Донишев ён дафтари📝
202 subscribers
5.68K photos
639 videos
162 files
1.35K links
Журналист Саид Донишевнинг шахсий мулоҳазалари, кузатувлари, хотиралари, долзарб мавзулардаги мушоҳадалари, ижод намуналари, хуш кайфият улашувчи ва янгиликлардан хабардор қилувчи шахсий телеграм канали.

facebook.com/said.donishev

t.iss.one/@donish_uz
Download Telegram
Акром Раҳмонқулов ишдан олинди. Жиззахда қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан президент уни сиёсатга хиёнатда айблаганди

Жиззах вилояти «замҳокими» Акрам Раҳмонқуловнинг қариндошлари ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини қуриш бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани, унинг ўзи қариндошлари ютган тендерларда комиссия раҳбари сифатида қатнашгани маълум бўлганди.

Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод қилинди.

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳром Назаров — Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган.
#иқлим. Бугун Ўзбекистонда салқин ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
🏠 Арзон уй-жойлар учун аризалар олиш бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги «Ариза берувчи – уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 103-сонли қарори ижроси бўйича барча туманларда талабгорларни танлаш комиссияси ўз ишини бошлади.

Намунавий типдаги арзонлаштирилган уй-жойга эга бўлиш истагидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ҳамда ёш оилаларнинг аризалари 2021 йил 31 январгача қабул қилинади.

Талабгорлар шаҳар ёки туман ҳокимлигига мурожаат қилиши лозим.

@donish_uz
Ҳурматли Жиззах шаҳри ёшлари!

Сизларни қийнаётган муаммолар бўлса, қуйидаги @jizzaxshaharyoshlariinfo👉 Bot (@jizzaxshaharyoshlariinfo_bot) орқали Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродовга мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Эслатма: Ҳурматли ёшлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни ёзиб қолдиришни унутманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi-Angren IESda portlash: uch kishi halok bo‘ldi

▪️Bugun soat 11:42da Yangi-Angren issiqlik elektr stansiyasining 5-energiya blokida chang-ko‘mirli havo aralashmasi portladi.

Favqulodda vaziyatlar vazirligi xabariga ko‘ra, 3 kishi halok bo‘lgan, yana 3 kishi turli darajada kuyish jarohatini olgan.

IESning 5-bloki profilaktik maqsadda to‘xtatilgan bo‘lgan. Vafot etgan va jarohat olganlar profilaktika ishlarini olib borayotgan xizmatchilar bo‘lgan.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Гражданлар! Облигацияларингизни омонат кассаларида сақланг!",-деганларидек сиз ҳам паспортингизни болалардан панароқ жойда сақланг! 😄😄😄

@donish_uz
Viloyatimiz faxriylaridan bo'lgan Forish og'loni
Erkin KAZAKOV bu dunyoni tark etdilar. Janoza marosimi 21 yanvar soat 11 00 da Forish tumanida bo‘lib o‘tadi.
Alloh savol javoblarini oson qilsin.

@donish_uz
​​Ўзбекистонда пандемия тугадими?

Юртимизда коронавирус расман қайд этилган кундан бошлаб “отлиқ”дан тортиб пиёдагача юзига ниқоб тортиб, карантин қоидаларига бирдек амал қилишга мажбур бўлди.

Ҳозир эса негадир кўча-кўйда “маска”сизлар кўпаймоқда. Ҳатто жамоат билан ишловчи соҳа ходимлари ҳам бамайлихотир ниқобсиз юришибди. Гўё Ўзбекистонда коронавирус батамом забт этилгандек. Ваҳоланки, ҳозир ҳам бу вирусдан касалланаётганлар кўп, ҳатто вафот этаётганлар бор.

Балки ниқобсиз юрганлар “COVID”дан тузалганлардир?! Лекин шифокорларнинг тасдиқлашича, беморларнинг ҳаммасида ҳам коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлавермайди. Боз устига, антитаначанинг кучи қисқа муддатли... Демак, бу дардга такроран чалиниш эҳтимоли бор.

Баъзи одамларимизнинг бундай бепарволигидан нолиб ўтирган билан иш битмайди. Аммо мени ўйлантирган жиҳати, карантинни назорат қилувчи органларимиз нега хотиржам тортиб қолишди? Шунисига ҳайронман.
Вилоятда энг кўп аҳоли Шароф Рашидов туманида, энг кам аҳоли Янгиободда истиқомат қилмоқда

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига вилоят ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

🔹Жиззах шаҳри – 180,7 минг киши;
🔹Арнасой тумани – 46,6 минг киши;
🔹Бахмал тумани – 159,3 минг киши;
🔹Ғаллаорол тумани – 175,0 минг киши;
🔹Шароф Рашидов тумани – 226,1 минг киши;
🔹Дўстлик тумани – 66,5 минг киши;
🔹Зомин тумани – 166,9 минг киши;
🔹Зарбдор тумани – 88,2 минг киши;
🔹Мирзачўл тумани – 52,7 минг киши;
🔹Зафаробод тумани – 50,5 минг киши;
🔹Пахтакор тумани – 75,7 минг киши;
🔹Фориш тумани – 93,8 минг киши;
🔹Янгиобод тумани – 28,6 минг киши.

@donish_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️Жо Байден АҚШ президенти сифатида қасамёд қилди.

Айни вақтларда Вашингтонда AҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтяпти.

Маросимда дастлаб сайланган вице-президент Камола Ҳаррис қасамёд қабул қилди ва расман янги лавозимга киришди. У АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президент бўлди.

Ҳаррисдан кейин Жозеф Байден АҚШ Президенти сифатида қасамёд қилди. Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.

@donish_uz
Toshkent avtovokzalida shaharlararo avtobus qatnovi narxlari oshdi. Transport vazirligi bunga izoh berdi

Transport vazirligining rasmiy Telegram-kanalida 20-yanvar kunidan boshlab Toshkent avtovokzalidan amalga oshiriladigan avtobus qatnovlari haqida ma’lumot berildi. Unda ko‘rsatilgan narxlar 4-yanvar kuni berilgan ma’lumotda ko‘rsatilgan narxlardan biroz oshganini ko‘rish mumkin. Masalan, 4-yanvar kuni berilgan ma’lumotda Toshkent–Jo‘sh–Nurota yo‘nalishida yo‘lkira narxi 60 000 so‘m bo‘lgan. Bugundan 65 000 so‘mga oshirilgan. Toshkent–Navoiy yo‘nalishi esa 52 000 so‘mdan 56 000 ming so‘mga oshirilgan.
Eng sezilarli narx oshishi Toshkent–Xiva va Toshkent–Urganch yo‘nalishlarida kuzatilgan. Bu ikki shaharga qatnov narxi 10 000 so‘mdan oshgan.
5 va 20-yanvar kuni Toshkent avtovokzalidan amalga oshiriladigan avtobus qatnovlar narxidagi tafovutlar:

Toshkent – Zarafshon chipta narxi 80 000 so‘m;

Toshkent – Jo‘sh – Nurota 65 000 so‘m (avvalgi narx 60 000 so‘m);

Toshkent – Xatirchi 50 000 so‘m (oshmagan);

Toshkent – Navoiy 56 000 so‘m (avvalgi narx 52 000 so‘m);

Toshkent – Buxoro 75 000 so‘m (oshmagan);

Toshkent – Zarafshon 80 000 so‘m;

Toshkent – Qorako‘l 80 000 so‘m (avvalgi narx 73 000 so‘m);

Toshkent – Forish 36 000 so‘m;

Toshkent – Qarshi 59 000 so‘m (avvalgi narx 54 000 so‘m);

Toshkent – O‘smat 34 000 so‘m (avvalgi narx 32 000 so‘m);

Toshkent – Samarqand 38 000 so‘m (avvalgi narx 35 000 so‘m);

Toshkent – Zomin 26 000 so‘m (avvalgi narx 24 000 so‘m);

Toshkent – Uzun 108 000 so‘m (avvalgi narx 100 000 so‘m);

Toshkent – Denov 94 000 so‘m (avvalgi narx 87 000 so‘m);

Toshkent – Termiz 85 000 so‘m (avvalgi narx 78 00 so‘m);

Toshkent – Xiva 125 000 so‘m (avvalgi narx 115 000 so‘m);

Toshkent – Urganch 125 000 so‘m (avvalgi narx 115 000 so‘m).

Nashr Toshkent avtovokzalidan shaharlararo qatnovlar narxi oshgani yuzasidan izoh olish uchun Transport vazirligi axborot xizmati rahbari Navro‘z Ashurmatov bilan bog‘landi. Uning aytishicha, bugun Toshkent avtovokzalidan mamlakatimizning turli shaharlariga qatnovlarni amalga oshirayotgan avtobuslarning aksariyat qismi xususiy korxonalarga tegishli.
Bugun turli yo‘nalishlarda qatnovlarni amalga oshirayotgan korxonalar tender asosida tanlab olingan. Bunday tashuvchilar tomonidan qandaydir sabab bilan yo‘lkira oshiriladigan bo‘lsa, avval Transport vazirligi huzuridagi komissiyaga narxlar oshirilishining sabablari keltiriladi. Shundan so‘ng komissiya roziligi bilan narxlar oshiriladi. Hozirgi narx oshirilishi ham shu tartibda bo‘lgan. Yo‘lkira narxlarining ko‘tarilishiga ko‘pincha yonilg‘i-moylash mahsulotlari va ehtiyot qismlar narxining oshishi sabab bo‘ladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари
21-23 январь кунлари юртимизда ҳарорат пасайиши кутилмоқда
@JizzaxMTRK
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди

Эртага Ўзбекистон ҳудудида совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди, тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин.
1916 йилги Жиззах қўзғолони ҳақида филм суратга олинади

“Ўзбеккино”
Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ezgu film” студияси томонидан “Бўйсунмас” (“Жиззах қўзғолони”) номли тарихий-бадиий филм суратга олинади.

Мазкур фильм 1916 йили Туркистон ўлкасида юз берган ва кейинчалик, тарихда турли номлар билан аталган ва турлича талқин қилинган, аслида эса миллий озодлик ҳаракати даражасига қадар кўтарилган маҳаллий аҳоли вакилларини мардикорликка олишга қарши қўзғолон ҳамда унинг энг фожиали қисми бўлмиш Жиззах воқеаларига бағишланади. Филмда бош қаҳрамон Назирхўжа эшоннинг ҳаёти орқали ўша давр воқеликлари кўрсатиб берилади.

Филм воқеалари Тошкент, Жиззах вилоятларида ҳамда Беларус давлатида тасвирга олинади. Ҳозирда филмнинг суратга олиш объектлари билан танишиш ва кастинг жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Профессионал бокснинг супер-ўрта вазн тоифасида (76кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5КО) навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.
Боксчимиз 13 февралда Калифорния штати, Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Resort Casino" аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади. Жанг 10 раундлик этиб белгиланган. Ҳозирда, рақиб борасида маълумотлар йўқ. Жанг кечаси асосий кардида ярим-енгил вазн тоифасида IBF чемпиони Йозеф Диаc ўз камарини даъвогар, тожикистонлик Шавкатжон Раҳимовдан ҳимоя қилади.
Аслида, Мелиқўзиев 30 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо Ковалёв VADA текширувидан ўта олмагач, жанг кечаси бекор қилинганди.

@donish_uz
🍇 #Нарх_наво

Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозоридаги нархлар

🗓 23 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 58.000 – 63.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 20.000 – 25.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 13.000 – 14.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.000 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 сўм

🥛 Сут (1 л) 4.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 11.000 – 13.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 12.000 – 14.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 26.000 – 27.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 16.000 сўм
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzaxda qulagan ko'p qavatli uyning omon qolgan qismi ham buzilmoqda
🌤 #Об_ҳаво

25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 январ куни Жиззах вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10...–5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
25 январь. Олдинлари ҳар йили ушбу санада, қаерда бўлмайлик барча фарзандлар бир жойга тўпланишга ҳаракат қилардик. Чунки, бу кунда дунёдаги энг меҳрибон, энг оқкўнгил, энг дуогўй, энг чиройли инсон - ОНАЖОНИМ таваллуд топган эдилар.
Биз ОНАмиздан оилага садоқатни (оила ОНАМ учун муқаддас даргоҳ бўганига ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас), меҳнатни севишни (ахир ўзлари бир умр битта мактабда бошланғич синфларга дарс бериб ўтдилар), ОТА-ОНАга (ўшанда ҳам биринчи навбатда фақат ОТАга) ҳурматни ўргандик. Бу борада ОНАМ барчамизга ўрнак, намуна бўла олдилар. Умрларининг охиригача бошимизни силаб, дуо қилдилар, элга қўшдилар.
Эндичи?.. Энди ушбу санада ҳеч ким ўша, бизни ҳаётга учирма қилган хонадонга ошиқмайди. Чунки, энди ўша бошимизни силайдиган сеҳрли қўл, доим кулиб турадиган чиройли юз, дуо қиладиган меҳрли инсон йўқ.
Энди, фақат Аллоҳдан охиратларини сўраб, ўзимизни юпатамиз, таскин топамиз, холос...
ОНАЖОН, қабрингиз тўла нур бўлсин, охиратингиз обод бўлсин! Борган жойингиз жаннат бўлгани рост бўлсин!..

@donish_uz