Депутатлар минбари.
68 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
15 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ;

#Qabul2021
Test sinovlarini o‘tkazish tartibi.

Oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlarini o‘tkazish tartibi.

@Deputatlar_minbari
МАВЛУДА АТХАМЖОНОВА;

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=655910295811519&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФУРҚАТ САНАЕВ;

Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси шифокорлари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида махсус роботи ёрдамида телемедицина усулида беморларни даволаш жараёнларида иштирок этиб, керакли тавсияларини бериб боришмоқда.

Робот орқали чет эллик мутахассислар беморни кўздан кечириб, унинг ташқи кўриниши: кўз қорачиғи ҳолати, қон босими, пульси, териси ва тилининг рангидан тортиб, барча мураккаб кўрсаткичларни масофадан туриб тўғри баҳолаб, маҳаллий мутахассисларга даволаш учун маслаҳатларини бермоқда. Бу эса аҳволи ўта оғир, реанимацион, кўчириб ўтказиш хавфли бўлган беморлар учун қимматли бўлган вақтни тежаш имконини ҳам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@Deputatlar_minbari
УРОЛ ЎРАЗБОЕВ;

Рақамлар ортидан қувиш рўшнолик келтирмайди.

28 июль куни қуйи палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг йиғилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Халқ демократик партияси ҳукумат фаолиятига ишсизлик масаласи қандай ҳал этилаётганига қараб баҳо берилиши зарур, деб ҳисоблайди. Шунинг учун фракциямиз маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари билан ҳамкорликда республикадаги иш ўринлари яратилиши билан боғлиқ реал вазиятни танқидий таҳлил қилмоқда. Чунки бу мамлакат иқтисодиёти ўсаётганининг энг муҳим белгиларидан биридир.

Ҳукумат мазкур масалага ижтимоий барқарорликнинг муҳим шарти сифатида ёндашиши талаб этилади. Зотан, республикамизда ишсизлик даражаси ҳамон юқори. Бугунги куннинг ўткир, оғриқли муаммоси хусусида жиддий бош қотириб, аниқ, самарали чора-тадбирлар кўриш тақозо этилаяпти...

Ўрол ЎРОЗБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.

@Deputatlar_minbari
ШОХРУХ ҒИЁСОВ;

​​Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги айтилаётган видео тарқалганлиги юзасидан расмий маълумот.

Видео лавхада юз берган холат бўйича 2021 йил 28 июль куни Наманган шахар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув харакатлари олиб борилганида Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда жойлашган 10-сонли оила поликлиникада шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Б.Н. акаси 1996 йилда туғилган Г.Н.лар ўғлини соғлиғи яши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб тиббий ёрдам сўраб келганлиги Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, шунда 1999 йилда туғилган Б.Н. нотўғри ташхис қўйяпсан деб жанжал кўтариб шифокор билан муштлашиб кетганлиги оқибатида шифокор юз, бош ва қўл қисмига жарохат олганлиги аниқланган.
Шифокорни олган тан жарохати бўйича судга оид экспертиза тайинланган бўлиб 2021 йил 04 август кунги хулосага кўра шифокор бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳаси шилинган жарохати, пешона, ўнг чакка, ўнг кўз юқори қовоқ сохаси қонталаш жарохатлари борлиги ушбу жарохат тиббий мезонга кўра оғирлик даражаси бўйича соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жарохати эканлиги аниқланган.

Юқоридаги холат бўйича Наманган шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ШОХРУХ ҒИЁСОВ; ​​Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги айтилаётган видео тарқалганлиги юзасидан расмий маълумот. Видео лавхада юз берган холат бўйича…
ХАЁТ ШАМСУТДИНОВ;

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижасига кўра видеода кўрсатилган воқеа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Наманган шаҳридаги поликлиникада фуқаро шифокорни дўппослаганлиги ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Deputatlar_minbari
ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ;

Чиқиндиларнинг парчаланишига қанча вақт кетади?

Биз сайёрамизни ҳимоя қилишимиз керак !

@Deputatlar_minbari
15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш сув таъминоти ташкилотларининг мажбурияти қилиб белгиланмоқда.

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=655981219137760&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ;

«Миш-миш»ларда жон бор.

“Эмлаш мажбурий бўлармиш”, “вакцина олмаганлар ишдан бўшатилар экан”
– бугун ҳамманинг оғзида шу гап. Одамларнинг ваҳимаси бир эмас, икки карра кўпайди.

Коронавирусдан таҳликага тушиб яшаётган кишилар эндиликда эмланмаса, иш жойидан ажралиб қолишдан хавотирда. Вакцина қабул қилай деса, турли миш-мишлар сабаб аҳолида ишончсизлик юзага келган. Яна бир “афсона”га кўра эмишки, эмланганларнинг вақт ўтиб органлари ишдан чиқа бошлармиш ва яна алланарсалар. Бундай ҳақиқатдан йироқ бўлган гап-сўзлар ёки сафсаталарнинг келиб чиқишига сабаб одамларда тиббий маданиятнинг етишмаслигида, деб баҳоланди. Аслида ҳам коронавирусга қарши эмланишнинг зарурати ҳамда бу инсон саломатлигини ҳимоялашнинг бирдан-бир ечими эканини тушунтириш талаб этилмайдими?

Аҳолида юзага келган хавотирни табиий қабул қилиш керак. Қонунчиликдаги меъёрни аксарият одамлар “энди вакцинация (эмлаш жараёни) мажбурий бўлади”, деб талқин қилди. Лекин депутатлар бу жараён мажбурий бўлмайди, деган изоҳларни бермоқда. Зеро, қонунга мувофиқ, амалдаги Меҳнат кодексига ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиляпти, холос...

@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИЖДОНСИЗ_БЎЛ
#ИНСОФ_БИЛАН_БЎЛ...

Йўл патрул хизмати ходимлари одам эмас-ми?
СИЗ ва менинг хавфсизлигим борасида кун ва тун шу йўналишда ишлаётган ака-укаларимиз бордир...

#Демократия_экан_дея_қасддан_издеваться_қилаётган_фуқарога_нима_дейсиз...

#БЕШ_ҚЎЛ_БАРОБАР_ЭМАС...
Хулоса СИЗдан АЗИЗЛАР!

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
БАХРОМ РАХМОНАЛИЕВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
БАҲРОМ РАҲМОНАЛИЕВ;

2021 йил 4 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда депутатлар "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлпк тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Ўтказилган муҳокамаларда манфаатдор ташкилотлар, экспертлар ва мутахассислари томонидан мазкур қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=655993209136561&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ҚУДДУС АЪЗАМОВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#ХАМКОРИМИЗ_МУНОСАБАТ_ТОК_ШОУ

Ўзбекистон канали...
4 август.
Соат 18 30 да
МУНОСАБАТ ТОК-ШОУ
кўрсатувида...

Тадбиркорликни ривожлантириш хақида КЕСКИН ТАНҚИДИЙ ҳамда ТАХЛИЛИЙ фикрларда юзлашамиз!

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ, партия фаоллари, ҳамда бир қатор МУТАСАДДИлар иштирокида;

#Доимий_хамкоримиз
"МУНОСАБАТ ТОК-ШОУ" кўрсатуви.

@Deputatlar_minbari