Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Депутатлар минбари.
Photo
#Ёш_тадбиркорлар_кўпайсин
#Мотивация
#Шуруҳда_давом_этамиз

Пандемия пайтида ундан кейинги давр ҳақида кўп гапирилди. Ҳозир мана шу босқич остонасидамиз. Худога шукр, дунё карантиндан секин-аста чиқишни бошлади, вирусни жиловловчи вакциналар кашф этилди.

Ўтган бир йил давомида масофавийлик, виртуалистика барча жабҳаларда муҳим омилга, эҳтиёжга айланди. Шу боис, айни жиҳатларни мужассам этган бизнес ғоялар тез натижа келтириши аниқ сезилди ва фаолият турлари жадал ривожланди, янгиликлар шиддат билан ҳаётимизга кириб кела бошлади.

Шундай қилиб гап – тадбиркорлик йўналишидаги айрим онлайн ўқишлар ва бизнес курс лойиҳалар ҳақида. Эсингиздами, карантин пайтида онлайн курслар, масофавий таълим шакллари гуркираб ривожланди. Биргина MFaktor жамоаси томонидан бу соҳада олиб борилган ишлар, қизиқарли лойиҳалар, хусусан, бизнесда мувафаққиятга эришган тадбиркорлар билан тренинглар ташкил этила бошлангани – ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳаракатларига кўтаринкилик, жўшқинлик бағишлади.

Жазирама иссиқ кунлар билан бошланган ёз фаслида Ёшлар ишлари агентлиги, "Yoshlar – kelajagimiz" жамғармаси MFaktor лойиҳаси ҳамкорлигида юртимиз бўйлаб "Бизнес марафон" мотивацион тренингларини ўтказди ва бу айни кунларда давом этаяпти.

Ёшлар ташкилотида ишлаган давримиз (2017-2018 йиллар) да аҳил жамоа билан биргалликда бундай лойиҳаларни кўплаб амалга оширганмиз. Натижадорлигини яхши тушунамиз. Хозирда амалга оширилаётган ишларни хажмини кўриб, ташкилотчиларга ва иштирок этаятган ёш тадбиркорларга тасанно дейман. Босинглар!!!
Эътибор беринг: апрель-май ойларида Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятларида ўтказилган “Бизнес марафон” доирасидаги тадбирларда 15 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этган. Катта ҳажмдаги иш!

Бундан ташқари, мотивацион тренингларнинг тўлиқ форматдаги видеолавҳалари “YouTube” ижтимоий тармоғидаги “MFaktor” саҳифаси ва бошқа интернет манбаларида 80 минг маротабага яқин кўрилипти. Турли сайт ва ижтимоий тармоқларда қайта улашишлар ҳисобига жами кўришларни (просмотр) ҳисобга олсак, рақамлар ўн баробар кўп...

Бундай тренингларда, менинг фикримча, иккита муҳим жиҳат бор. Аввало, ўз кучи ва меҳнати билан ютуқларга эришган инсонлар – ёшлар учун энг яхши мотиватор. Иккинчидан эса бундай учрашув ва мулоқотларда ёшларимиз ўзининг йўлчи юлдузларидан "Ҳалоллик вакцинаси"ни қабул қилаяпти, дейиш мумкин. Бошқача айтганда, тадбиркорлар бундай лойиҳалар орқали ўз йўлларидаги турли тўсиқ ва ғовларни қандай енгиб ўтишгани, ҳалол ва адолатли бизнес қоидалари ҳақида ёшларга сабоқ беришяпти.

Бундай тадбирлар доирасида кўплаб ёшлар ҳам назарий, ҳам амалий иш тажрибасига эга бўлган бизнес тренерлардан дарс олди. Эҳтимол уларнинг ҳаммаси ҳам тадбиркорлик соҳасини танламас, аммо, бизнес муҳитни, мамлакатимизнинг иқтисодий-молиявий сиёсатини яхши тушунадиган кадрлар бўлиши шубҳасиз.

Қолаверса, иқтисодиёт назариясида бир гап бор: "Давлатнинг ривожланганлик даражаси – унинг фуқаролари онгида иқтисодий билимлар нақадар жамғарилгани билан тўғри пропорционалдир". Шу маънода, давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлигида амалга оширилаётган бу ишларни бор кўлами билан таҳлил қилиш, тушуниш – шу мамлакат фуқароси сифатида кишига завқ беради.

Тадбирнинг доимий спикерлари – Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов, Темур Адҳамов, Умиджон Ишмухаммедов, Феруз Аллаев, Жаҳонгир Пўлатов, Шерзод Бекназаров, Шахзод Баходиров, Раҳмад Собиров ва бошқа кўплаб тажрибали тадбиркорларнинг қимматли ва беминнат маслаҳатлари, йўл-йўриқлари аксарият ёшларимизнинг дунёқараши, яшаш тарзини ўзгартираётгани эътирофга лойиқ.

"Бизнес марофон" эса давом этади – навбатдаги манзил кўҳна Хоразм ва Қорақалпоқ замини экан. Барча ёшларга маслаҳатим, ушбу мотивацион курсларга, бизнес ҳақиқатлари ва ҳаёт сабоқлари берилаётган ўқишларга боринг, ўрганинг, ўзлаштиринг!

Одилжон Тожиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
РАСУЛ КУШЕРБАЕВ;

Ёшларни қўллаб қувватлайдиган, тадбиркорлик сирларини ўргатиб мотивация берадиган тадбиркорларимиз сафи кўпаяверсин.

Умид қиламизки, ёшлар билан бирга ишлаётган бу каби тадбиркорларимиз ҳар бир ҳудудда топилади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
#ЯҚИН_ТАРИХГА_НАЗАР_ва_БУГУН ТЕМУРМАЛИК ТОЖИДДИНЗОДА; Бугунги кунда олигарх-чиновниклар учун олиб борилаётган мислсиз ислоҳотларни битта жумла билан ифодалаш мумкин: «Любая бизнес хороша!» Бу жумлани бемалол Янги Ўзбекистон шиори сифатида тақдим этса бўлади.…
#МОТИВАЦИЯ
ТЕМУРМАЛИК ТОЖИДДИНЗОДА;

​​​​Чўпон қиздан таълим вазиригача...

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Орзу ва интилишлар баъзан шахснинг яшаётган муҳити ва атрофидаги шарт-шароитлар ипига чувалашиб армонга айланиб қолиши мумкин.

Лекин аниқ мақсад қўйиб қунт билан унинг амалга ошишига ҳаракат қилган инсон атрофдаги сон-саноқсиз халақит ва тушовларни ёриб ўтиб, аслида бу дунёда имкониятларнинг нақадар кўплигига яна бир марта ишонч ҳосил қилиши тайин.

Болалиги камбағаллик ва етишмовчиликда оқ-қора тасвирли кино каби ўтган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилиб, кейинги қадамлари учун тўғри йўналиш кўрсатилса...


БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=752946412774573&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#МОТИВАЦИЯ

Қуёш бўлолмаслигинг аниқ, ҳеч қурса фонус бўл!
Милтиллаб бўлса ҳам, тутаб бўлса ҳам, ён!
Қандай ёнганинг муҳим эмас.
Сени эслашганда «У ёнар эди» дейишсин...

ЦИЦЕРОН.


@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МОТИВАЦИЯ
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ;

Нима бизга нажот? Фақат билим. Нима бизга нажот? Тарбия ва энг катта нарса изланиш, изланиш, изланиш!

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ШУКРОНА

ШУКР ҚИЛГАНИНГИЗ САРИ, ШУКР ҚИЛАДИГАН НАРСАЛАРИНГИЗ КЎПАЯДИ !

#САБОҚ
#МОТИВАЦИЯ

ҲАЁТДА ШУНДАЙ МАҚСАДНИ ТАНЛАШ КЕРАККИ, У СИЗДАГИ МАВЖУД ҲАММА ИМКОНИЯТНИ ИШГА СОЛИШНИ ТАЛАБ ҚИЛСИН !

Альберт ЭЙНШТЕЙН.

@Deputatlar_minbari
ДИЛМУРОД ИСМОИЛОВ;
#МОТИВАЦИЯ

Агар ҳаёт режангиз 1 йилга бўлса, унда шоли экинг. 10 йиллик келажакни кўзласангиз, дарахт ўтқазинг. Агар мўлжалингиз 100 йил бўлса, фарзандларингизни ўқитинг!

Конфуций.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#МОТИВАЦИЯ

Агар мақсад сари кетаётганингизда, йўлингиздан тоғ чиқса, ундан ошиб ўтинг, aйланиб ўтинг, лозим келса, тагидан лаҳм қазинг. Бироқ, тўхтаб қолманг!

PS. ҲАЁТ ~ БУ ҲАРАКАТ ДЕМАКДИР.

@Deputatlar_minbari
ШАХНОЗА ХОЛМАХАМАТОВА;
#МОТИВАЦИЯ

Сиз ҳаётингиз давомида доимо шубҳалар билан курашасиз ва бу нормал ҳолат. Шундай вақтлар бўлади-ки, сиз жиддий ва муҳим қарорлар қабул қилишингиз керак бўлади ва бу қарорлар сизнинг тақдирингизга таъсир қилишини биласиз.

Шунда, Сиз атрофдан ёрдам кутасиз. Aммо, шуни билинг-ки, Сиздан бошқа ҳеч ким сиз учун энг яхшисини билмайди.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#МОТИВАЦИЯ
#ИБРАТ

Бир куни бир қария инсон вафоти олдидан фарзандларига илтимос қилибди:

- Фарзандларим! Умрим мобайнида ҳалол пул топмадим, ҳалол емадим, зора охирги кунларимда ҳалол еб жон берсам.

Мўйсафиднинг фарзандлари дарров маслаҳатлашиб, Шайх олдига маслаҳат олиш мақсадида бориб, у кишига отасининг муродини баён қилишибди.
Шунда Шайх:
"- Ён атрофингизда бирон мактаб ўқитувчиси яшайдими?", - деб сўрабди.

Фарзандлар эса:
"- Ҳа, албатта яшайди", деб жавоб қайтаришибди.

Шунда Шайх:
"- Ўша мактаб ўқитувчиси уйидан бирон таом олиб едиринглар", - деган экан.

PS. Шайх айнан мактаб ўқитувчиси уйидан, деб бежиз айтмаган. Чунки мактаб ўқитувчисининг топгани ҳалол ва баракотлидир.

Ўқитувчи оиласида таваллуд топганимга, улғайганимга ва ҳозирда ҳам атрофимда мактаб ўқитувчилари кўплигига Яратганга шукроналар айтаман.

РАҲМАТ СИЗГА, ОТАЖОН !

@Deputatlar_minbari