Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Бурч ва масъулият сайловчилар билан мулоқотларда акс этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан очиқ ва яккама-якка мулоқотлари қизғин паллада.

Депутат тумандаги “Дўстлик” МФЙ да жойлашган 11-сон мактаб жамоаси билан суҳбатлашганда моддий техник база масаласида камчилик борлиги тўғрисида баён этилиб амалий кўмак беришини сўралди. Депутат М.Қурбонбоев жойнинг ўзида туман молия бўлимига мурожаат этди ва муаммо 10 кун ичида ижобий хал этиладиган бўлди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутат сайловчилар билан учрашувлари давомида қандай масаларга эътибор қаратди?

Халқ вакили Ҳазратқул Хўжамқулов ҳам жойларда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиш ва ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлди.

Дастлаб Шеробод туман ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

–Давлатимиз раҳбари барча вазирлик ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари маҳалла билан бевосита ишлаш, у ердаги ҳар бир ёшлар билан мулоқотда бўлиш, ишсиз ёшларни турли касб-ҳунарларга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида вазифа белгилаб берди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Ҳ. Хўжамқулов. – Ҳақиқатдан ҳам маҳаллада дипломи йўқ, ишсиз, лекин қобилиятли ва ишчан ёшларни танлаш, саралаш ва ўқитиш ишларини ташкил этиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Демак, ишсиз, маълум бир касбга эга бўлмаган уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарли бўлишга, хорижга иш топаман деб юрмасдан ўзимизга муқим ишга эга бўлишига кўмаклашишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Учрашувда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ва туман Кенгаши депутатларига зарур тавсиялар берилди. Маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олинди.

Шунингдек, туманда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини янада яхшилаш ва ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Навбатдаги манзил – Бойсун туманидаги тиббиёт бирлашмаси бўлди. Халқ ноиби бу ерда тиббий лабараториялар, тез тиббий хизмат кўрсатиш бўлими фаолияти ҳамда беморларга ўз вақтида тиббий муолажалар кўрсатиш шароитларини кўздан кечирди.

Тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан танишиш баробарида, у ердаги камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, уларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур учрашувлар доирасида туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи, маҳалла ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарари иштирокида Бойсун туманидаги “Дарбанд” маҳалласида жойлашган “Ферузабону” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди.

Бу ерда ходимларнинг иш фаолияти, болаларга яратилган шароитлар ўрганилиб, аниқланган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
ЗАФАРБЕК СОЛИЖОНОВ; Аъзо бўлинг каналга; https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ЗАФАРБЕК СОЛИЖОНОВ;

Ғалати ишлар бўлмаяптими?

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Охирги вақтлар президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан саботаж кучайиб бораётгандек ҳавотирлар пайдо бўляпти менда.
Сайлов яқинлашгани сари унинг имиджини туширишга ҳаракатлар, у ҳақда янгиликлар чиқса, аноним, troll профиллардан кулгу белгиси ва салбий комментлар ёзиш кўпайган. Буни бир нечта хабарларга муносабатлардан билиб олиш қийин эмас. "Айримлар" тарафидан қайсидир "тор доира" манфаатига зарар етказадиган конструктив танқидий материаллар ўчирилиб, президент обрўсига зарар етказадиган ҳақоратлардан иборат пост ва комментларга парда ортидан қаралаётгандек гўё.

"Ғалати воқеалар" юз бериши эса давом этяпти. Маълум бўлишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаевга Транспорт вазирлигидан қўнғироқ бўлган, "Раматовнинг маслаҳатчисиман" деб таништирган киши унга бош вазир ўринбосарининг ижобий имижини шакллантириш мақсадида алоҳида штаб ташкил қилингани ҳамда биз ҳам шу имижни яхшилаш учун ҳафтанинг ҳар жума куни улар тасдиқлаган мавзу бўйича маълумот бериб туриши кераклигини буюрган.

Хуллас "қовунхонадан" "тарвузхонага" қўнғироқ бўлган. У айнан сайлов арафаси бўлгани ва алоҳида ўзининг раҳбаридан ёки ёзма топшириқ бўлмагани учун буни рад қилган. Кейин унга Вазирлар Маҳкамасидаги «куратори» Баҳодир Шукуров телефон қилиб босим ўтказишга ҳаракат қилган. Эндиликда вазият таранглашиб, қўмита раиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб беришини талаб қилиб, унга босим ўтказаётганмиш. Нималар бўляпти ўзи?

Ҳукуматни кўпроқ Раматовнинг имижидан кўра президентнинг имижи ўйлантириши керак деб ҳисоблайман. Юқоридаги ҳолатлар президентнинг имижига зарар етказади. Энг қизиғи, Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа эсингиздами, Kun.uz суриштирувидан маълум бўлишича, қурувчиларнинг ўлими туфайли уларнинг оиласига етказилган зарар етарлича қоплаб берилмаган бўлиши мумкинмиш. Прокуратура зарар тўлиқ қоплангани важи билан ишни ёпган, айбдорлар жазога тортилмаган эди. Хуллас охири яхшилик бўлсин.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Ёшлар муаммолари депутатлар эътиборида

Наманган муҳандислик-технология институтида халқ билан мулоқотнинг янгича шакли, яъни ёшлар билан Олий Мажлис депутатларининг учрашуви бўлиб ўтди. ўзига хос Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Дилмурод Исмаилов, Мухторжон Хожиматов, Хайрулло Ғаффаров, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Мухаммаджон Алиханов ҳамда институт талабалари иштирокида учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаати мазмунини ёшлар орасида кенгроқ ёритиб берилди. Шунингдек, 2021 йил 27 январ куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида қўйилган ёшлар билан ишлашнинг янги тизими бўйича, ундаги устувор йўналишлар хусусида маълумотлар берилди. Учрашув жонли мулоқот ва қизғин мунозаралар кўринишида давом этди. Талабалар Қонунчилик палаталари депутатларидан таълим соҳаси, иш билан бандлик, ёшларнинг келгусидаги режалари, ижтимоий масалалар билан боғлиқ саволларига жавоб олишди. Шу билан биргаликда бир қатор таклифларни ҳам билдиришди. Тадбирдан сўнг депутатлар институтдаги ўқув жараёни, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот ресурс маркази, замонавий лабораториялар билан танишиб чиқишди ва муносиб баҳо беришди.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 2021 йил 5 февраль куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отам таъкид этган ушбу лавхадаги бу гаплар мен учун ажойиб шахсий мотивацияни кашф этган.

ЯЪНИКИМ...

Фикр, ғоя, мақсад, ташаббус туғилдими, хеч иккиланмай мияда пайдо бўлиши хамон, изхор этинг...

Майли кимдир ўзлаштирсин...
Майли кимдир ўғирласин...
Майди СИЗнинг номингиздан янграмасин...

МУХИМИ;
Биринчидан, изхор ортида хато кетаётган бўлсангиз тўғрилаш имкони пайдо бўлади...

Иккинчидан, мукаммал бўлмаса, ўзга тингловчи тарафидан билдирилган фикр ортида тўлдиришга шарт-шароит туғилади...

Учинчидан, номингиздан фаолиятда жонланмай ўғирланса-да, СИЗнинг ақлингиз нашидаси жонга кирди...

ЭНГ МУХИМИ;

Тўртинчидан, бугунги изхордан сўнг, сақлаб юрган "багаж"ингиз кетдими, мияда пайдо бўлган бўшлиқ туфайли, янги фикр, гоя, мақсад, ташаббус сари эхтиёж туғилади...

"Дахшатли тенгсиз, фикр, ғоя, мақсад, ташаббус бор менда. Бу хеч кимнинг ақлига келмайди. Улкан хазинага эгаман."дея сақлаб юрдингизми...

Ундан зўри бошқа сафдошингиз томонидан туғилиши мумкинлигини унутманг...

Вақт хар қандай долзарбни нодолзарбга айлантириши мумкунлигини унутманг...

ЗАРРА фикр, ғоя, мақсад, ташаббусга эга бўлсангизда, ўша заррани бугун изхор этингда, эрта янги улкан фикр, ғоя, мақсад, ташаббуслар учун мияда бўшлиқ жой хозирланг...

БУ МЕНИНГ "СКВОЗНОЕ ДЕЙСТИЯ"М...
ЯЪНИ ЕТАКЧИ ХАТТИ-ХАРАКАТИМ...

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
ТАНЗИЛА НОРБОЕВА;
/ялпи мажлис бошланди./

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari