Депутатлар минбари.
72 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
БАХРОМ РАХМОНАЛИЕВ;

Олтиариқ туманидаги 4-19 мактабларда ёшлар ва ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўқитувчилар томонидан бугунги кундаги таълим сифатини оширишга оид таклифлар билдирилди.

Муаммо сифатида
19 мактабнинг катта йўл бўйида жойлашгани, пиёдалар ўтиш йўлида ўқувчилар йўлдан ўтишида қийинчиликлар туғдираётганини айтиб ўтилди.

Муаммони ҳал этиш чорасини кўриш, бўйича тегишли ташкилотларга етказилди.
Муаммо ечилмагунга қадар ухлаш йўқ...
Мана натижа- "результат" дея албатта СИЗ азизларга ХИСОБОТ бўлади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБДУЛЛА НИГМАТОВИЧ АРИПОВ;

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ХАЗРАТҚУЛ ХЎЖАМҚУЛОВ;

Янгича яшаш, фикрлаш ва юрт истиқболи учун хизмат қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=498147221587828&id=100113808057840

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
АКТАМ ХАИТОВ;

Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш устувор вазифа.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=498135271589023&id=100113808057840

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ФАРХОД ИСМОИЛОВ;
/Исмигул Шайхуддинова билан бирга фейсбук сахифасида "Халқ фикри" гурухи админстратори./

ИИБ Терговининг ноконуний харакатлари.

Мен Фарход Исмаилов хозирда Effect. uz ахборот агентлигида журналист бўлиб ишлайман. Сурхондарё вилояти Денов тумани "Нурли манзил" маҳалласида яшайман.
Жорий йилнинг 2 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ терговчиси мени излаётгани ҳақида эшитганимдан кейин чақирув қоғози берилмаган, ким сифатида чақирилаётганимни айтмаган бўлсаларда, қонунга итоат этгувчи фуқаро сифатида ички ишлар идорасига кеч 19дан кейин етиб бордим.

Юқорида айтганимдек мени ички ишлар идорасига боришим ҳақида расмий чақирув қоғози мавжуд эмас. Шундай бўлсада Ички ишлар идорасига борганимда ким сифатида чақирганликларини сўраб берган саволимга жавоб ололмадим ҳеч кимдан.

Мени соат 19:40дан 23:15гача, яъни кечасигача уч ярим соат сўроқ бердим. Эртаси куни, яъни жорий йилнинг 3~февраль куни 16:00 чамасида мен яшаб турган хонадонда бир гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари уйимни тинтув қилиш учун ташриф буюрганлари ҳақида эшитдим.

Мен зудлик билан уйимга етиб борганимда тинтув менинг иштирокимсиз ўтказиб бўлинибди. Мен тинтув ўтказиш учун келган гуруҳнинг вакилларига учрашдим.

Тинтув ўтказувчилар менга ўзларини таништирмаган бўлсаларда терговолди ёки тергов жараёнида тинтув қилинишидан келиб чиқсак ички ишлар тизими вакиллари олиб борган тинтувни ўтказишга сабаб бўлган қарор ёки кимнингдир шикоят аризасини менга тақдим қилишларини сўрадим.

Мулоқотимиз жараёнида тинтув гуруҳини бошқараётган маъсул шахс менга тинтув қонуний тарзда ўтказилаётганлигини, тинтув ўтказиш ҳақидаги баённомага қонуний имзо чекилганлигини, тинтув баённомасини бир нусхаси тақдим қилинганлигини айтди. Мен ўзимга тегишли тарзда яшаш хонадонимда ўтказилаётган тинтувдан эндигина хабардор бўлган бўлсам қанақасига баённома билан танишиб, бир нусха олиб, имзо чеккан бўлишим мумкин?

Мен тинтув ўтказиш баённомасидан бир нусха беришларини яна қайтадан талаб қилганимдан сўнг улар менга тинтув баённомасининг нусхасини менга бериб, “Тинтув баённомасининг бир нусхасини олдим” деб чекилган имзони кўрсатдилар.

Мен дарҳол тинтув баённомасининг нусхасига ким имзо қўйганлигини сўрадим. Аслида эса оиламдагиларга “Тинтув баённомасининг бир нусхасини олдим” деб имзо қўйдириб, аслида баённоманинг нусхаси берилмаган.

Тинтув гуруҳи вакиллари Сурхондарё вилояти ИИБ ТБ терговчисининг "буюртмаси"га асосан тинтув баённомасини менга беришдан бош тортди.

Менга тинтувда қатнашган тергов гуруҳи вакили Сурхондарё вилоят ИИБ терговчисидан тинтув баённомасининг нусхасини олиб беришини маълум қилди.
Мен тинтув ўтказувчиларга "Уй менга тегишли бўлса, нега сиз Сурхондарё вилоят ИИБ терговчисидан изн сўрайсиз?

Аслида тинтув ўтказилаётган хонадон эгасига “Тинтув ўтказиш ҳақидаги қарор”, “Тинтув ўтказиш баённомаси” ҳамда “Тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги Баённома”дан бир нусхадан тақдим қилишга қонун бўйича мажбурсизку” дедим. Лекин мен бу саволимга маънили жавоб ололмадим.

Қолаверса “Тинтув ўтказиш баённомаси” ҳамда “Тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги Баённома” нусхаларини менга ҳамон тақдим қилганлари йўқ.

Бу қилмишлар Президентимизнинг олиб бораётган очиқлик сиёсатига зид эмасми? Бизларни нималар кутмоқда келажакда?

Судья Ш.Юлдашев ва терговчи Хайрулло Қурбоновлар "буюртма асосида" "хизмат кўрсатиш" тармоғига айланганми ?

2021 йил 30 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси катта лейтенант Хайрулло Хўшбоқовни қарорига асосан блогер Отабек Сатторийни қўлга олганлар.

Терговчи Хайрулло Хўшбоқов дастлабки тергов органи томонидан чиқарган қарорида Отабек Сатторийни товламачилик қилиш йўли билан ғараз ва бошқа паст ниятларда бойлик ортириш мақсадида ўзига олдиндан таниш бўлган, дастлабки тергов ҳаракатларида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "блогер Исмаилов Фарход" билан, яъни мен билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб жиноят содир этганликда айблаб, урғу берган.

Ушбу ғайриқонуний қарорга таяниб Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар судининг судьяси Ш. Юлдашев 2021 йил 1 февраль куни Отабек Сатторийга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаб, қамоққа олиш ажримини чиқарган.

Дастлаб Отабек Сатторийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эртаси куни бу модда ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “а” бандига ўзгартирилган.
Терговчи Хайрулло Хўшбоқов қарорида ҳам, судья Ш. Юлдашевнинг ажримида ҳам “Дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнларида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган” деб мени кўрсатганлар. Аслида эса мени хеч ким изламаган ва чақирув қоғози орқали дастлабки терговга чақирмаган ҳам. Агар мени Отабек Сатторий билан уюшган холатда жиноят содир этганликда айблар эканлар судья Ш. Юлдашев мени чақирув қоғози билан суд жараёнига чақириш шарт эди.

Мен дастлабки терговда ва судга чақиртирилган бўлмасам, нимага асосан терговчи Хайрулло Хўшбоқов ва судья Ш. Юлдашев томонларидан “Ғараз ва бошқа паст ниятларда товламачилик йўли билан, бойлик орттириш мақсадида Отабек Сатторий билан жиноий тил бириктирган бир гуруҳ” бўламан?

Нега шошилинч равишда менинг шаъним, қадр қимматим терговчи Хайрулло Хўшбоқов ва судья Ш. Юлдашевлар томонидан асоссиз равишда булғанмоқда? Чунки терговчи Хайрулло Хўшбоқовнинг қарорида ва судья Ш. Юлдашевнинг ажримида менга қаратилган, кўрсатиб ўтилган айблов кичик айблов эмас ва бу иккала ҳужжат ҳам жиддий, юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланади. Ушбу жиддий ҳужжатларда менга нисбатан ёлғон, ҳақиқатга зид бўлган маълумотни киритишдан кимга, қандай манфаат бор?

Назаримда Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини шишириш, унга албатта қамоқ жазоси қўллаш мақсадида, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165 моддаси 1 қисмини ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “а” бандига айлантиришган ва унинг “жиноий шериги” сифатида мени номимни булғаган.

Нима сабабдан, қайси қонун моддаларига таянган ҳолда Отабек Сатторийга нисбатан Жиноят Кодексининг моддалари тезлик билан оғир моддаларга ўзгартириляпти?

Нима сабабдан терговчилар жуда тезликда алмаштириляпти?

Инсонлар тақдирини хал қилишни ўз зиммасига олган судя Ш.Юлдашев нима учун ЖПК талабларига эмас, терговчининг талабларига итоат этиб, ажрим чиқармоқда?

Қачонгача судья Ш.Юлдашев ва терговчи Хайрулло Хўшбоқов сингари қонун ҳимоячилари буюртма асосида ғайриқонуний қарор ва ажрим чиқариш бўйича "хизмат кўрсатиш" тармоғи бўлиб фаолият юритишади ва қонунларни оёқ ости қилишади?

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
НОСИРЖОН АМИНОВ;

МОРАТОРИЙ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Президентнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.
Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.
Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.
Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#ОЛИЙ_МАЖЛИС_ҚОНУНЧИЛИК_ПАЛАТАСИ_ДЕПУТАТИ_ЧАҚИРИҒИ...

Махаллий кенгаш депутатлари ОДДИЙ ФУҚАРОга 1 гектар ер олиши 7 миллион субсидия ажратилишида кўмак беринг...

#Фармон_бор...
#Қарор_бор...
#Қонун_бор...
#Ишлатинг_уларни_Ўзбекистон_яшнасин...

"БАЪЗИ" ПОРАХЎРЛАРНИ ФУҚАРОНИ САРСОН ЭТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ....

БАРНО МИРЗАМОВА;

ЭНДИ ҚИШЛОҚЛАРДА МЕҲНАТ БИЛАН БАНД ЭТИЛМАГАН КИШИ ҚОЛМАЙДИ.

Аслида шундай бўлиши керак.
Лекин туғилиш бор экан, ривожланиш давом этар экан, ҳаётда ҳар бир фуқарони тўлиқ банд этишнинг имконияти йўқ. Лекин буниям қилса бўлади, қачонки, қишлоқда яшовчи меҳнатга қобилиятли кишида ишлашга эҳтиёж кучли бўлса, иштиёқ уйғонса, ҳаётга, интилиши юқори бўлса, у албатта кўзлаган мақсадига эришади.

Энди савол туғилиши мумкин. Дунё аҳлини таҳликага солаётган ишсизлик муаммосини Ўзбекистонда ҳал этса бўладими? Бунинг учун қандай йўл тутиш лозим? Айнан шу саволларга куни кеча эълон қилинган давлат дастурида жавоб топиш мумкин. Унда иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишнинг пойдеворини яратиш мақсадида ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Хусусан, деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан, янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларидан ёшларга, хотин-қизларга 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратиш ва ажратилган ер майдонлари суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ҳамда электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратилиши йўлга қўйилиши белгиланди.

Бундан ташқари тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиши амалиёти йўлга қўйилади.

Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, ўзида ишлашга лаётқат ва иштиёқ бор одам учун бу катта имконият эмасми? Шундай экан, фойдаланилмай турган ерларда қишлоқ ёшларини бандлигини таъминлаш масалаларига маҳаллий ҳокимият раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам катта эътибор қаратиб, бу ишларни ташкил этишда бош-қош бўлишса, нур устига нур бўлади.

Барно МИРЗАМОВА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОШ_МИНБАР
#ДЕПУТАТЛАР_МИНБАРИ
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ;

Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

Жителей Ферганы уже не свернуть с дороги больших надежд и больших достижений.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#РАСМИЙДАН_ЙИРОҚ...
МУЗАФАРА АБДИЕВА;

Қадрдоним, дилдошим, меҳрибоним опажонимнинг бугун туғилган куни.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин, қадрлигим!

Менинг туғилган кунимдан бошлаб, ғамхўрим, кўнгилдошим, ютуқларимдан чин дилдан қувониб, дилим ғаш бўлганда менданда зиёд куюнган куюнчагим. Инсон ёши улғайган сари яқинларга, дилдошига тобора кўпроқ эҳтиёж сезиб бораркан.

Баъзида фарзандларга унчалик қизиқ бўлмаган болалик хотираларини фақат опам сиз билан бўлишиб, болаликка, ота оналаримиз бағрига қайтгандек, бола бўлиб қолгандек бўламан, СИЗ билан.

Дунё тургунча туринг, меҳрибоним, омон бўлинг.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
АБДУМАЛИК АКРАМОВ;

Нега айнан қурилишларда
қачонки маълум бир сабаб бўлиб, фожеали ҳолат юз берсагина қурилишларнинг ноқонуний қурилаётганлиги аниқланмоқда???

Қурилиш ишларини олиб боришда қатъий бурилиш қилиш фурсати етмадимикан?
Ижтимоий тармоқларни кузатиб бораётган юрдошларимиз 2021 йил 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида қурилаётган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газнинг сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берганлигидан ва бундан бир неча фуқаролар тан жароҳат олганликлари тўғрисидаги воқеликдан ҳабардор бўлишса керак.

Бугун маълум қилинган ҳабарларга кўра, газ сизиб чиқиши натижасида чақнаш юз берган бинонинг қурилиши ноқонуний олиб борилаётган экан.

Ажабо...

Яқинда, аниқроғи жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳри “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳабар қилинган эди.

Бу ҳолат Ҳукумат комиссияси томонидан бинонинг қурилиши ноқонуний олиб борилган деб топилган ҳамда бинони тўлиқ бузиб ташлаш бўйича якуний ҳулосага келинган эди.

Қайд этилишича, Бухордаги “White group trading” МЧЖ (раҳбари Жамшид Кароматов) томонидан қурилаётган мазкур кўп қаватли бинонинг қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан бошланганлиги, бу ҳақида Қурилиш бош бошқармаси ва ҳудудий инспекция томонидан (2019 йил 16 январдаги №48- ва 49-сонли хатлар билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва прокуратурасига) маҳаллий ҳокимият ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қонуний чора кўриш учун хабардор қилинганлиги ҳам баён этилган.

Воқеалар ривожига кўра
вилоят ва шаҳар ҳокимликлари прокуратура органларига бир неча бор ноқонуний қурилиш олиб бораётган “White group trading” МЧЖга нисбатан чора кўриш учун (2020 йил 13 июлда 1029-, 1030- ва 1031-сонли) хатлар чиқарилган, лекин қурилиш ишларини тўхтатилиши бўйича ишлар хатлар ёки қарорларда қолиб кетган.

Нега айнан қурилишларда
қачонки маълум бир сабаб бўлиб, фожиали ҳоат юз берсагина қурилишларнинг ноқонуний қурилаётганлиги аниқланмоқда.

Мутасадди ташкилотлар бундай ҳолатлардан тегишли ҳулосалар чиқариш фурсати етмадимикан...

Зеро, юқоридаги икки ҳолатдаги воқеликлар “огоҳлик қўнғироғи” эмасмикан.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari