Депутатлар минбари.
67 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#ТОПГАН_ГУЛ_ТОПМАГАН_БИР_БОҒ_ПИЁЗ...
#КУН_УЗ.

Бепул музқаймоқдан автомобилгача – дунё мамлакатларида коронавирусга қарши эмланганлар қандай рағбатлантирилмоқда?

Москвада коронавирусга қарши эмланганлар автомобил ютиб олишлари мумкин, АҚШда эса омади кулиб боққанлар 5 млн доллар соҳибига айланади. Forbes дунё мамлакатларида коронавирусга қарши эмланганлар қандай тарзда рағбатлантирилаётгани ҳақида маълумот берди.

Россия.

Автомобил. Москвада 14 июндан 11 июлгача коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганлар ўртасида 20 дона Renault Logan автомобили ўйналади. Бу ҳақда Москва савдо-саноат палатаси президенти Владимир Платонов маълум қилди.

Автомобиллар ҳафтада бир марта ўз эгасини топади, натижалар «Москва 24» телеканали орқали эълон қилинади. 

«Москва-Сити» томоша майдончасига бепул чипта. «16 июндан «Москва-Сити»даги эмлаш пунктида ҳар куни 200 донадан бепул чипта ажратилади», — деб хабар берди Panorama360 томоша майдончаси матбуот хизмати.

Шоколадли эскимо. Москва бош универмагидаги эмлаш пунктида вакцинанинг ҳар бир дозаси билан эмланганларга шоколадли эскимо музқаймоғи тақдим этилади.

Чегирмалар. Москвадаги кексалар учун «Миллионта ютуқ» дастури жорий этилган. Биринчи эмлашдан кейин уларга 1000 балл (рубл) қийматга эга совға картаси берилади. Совға картасидан маҳсулот ёки хизматлар учун пул тўлашда фойдаланиш мумкин.

Москва областида коронавирусга қарши эмланганлар хонадон ютиб олишлари мумкин. Акцияда қатнашишнинг асосий шарти: вакцинанинг биринчи дозасини 15 июндан 25 июнгача област соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш пунктларида олиш лозим. Ғолиб 27 июн куни қуръа ташлаш орқали аниқланади, унга уч хонали хонадон тақдим этилади.

Воронеж областидаги Семилукский районида эмланган аҳоли ўртасида LADA Granta автомобили ўйналади. Ғолиб 1 сентябрда эълон қилинади.

Уфада 14 майдан 20 июнгача эмланганлар учун бир хонали хонадон ва 10 дона замонавий смартфон ютуқ сифатида қўйилган. Ғолиб 23 июн куни аниқланади.

Хабаровскда пасха олдидан эмланган кексаларга ўн донадан тухум берилди.

АҚШ.

Президент Жо Байден 4 июлгача аҳолининг 70 фоизи вакцинанинг камида бир дозасини олиши мақсад қилинган дастурни эълон қилган. Агар бу мақсадга эришилса, Anheuser-Busch компанияси 21 ёшдан ошган ҳар бир америкаликка бир порциядан пиво ваъда қилган.

Нью-Йоркда эмланганлар 5 млн доллар, Оҳайода беш киши 1 млн доллардан, Мэрилендда 40 мингдан 400 минг долларгача ютуқли лотерея ғолибига айланиши мумкин.

Шунингдек, Оқ уй эмланганларни рағбатлантириш учун спорт тадбирларига бепул чипталар, совға карталари, пул ва маош тўланадиган таътилни таклиф қилмоқда.

Сербия.

31 майгача коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган сербияликлар давлатдан 3000 серб динори (30 доллар) олиши эълон қилинганди.

Монголия.

Монголияда 5 майдан бошлаб тўлиқ эмланганларга 50 минг тугрик (18 доллар) пул берилмоқда.

Польша.

Мамлакатда 1 июлдан эмланган фуқаролар ўртасида лотерея ўйини ўтказилади. Эмлаш дастурининг ҳар 2 мингинчи қатнашчиси 500 злотий (130 доллар) олади. Ҳар ҳафта 50 минг злотий (13 минг доллар), ҳар ойда 100 минг злотий (26 минг доллар) ўйналади. Финалда икки киши 1 млн злотийдан (261 минг доллар) ютиб олиши мумкин. Лотереяга бундан ташқари, ваучерлар, электр самокатлар ва ҳибрид автомобиллар ҳам қўйилади.

Таиланд.

Таиланд шимолида коронавирусга қарши эмланганлар сигир ютиб олишлари мумкин. Июндан бошлаб олти ой давомида ҳар ҳафта бир нафар омадли инсон сигир соҳибига айланади. 

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ривожланиш янги босқичда...

@Deputatlar_minbari
МУБОРАК АХМЕДОВА;

ҚОНУНЧИЛИКДА МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШ ТАРТИБИ.
“Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҚЛ-786-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция йиғилишида депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Мавжуд қонунчиликда наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан мажбурий даволаш тартиби Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган.

Бироқ, ушбу тартиб Фуқаролик процессуал кодексида ўз аксини топмаган. Шунга кўра, амалиётда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган шахсларни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизишда муаммолар учрамоқда.

Ушбу Қонун билан наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш масаласи ҳам тартибга солинди.

Қонунга мувофиқ наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан мажбурий даволаш ички ишлар органларининг аризасига кўра наркология муассасаларининг, наркологик касалликка чалинган шахс оила аъзоларининг ёки қариндошларининг илтимосномалари асосида суднинг қарорига биноан қўлланилади.

Бундан ташқари, суд қарорлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига мувофиқ амалга оширилади. Жиноят-процессуал кодексининг
4974-моддасида апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкинлиги белгиланган.

Фуқаролик процессуал кодексининг 3851-моддасига асосан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтиришни назарда тутувчи янги 321 - боб билан тўлдирилмоқда.

Ушбу боб учта моддадан иборат бўлиб, унда ариза бериш, ишни кўриб чиқиш тартиби ва асослари ҳамда суднинг ҳал қилув қарори ҳақидаги моддалар ўз аксини топган.

Шунингдек, ушбу қўшимчалардан келиб чиқиб, Фуқаролик процессуал кодексининг 266 ва 293-моддаларига тегишли қўшимчалар киритилмоқда.

б) “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонуни 29-моддасининг учинчи қисмидаги “ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва” деган сўзлар ҳамда унинг тўртинчи қисми чиқариб ташланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.
Муборак АҲМЕДОВА Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Миллий тикланиш”демократик
партияси фракцияси аъзоси.

@Deputatlar_minbari
АЗИЗ АБИДОВ;

ОТАБЕК САТТОРИЙГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

2021 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Сурхондарё вилоят суди биносида судланувчи О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮКСАЛИШ УМУММИЛЛИЙ ХАРАКАТИ;

Пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уй деворида Чўлпон хотирасига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди. Ушбу санъат намунасини @inkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон Умаров чизган.

Аввалроқ ушбу деворга Абдулла Қодирий сурати чизилган эди.

@Deputatlar_minbari
ТУРСУНОЙ МУРАТОВА;

ТУМАНДА ҚОНУН ИЖРОЛАРИ АМАЛДА.

Мен шахсан ҳалқ вакили сифатида Сайлов округимдаги аҳоли қолаверса, сайловчиларим учун туманда олиб борилаётган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, бартараф этилаётган муаммолар, аҳоли ва ҳотин-қизлар айниқса ёшлар ўртасида тизимли ишларни йўлга қўйилганлиги сайловчиларим қатори мени ҳам қувонтиради.

Қўрғонтепа тумани маркази ва чекка ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳасини кенг ривожлантириш ҳамда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш бўйича туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилган.

Хусусан, шаҳарсозлик ва хизмат кўрсатиш соҳасида Тошкент шаҳри намуналарини туманда татбиқ этиш ҳамда қўшимча уй-жойлар қуриш ишлари ҳозирда бошланган.
Президентимиз ташаббусига асосан ташкил қилинган” Аёллар дафтари” “Темир дафтар” ҳамда “Маҳалабай” тизими асосида манзилли иш олиб бориш харакатлари, туманимизда ўз натижаларини кўрсатмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, аҳоли турмуш- тарзини яхшилашда асосий омиллардан бири етарлича иш ўринларини ташкил этишдир.

Туманда бир қанча корхоналарнинг ишга туширилиши, маълумки, ўзининг самаралий натижаларини кўрсатиб келмоқда.

Жойларла ҳотин- қизларни қўллаб-қувватлаш борасида йўлга қўйилган тизимли харакатлар уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда даволанишида яқиндан кўмак берилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз топшириқларига асосан ҳудуддаги мазкур оилаларни даромадли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш ҳаракатлари ташкил этилган.

Асосан ҳалқнинг кайфияти аъло бўлиши, уларнинг боқиманда кайфиятдан чиқариш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.

Албатта, бу борада туман хокими Э. З. Набижоновнинг шижоати ва харакатларига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Доимий фуқароларни мурожаатларини ижобий ҳал этишда, туманнинг иқтисодий- ижтимоий ривожланишда ўзини самарали меҳнатлари орқали еришиб келмоқда.

Юқоридаги амалга оширилган ишлар асосида Ҳукумат томонидан чиқарилаётган қонун ва қарорларни ижролари жойларда таъминланаётганлигини исботини кўрамиз.

@Deputatlar_minbari
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston "Milliy tiklanish" demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishi.

Partiya maqsad va vazifalar, g‘oyalaridan kelib chiqqan holda bir necha qonun loyihalarini muhokamasi.

@Deputatlar_minbari
#ЎзЛиДеП;
#МУКОФОТ_МУБОРАК!

Мўйноқлик O’zLiDeP фаоли “Ташаббус – 2021” танлов ғолиби бўлди.

Амина Бегжанова “Энг яхши тадбиркор аёл” йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллаб, унга биринчи даражали диплом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси “Nexia - 3” автомобили топширилди.

@Deputatlar_minbari