Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Йиғилишда янги кўп қаватли уй-жойлар лойиҳасида санитар-гигиеник талаблар асосида замонавий чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш талаби шаҳарсозлик нормаларига киритилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.

Мутасаддиларга полигонларни рекультивация қилиш дастурини ишлаб чиқиб, тегишли ишларни бошлашга топшириқ берилди.

Умуман, келгуси йилдан полигонлар ташкил этиш ва уларни ёпишни тартибга солиш бўйича аниқ молиявий манбаларини кўрсатган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” корхонасининг трансформация жараёнларини якунлаб, унинг негизида хусусий шерикчилик корхонасини ташкил этиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, маиший чиқиндига тўлов йиғишнинг амалдаги тизими самарасиз эканлиги таъкидланиб, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг мутлақо янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, органик, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш керак. Шу муносабат билан 1 июлга қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этиш топширилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас" - Президент.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, булар:

- баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;

- ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;

- “дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;

- кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;

- халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш.

Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида халққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:

- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;

- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;

- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;

- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.

Мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Чиқиндиларни олиб чиқиш ва қайта ишлаш самарадорлиги
#2feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Замонавий жиҳозларга эга Самарқанд кардиология маркази
#2feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Айни пайтда вилоят ҳокими Э.Турдимов сектор раҳбарлари ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж.Мақсудов билан биргаликда Самарқанд вилояти ИИБдаги ситуацион марказда бўлиб, мазкур тизим фаолияти билан танишмоқда...
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Жомбой тумани халқ таълими бўлими - Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси филология ва ижтимоий фанлари методисти;

— Нарпай тумани халқ таълими бўлими - Кадрлар бўйича инспектор-методист;

— Нарпай тумани халқ таълими бўлими - Таълим сифати мониторинги бўлими Бош инспектор-методисти;

— Нарпай тумани халқ таълими бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бошқарма - Хайвонлар саломатлигини ҳимоя килиш бўлими Бош мутахассиси;

— Тойлоқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси;

— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Пахтачи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси.

🔸Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Самарқанд тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассиси;

— Каттақўрғон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Нарпай туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Самарканд туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Директор ўринбосари;

— Қўшработ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Директор ўринбосари;

— Самарканд туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;

— Каттақўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;

— Нарпай туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат бош меҳнат ҳуқуқ инспектори.

🔸Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси.

🔸Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

🔸Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлими - Бош мутахассиси;

— Пайариқ туман қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 3 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кушхона ва қассобхоналар иши замон талаби, аҳоли эҳтиёжига мос бўлиши керак
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Работа скотобоен должна быть в соответствии с требованиями времени и потребностями населения