Депутатлар минбари.
68 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
15 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
МУАММОЛАР СОНИЯДА ХАЛ ЭТИЛДИ...

Актам Хаитов сурхондарёлик тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
А.Хаитов воҳадаги учрашувлари чоғида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди.

Ўзаро мулоқотлар давомида фуқароларни ўйлантираётган бир қатор муаммолар аниқланди, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди.

–350 млн сўмга хориждан олиб келинган тез ёрдам машинаси учун 450 млн. сўм бож тўловини тўлаш лозим, — дейди “Комфорт мебель сервис” МЧЖ раҳбарининг биринчи ўринбосари Чори Қувватов. — Ахир тез ёрдам машинаси аҳолининг саломатлигини сақлаш учун сотиб олинса, қолаверса, ҳозирда чекка ҳудудларда бундай махсус машиналарга эҳтиёж кўп бўлса, нега энди уни имтиёз асосида харид қилиш мумкин эмас? Бундан ташқари, давлатларга экспорт қилинаётган товарлар рўйхати очиқланган ҳолда, эълон қилиб борилса ёки айрим маҳсулотларни жаҳон бозоридан эркин ва арзон нархларда олиш имконига эга бўлсак, ишимиз анча енгиллашарди.

Шунингдек, кредит олиш учун тижорат банкига тақдим этиладиган гаров, суғурта ҳамда кафиллик борасида ҳам тадбиркорларга енгиллик берилиши, "Ўзхимпром"нинг мебеллар учун ишлатиладиган 3 миллион сўмлик клейни жаҳон бозоридан анча арзон, яъни 1 200 000 сўмга олиш мумкинлиги ва бу борада ҳам кўмак берилиши юзасидан тадбиркор, O'zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши депутати Геннадий Кравченя ўз фикрларини билдирди.

Халқ депутатлари OzLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Дилбар Сувонова эса Термиз шахрида фаолият кўрсатаётган 12-сонли "Меҳрибонлик уйи" битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухратжон Ўринов билан ҳар бир битирувчига 2 сотихдан ер ажратиб, иссиқхона қуриш масаласини кўтарди. Халқ вакилининг мазкур таклифи шу ернинг ўзида ҳал бўлди.
Тадбиркорлар ва депутатлар шундай таклиф ва муаммоларни ўртага ташлади. Уларга жавобан А.Хаитов муаммоларнинг амалий ечимлари бўйича бир нечта таклифларни билдирди ва ҳар бир масала юзасидан депутатлик сўрови чиқарилиши бўйича O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши вакили ҳамда депутатларга топшириқ берди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
БАХРОМ РАХМОНАЛИЕВ;

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Келдибоев ҳамда Халқ таълими бўлими мудири З.Латипов билан биргаликда 2020-2021 ўқув йили учун пандемия (Cовид - 19) даврида карантин талабларига мос равишда рухсат этилган Олтиариқ туманидаги Халқ таълими тассарруфидаги умумтаълим мактабларига ташриф буюрдик.

Пандемия вақтида ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқилди. Карантин қоидалари амал қилинишига ва уларни қийнаб келаётган муаммолари атрофлича ўрганилди.

Бугунги кунда Олтиариқ туманида босқичма-босқич мактаблар фаолияти учун рухсат берилмоқда. Ҳозирга қадар 47 та мактабдан 10 та мактаб фаолият олиб бормоқда.

P/S Ўзимиз ва яқинларимиз соғлиги учун ўзимиз масъулмиз.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади.

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди. Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
МУҚАДДАС ТИРКАШЕВА;

2020 йил 18 сентябрь куни Худудларда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни урганиш якунлари тугрисида Жиззах вилояти Мирзачул тумани Халк депутатлари туман Кенгашининг ун биринчи сессиясида ахборот берилди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari