Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларни кузатиб бораётган юрдошларимиз 2021 йил 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида қурилаётган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газнинг сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берганлигидан ва бундан бир неча фуқаролар тан жароҳат олганликлари тўғрисидаги воқеликдан ҳабардор бўлишса керак.

Бугун маълум қилинган ҳабарларга кўра, газ сизиб чиқиши натижасида чақнаш юз берган бинонинг қурилиши ноқонуний олиб борилаётган экан.

Ажабо...

Яқинда, аниқроғи жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳри “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳабар қилинган эди.

Бу ҳолат Ҳукумат комиссияси томонидан бинонинг қурилиши ноқонуний олиб борилган деб топилган ҳамда бинони тўлиқ бузиб ташлаш бўйича якуний ҳулосага келинган эди.

Қайд этилишича, Бухордаги “White group trading” МЧЖ (раҳбари Жамшид Кароматов) томонидан қурилаётган мазкур кўп қаватли бинонинг қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошланганлиги, бу ҳақида Қурилиш бош бошқармаси ва ҳудудий инспекция томонидан (2019 йил 16 январдаги №48- ва 49-сонли хатлар билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва прокуратурасига) маҳаллий ҳокимият ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қонуний чора кўриш учун хабардор қилинганлиги ҳам баён этилган.

Воқеалар ривожига кўра
вилоят ва шаҳар ҳокимликлари прокуратура органларига бир неча бор ноқонуний қурилиш олиб бораётган “White group trading” МЧЖга нисбатан чора кўриш учун (2020 йил 13 июлда 1029-, 1030- ва 1031-сонли) хатлар чиқарилган, лекин қурилиш ишларини тўхтатилиши бўйича ишлар хатлар ёки қарорларда қолиб кетган.

Нега айнан қурилишларда
қачонки маълум бир сабаб бўлиб, фожиали ҳоат юз берсагина қурилишларнинг ноқонуний қурилаётганлиги аниқланмоқда.

Мутасадди ташкилотлар бундай ҳолатлардан тегишли ҳулосалар чиқариш фурсати етмадимикан...

Зеро, юқоридаги икки ҳолатдаги воқеликлар “огоҳлик қўнғироғи” эмасмикан.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча Қашқадарёликлар Россияга қонуний ишга кетади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
АЛИШЕР ҚОДИРОВ;

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ХАЁТ ШАМСУТДИНОВ;

Хизмат вазифасидан фойдаланиб банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирган Жалақудуқ тумани банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
БЕГАЛИ ҚОДИРОВ;

2021 йил 1 апрелга қадар эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик билан шуғулланишлари кўмаклашиш тизими йўлга қўйилади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш энг асосий вазифага айланади.

Маълумки, мамлактимизнинг барча маҳаллаларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш йўлга қўйилди. Биз ҳам сайловчилар билан учрашувларда айни йўналишдаги ишларни назоратимизга олдик, улар билан ишлашни тизимли йўлга қўйдик.
Мазкур дафтарлардаги фуқаролар бандлигини таъминлашда, биринчи галда, тадбиркорликнинг турли йўналишларида имкониятлар тақдим этяпмиз. Масалан, ўз ихтисослигимиздан келиб томорқачилик, деҳқончилик билан шуғулланиб, даромад топишларига кўмаклашяпмиз.

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида ҳам бу йўналишдаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, иқтисодиётни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдеворини яратиш мақсадида ишсиз оила аъзолари бор оилаларга, шунингдек, юқори қайд этганимиз – дафтарларга киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилиши белгиланди.

Яъни, уларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратиладиган бўлди. Ушбу ажратилган ер майдонлари фуқароларга қийинчилик туғдирмаслиги, ортиқча оврогарчилик келтириб чиқармаслиги учун суғориш тизими ҳамда электр энергияси билан таъминланиши белгиланди. Берилган ерларни ўзлаштиришда субсидиялар ажратилишининг йўлга қўйилиши ҳам имкониятнинг яққол кўринишидир.

Айтиш мумкинки, бу йўналишдаги ишлар яна бир муҳим ҳужжат билан тасдиқланиши улкан ютуқ бўлиши билан бирга, муаммолар ечими учун дадил қадамдир. Чунки қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик билан шуғулланишлари кумаклашиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, жорий йилдан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши, зарур асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиши учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади. Буларнинг барчасини аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга қаратилган катта эътибордир.

Бегали ҚОДИРОВ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ШАХНОЗА ХОЛМАХАМАТОВА;

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари иштирокида 2021 йил Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар юзасидан қўмитанинг ишчи режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат дастури жами 274 банддан иборат бўлиб, биринчи – давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 20 та, иккинчи – суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича – 18 та, учинчи – иқтисодиёт йўналиши бўйича 113 та, тўртинчи – ижтимоий соҳа йўналиши бўйича 93 та, бешинчи – ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича 30 та бандни ташкил этади.

Шунингдек,Фармон билан Давлат дастурида режалаштирилаётган тадбирларни молиялаштиришга умумий қиймати 29 492,7 млрд. сўм, 2 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдоридаги маблағлар кўзда тутилмоқда.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#ЯНГИ_РАИС_ХАҚИДА_ДЕПУТАТЛАР_МИНБАРИДА_БИРИНЧИ_ХАБАР...
МОХИРА ХОДЖАЕВА;

Ўзбекистон Экологик партиясининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда ҳамда 2021 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқадиган устивор йўналишлар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ОБЛОМУРОДОВ НАЗРУЛЛО НАИМОВИЧ маъруза билан сўзга чиқди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
УМИДАХОН ЗОКИРОВА; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#МЕН_дея_ўзи_ёзган_депутат_борки_барчаси_чексиз_хурматимизда...
#Журналистга_ёздирадиганлар_ўргансин...
УМИДА ЗОКИРОВА;

Андижон шахрига ташрифим давомида Андижон шахрида фаолият юритаётган Мебель ишлаб чикариш фабрикасига бордим.

Фабрика бошлиги Тургунов Козимжон ака билан мазмунли сухбатлашдим.

Сухбат давомида Фабрика рахбарига хозирда Олий Мажлис Конунчилик палатаси томонидан курилаётган "Ижтимоий тадбиркорлик тугрисидаги" конун хакида тушунча бердим.

Козимжон акани фабрикасида ногиронлиги булган шахслар, яъни эшитмайдиган ва гапирмайдиган инсонлар иш билан таъминланганлар.

Фабрика рахбари узини иш фаолиятида кийнаб келаётган муаммолари хакида гапирди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш борасида ишлашимиз керак.

Худо хохласа албатта ушбу муаммоларга ечим топамиз.

Мен ушбу тадбиркор билан учрашганимдан хурсандман.

Шундай тадбиркорлар купайсин.

Ташриф хафтам жуда кизикарли утди.

Мен Андижон вилояти Баркамол Авлод мактабига бордим.
БАМ рахбари Холматов Хасанбой Хайдарович билан учрашдим. Вилоят БАМ ринг иш фаолияти билан хам танишдим.

Вилот Баркамол авлодга 14 та туман БАМ бириктирилгани, бириктирилган муассаларнинг муаммолари, камчиликлари тугрисида сухбат олиб бордим.

Аникланган муаммолар Республика даражасида ечим топилиши керак.

Худо хохласа ушбу муаммолар бартараф этилиши борасида уз кучимни, ваколатимни ишга соламан.

Болажонларимиз энг яхшисига лойик.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
МУБОРАК АХМЕДОВА;

Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) бундай ривоят қилинади:

«Шундай пайт келади, инсонлар беш нарсани севиб, беш нарсани унутишади:

1) Дунёни севиб, охиратни унутишади;

2)Биноларни севиб, қабрларни унутишади;

3) Мол-мулкни севиб, ҳисоб кунини унутишади;

4) Аёлларни севиб, ҳурларни унутишади;

5) Нафсларини севиб, Аллоҳни унутишади.

Улар мендан узоқдир, мен ҳам улардан узоқдирман!»

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari