Донишев ён дафтари📝
202 subscribers
5.68K photos
639 videos
162 files
1.35K links
Журналист Саид Донишевнинг шахсий мулоҳазалари, кузатувлари, хотиралари, долзарб мавзулардаги мушоҳадалари, ижод намуналари, хуш кайфият улашувчи ва янгиликлардан хабардор қилувчи шахсий телеграм канали.

facebook.com/said.donishev

t.iss.one/@donish_uz
Download Telegram
❗️Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига масъул бўлган мансабдорларга, албатта, қонуний чора кўрилиши лозимлигини қайд этди. Бу бўйича бош прокурорга назоратга олиш топшириғи берилди.

«Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган. Буни ҳамма билиши лозим. Унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», — деди давлат раҳбари
1 февралдан кимларнинг пенсияси оширилади?

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам -  326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

битта болали оилаларга – 144 100 сўм;

иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;

учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронаинқироз пайтида - 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.
Ўзбекистон аҳолиси сони 34,5 млн нафарга етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондаги Қайроққум сув омборига шикаст етгани ҳақидаги ёлғон миш-мишлар тарқатиб, Сирдарё аҳолисининг тинчини бузганлар қўлга олинди (узр сўраб чиқишди)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори тайинланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Даврон Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори сифатида иш бошлади.
So‘z erkinligi bo‘yicha siyosatimizdan orqaga qaytmaymiz –Shavkat Mirziyoyev

▪️Prezident Toshkent shahri Yunusobod tumanida faollar bilan uchrashuvda so‘z erkinligiga to‘xtaldi.

"Ommaviy axborot vositalari ochiqligi bo‘yicha tanlagan yo‘limiz, so‘z erkinligi bo‘yicha siyosatimizdan orqaga qaytmaymiz. Bu albatta ayrimlarga yoqmaydi. Lekin aynan jurnalistlar, blogerlar jamiyatimizda ko‘pchilikni qiynayotgan jiddiy muammolar haqida bizni ogohlantiryapti”, – dedi Shavkat Mirziyoyev.
Паста қадоғидаги бу белгилар нимани билдиради ?

Яшил ранг - паста табиий моддалардан ;
Кўк ранг - табиий ва кимёвий моддалардан;
Қизил ранг - кимёвий моддалар кўпроқ қўшилганидан;
Қора ранг - фақат кимёвий моддалардан таркиб топганини англатади.

Буларни бир плюси бўлса бир минуси бор. Яъни яшил рангдаги пасталар билмасдан ютиб юборилганда ҳам зарарсиз бўлгани билан тишни яхши тозаламайди. Қора ранг эса тишни яхши тозалайди лекин ютиб юборсангиз зарари кўпроқ. Шунга қараб ўзингиз хулоса қиласиз.
🔰 Ўзбекистонда соат 01:04 да ер қимирлади.

📌 Ўзбекистон ҳудудидаги силкиниш кучи:

Тошкент: 552 км, 2-3 балл
Наманган: 516 км, 2 балл
Андижон: 506 км, 2 балл
Фарғона: 451 км, 2 балл
Гулистон: 479 км, 2 балл
Жиззах: 477 км, 2 балл
Самарқанд: 482 км, 2-3 балл
Бухоро: 658 км, 2 балл
Термиз: 312 км, 3 балл
Қарши: 505 км, 2 балл
Навоий: 613 км, 2 балл
Об-ҳаво маълумоти: Эртага баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин
ТАЙИНЛОВ

Норқўзиев Фарҳод Норпўлатович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2011 – 2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017 – 2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

❗️Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланган эди.
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10500,81 сўм. +27,61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳрои Кабирда қор ёғди.
Якшанба куни Ўзбекистонда хам қор ёғиши кутилмоқда.

Саҳрои Кабир (Сахара) чўли ҳудудларида қор ёғди. Ушбу табиат ҳодисаси Алжирнинг Айн-Сефра шаҳрида бўлган. Бир ҳафта олдин ҳарорат бу ерда нол даражадан тушиб кетган эди. Охирги марта бу ҳудудда қор уч йил олдин ёққан.

Ўзбекистонга Волга дарёсидан нам ҳаво массасининг кириб келиши сабабли 22 январдан бошлаб совуқ об-ҳаво бўлади. Қор ёғади.
Кундузи ҳарорат -1 ... + 3, кечаси -5 ... -10 даражагача совуқ бўлади.
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади

Давлат дастури лойиҳасига кўра, янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари (даврийлиги) узайтирилади.

👉 https://kun.uz/09545556

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади

Қайд этилишича, сайлов жараёнларини ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилади.
#Тезкор #Расман
⚡️Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

19 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жиззах вилояти Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди.

Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Иброҳим Қаршибоев бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, туман ҳокими лавозимига Раджапов Нодирбек Мухторович номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

У бунга қадар Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.👇
Мирзачўл туманининг янги ҳокими Шерзод Аҳмедов Маликович
Фориш туманига янги ҳоким тайинланди

Батафсил👉
https://bit.ly/39MvPGq

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram | @Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube
Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Батафсил👉https://bit.ly/38X0zp1

@jizzakhcom