Jizzax viloyat adliya boshqarmasi davlat xizmatlari departamenti | RASMIY KANAL
86 subscribers
1.94K photos
256 videos
4 files
1.1K links
DXA Jizzax viloyat boshqarmasi yangiliklar kanali. Murojaatlaringizni @DxaJizzaxBot'ga yuboring! | ДХА Жиззах вилоят бошқармаси янгиликлар канали. Мурожаатларингизни @DxaJizzaxBot'га юборинг!
Download Telegram
❗️Расман: орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади

Ҳукумат қарори (365-сон, 06.07.2022 й.) билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

▫️халқаро тоифали спорт ҳаками;
▫️миллий тоифали спорт ҳаками;
▫️биринчи тоифали спорт ҳаками;
▫️иккинчи тоифали спорт ҳаками;
▫️учинчи тоифали спорт ҳаками;
▫️спорт бўйича ҳакам.

Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

📋 Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

💰 Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🗓 Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
#брифинг

🚘 1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас

Президент қароргиа кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

📝 Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔎 Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).

🗄 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1 июлдан ФҲДЁда нималар ўзгарди?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40491

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_онлайн

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлигида вазир Р.Давлетов раислигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада аниқланган камчиликлар танқидий таҳлил этилмоқда.

Хусусан, фаолиятни яхшилаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим йўналишларда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатларига ҳамон чек қўйилмаганлиги, айрим масъул ходимларнинг билдирилган эътирозлардан тўғри ва тегишли хулоса чиқармаётганлиги, вазирлик ва бошқарма ҳайъат қарорлари ижросини лозим даражада бажарилмаётганлиги танқидга олинди.

Шу билан бирга ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тингланмоқда .
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Гибрид форматдаги ҳайъат мажлиси

Адлия органлари тизимида илк маротаба ҳуқуқий тажриба алмашиш мақсадида адлия делегацияси Навоий вилоятида бўлди.

Улар дастлаб бошқарма биноси, ходимларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Шунингдек, вилоят ҳудудида қонунийликни таъминлаш, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш, давлат органлари ва ташкилотларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторингини тизимли амалга ошириш механизми бўйича бошқарма тажрибаси ўрганилиб, таҳлил этилди.
Ҳайъат мажлисида кўтарилган масалалар биргаликда кўриб чиқилди,таҳлил этилди.