Депутатлар минбари.
67 subscribers
45.8K photos
20.8K videos
14 files
38.2K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#БУГУНГИ_НАШРНИ_БАКИРО_БИЛАН_ЯКУНЛАЙМИЗ..

ОТАБЕК БАКИРО;

#Депуталар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

​Мустақиллик байрами муборак, миллат!

Кўп масалаларда чекинса, ён берса, компромиссга борса, ортга чекинса бўлади. Лекин Мустақиллик борасида эмас.

Мустақилликда чекиндингми, эътиқод емирилишни бошлайди.

Мустақилликда ён бердингми, тил ғорат бўлади.

Мустақилликда компромиссга бордингми, ҳудудий яхлитликка савол бўлади.

Мустақилликда ортга чекиндингми, давлатчилик интиҳоси бошланади.

Мустақиллик бу биринчи ва охирги қалъа!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизиқарли тарих: Aмир Темур жанг вақтида уришқоқ ва катта қўшинга энг бўлган мўғулларга қарши қўллаган ҳарбий усуллари.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Эл-юртимиз ўзининг қадимий ва шонли тарихида кўпдан-кўп оғир синов ва машаққатларни бошидан кечирганини, уларнинг барчасини беқиёс мардлик ва сабр-матонат билан енгиб ўтганини ҳаммамиз яхши биламиз. Қаҳрамон халқимиз турли даврларда юз берган вабо ва ўлатлар, очарчилик, қаҳатчилик, уруш ва қатағонлардан азму қатъият билан омон чиққан.
Азалдан халқимизнинг қонида, суягида бўлган бундай олижаноб фазилатлар коронавирус пандемияси даврида яна бир бор яққол намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда бу синовларни мардона енгиб ўтишда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам улкан ҳисса қўшмоқда. Айниқса, халқимиз орасида катта обрў-эътибор қозонган санъаткорларимиз ўзларининг барчани сабр-бардошга, ўзаро меҳр-оқибатли, аҳил ва ҳамжиҳат бўлишга даъват этувчи таъсирчан сўзлари ва чиқишлари билан юртдошларимиз қалбида эртанги ёруғ кунларга ишонч туйғусини уйғотаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Минг афсуски, бу касаллик туфайли кўпгина юртдошларимиз қаторида элимиз севган, истеъдодли санъаткорларни ҳам сўнгги йўлга кузатишга мажбур бўлдик.

Бугун биз ўзининг ўлмас образлари билан халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, машҳур композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев, барчанинг севимли актёри, Ўзбек Миллий академик драма театрига раҳбарлик қилиб, отахон театримиз ривожига катта ҳисса қўшган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг истеъдодли артисти Жанибай Утепбергенов, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг маҳоратли актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев ва бошқа санъаткорларимизнинг номларини эҳтиром билан ёдга оламиз.

Ўз фаолиятининг маъно-мазмунини она халқимизга, жонажон Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишда деб билган бу фидойи юртдошларимиздан бой маънавий мерос қолди.

Уларнинг театр саҳналарида, бадиий ва телевизион фильмларда яратган ёрқин образлари, юртимиз ва жаҳон миқёсида эътироф этилган мусиқий асарлари абадият мулки бўлиб қолиши, шубҳасиз.

Бу азиз инсонлар халқимизнинг қалби ва онги уйғоқ, ватанпарвар фарзандлари сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг доимий иштирокчиси ва тарғиботчиси эдилар.

Улар катта ижод ва ҳаёт тажрибасига эга устозлар сифатида ўнлаб истеъдодли ёшларни тарбия қилдилар.

Бу бетакрор санъаткорларимиз ҳақида сўз борар экан, атоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги мисралари ёдга келади:

Санъатга бахш умрнинг ажиб мўъжизаси бор,
У дунёни тарк этса, ундан дунё қолади.
Одам умри сарҳадли, қўшиқ умри пойидор,
Навосоз юракларда ўлмас наво қолади.

Дарҳақиқат, бир ўлмас наво, пойидор қўшиқ сингари санъатга бахш умрлар ҳам завол билмасдир. Миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг фидойи намояндалари хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

Уларнинг оилалари ва яқинларига, миллионлаб мухлисларига Маданият вазирлиги бутун санъат аҳли номидан чуқур таъзия билдириб, Яратгандан сабр-тоқат ва бардош тилайди.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ;

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ИИБ ходимлари ташаббуси билан яшаш уйи йўқ, якка-ёлғиз фуқарога 2 хонали уй қуриб топширилди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ҚОБИЛ ХИДИРОВ;

#Депуталар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Ижтимоий тармоқларда

(1; 2.

https://www.facebook.com/100001735588777/posts/3345109985556821/?extid=D0fB8Ux9YXQZNJwf&d=n

https://twitter.com/logoscience2016/status/1300674979344908289)

чет элдан келган фуқаролар паспорт маълумотлари ўғирланиб, бошқа телефонларга uzimei’дан рўйхатдан ўтказилаётгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.
чет элдан келган фуқаролар паспорт маълумотлари ўғирланиб, бошқа телефонларга uzimei’дан рўйхатдан ўтказилаётгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.

Улардан маълум бўлишича, фирибгарлар томонидан нафақат фуқаронинг шахсий маълумотлари ўмарилмоқда, балки чет элдан олиб келган телефонини рўйхатдан ўтказа олмаяпти, боз устига, шикоятлари идорама-идора “копток” қилинмоқда экан.

Оператор, яъни UZIMEI эса бу ҳақда ҳеч қанақа ахборот, огоҳлантириш тақдим этмаган.

https://t.iss.one/uzimeiuzb/54

Одамларнинг ҳам пулини олиб, ҳам сарсон қилиш яхши эмас.


НОЗИМ САФАРИ;

Кибербуллинг ёхуд интернет тошбўрони ҳақида

Замонавий дунёда жиноятчиликнинг янги шакллари ривожланмоқда. Кибер жиноятлар тоифасига кирувчи кибербуллинг бугун интернетнинг ўзбек сегментида ҳам кам учрайдиган ҳолат эмас. Кибербуллингдан оддий фойдаланувчилардан ташқари машхур шахслар, мансабдорлар ва блогерлар ҳам азият чекиб туришади.

"Ўзбекистонда кибербуллинг ҳолатлари сўнгги пайтлар авж олмоқда. Тармоқ фойдаланувчилари бировнинг фикри, позицияси ёки шахсий мулоҳазалари сабаб оммавий сазойи қилиши, тошбўрон қилиши оддий ҳолга айланмоқда. Айрим ҳолатларда тоқатсиз омма айнан шу ишга манипуляция қилинмоқда, фитна йўқ жойдан ҳосил қилиниб, фойдаланувчилар нафрати аниқ шахс томонга йўналтирилмоқда. Оқибатда бундай ҳужумлардан жабрланганлар психологик ҳолати бузилмоқда. Депрессия ва стресс ҳолатлари кузатилмоқда. Шахсан танийдиган баъзи мансабдорлар билан шахсий суҳбатларда уларнинг қанчалик руҳий зарбани қабул қилиб олганини ҳис қилганман. Ғарбда эса кибербуллинг оқибатида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам учрайди. Айниқса ёшлар бундай ҳужумларга дош беришлари қийин"

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ;

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик сиёсати ҳақида гапирди.

«Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини бугун яна бир бор таъкидламоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ.

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:
Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

- умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

- томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

- объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
- объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
- ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

- парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

- ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
- аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

- диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
- диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
- тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

- йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

- йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

- йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қ
ўймаслик;

- транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.


Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига.

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

- ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

- ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

- охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;

Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;

- мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Қуйидаги карантин чекловлари 2020 йил 5 сентябрдан кейин ҳам сақлаб қолинмоқда:

- фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

- тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

- супермаркет ва бошқа йирик дўконларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;

- буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконларда санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир кун санитар кунини эълон қилиш;

- давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

- оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаш;

- тўйхоналар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян)
ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятини тақиқлаш;

- оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария
ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш;

- 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
- йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Комиссия қарори билан Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланмоқда. Шу боис, тегишли соҳа масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий малакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Мазкур вақтинчалик йўриқнома 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кириши ҳамда мазкур йўриқнома кучга киргандан сўнг хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ҳамда авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилиши, шу билан бирга аввал берилган рухсатномалар 2020 йил 1 октябрга қадар амал қилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва республикага вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилди ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошқа хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик айёмини оила даврасида санитария-гигиена қоида ва талабларига риоя этган ҳолда нишонлаш тавсия этилмоқда.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
АЛИШЕР РЎЗИОХУНОВ;

Фирибгар дарҳол мени блокка солди.

#Депуталар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...
8600 0423 6745 9178 карта рақами орқали хайрия қилишни сўраганди. Айтишича, фарзанди оғир операцияни бошдан кечириб, айни пайтда коронавирус билан курашмоқда.

PayMe иловасида картанинг эгаси Зиёдуллаева Хайринисо экани кўрсатиляпти. Google'даги қидирувларда шу исм ва фамилия кўпроқ Самарқанд вилояти Пахтачи тумани 31 мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси эканин қайд этилган.

Мен ўқитувчининг ўзи фирибгар деган фараздан йироқдаман, лекин ўғли ё бошқа яқинлари унинг картасидан фойдаланиб, ғаламислик қилиши мумкин.

Нега мен бу сўровдан шубҳаландим? Гап шундаки, болаларда коронавирус жуда оғир кечгани ҳақида ҳали эшитмадим. Қолаверса, ўша аккаунт орқали ёзган одам кислород концентрати учун 3,5 миллион сўм кераклигини ёзган. Сумма ва асбоб қиймати бир бирига тўғри келмади. Энг ёмони эса тел рақами бермай, суҳбатимизни ўчириб ташлади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ХУШНУДБЕК ХУДАЙБЕРДИЕВ;

#Депуталар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Катта коррупциянинг ҳиди келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда IMEI'га оид шикоятлар кўпаймоқда.

Юртдошларимизнинг айтишича, улар чет элдан олиб келган телефонини рўйхатдан ўтказа олмаяпти, чунки аллақачон уларнинг паспортига бошқа телефон рўйхатга олинган. Боз устига, уларнинг шикоятлари идорама-идора “копток” қилиняпти.

Исроил Тиллабоевнинг ёзишича,

https://t.iss.one/domlajon/841

февралда расмий дўкондан кредитга олган телефони ишламай қолибди. Рўйхатдан ўтказай деса, ҳеч қанақа йўли йўқ эмиш, фақат хорижга чиқиб келган одам топиб келинг дейишибди (бунақа аҳмоқона тизимни ўйлаб топганларнинг калласига қойил).

Хўп, деб нақ 11 кишини топиб келибди. Лекин уларнинг ҳаммасини номига аллақачон телефон рўйхатдан ўтказиб бўлинган экан, ўзлари бундан бехабар.

Тасаввур қиляпсизми?!

Демак, ёки божхона, ёки аэропорт-вокзал, ёки чегара хизматидаги масъуллар фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллашмоқда.

Бу ерда жуда катта жиноятнинг ҳиди келяпти, ўртоқлар!

Тегишли органлардан зудликда муносабат талаб қиламиз!
Xushnudbek Xudayberdiyev

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
БАХРОМ РАХМОНАЛИЕВ;

Ўзбекистонда эртага
2 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланади.

Имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. 1-смена 08:00дан 11:00гача, 2-смена эса 17:00дан 20:00гача давом этади.

БАРЧА АБИТУРИЕНТЛАРГА ОМАД ТИЛАЙМАН.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari