Донишев ён дафтари📝
202 subscribers
5.69K photos
640 videos
162 files
1.35K links
Журналист Саид Донишевнинг шахсий мулоҳазалари, кузатувлари, хотиралари, долзарб мавзулардаги мушоҳадалари, ижод намуналари, хуш кайфият улашувчи ва янгиликлардан хабардор қилувчи шахсий телеграм канали.

facebook.com/said.donishev

t.iss.one/@donish_uz
Download Telegram
✍️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумоти: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 январь –Қуролли кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди
Ўзбекистонда 15 январь куни 20 даражагача иссиқ бўлади
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
РАСМИЙ ХАБАРИ

Вазирлик Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда гўёки шу куни қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Ушбу маълумот ёлғон ҳамда ҳеч бир асосга эга эмаслигини қайд этамиз.

Тожикистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича масъул идорасининг аниқ маълумотларига кўра, Қайроққум сув омбори буст-бутун ва штат режимида ишламоқда.

‼️ Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хотиржамликка, асоссиз хабар ва миш-мишларга ишонмасликка чақиради.
ЖиззахТРК кўрсатувларининг
2021 йил 15 январь кунги дастури

06.04 «Ассалом, Жиззах!»
07.00 «Мультфильм» 0+
07.20 «Бир наво истар кўнгил»
07.30 «Қиролича» Т/c. 16+
08.30 «Диёр янгиликлари»
09.00 «Махсус репортаж». 16+
09.15 «Томми Райлининг беллашувлари» Б/ф. (АҚШ) 16+
11.00 «Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша» 12+
12.00 «Ассалом, Жиззах!»
13.00 «Диёр янгиликлари»
13.30 «Бахтим борки...» 16+
14.00 «Фидоийлар» Т/с. 16+
14.40 «Соғлом ҳаёт» 12+
15.00 «Жасур» Б/ф. (Миллий кино) 16+
16.30 «Интеллект» 12+
17.00 «Диёр янгиликлари»
17.30 «Мега дунё» Ҳ/ф. 12+
18.00 «Қиролича» Т/c. 16+
19.00 «Диёр янгиликлари»
19.30 «Жиноят ва адолат» 16+
19.50 «Ватан мадҳи» 12+
20.00 «Ёшлар клуби» 16+
20.30 «Она замин саховати» 12+
20.50 «Фидоийлар» Т/с. 16+
21.30 «Диёр янгиликлари»
22.00 «Хавф-хатар ёқасида» Б/ф. (АҚШ) 16+
23.30 «Диёр янгиликлари»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Назорат бўлмаган» — Қурилиш вазири Жиззахдаги бино қулаши сабабларидан бирини айтди

«Жиззахдаги масала ҳам (бино қурилишида) талаб-меъёрларнинг бошидан бошлаб бузилганлиги (билан боғлиқ). Жойига бориб кўрдим, ҳаётда кўп бинолар қуриб-бузганман, ағанаб кетганларини кўрганман, лекин бузилганда бунақа майдаланиб кетганини биринчи марта(кўряпман).

Бу ерда масала нима? Назорат бўлмагани учун, тадбиркор битта пудратчини топган, бошидан охиригача унинг (қурувчи) хаёли ўғирлик. Техник ва лойиҳачи (муаллифлик) назорати бўлмагандан кейин қурувчининг ўзи назорат қила олмайди.

Қурилиш конструкцияларида ишлатиладиган бетон маркаси 250-300-400 бўлади. Бу ҳолатда бетон маркаси 3-4 бараварга туширилган. Шунинг учун устунларнинг кўтариш имкони йўқ», - деди вазир Ботир Зокиров.
Дам олиш кунлари жуда илиқ об-ҳаво кутиляпти

Бугун ва эртага республика бўйича об-ҳавони паст босим майдони белгилайди. Эрон ҳудудларидан жуда қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10-12 даражага юқори бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтакорда сотувчи аёлларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими ва сотувчи аёллар ўртасидаги тортишув акс этган видео тасвир тарқалди. Видеода сотувчи аёллар битмаган бозорга сотувчиларни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирмасдан, 2 метр масофадан кам жойга жойлаштиришидан норозиликларини, ҳоким келиб уларнинг муаммоларини тинглаши кераклигини билдиришган.

Ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирилган фикрларга кўра, ушбу ҳолат Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида содир бўлган.
Эшитдингизми, маҳаллада дув-дув гап. Нима эмиш, Тошкентда биринчи марта “Тош - Қайчи - Қоғоз“ (дон-дон-зики) ўйини бўйича чемпионат бўлармиш.
Чемпионат 17 январь куни Тошкент шаҳар паркида соат 17: 00да бошланиб,
10 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча иштирок этиши мумкинмиш.
IPhone 12 бош мукофоти экан.
Эййй, ота-бобонг қилган ишни қилсангчи! Ундан кўра "ланка" теп, "Эшак минди" ўйна... Ҳа, нима, соғлигингга ҳам фойда, дейманда.
Тавба, қандай кунларга қолдик-а?

@donish_uz
https://youtu.be/LzNB0ODxf3g

Siz ham Saxovat deb nomlangan hayriya loyixasi faol ishtirok eting!

You tubedagi Xudoyberdi Zominiy kanaliga obuna bo'ling !
Шавкат Мирзиёев: Жиззахда қулаб тушган уйни қурганлар қонун олдида жавоб бериши керак

Президент Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига чора кўришни талаб қилди. Аввалроқ бу амалдорнинг қариндошлари қурилишлар бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани маълум бўлганди.
❗️Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига масъул бўлган мансабдорларга, албатта, қонуний чора кўрилиши лозимлигини қайд этди. Бу бўйича бош прокурорга назоратга олиш топшириғи берилди.

«Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган. Буни ҳамма билиши лозим. Унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», — деди давлат раҳбари
1 февралдан кимларнинг пенсияси оширилади?

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам -  326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

битта болали оилаларга – 144 100 сўм;

иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;

учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронаинқироз пайтида - 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.
Ўзбекистон аҳолиси сони 34,5 млн нафарга етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондаги Қайроққум сув омборига шикаст етгани ҳақидаги ёлғон миш-мишлар тарқатиб, Сирдарё аҳолисининг тинчини бузганлар қўлга олинди (узр сўраб чиқишди)