Депутатлар минбари.
68 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
15 files
38.2K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Keying manzil Istiqlol mahallasida joylashgan 65-sonli Oilaviy poliklinikasi bolib u yerdagi shart-sharoitlar bilan tanishilib, mavjud muammolar atroflicha organildi. Oilaviy poliklinika hozirgi kunda 19000 nafar mahalla aholisiga хizmat ko'rsatayotgan bolib, aholiga xizmat korsatish xonalari yetishmasligi, EKG hamda UZI aparatilari yoqligi malum qilindi. Mavjud muammolar yuzasidan chora tadbirlar belgilab olindi

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
АКТАМ ХАИТОВ;

Фаоллик масъулиятни ҳис қилиш демакдир.

https://www.facebook.com/100113808057840/posts/497189451683605/

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Қаранг, икки оғиз ёзса-да, журналист ёзган эмас, депутатнинг ўз сўзи афзал...
Журналист ахбороти эмас, ДЕПУТАТ ХИСОБОТИ;

Қолганига суратлар гапираверади...

ФЕРУЗА НИГМАТОВА;

Бахмал тумани сайловчилари билан учрашув.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУЗАФАРА АБДИЕВА;

3.02.2021 йил
Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят Кенгаши томонидан Паст Дарғом туманида хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
УЛУҒБЕК ИНОЯТОВ;

Халқ билан бамаслаҳат қабул қилинган дастур.

Давлат дастурида Халқ демократик партияси учун принципиал аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратилган, уларнинг ечими бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилган.Партиямиз Сайловолди дастурида ғоя сифатида илгари сурилган 10 дан ортиқ мақсадларни амалга ошириш механизмлари қамраб олинган.

Хусусан,камбағалликни қисқартириш ва турмуш фаровонлигини ошириш ислоҳотларнинг пировард мақсади бўлиши,пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратилиши,меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш,оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши билан боғлиқ вазифаларнинг белгиланиши партиямиз дастурий мақсадлари ила узвий ва ҳамоҳангдир...

ХДП фракцияси раҳбари.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНОМЖОН ҚУДРАТОВ;

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Бурч ва масъулият сайловчилар билан мулоқотларда акс этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан очиқ ва яккама-якка мулоқотлари қизғин паллада.

Депутат тумандаги “Дўстлик” МФЙ да жойлашган 11-сон мактаб жамоаси билан суҳбатлашганда моддий техник база масаласида камчилик борлиги тўғрисида баён этилиб амалий кўмак беришини сўралди. Депутат М.Қурбонбоев жойнинг ўзида туман молия бўлимига мурожаат этди ва муаммо 10 кун ичида ижобий хал этиладиган бўлди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутат сайловчилар билан учрашувлари давомида қандай масаларга эътибор қаратди?

Халқ вакили Ҳазратқул Хўжамқулов ҳам жойларда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиш ва ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлди.

Дастлаб Шеробод туман ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

–Давлатимиз раҳбари барча вазирлик ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари маҳалла билан бевосита ишлаш, у ердаги ҳар бир ёшлар билан мулоқотда бўлиш, ишсиз ёшларни турли касб-ҳунарларга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида вазифа белгилаб берди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Ҳ. Хўжамқулов. – Ҳақиқатдан ҳам маҳаллада дипломи йўқ, ишсиз, лекин қобилиятли ва ишчан ёшларни танлаш, саралаш ва ўқитиш ишларини ташкил этиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Демак, ишсиз, маълум бир касбга эга бўлмаган уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарли бўлишга, хорижга иш топаман деб юрмасдан ўзимизга муқим ишга эга бўлишига кўмаклашишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Учрашувда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ва туман Кенгаши депутатларига зарур тавсиялар берилди. Маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олинди.

Шунингдек, туманда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини янада яхшилаш ва ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Навбатдаги манзил – Бойсун туманидаги тиббиёт бирлашмаси бўлди. Халқ ноиби бу ерда тиббий лабараториялар, тез тиббий хизмат кўрсатиш бўлими фаолияти ҳамда беморларга ўз вақтида тиббий муолажалар кўрсатиш шароитларини кўздан кечирди.

Тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан танишиш баробарида, у ердаги камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, уларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур учрашувлар доирасида туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи, маҳалла ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарари иштирокида Бойсун туманидаги “Дарбанд” маҳалласида жойлашган “Ферузабону” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди.

Бу ерда ходимларнинг иш фаолияти, болаларга яратилган шароитлар ўрганилиб, аниқланган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ЗАФАРБЕК СОЛИЖОНОВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ЗАФАРБЕК СОЛИЖОНОВ;

Ғалати ишлар бўлмаяптими?

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Охирги вақтлар президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан саботаж кучайиб бораётгандек ҳавотирлар пайдо бўляпти менда.
Сайлов яқинлашгани сари унинг имиджини туширишга ҳаракатлар, у ҳақда янгиликлар чиқса, аноним, troll профиллардан кулгу белгиси ва салбий комментлар ёзиш кўпайган. Буни бир нечта хабарларга муносабатлардан билиб олиш қийин эмас. "Айримлар" тарафидан қайсидир "тор доира" манфаатига зарар етказадиган конструктив танқидий материаллар ўчирилиб, президент обрўсига зарар етказадиган ҳақоратлардан иборат пост ва комментларга парда ортидан қаралаётгандек гўё.

"Ғалати воқеалар" юз бериши эса давом этяпти. Маълум бўлишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаевга Транспорт вазирлигидан қўнғироқ бўлган, "Раматовнинг маслаҳатчисиман" деб таништирган киши унга бош вазир ўринбосарининг ижобий имижини шакллантириш мақсадида алоҳида штаб ташкил қилингани ҳамда биз ҳам шу имижни яхшилаш учун ҳафтанинг ҳар жума куни улар тасдиқлаган мавзу бўйича маълумот бериб туриши кераклигини буюрган.

Хуллас "қовунхонадан" "тарвузхонага" қўнғироқ бўлган. У айнан сайлов арафаси бўлгани ва алоҳида ўзининг раҳбаридан ёки ёзма топшириқ бўлмагани учун буни рад қилган. Кейин унга Вазирлар Маҳкамасидаги «куратори» Баҳодир Шукуров телефон қилиб босим ўтказишга ҳаракат қилган. Эндиликда вазият таранглашиб, қўмита раиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб беришини талаб қилиб, унга босим ўтказаётганмиш. Нималар бўляпти ўзи?

Ҳукуматни кўпроқ Раматовнинг имижидан кўра президентнинг имижи ўйлантириши керак деб ҳисоблайман. Юқоридаги ҳолатлар президентнинг имижига зарар етказади. Энг қизиғи, Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа эсингиздами, Kun.uz суриштирувидан маълум бўлишича, қурувчиларнинг ўлими туфайли уларнинг оиласига етказилган зарар етарлича қоплаб берилмаган бўлиши мумкинмиш. Прокуратура зарар тўлиқ қоплангани важи билан ишни ёпган, айбдорлар жазога тортилмаган эди. Хуллас охири яхшилик бўлсин.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari